Raqamlar haqida sher eng sara sherlar to‘plami

Raqamlar haqida sher eng sara sherlar to‘plami

Шеър рўйҳати
Шеър рўйҳатида сизнинг ёзган шеърларингиз ва бошқа фойдаланувчилар томонидан ёзилган шеърлар жойлашади. Сиз бу ерда ўз шеърларингизни бошқа фойдаланувчилар билан баҳам кўриш, уларга изоҳ қолдириш ва уларга реакция кўрсатишингиз мумкин.

Raqamlar haqida she’rlar

0-9 raqamlariga bag’ishlangan she’rlarni qabul qiling.

0 raqamiga she’r

”Diqqat mening nomim nol,
O’quvchim sen ogoh bo’l.
Yolg’iz tursam yo’qman men,
Sherik bo’lsa to’qman men.
Yozilishim qiyinmas
Dum-dumaloq chizsang bas!

1 raqamiga she’r

Bir degan sanoq sonman ,
Sanash uchun osonman
Bitta yurak bitta bosh,
Bitta oy, bir quyosh,
Yozishga ham o’ng’ayman,
Qoziqchaga o’xshayman

2 raqamiga she’r

Ikki degan nomim bor,
Ikki birdan men tayyor.
Ikki qo’l, ikki oyoq,
Ikki ko’z, ikki quloq,
Nimaga o’xshayman xo’sh
Xuddi ko’ldagi oqqush !

3 raqamiga she’r

Uchta birman nomim uch,
Birlashganda bo’lar kuch.
Uchgacha sanayman der,
Shart o’ynagan har bir sher.
Yozish uncha qiyinmas,
Tishlangan ikki kulcha.

4 raqamiga she’r

Men to’rt degan raqamman,
Ikki ikkidan jamman.
Bo’lsa ikki juft o’rtoq,
To’rtta ulfat o’sha choq.
Yozishni mashq qil picha,
Bir oyog’i narvoncha !

5 raqamiga she’r

Besh degulik nomim bor,
Raqamlar ichra ilg’or.
Bir-bir qo’shsa anchaman,
Qo’ldagi besh panjaman.
Yaxshi tirish yozmoqqa,
Sal o’xshayman qarmoqqa.

6 raqamiga she’r

Beshdan keyin oltiman,
Raqamlarning oldiman
Ikki uchni qo’shsang bas,
Hech qachon esdan chiqmas .
Yozishni lozim bilmoq
Go’yoki oddiy ilmoq

7 raqamiga she’r

Mening nomimdir yetti,
Endi demanglar mitti.
Oltidan bitta ko’pman,
Yetti yulduzman to’pman.
Chizginda kichik o’roq,
Beliga boyla belboq.

8 raqamiga she’r

Sanamay demang sakkiz,
Ikki to’rtni qo’shsangiz,
Hosil bo’laman shu on,
Yaxshi bilgin ukajon
Yozilishim bil qani,
Tasavvur qil pillani.

9 raqamiga she’r

Men to’qqizman to’qqizman,
Sonlar ichra yolg’izman.
Sakkizdan bitta katta,
Bilib qo’ygin albatta.
Yozishni o’rgan asta.
Ilmoqman dumi pastda.

 

Sizni ushbu maqolalar ham qiziqtirishi mumkin:

  1. Ustoz haqida she’rlar
  2. Til haqida she’rlar
  3. 5 tashabbus haqida she’rlar
  4. Vatan himoyachilariga bag’ishlangan she’rlar
  5. Alisher Navoiy she’rlari, g’azallari
  6. Alisher Navoiy ruboiylari
  7. Alisher Navoiy tuyuqlari
  8. Alisher Navoiy — Farhod va Xisrav aytishuvi

Raqamlar haqida sher eng sara sherlar to‘plami

Мен сизни сўраб само юлдуздан,
Мен сизни сўраб кеча кундуздан,
Мен сизни қизғониб баҳору куздан,
Мен сизни севаман азизим чиндан.

Умримиз

11/03/2023 17:49 Умримиз ўтиб кетяпти,
Ўзимизга билинмай,
Ойю йил кетяпти,
Инсонларга сездирмай.

Сени севдим она ватаним

11/03/2023 17:46

Соғинчлардан ўртанса диллар,
Сени сўраб турса туйғулар,
Армонларга бермайин йўллар,
Сени севдим она ватаним.

Онам

11/03/2023 16:05

Она ягонадур танҳо биттадур,
Биттадур дунёда она деган ном,
Сени ҳурсандлигинг онагнинг бахти,
Сенинг хафалигинг онангни ғами.

Кўнглим

11/03/2023 16:02

Нега мени ёлғизлаттинг ожиз кўнглим,
Сени сўраб яна йиг ламоқда дилим,
Кўнглим мендан кечганини кейин билдим,
Йиғлама, менинг ёлғизим кўнглим.

Армонга солиб

11/03/2023 15:59

Мен сизни севар эдим дунёга сиғмай,
Орзуларим боғида очилган гулдай,
Сиз мени юрагимни сира ҳам билмай,
Кетяпсиз сиз мени армонга солиб.

Майлига сен мен ошиқни эслама гулим

17/01/2023 07:43

Орзуларим осмонида юлдуз энди йўқ,
Юрагимнинг бир тубида ёниб бўлди чўқ.
Нега мени унутдинг қалбингга йўл-йўқ,
Майлига сен мен ошиқни эслама гулим.

Ўшанда ҳам севасанми

17/01/2023 07:37
Сендан йироқ юрсам ҳам,
Гоҳ ўйнатиб кулсам ҳам,
Ё бепарво бўлсам ҳам,
Ўшанда, ҳам севасанми.

Оллоҳим қўлладинг ўзингга шукур

17/01/2023 07:08

Туҳмат-у бўҳтондан қийналиб кетдим,
Яшагим келмасдан зорланиб кетдим,
Юрагим эзилиб орланиб кетдим,
Оллоҳим, қўлладинг ўзингга шукур.

Бевафо ёр

15/01/2023 10:55

Орзуларим юрагимда йиғламоқда,
Aрмонларим қаҳ-қаҳ отиб қувнамоқда,
Сени қўмсаб яна мени қийнамоқда,
Келмаяпти, бевафо ёр келмаяпти.

Меҳр

15/01/2023 10:43

Орзуларим армонларга айланмасин,
Ҳаёлларим дардни бахт деб сайламасин,
Ўтмишларим мени қийнаб ўртамасин,
Бевафолик, бемеҳрлик қийнар мени.

Муҳаббат

15/01/2023 10:39

Бу дунё кўзингга кўринса зулмат,
Интизор бўларсан севган ёрингга,
Бошингга ёғдирса бало-ю туҳмат,
Номини эсласанг севасан қайта,

Оламни севгига тўлдиргин ҳардам,
Зулматни ёритгин чин севгинг билан,
Муҳаббат йўлида сен бўлгин бардам,
Aрмон бўлиб қолмасин сенга муҳаббат.

Хуш келибсиз шеър сайтимизга!
Бу сайт шеър ёзишни севувчилар учун яратилган. Бу ерда сиз ўз шеърларингизни ёзишингиз, уларга изоҳ қолдиришингиз ва бошқа фойдаланувчилар билан улашингиз мумкин.

Янги шеърлар
Бу саҳифада янги ёзилган шеърлар рўйҳати жойлашади. Сиз бу ерда бошқа фойдаланувчиларнинг ёзган янги шеърларини кўриш, уларга изоҳ қолдириш ва уларга реакция кўрсатишингиз мумкин.

Шеър рўйҳати
Шеър рўйҳатида сизнинг ёзган шеърларингиз ва бошқа фойдаланувчилар томонидан ёзилган шеърлар жойлашади. Сиз бу ерда ўз шеърларингизни бошқа фойдаланувчилар билан баҳам кўриш, уларга изоҳ қолдириш ва уларга реакция кўрсатишингиз мумкин.

Изоҳлар
Бу саҳифада сиз ўз изоҳингизни қолдиришингиз мумкин. Сиз бошқа фойдаланувчиларнинг ёзган шеърларга изоҳ қолдиришингиз ва уларга реакция кўрсатишингиз мумкин.

Биз билан боғланиш
Агар сизда саволлар ёки таклифлар бўлса, биз билан боғланишингиз мумкин. Бизнинг ходимларимиз сизнинг саволларингизга жавоб беришади ва сизга ёрдам беришади.

Маълумотлар ҳимояси
Биз фойдаланувчиларимизнинг маълумотларини ҳимоя қилишга қатъий назар тутилади. Биз сизнинг шахсий маълумотларингизни ҳеч қандай хусусиятларга эга бўлмайдиган ҳолда ҳимоя қиламиз.

Хавфсизлик
Биз сайтимизга кириш учун хавфсизликни таъминлаш учун керакли қўлланмаларни амалга оширишга интиламиз. Бизнинг сайтимиз хавфсиз ва ҳимояланган.

Қўллаш шартлари
Сиз сайтимизда ёзилган шеърларни ўқишингиз, уларга изоҳ қолдиришингиз ва ўз шеърларингизни ёзишингиз мумкин. Аммо сизнинг ёзган шеърларингизда ҳеч қандай қонунвоя ёки қонунвоя қарши мазмуни бўлиши мумкин эмас. Биз сизнинг ёзган шеърларингизни текшириб, қонунвоя қарши мазмунларни ўчиришга интиламиз.

Якун
Умид қиламизки, сизнинг учун бизнинг шеър сайтимиз фойдали бўлади ва сизнинг ёзган шеърларингиз бошқа фойдаланувчилар учун илҳам манбаи бўлади. Бизнинг сайтимизга хуш келибсиз!

Raqamlar haqida sher eng sara sherlar to‘plami

Kelgin singlim sochingni
Mayda mayda o‘rayman
Husun qo‘shib husninga
O‘zim soching tarayman

«Мозийга қараб иш курмоқ хайрлидир»
А.Қодирий

Спитамен қўлларин тунда боғлаб берганлар,
Муқаннани тириклай гулханларда ёқганлар,
Бир йилда етти марта диндан-динга ўтганлар
Шу заминда ётибсиз биз Ватандош эканмиз.

Buxoroga borish oson qaytish qiyin,
Ta’rifini bitta so’zla aytish qiyin,
Ko’hna tarix osmonida yorqin yulduz,
Bu yulduzni shuhratiga yetish qiyin.

Sizga aytsam azizlar
Orzularim osmonday
Ammo menga negadir
Tuyuladi armonday

Mundiyon ko’chalarin kezaman
Oy yorug’i sokin tunning bag’rida
Bevafoyim qaytmasligin sezaman
Ketaversin bahtli bo’lsin maylida

Keling qani yaxshi qiz
Ozroq gaplashamizmi?
Manashu gruppada
Ayting tanishamizmi?

Jajji qadam bosgan ko’chalar
Yulduzlarga to’la kechalar
Bari meni o’ziga chorlar
Bolaligim beg’uborligim

Самарқанд шаҳрининг бир чеккасида
Қабр бор – одамлар юз буриб ўтар.
Унда Абдуллатиф ётар, дейдилар,
Дейдилар: “Бу ерда падаркуш ётар”.

Tanimaydi özlarini osmon bilib,
Qadri tiyin lekin turar savlat kerib,
Yurar edi oldinlari salom berib
Kechagi kunin unutgan inson,
O’zicha bugun misoli osmon.

Qiziqarli malumotlar
Raqamlar haqida sher eng sara sherlar to‘plami