Wi-Fi tarmogʼimga kim ulanganligini qanday aniqlashim mumkin?
Wi-Fi tarmogʼimga kim ulanganligini qanday aniqlashim mumkin?
DO`STLARGA ULASHING:
Wi-Fi тармоғимга ким уланганлигини қандай аниқлашим мумкин?
Рухсат берилмаган қурилмалар уланганлигини аниқлашнинг энг осон усули: Wi-Fi роутернинг светодиод индикатори орқали текшириш.
Wi-Fi тармоғига уланган барча симсиз қурилмаларни ўчиринг, кейин Wi-Fi роутер индикаторига қаранг. Агар у милтиллашда давом этса, тармоқда бошқа қурилмалар мавжуд бўлиши мумкин.
Агарда, Wi-Fi тармоғига уланган қурилмаларнинг сони кўп бўлса, масалан, телевизор ва ҳоказолар. Барчасини ўчириб чиқишга вақт кетади, шунинг учун бошқа усулдан фойдаланган яхшироқ.Махсус иловалардан фойдаланинг
Смартфонлар учун махсус иловалар, Wi-Fi тармоғингизга қанча қурилмалар уланганлигини ва улар қандай қурилмалар эканлигини аниқлаши мумкин. Google Play Маркетда ушбу вазифани бажарадиган кўплаб иловалар (https://t.me/gsmgurus_FAQ/500) мавжуд. Масалан, Wi-Fi Monitor (https://play.google.com/store/apps/details?id=ru.andr7e.wifimonitor&hl=ru), WiFi Monitor: анализатор и сканер сети (https://play.google.com/store/apps/details?id=com.signalmonitoring.wifimonitoring) Wi-Fi ёки Fing (https://play.google.com/store/apps/details?id=com.overlook.android.fing&hl=ru).Ушбу иловалардан фойдаланиш жуда осон. Ўрнатинг, очинг ва тармоққа уланган қурилмалар рўйхатини кўринг. Барча уланган қурилмалар сизга танишми ёки йўқ, текширинг.
Ва ниҳоят, ҳеч нарса ўрнатишни хоҳламаган ва тажрибали фойдаланувчилар учун. Браузерда роутер манзилини ёзиб, унинг созламаларига ўтинг. Одатда бу 192.168.0.1 ёки 192.168.1.1. Фойдаланувчи номи ва паролни киритинг, одатда бу маълумот роутер қурилмасининг корпуси ёки қўлланмасида ёзилган бўлади.
Тажрибали фойдаланувчиларга тармоқ паролини ўзгартириш ёки номини яшириб қўйиш ва махсус тақиқлар ўрнатиш мушкул эмас. Агарда тармоғингизда бегона қурилма уланганлигини сезсангиз, интернет провайдерингиздан мутахассис чақиринг.
#маълумот #WiFI
Wi-Fi tarmogʼimga kim ulanganligini qanday aniqlashim mumkin?