Истайсизми-йўқми севги хакида шеър

d0b8d181d182d0b0d0b9d181d0b8d0b7d0bcd0b8 d0b9d19ed29bd0bcd0b8 d181d0b5d0b2d0b3d0b8 d185d0b0d0bad0b8d0b4d0b0 d188d0b5d18ad180 660e2a2fe09f7

Истайсизми-йўқми севги хакида шеър Истайсизми-йўқми, гардун айлана,Истайсизми-йўқми, қайтиб келаман.Соғинмаган кўзингиздан айланай,Истайсизми-йўқми, сизни севаман. Ой ботади — юлдузларнинг ҳабиби,Тонг отади, танаси йўқ самимий.Табиатнинг қонунидек табиий —Истайсизми-йўқми, сизни севаман. Қучоғига яширмайди хиёбон,Ўртамизда удум отлиғ биёбон.Сизга нима, куйсам ўзим куяман,Истайсизми-йўқми, сизни севаман. Чақмоқ калит бўлди қулфи дилимга,Тегмаган бир қизнинг зулфи дилимга.Сиздан ўзга хон йўқ мулки дилимга,Истайсизми-йўқми, сизни севаман … Читать далее