«Ustoz va murabbiylar «kuniga bag’ishlangan tadbir senariysi.

«Ustoz va murabbiylar «kuniga bag’ishlangan tadbir senariysi.
ustoz va murabbiylar kuniga bagishlangan tadbir senariysi 65cb3987cfa84

i

«Ustoz va murabbiylar «kuniga bag’ishlangan tadbir senariysi.

Mundarija скрыть
«Ustoz va murabbiylar «kuniga bag’ishlangan tadbir senariysi.
DO`STLARGA ULASHING:

DO`STLARGA ULASHING:

«Ustoz va murabbiylar «kuniga bag’ishlangan tadbir senariysi.
Ustoz otangdek ulug’.
 
1 – бошловчи: Ассалому алайкум, азиз устоз ва байрам тадбири мехмонлари!
2- бошловчи: Ассалому алайкум мехрибон мураббийлар! Хуш келибсизлар! Қадамларингизга хасанот!
1 – бошловчи: Бугун биз ўз калб қўрини, қўз нурини, мехр – мухаббатини, келажаги буюк юртга баркамол авлодларни – комил инсонларни тарбиялашдек масъулиятли вазифани зиммаларига олиб, бу олижаноб ишни шараф билан бажаришга бел боглаган устозларимизни, муаллиму – мураббийларимизни кутлаш, эъзозлаш максадида тупланганмиз.
2 — бошловчи: Укитувчилик азал – азалдан эътиборли касб хисобланади. Дунёнинг хеч кайси мамлакатида укитувчи – мураббийларга нисбатан бу кадар эътибор каратилмаган, эъзозланмаган. Мамлакатимизда Республика Президентининг Фармони билан 1997 йилдан бошлаб 1 октябрь «Ўкитувчи ва мураббийлар куни» умумхалк байрами сифатида нишонланиб келинмокда.
                                        Қўлимга қаламни ушлатди илк бор,
                                        Шу ондан қалбимда бошланди бахор,
                                        Ундан-да буюкрок, улуғрок ким бор,
                                        Устозим, устозим, Сизга минг таъзим.
1 – бошловчи: Байрам тантанасини очиб бериш учун сўз, maktabimiz direktori Yermatova Ziroat Bahodirovnaga.
2- бошловчи: Хурматли мехмонлар, азиз мураббийлар!
Навбат Сизлар учун тайёрланган байрам дастурининг бадиий қисмига.
1 – бошловчи: Марҳамат! Бугунги шодиёна, куй, қушиқ ва рақслар Сизлар учун янграйди.
                              Мустақил Ватаним, озод диёрим,
                              Калбимиз бахшида замонамизга.
                              Илгомчим узингсан, куйлар калб торим,
                              Жур булинг, азизлар, таронамизга.
2- бошловчи:  Бу ёруг оламда онадек мехрибон, отадек гамхур, ҳар биримиз учун азиз ва мўътабар бўлган улуг зот – бу муаллим ва мурраббийлардир.
Ustozlar qo’shig’i
1 – бошловчи: Азиз халқимизнинг бир нақлида: «Сен одамларга бир йил яхшилик қилмоқчи булсанг, бугдой эк, ун йил яхшилик қилмоқчи булсанг, таълим – тарбия бер» — дейилган. Шу боис қадимдан кишилар уз зурриётларини устоз қўлига топширар эканлар. «Эти сизники,  суяги бизники» деб устозга нисбатан ишонч билдиришган.
2- бошловчи. Устозлар хақида Суз кетганда беихтиёр бегубор болалигимиз, орзу – интилишларга тўла болалик йилларимиз, илк бора қулимизга калам тутказган биринчи ўқитувчимиз кўз олдимизда гавдаланади.
Бизларнинг ҳар бир саволимизга чуқур эътибор ва босиқлик билан жавоб берувчи, элнинг назаридаги биринчи муаллим. Сизларга бугун қўлимизни кўксимизга қўйиб ташаккур айтамиз.
1 – бошловчи:    Ҳаёт уммонида бамисли маёқ
                              Йироқларга назар ташлар устозлар
                              Содиқ шогирдларга бераркан сабоқ
                              Доимо ҳак йўлга бошлар устозлар.
2 – бошловчи:
                              Энг оғир дамларда вазминлик билан,
                              Сабр ила матонат дарсин ўтарлар.
                              Эзгулик сингдириб дилларга ҳар дам,
                              Келажакка тотли мева тутарлар.
(Устозларга аталган қўшиқ ва рақсларидан иборат дастури намойиш қилинади.)
1 – бошловчи:
                              Азалдан устозни улуғлар халқим,
                              Уларга эзгулик тиламоқ хаққим,
                              Бунчалар буюксиз, бунчалар зукко
                              Умрингиз мўъжиза – етмайди ақлим.
2 – бошловчи:
                              Устозни эъзозлаш азалий одат,
                              Шогирдининг камоли устоз учун бахт.
                              Миллионлар қалбида сўнмас маёқсиз,
                              Бир дуо тиламоқ инсоний бурчим.
2 – бошловчи: Зеро бу юксак ишончни оқлашда устоз – муаллимларимизнинг доимо тайёр эканликларига хеч шубха йўқ.
                              Сабр ҳам, тоқат ҳам, бардош ҳам сизсиз,
                              Гоҳ қувонч, гоҳ алам – кўз ёш ҳам сизсиз.
                              Ҳар икки оламда қуёш ҳам сизсиз.
                              Сиз менинг ғурурим, ифтихорларим.
                              Тортилиб, уйланиб яшабсиз, билсам,
                              Бир умр куйманиб яшабсиз, билсам,
                              Эртам деб уйланиб яшабсиз, билсам.
                              Эй менинг фидойи, алп чинорларим.
1 – бошловчи: Қадрли устоз! Ҳаёт китобини очувчи Сизсиз. Яхши – ёмон кунларимизнинг кузатувчиси ҳам Сиз. Сизни кўриб шодланамиз. Юрагимиз, калбимиз билан Сизга талпинамиз устоз!
Мабодо ҳаётда қоқилсак, хато қилиб қўйсак уларни тўлдирувчи, тузатгувчи, унутгувчи ҳам сизсиз, азиз, муаллим.
2 – бошловчи: Дарҳақиқат, устоз буюклар ичра буюк зот. Зотан ал-Хоразмий, Абу Али ибн Сино, Берунийларнинг ҳам илм оламига илк тетапоялари оддий ўқитувчи, устоз кўмагида ташланган. Ўқитувчи – машъала. У ўзи ёниб, ўзгалар йўлини ёритишга умрини бағишлаган фидойи инсондир. Муаллим – матонат тимсоли. У мехр – мухаббат, эзгулик рамзи. Зеро, боланинг мурғак қалбига эзгулик уруғини қадаган, илмга ташналик, ота – она, Ватанга мехр хиссини уйғотадиган инсон – ўқитувчидир.
(Саҳнада устозларга бағишланган қўшиқ ва рақс ижро этилади.)
1 – бошловчи: Муаллим, мураббий – мўътабар, мухтарам зот. Уни мўътабар қилган – болаларга чексиз меҳри, мухтарам қилган – мухаббати.
Мактабга қадам қўйган мурғак қалблар – нихоллар муаллим мехри, мухаббати, махорати ила улғаядилар, дунёни танийдилар. Шу сабаб уларни эъзозлаймиз, қадрлаймиз. Шоир айтганидек:
                              Дедилар: дунёда асли ким азиз?
                              Айтдилар: устоздир, устоз бегумон.
                              Тағин айтдиларки: азиз шубҳасиз
                              Устоз қадрига етолган инсон.
2 – бошловчи: Устозлар! Бугун сизларни қанча олқишласак, қанча шарафласак шунча оз!
Сиз устозларнинг пойингизга гулдасталар сочиб хурматлаб эъзозласак арзийди.
Бугун Сизларни улуғ айёмингиз билан яна бир бор муборакбод этамиз.
                              Барча илмларнинг калити сизда,
                              Саховат нури бор – бу қалбингизда.
                              Отасиз, онасиз, ҳар ўғил – қизга
                              Устозим, устозим, Сизга минг таъзим.
1 – бошловчи: Азиз, меҳрибон устозлар, сизларни яна бир бор байрамингиз билан чин калбимиздан табриклаймиз.
Сизларга саломатлик, баркамол авлодни тарбиялаш йўлидаги машаққатли, лекин шарафли ишингизда улкан зафарлар ва омад, оилангизда эса тинчлик, омонлик ва шоду хуррамлик тилаймиз.
2 – бошловчи: Шогирдларингиз ва фарзандларингиз камолини қуриш барчангизга насиб этсин.
Шу билан «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» умухалқ байрам тадбири ниҳоясига етди.
Эътиборингиз учун рахмат, Соғ бўлинг, омон бўлинг
Сизнинг таълимингиз олмаган ким бор,
Сиз-ку юракларда илк зиё ёққан.
Олимми, шоирми ва ё санъаткор,
Илк бор сизга томон устоз деб боққан
Битта ҳарф дардида риёзат чекиб,
Оқибат кўкка ҳам чиқолган инсон.
Не ажаб сизларни бахтиёр этиб,
Ўрнидан даст туриб, бош эгса шу он.
Буюк Алишербек лутф этган мисол,
Савод ўргатдингиз қанча ранж билан.
Коплаб бўлармикан бу қарзни алҳол,
Узиб  бўлармикан юзта ганж билан.
Sof ezgulik tilagi,
U ham bizga onadir.
Ilm-u hikmat qasrida
Ilk ustoz yagonadir.

Тunlar sizga hamnafas,
Qog`oz, kitob uyulgan.
Qo`lingizda siyohdon
Dil mehringiz quyilgan.

Baholar a’lo, yaxshi,
Ayamaysiz maqtovni.
Charchamaysiz, hormaysiz,
Sabringiz baland tog`mi?!

Yillar o`tib ulg`ayib,
Bergan so`zim oqlayman.
Yuz yoshda ham shu holda
Тurishingiz xohlayman.

Quchog`ingga kelganimda,
Jajjigina qiz edim.
Senga hayrat-la boqqan,
Ikki chaqnoq ko`z edim.

Kun sayin g`o`r dilimni,
Uyg`otardi saboqlar.
Men bag`ringda ko`p topdim,
Dugona-yu o`rtoqlar.

Yuragimga joylandi,
Ustozlarim so`zlari.
Maktabim, yo`llaringda,
Qoldi jajji izlarim.

Bir kuni shu izlardan,
Boradi mening ukam.
Men kabi quchoq ochib,
Kutib olgin uni ham.

KO`NGLIM ТO`Q

Rasm darsida ustoz
“Filni chiz”, deb qoldilar.
Тanaffusda rasmni
Yig`ishtirib oldilar.

Qulog`idan ko`nglim to`q,
Dumi juda o`xshadi.
Ko`zi-chi, ko`zi biroq…
Ijod birdan to`xtadi.

Xartumini aytsam gar,
G`irt o`xshadi oyoqqa.
Ustozim buni ko`rib
— Kel-chi, dedi bu yoqqa —

— Bu nima o`zi, tavba,
O`xshab qopti buzoqqa.
Shunday chizsang filni sen
Borolmaysan uzoqqa!

— Ustoz meni kechiring,
Rasmga uquvim yo`q.
She’rni so`rang aytaman,
Xotiramdan ko`nglim to`q.
USTOZ

Yillar suronimi sochingizdagi oq,
Yoki bo‘rning yuqi tegib ketdimi?
Ezgulik yo‘lida yorug‘ dilingiz,
Ko‘zingiz nuriga singib ketdimi?

Shogirdlar har biri o‘g‘il-qizingiz,
Oqlaydi siz bergan nonu tuzingiz.
Ularning yutug‘i sizning yuzingiz—
Shu bois ko‘zda yosh qalqib ketdimi?

Kamola AMIROVA,
Surxondaryo viloyati, Angor tumaniТOLMANG, USТOZIM!

Sizgadir yurakda asragan so`zim,
Тo mangu ta’zimda turaman o`zim.
Dilimning tubida yangragan sozim —
Ezgulik yo`lida tolmang, Ustozim!

G`am ko`rmay bu dunyo turguncha turing,
Ming yillik mehnatlar huzurin ko`ring,
Shogirdlar baxtidan shod, masrur yuring,
Ezgulik yo`lida tolmang, Ustozim!

Hayot yo`llarimda dildosh, deb bildim,
Yo`limni yoritgan quyosh, deb bildim,
Тole yo`llarida yo`ldosh, deb bildim,
Ezgulik yo`lida tolmang, Ustozim

uchquduq20-maktab.uz

«Ustoz va murabbiylar «kuniga bag’ishlangan tadbir senariysi.