Uy egasi va talaba o‘rtasida ijara shartnomasi qanday tuziladi
6-синф ўқувчилари учун 10 та дарслик (Она тили, Адабиёт (1-2 қисм), Рус тили, Тарих, Математика, Физика, Ботаника, Информатика, География, Ватан туйғуси) ота-оналарга 6 100 сўмга тушади.
Дарсликлар ижараси: нима қанча туради?
Ота-оналар зарур дарсликларни мустақил равишда харид қилиш ёки ижарага олишга ҳақлилар. Ўқув қўлланмаларини тақдим этиш тартиби Умумтаълим мактабларини дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш тартиби тўғрисида низом (ХТВ, МВ, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг АВ томонидан 14.01.2010 йилда 2064-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган, бундан кейин – Низом) билан белгиланади.
Низомга кўра ўқувчиларга Халқ таълими вазирлиги томонидан ижара тизимида фойдаланиш учун тавсия этилган дарсликлар ижарага берилади. Ижара тизимига кирадиган дарсликлар рўйхати синфлар ва таълим тиллари кесимида ҳар йили Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси (бундан кейин – Жамғарма) Васийлик кенгаши томонидан тасдиқланади. Шунингдек Жамғарма кенгаши томонидан ҳар бир синф учун дарсликлар тўпламига ижара тўлови белгиланади. Шуни қайд этиш лозимки, Жамғарма ўрнатган ижара тўлови республика бўйича ягона бўлади.
Бу йил Халқ таълими вазирлиги белгилаган ягона ижара тўлови миқдори синф ва таълим тилига боғлиқ равишда 2 900 сўмдан 20 000 сўмгача этиб белгиланди.
Таълим ўзбек тилида олиб бориладиган мактабларда умумтаълим мактабининг 2-синф ўқувчилари учун 9 та дарсликдан иборат (Она тили, ўқиш китоби, Рус тили, Математика, Атрофимиздаги олам, Одобнома, Тасвирий санъат, Мусиқа, Жисмоний тарбия) тўплам қиймати 2 100 сўмни ташкил этади.
3-синф ўқувчилари учун дарсликлар ижарасига (тўпламда: Она тили, Ўқиш китоби, Рус тили, Математика, Табиатшунослик, Одобнома, Тасвирий санъат, Мусиқа, Жисмоний тарбия) ота-оналар 2 400 сўм тўлайдилар.
4-синф ўқувчилари учун 8 та дарсликни ижарага бериш тавсия этилган бўлиб (Она тили, Ўқиш китоби, Рус тили, Математика, Табиатшунослик, Одобнома, Мусиқа, Жисмоний тарбия), унга 7 100 сўм тўланади.
Бешинчи синф ўқувчилари мактаб кутубхонасидан 6 200 сўмга 9 та дарсликдан иборат (Она тили, Адабиёт (1,2-қисм), Рус тили, Тарихдан ҳикоялар, Математика, Ботаника, Табиий география бошланғич курси, Информатика, Ватан туйғуси) тўплам олишлари мумкин.
6-синф ўқувчилари учун 10 та дарслик (Она тили, Адабиёт (1-2 қисм), Рус тили, Тарих, Математика, Физика, Ботаника, Информатика, География, Ватан туйғуси) ота-оналарга 6 100 сўмга тушади.
7-синф ўқувчиларига ижара тўлови 7 400 сўм бўлган 13 та китоб (Она тили, Адабиёт, Рус тили, Ўзбекистон тарихи, Жаҳон тарихи, Алгебра, Геометрия, Физика, Кимё, Зоология, География, Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари, Информатика) керак бўлади.
8-синф ўқувчилари учун 16 та дарсликдан ташкил топган (Она тили, Адабиёт, Рус тили, Ўзбекистон тарихи, Жаҳон тарихи, Ўзбекистон давлат ва ҳуқуқ асослари, Иқтисодий билим асослари, Алгебра, Геометрия, Физика, Кимё, Одам ва унинг саломатлиги, География, Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари, Информатика, Чизмачилик) тўплам назарда тутилган бўлиб, ота-оналар улар ижараси учун 9 900 сўм тўлайдилар.
Битирувчиларга 16 та китобдан (Она тили, Адабиёт, Рус тили, Ўзбекистон тарихи, Жаҳон тарихи, Конституциявий ҳуқуқ асослари, Иқтисодий билим асослари, Алгебра, Геометрия, Информатика, Физика, Кимё, Биология: цитология ва генетика асослари, Жаҳон иқтисодий -ижтимоий географияси, Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари, Чизмачилик) таълим олиш таклиф этилган, улар учун ижара тўлови 10 200 сўм миқдорида белгиланган.
Ўзбек, туркман, қирғиз, қозоқ, тожик ва қорақалпоқ тилларида таълим берилувчи мактаблар учун дарсликлар ижара тўлови қиймати ҳақида ХТВнинг сайтидан (http://uzedu.uz) маълумот олиш мумкин.
Низомга кўра дарсликларнинг бутун тўплами берилиши керак, ижара тўлови эса 30 сентябрдан кечиктирмай тўланиши шарт, зарур ҳолларда мактаб маъмуриятига ижара тўловини кечиктиришни сўраб мурожаат қилиш мумкин (50%и жорий йилнинг 30 сентябригача, қолган қисми 30 ноябригача тўланади).
Ўқувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар билан бир йиллик ижара шартномаси тузилади, унда улар китобларни кейинчалик фойдаланишга яроқли ҳолда топшириш мажбуриятларини оладилар, шунингдек мазкур Низом (5-илова) билан тасдиқланган дарсликларни ижарага бериш тўғрисида намунавий шартнома тузилади.
Дарсликларни йўқотиш ёки кейинчалик фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келтириш ҳолатларида зарар худди шундай дарслик билан қопланади ёхуд бирламчи ҳужжатларда (ҳисобварақ-фактурада, юкхатда) кўрсатилган унинг қиймати қуйидаги миқдорларда тўланади:
умумтаълим мактаби 1-синф ўқувчилари учун – 1 баравари миқдорида;
2–4-синф ўқувчилари учун – 2 баравари миқдорида;
5–9-синф ўқувчилари учун – 4 баравари миқдорида.
Дарсликлар тўплами учун ижара тўлови тўлангандан кейин ўқувчи бошқа умумтаълим мактабига ўтганида, унга вақтинчалик фойдаланишга берилган дарсликлар тўплами мактаб кутубхона жамғармасига қайтарилиши лозим.
Бунда бошқа умумтаълим мактабида ўқувчининг худди шундай дарсликлар тўплами билан ижара асосида таъминланиши ижара тўлови олинмасдан амалга оширилади. Ижара тўловининг тўланганлиги тўлов ҳужжати нусхаси ва олдинги умумтаълим мактабининг маълумотномаси билан тасдиқланиши лозим.
Шуни эслатиб ўтамизки, 1-синфлар ўқувчилари, «Меҳрибонлик» уйлари, ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларнинг тарбияланувчилари бўлган ўқувчилар, ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлган оилалардаги ўқувчилар мактаб кутубхона жамғармасидан дарсликлар билан бепул таъминланади. Ўқув йили тугагач олинган дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар тўлиқ ҳажмда кутубхонага кейинчалик ҳисобдан чиқариш ва утилизацияга топшириш учун қайтарилади.
2013-2014 ўқув йилига умумтаълим мактабларининг 1, 4, 6, 7-синфлари учун 392 номда 22 миллион 533 минг 772 нусха дарслик ҳамда ўқув-методик қўлланмалар нашр этилди ва жойларга етказиб берилди. Барча дарсликларнинг электрон версиялари Халқ таълими вазирлигининг сайтида жойлаштирилган.
Халқ таълими тизимида 9 765 та мактаб, 4 962 та мактабгача таълим муассасаси, 211 та «Баркамол авлод» болалар маркази, 299 та мусиқа ва санъат мактаби, 455 та болалар ва ёшлар спорт мактаби, 27 та «Меҳрибонлик» уйи, 16 та педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти, 5 та педагогика институти фаолият юритади.
Йил охиригача чет тил кабинетларини жиҳозлаш дастури доирасида 1-9-синфларнинг 3 942 та кабинети замонавий компьютерлар билан, 17 222 та DVD магнитолалари, 200 та электрон тахталар, шунингдек кўргазмали воситалар билан жиҳозланади.
Ольга КИРЬЯКОВА,
Uy egasi va talaba o‘rtasida ijara shartnomasi qanday tuziladi?
Prezident farmoniga ko‘ra, 2021 yil 1 maydan yotoqxona bilan qamrab olinmagan davlat oliy ta’lim muassasalari talabalarining 60 foiziga ular tomonidan to‘lanadigan oylik ijara to‘lovining 50 foizi davlat budjeti hisobidan qoplab berilishi belgilab qo‘yilgan. Davlat soliq qo‘mitasi davlat soliq bosh inspektori Sanjar Xayriddinovning Xpress.uz’ga ma’lum qilishicha, bunda talaba ijara shartnomasi va soliq organlarida ijara shartnomasi ro‘yxatdan o‘tganligi to‘g‘risidagi bildirishnomaning o‘zini oliy ta’lim muassasasiga taqdim etishi lozim.
Shuningdek, Sanjar Xayriddinov ijara shartnomasini tuzish tartibi va bildirishnomani olish usullari haqida ham ma’lumot bergan.
Unga ko‘ra, prezident qaroriga asosan jismoniy shaxslar o‘rtasida tuzilgan ijara shartnomalarini ro‘yxatga olish soliq organlari zimmasiga yuklatilgan. Shunga ko‘ra, ko‘chmas mulk ijara shartnomalarini davlat soliq xizmati organlarida majburiy hisobga qo‘yish tartibi to‘g‘risidagi nizom ishlab chiqilgan. Nizomga uy-joyni ijaraga berish shartnomasi va ko‘chmas-mulk ijara shartnomasini majburiy hisobda ijaraga qo‘yish haqida so‘rovnoma ilova qilingan. Fuqarolar shu yerdan shartnomani yuklab olib, to‘ldirib, keyin soliq organiga taqdim etishlari mumkin. Shartnoma soliq organi tomonidan ro‘yxatga olingach, fuqaroga bildirishnoma taqdim etiladi.
Shu bilan birga, ijara shartnomasini hisobga qo‘yish elektron tarzda mysoliq.uz sayti orqali ham amalga oshiriladi. Bunda jismoniy shaxs o‘zining elektron raqamli imzosidan foydalangan holda ko‘chmas mulk ijara shartnomlarini ro‘yxatga olish xizmatlariga kirib, kerakli satrlarni to‘ldiradi. Shundan keyin jo‘natish tugmasini bosadi va ushbu ijara shartnomasi soliq organiga yuboriladi. Keyin soliq organidan bildirishnoma yuboriladi. Shuningdek, fuqarolar soliq axborot xizmatlariga murojaat qilib ham ijara shartnomasi tuzish tartibini bilib olishlari mumkin.
“Ijara shartnomasida ijaraga olinayotgan turar joy necha kvadrat metrni tashkil etayotganligi, ijara puli miqdori, ijarachi va ijarada turuvchi ism-familiyasi va ular to‘g‘risidagi ma’lumotlar to‘liq aks etishi kerak. Ko‘chmas mulkini ijaraga berib, daromad olgan jismoniy shaxs olgan daromadidan belgilangan tartibda soliq organlariga har oyning 15-sanasidan kechiktirmasdan, daromad solig‘ini to‘lab borishi kerak. Bunda ko‘chmas mulkni ijaraga olgan talabaga soliq to‘lash majburiyati yuklatilmagan”, – deya ma’lum qilgan Sanjar Xayriddinov.
Qiziqarli malumotlar
Uy egasi va talaba o‘rtasida ijara shartnomasi qanday tuziladi