Tohir malik kitoblar apk

Tohir malik kitoblar apk

Сочлари жингалак, киприклари узун-узун, чарос кўз, бетлари лўппи, дўмбоққина, оппоққина бу қизалоқ бир ёшга тўлганида худди қўғирчоққа ўхшарди. Чақалоқ туғилганида оилада қанчалик шодиёна бўлса, бир ёшга тўлганида ундан-да кўпроқ қувонадилар. Гўдак ҳеч нарсага тушунмаса ҳам, унга ҳар турли совғалар берадилар, давоми…

www.ziyouz.uz

Тоҳир Малик (Ҳобилов Тоҳир Абдумаликович) 1946 йил 27 декабрда Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон халқ ёзувчиси (2000). Ўзбек фантастикасининг асосчиларидан бири.
Тошкент университетининг журналистика факултетини тамомлаган (1969). Биринчи йирик асари — «Ҳикмат афандининг ўлими» (1972). «Заҳарли ғубор» (1974), «Фалак» (1975), «Сомон йўли элчилари» (1978), «Чорраҳада крлган одамлар» (1982), «Бир кўча, бир кеча» (1983), «Алвидо, болалик» (1989), «Сўнгги ўқ» (1990), «Ов» (1995) каби илмий-фантастик, саргузашт қиссалари машҳур.
«Шайтанат» романи (1-китоб, 1992; 2-китоб, 1995; 3-китоб, 1997; 4-китоб, 2000) ёзувчининг йирик асарларидандир. Асар асосида кўп серияли телефильм яратилган.
«Жиноятнинг узун йўли» (2004) илмий-таҳлилий рисоласи, «Меҳмон туйғулар» (2003) номли хотира, ёднома, адабий мақолалар тўплами ҳам бор. Унинг «Амир Темур даври адабиёти» (1998), «Варахша», «Унвони инсон» (1999), «Соҳилсиз денгиз» (2000), «Зулмат салтанати» (2001), «Моштабиб» (2002) сценарийлари асосида ҳужжатли фильмлар ишланган.
Рус ёзувчиси Ф. М. Достоевскийнинг «Маъсума» қиссасини, шунингдек, жаҳон адабиёти намояндаларининг айрим асарларини ўзбек тилига таржима қилган.
2019 йил 16 майда Тошкент шаҳрида вафот этган.

Тоҳир Малик. Юлдузга айланган қизалоқ (ҳикоя)

Сочлари жингалак, киприклари узун-узун, чарос кўз, бетлари лўппи, дўмбоққина, оппоққина бу қизалоқ бир ёшга тўлганида худди қўғирчоққа ўхшарди. Чақалоқ туғилганида оилада қанчалик шодиёна бўлса, бир ёшга тўлганида ундан-да кўпроқ қувонадилар. Гўдак ҳеч нарсага тушунмаса ҳам, унга ҳар турли совғалар берадилар, давоми…

Тоҳир Малик. Қарғиш (ҳикоя)

Бола ўлик туғилди. Бир кун ўтмай хотини ҳам жон берди. Жаноза куни шомдан кейин туғруқхонанинг бош врачидан элчи келиб, бир қоп сабзи-пиёз, ярим қоп гуруч, қўйнинг сон гўштини ташлаб кетди. Эрталаб пайдо бўлган иккинчи элчи бош врачнинг ҳукумат мукофотига номзоди давоми…

Тоҳир Малик. Хазонрезги (қисса)

Юрак ҳам чарчади, ақл-чи толди,Манзилга етишга озгина қолди… Ҳаловат истаган юрак тўхтади.Турмуш ташвишлари билан банд юрак ҳаловат билан жимгина хайрлашди.Эм игнасига дори тортаётган ҳамшира қариянинг қотиб қолган қорачиғини кўрди-ю, бармоқлари титраб кетди. Оғир-оғир нафас олаётган беморнинг бирданига жимиб қолиши вужудида давоми…

Тоҳир Малик. Энг кичик жиноят (қисса)

Tohir malik kitoblar apk

Азиз ва мукааррам қилиб яратилган одам болаларининг зиммасига Қуръони карим ва шарафли ҳадислар яхши хулқларни эгаллаш, ёмонларидан қайтиш вазифасини юклайди.

  • www.e-tarix.uz
  • www.e-adabiyot.uz
  • www.e-bozor.uz

Маърифат
Маънавий-маърифий сайтларимизни кузатиб боринг.

08.03.2023 г.

Китоблар

Аудио

Видео

www.tohirmalik.com
www.tohirmalik.com
www.tohirmalik.com
www.tohirmalik.com
www.tohirmalik.com

Сайтимизда янги.

  • ТАЛВАСА (роман)
  • 035. Тоҳир Маликдан
  • 034. Форсий мутаржимдан
  • 032. Султония Усқуфининг Амир Темурга оид хотирасидан
  • 031. Озарбайжонда нима иш қилдим ва нималарни кўрдим?
  • 030. Рум ўлкасига юриш ва Йилдирим Боязид билан уруш
  • 029. Шом ўлкасида уруш ва шаҳарларнинг тасарруфи
  • 028. Ҳиндустон – ажойибот ўлкаси
  • 027. Тоун (вабо)
  • 026. Форсда Шайх Умарнинг ўлдирилиши

Энг кўп кўрилган

  • ТАЛВАСА (роман)
  • Иймонлашиш умиди
  • Озод инсон ҳақида қўшиқ
  • Шайтанат 4
  • Бемеҳр қариндошдан меҳр билган ёт яхши

Видеолар

  • Алишер Навоий ҳақида (Тоҳир Малик)
  • Одами эрсанг.
  • Ибрат
  • Бир асар тарихи
  • «Азизим» кўрсатувидан
  • Шайтанат

Китоблар

  • ТАЛВАСА (роман)
  • Энг кичик жиноят
  • Шайтанатнинг жин кўчалари
  • Шайтанат 4
  • Энг кичик жиноят
  • Шайтанат 3
  • Шайтанат-2
  • Жиноятнинг узун йўли
  • Иблис девори
  • Одамийлик мулки

Янги китоблар

Бош саҳифа

Tohir Malik

Ўзбек адабиётида Тоҳир Малик ўзининг “Фалак”, “Сомон йўли элчилари”, “Тириклик суви”, “Захарли ғубор” (“Васваса” номи билан қайта ишланган), “Чорраҳада қолган одамлар” (“Девона” номи билан қайта ишланган) ва бошқа фантастик, “Чархпалак”, “Қалдирғоч” (“Савоҳил” номи билан қайта ишланган), “Бир кўча, бир кеча”, “Сўнгги ўқ”, “Шайтанат”, “Ов”, “Мурдалар гапирмайдилар”, “Иблис девори”, “Меҳмон туйғулар”, “Жиноятнинг узун йўли”, “Одамийлик мулки” сингари детектив ва маърифий асарлари билан танилган ва китобхонларнинг севимли адибига айланган ижодкордир.
Тоҳир Малик 1946 йилнинг 27 декабр куни Тошкентда зиёли оиласида дунёга келди. Барча тенгдошлари сингари у ҳам урушдан кейинги турмуш қийинчиликларини бошидан кечирди. Оиладаги беш фарзанднинг кенжаси бўлган Тоҳир матабга бормай турибоқ, дарс тайёрлаб ўтирган акалари ва опалари ёнида саводини чиқарди. Укасининг китобга бўлган ихлосини сезган акаси унга ҳозирга қадар эъзозлаб сақлаётгани – “Мард йигит” эртаклар тўпламини совға қилди.
Таниқли ўзбек адиби ва таржимони Мирзакалон Исмоилий Тоҳир Маликнинг тоғаси бўлиб, уни 1949 йилда “халқ душмани” деган туҳмат билан қамоққа олишади. “Кечаси уйғониб кетиб қарасам, аям раҳматли қора чироқ нурида дўппи тикиб ўтирибдилар. Қўллари ишда-ю, кўзларида ёш. “Нега йиғлаяпсиз?” деб сўрадим. Жавоб бермадилар. Сабабини орадан йиллар ўтиб билдим. Тоғамнинг “халқ душмани” эмаслиги маълум бўлиб, “оқланиб” чиққанларида иккинчи синфда ўқирдим. Дастлабки машқларим ўшанда бошланган. Аммо ёзганларимни талабчан тоғамга кўрсатишга чўчир эдим”, – деб эслайди адиб.
Дастлабки ҳикояси 1960 йилда “Гулхан” журналида чоп этилади. 1963 йилда Тоҳир Малик Тошкент Давлат универитетининг кечки журналистика бўлимига ўқишга кириб, кундузи қурилишда дурадгор, ғишт терувчи бўлиб ишлай бошлайди. У ижодга доир машқларни давом эттирар экан, устоз-тоғанинг икки ўгити – “Ўзинг яхши билмаган нарсани ёзма”, “Бошқалар юрган йўлдан юрма, ўз йўлингни топ”га ҳамиша амал қилди. Болаларга атаб ёзилган ҳикоялари билан бадиий адабиёт сирларини ўрганган Тоҳир Малик кейинчалик ўзбек адабиётида кам эътибор берилган фантастика жанрига қўл урди ва бир қатор асарлари билан китобхонлар эътиборини қозонди. Унинг талабалик йиллари ёзилган “Ҳикмат афандининг ўлими” асари ўзбек адабиётининг фантастика йўналишида яратилган биринчи қисса ҳисобланади. Ёзувчининг бир қатор асарлари рус ва бошқа тилларга таржима қилинди. “Сўнгги ўқ” асари асосида етти қисмли, “Шайтанат” асари асосида йигирма қисмли бадиий фильмлар суратга олиниб, намойиш этилди.
Тоҳир Малик ўнга яқин радиопьесалар, ҳужжатли фильм сценарийлари, бадиалар муаллифи. Бадиий таржима соҳасида ҳам хизмат қилган.
Тоҳир Малик 1966 йилдан эътиборан матбуот соҳасида ишлайди. “Ленин учқуни” (Ҳозир “Тонг юлдузи” деб номланади), Ўзбекистон радиосида, Ғафур Ғулом номидаги ва “Чўлпон” нашриётларида, “Шарқ юлдузи”, “Ёшлик” журналларида ишлади. У ижодиий фаолияти давомида ҳаётни, инсонлар табиатини атрофлича ўрганди. Ёзувчи асарларини ўқир экансиз, уларда тасвирланган энг ёмон одамлардан ҳам баъзан нафратланмайсиз, аксинча уларнинг қисматига ачинасиз. Нега шундай? Чунки ёзувчи инсонларни, уларнинг ички кечинмаларини, руҳиятларини синчилаб ўрганади ва китобхонни ҳам мана шу руҳият оламига олиб киради. Уни шу ҳолга солган сабабларни таҳлил қилишга ва хулоса чиқаришга йўналтиради.
Алвидо, болалик” асари Тоҳир Малик ижодида алоҳида ўрин тутади. Асардаги асосий мавзу – ҳеч ким жиноятчи бўлиб туғилмайди, болани атроф-муҳит, жамиятдаги турли иллатлар жиноятчига айлантиради. Бу ҳақда адибнинг ўзи шундай дейди: “Мен ўсмирлар ва ёшларнинг жиноят кўчасига кириб қолаётганига бефарқ қараб туролмайман. Болалар аҳлоқ тузатиш колонияларига ҳар борганимда юрагим эзилади. Озод, эркин яшаб, ўқиб, ҳунар ўрганадиган ёшдаги болалар бу ерга қандай тушиб қолдилар?! Наҳот жиноят олами уларга жозибали кўринса?! Мен жиноят оламини “Шайтанат”, яъни шайтонлар етовидаги зумлкорлар мамлакати деб атаб, “Эҳтиёт бўлинг, жигарларим, бу кўчага яқин йўламанг. Боши берк бу кўчанинг адоғида фақатгина азобли, хорли ўлим топасиз.”, демоқ ниятида ёздим. Ёзганларимни огоҳлантириш деб қабул қилишларини истардим.” Мазкур асар саҳналаштириб Тошкентда ва Андижонда ёшлар театрларида намойиш этилди.
Ёзувчининг ижодий фаолияти ҳукумат мукофотлари ва турли адабий мукофотлар билан тақдирланган. 2000 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига кўра “Ўзбекистон халқ ёзувчиси” унвони берилган.

e-adabiyot.uz

Ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши, тилимиз ушбу мақомни олмасидан бурунги ва олганидан кейинги. Давоми

ХАМЗА

Янги тузумдан нажот кутган Ҳамзага ўхшаган ижодкорлар атеистик мавзуларда асарлар ёзишга ўтди. Давоми

Qiziqarli malumotlar
Tohir malik kitoblar apk