Юрагим узбекча шеър

Юрагим узбекча шеър Сендан бошқа дўстим йўқ,Хеч кимга йўқ керагим.Мендан бўлсин кўнглинг тўқ,Юрагима, юрагим. Хазонрезги куздекмиз,Қишдан қолган издекмиз,Музлардан ҳам муздекмиз,Юрагима, юрагим. Ўйлаб келади ваҳмим, Оғриқларда қолсанг жим,Сенга келади раҳмим,Юрагима, юрагим. Тошга айланиб кетдинг,На орзуларга етдинг,Жуда қийналиб кетдинг,Юрагима, юрагим. Бевафо ёрни суйиб,Ишониб кўнгил қўйиб, Адо бўлдингку куйиб,Юрагима, юрагим. Биз бўлдик тортган жабр,Иккимизга бир қабр,Унгача сенга сабр,Юрагима, юрагим. … Читать далее