Quron kitobi nechinchi yil yozilgan
Қуръон тарихи фақат Зайд ибн Собитнинг жамлашидан иборат эмас, чунки кўп мусулмонлар Қуръонни бошидан охиригача ёддан билишар, яна ҳам кўпроқлари қисман ёд билишар эди. Улар доимий равишда намозларида ва ибодатларида Қуръон қироат қилар эдилар. Анас ра ҳадисларида 6 нафар Қуръон билимдонлари: Убай ибн Каъб, Муоз ибн Жабал, Зайд ибн Собит, Абу Дардо, Саъд ибн Убода зикр қилинади.
Quron kitobi nechinchi yil yozilgan
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
2-савол. Қуръон қандай нозил бўлди ва қандай қилиб бир китобга жамланди? Биз бу иш Муҳаммаднинг буйруқларисиз қилинган, деб ўқидик, яъни Қуръонни амалда унинг саҳобалари томонидан ёзилган, Муҳаммад ўзи ёзган эмас экан.
2-жавоб. Аллоҳ Муҳаммад савга 40 ёшга кирганларида Пайғамбарлик вазифасини берди. Пайғамбарлик муддати – у зотнинг вафотларигача 23 йил – 13 йили Маккада, 10 йили – Мадинада давом этди.
6 ой давомида Муҳаммад савга ваҳий тушларида нозил қилинди. Рамазон ойида Жаброил ас фаришта тушиб, биринчи ваҳий (ваҳйи матлув)ни келтирди. Бу “ал-Алақ” сурасининг аввалги беш ояти эди.
Кейин ваҳий нозил бўлиши тўхтаб қолди, 3 йилдан кейин яна нозил бўла бошлади. Кейинги 10 йил ичида Маккада Жаброил ас Илоҳий Ваҳийни узлуксиз келтириб турдилар. Муҳаммад сав га (ҳижратгача) Маккада нозил бўлган Илоҳий Ваҳийлар маккий, Мадинада ёки Мадина йўлларида нозил бўлганлари эса маданий оятлар деб аталди.
Қуръон карим тўлалигича дунё осмонига Қадр кечасида туширилган, бу ердан Жаброил ас уни Пайғамбар савга навбати билан пайдар-пай 23 йил давомида келтириб турдилар. Буни Қуръони каримнинг ушбу ояти тасдиқлайди: “Қуръонни одамларга бардош билан (аста) ўқиб беришингиз учун уни бўлакларга бўлдик ва бўлиб- бўлиб нозил қилдик.” (17:106). Дунё осмонидаги Қуръон бутунича нозил қилинган жой, “Байтул-иззат” деб аталарди.
Рамазон ойида Жаброил ас Қуръоннинг ўтган йилда нозил бўлган барча оятларини Пайғамбар савга ўқиб берар ва кейин Пайғамбар сав Жаброил асга ўқиб берар эдилар. (Бу ҳадиси шарифларда айтиб ўтилган.) Бу жараённи “Арза” деб аталди. Пайғамбар сав ҳаётларидаги охирги рамазонда бу ҳолат икки марта қайтарилиб “Арзатул-Ахира” деб аталди. Қуръон тарихида Арзалар ва энг асосийси Арзатул-Ахира ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди. Шу сабабли Қуръонни ёд олган қориларни текшириб туриш ва хатоларини тўғрилаб, унутганларини ёдларига солиб туриш мумкин бўлди. Охирги ўқиб бериш сўнгида Пайғамбар сав Жаброил асга: “Биз бунга ўқитилдик” дедилар, Жаброил ас эса: “Сизлар ёдлаб олган нарса тўғри ва тугал бўлди” деб жавоб бердилар.
Пайғамбар сав доимо ўзларига нозил қилинган ваҳийни дарҳол ёзиб қўйилишини талаб қилар эдилар. Бунинг учун у кишининг ҳузурларида 40 нафар атрофида котиблар бор эди. Ҳаётларининг энг қийин дақиқаларида ҳам, Маккадан Мадинага ҳижрат қилиш даврида, ҳарбий ғазотларга чиқилганда ҳам пайғамбар сав котибларни ва ёзув асбобларини олишни унутмасдилар. Зайд ибн Собит айтадилар: “Котиб ваҳийни ёзиб бўлганида, пайғамбар сав яна бир ўқиб беришни сўрар эдилар. Агар бу пайтда котибни хатоси топилса, дарҳол тўғрилаб, ана шундан кейингина ваҳийни халққа етказишни буюрар эдилар.”
Бундан ташқари Пайғамбар сав саҳобийларга ваҳийни ёдлаб олишни буюрар эдилар. У зот: Қуръон оятларини ёддан билиш, Аллоҳ томонидан катта мукофотларга сабаб бўлишини таъкидлаб айтар эдилар. Бу Оллоҳнинг оятларини ёдлаб олишни истайдиганларнинг рағбатларини ошишига, илоҳий файз олишларига сабаб бўлди. Шундай қилиб мусулмонларнинг бир қисми Қуръонни тўла ёд олган ва бошқалари қисман – ҳар жой ҳар жойидан ёд олган эдилар.
Ёзиб қўйиш, ёдлаб олишни ҳам кам ҳисоблаган Пайғамбар сав, Қуръони каримни сақлашнинг учинчи йўли – текшириб туришни жорий қилдилар. Ёзма манбалар тартибли равишда оғзаки тиловат билан ва аксинча тиловат ёзма манба билан солиштириб текшириб туриларди. Рамазон ойидаги Арза бунинг ёрқин мисоли бўлади. Пайғамбар савнинг алоҳида Қуръонни ўргатувчи муаллимлари бўлиб, улар одамларга Қуръонни ўргатар эдилар, шу пайтни ўзида ёзиб олинган саҳифаларни, ёд олинган китобнинг тўғрилиги текшириб турар эдилар.
У пайтларда Пайғамбар савга нозил бўлиб, Қуръони каримга киритилиши лозим бўлган ваҳийлар қоғоз бўлмаганлиги учун хурмо пўстларига, япалоқ тошларга, тери ва бошқа нарсаларга ёзиб борилар эди. Бу ёзувлар ваҳийни нозил бўлиши тартибида ёзиб борилар эди. Баъзида бир суранинг оятлари бошқаси аралашиб қолгандек бўлар эди, яъни бир суранинг оятлари нозил бўлиб тугамасдан, кейинги сураларнинг оятлари туша бошлар эди. Ваҳий нозил бўлиши охирига етганда Пайғамбар сав бу оятлар қайси сура таркибига ёзиб қўйилишини эълон қилар эдилар.
Шу билан бирга Қуръони каримга кириши лозим бўлмаган ваҳийлар ҳам нозил бўлар эди. Улар вақтинчалик ҳукмни билдириб, кейинчалик Аллоҳ томонидан бекор қилинган эди. Шунинг учун ёзувлар бўлак-бўлак ҳолатда бўлиб, ҳозирги Қуръони карим нашрларига ўхшаган бир бутун, тартибли эмас эди. Ана шу ҳолатдан тартибли бир бутун ҳолга ўтиш учун Пайғамбар сав “таълиф-ул-Қуръон” тушунчасини жорий қилдилар. Пайғамбар савнинг ҳадиси шарифларида бу атама кўп учрайди. “Саҳиҳ Бухорий” да китобнинг бутун бир боби шундай аталган. Масалан: “Биз пайғамбар сав ҳузурларида Қуръонни қисмлардан тўплаб жам (таълиф) қилдик” деган ҳадис келтирилган.
Таълиф сўзи турли бўлакларни жамлаш, бирлаштириш маъносини билдиради. Қуръон учун худди шу маънода ишлатилади, аниқроғи оятларни сураларда тартиб билан жойлаштирилишига айтилади. Қуръонни Пайғамбар сав кўрсатган тартибдан бошқача ўқиш манъ қилинади. Бундай таъқиқнинг жорий қилинишига сабаб, баъзи шоирлар ва қиссахонлар кўпинча ҳар хил асарларни эркин, ҳоҳлаган тартибларида ўқир эдилар. Улар бу қоидаларини Қуръонга ҳам ишлатишни ҳоҳлашар эди.
Шунингдек Қуръон сураларининг тартиби тавқифий эмас. Барча уламолар томонидан тан олинганки, Қуръондаги бу тартиб ижтиҳод асосида жорий бўлган. (Аммо, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари: “Аллоҳ таолодан нозил бўлгандан кейин Расулуллоҳ алайҳиссалом қайси тартибни айтган бўлсалар, шундай бўлган. Буни тавқийфий дейилади. Яъни, бировнинг ижтиҳоди аралашмаган. Аллоҳдан бўлган иш”, деб айтган. Ва асос ҳам шу – Абу Муслим) Бу Ҳазрати Усмон ра вафотларидан кейин Қуръон нусхаларини кўпайтириш учун тузилган ҳайъат томонидан таклиф қилинган эди. Шунинг учун баъзи фиқҳий мазҳабларда намозда, таълим беришда қуръонни ҳар қандай тартиб ўқиш, Қуръонни охирги сураларидан бошлаб аввалги суралар билан давом эттириш мумкин дейилади. Масалан “Каҳф” сурасини ўқиб орқасидан “Ҳаж” сурасини ўқиш каби. Ҳатто Пайғамбар сав баъзи ҳадисларга қараганда таҳажжуд намозларига “Оли Имрон” сурасидан олдин “Нисо” сурасини ўқиган эканлар. Убай ибн Каъб таклиф қилган рўйхатда бу суралар шундай жойлашган. Ҳазрати Усмон ра ва бошқаларнинг рўйхатларида, сураларнинг жойлашиши фарқ қилади. Шунинг учун ижмоъ қилинганки, сураларнинг тартибини ижтиҳод билан белгиланган (яъни олимларнинг тадқиқотларидан сўнг) Зайд ибн Собит ра Қуръонни тўла рўйхатини тузишга рози бўлди, бу ишни ташкил қилишда Умар ибн Хаттоб ра ёрдам бердилар.
Абу Бакр ра Зайдга Қуръонга киритиладиган оятни ёзишда ўз хотирасига таяниб қолмасдан, ҳар бир оятнинг иккита ёзма нусхасига эга бўлгач, кейин ёзишни шарт қилдилар. Абу Бакр ра Қуръонни жамлаш бошлангани ҳақида бутун Мадинага – шаҳарликларга кимда қуръон оятлари ёзилган нарсалар бўлса, масжидга олиб келиб, Зайд ибн Собитга топширишларини эълон қилдилар. Оятлар ёзилган парчаларни қайси оят Пайғамбар сав томонидан текширилган ва текширилмаган эканлигини аниқ билган Ҳазрати Умар ра келтирилаётган оятлар ёзилган парчаларни назорат қилиб турдилар. Уламолар келтирилган парчаларнинг деярли барчаси “Арзат –ул – Ахира” да текширилган нусхалар эди, дейдилар.
Уламолар иккита келтирилган бир хил оят битиклари ёзма гувоҳлик деб атаганлар. Бу икки гувоҳлик учинчи манба Асл билан солиштирилган Асл деб Зайд ибн Собитдаги маълумот олинган, чунки у Қуръонни энг яхши биладиганлардан бири бўлиб, Қуръонни тўла ёддан билар эди. Келтирилган парчаларни ўз хотирасидаги билан солиштириб кўрди ва бир неча парчаларни хатоси борлиги учун қайтарди.
Қуръон тарихи фақат Зайд ибн Собитнинг жамлашидан иборат эмас, чунки кўп мусулмонлар Қуръонни бошидан охиригача ёддан билишар, яна ҳам кўпроқлари қисман ёд билишар эди. Улар доимий равишда намозларида ва ибодатларида Қуръон қироат қилар эдилар. Анас ра ҳадисларида 6 нафар Қуръон билимдонлари: Убай ибн Каъб, Муоз ибн Жабал, Зайд ибн Собит, Абу Дардо, Саъд ибн Убода зикр қилинади.
Пайғамбар сав Қуръонни Хузайфанинг мавлоси Салимдан, Абдулло ибн Масъуддан, шунингдек аёл саҳоба Умми Варақадан олиш лозим деб айтиб ўтганлар. Лекин Қурон ҳофизлари булар билан чегараланиб қолмаган. Ибн Ҳажар Асқалоний (Фатҳул-Борий, 10; 425-430бетлар) муҳожирлар орасида Абу Бакр, Умар, Али, Талҳа, Саъд, Ибн Масъуд, Хузайфа, Салим, Абу Ҳурайра, Абдулло ибн Соиб, Абодилани, аёллар орасида эса Оиша ва Умми Саламани (ра.ларни) Қуръон ҳофизлари деб санаб ўтган. Бу рўйхатга Абу Довуд муҳожирлардан Тамим ибн Авс ад-Дорийни, Уқба ибн Амирни, ансорлардан Убоб ибн ас-Сомит, Муоз Абу Хулайм, Мужаммиъ ибн Жория, Фузол ибн Убайда, Маслама ибн Маҳладий ва бошқаларни (булардан баъзилари Пайғамбар сав вафотларидан кейин ҳофиз бўлган) Абу Муса ал-Ашъарий, Амр ибн ал-Асо, Саъд ибн Убодаларни қўшган.
Айтилганлардан кўриниб турибдики, Қуръони каримни билган, уни бир китобга жамлаган ҳофизлар сони, тор доирадаги саҳобалар билан чекланиб қолмаган. Қуръон ҳофизлари доирасини Анас ра ҳадисида кўрсатилганидек бир неча шахс билан чеклашга ҳеч қандай асос йўқ. Баъзилар бу доирани беш ёки олти киши билан чеклашган. Қуръон нафақат чекланган беш олти одамнинг, балки жуда кўп одамларнинг қалбидан жой олган. Шу ўринда эслатиб ўтиш лозимки, ҳали Пайғамбар сав ҳаётлик даврларида 70 нафар ҳофизи калом (қурро) саҳобалар Биъри Мауна ғазотида шаҳид бўлган эдилар. Шунча нафар қурролар Ямома жангида ҳалок бўлганлар. Юқоридагилардан маълум бўлдики, Пайғамбар савга замондош бўлган Қуръон ҳофизларини сонини аниқлаш, чегаралашнинг имкони йўқ, уларнинг сони бир неча юздан ошганди.
Хулоса қилиб айтилганда Зайд ибн Собит ра, Абу Бакр ра ҳаётлари даврида Қуръонни жамлаганда Қуръон билимдонлари, ҳофизлари-қурролар жуда кўп бўлган. Улардан биронтаси Зайд ибн Собитнинг ишида камчилик ёки хато топишмаган.
Quron kitobi nechinchi yil yozilgan
1444 йил 12 Шаъбон | 2023 йил 04 март, Шанба.
Намоз вақти: Қарши
05:52
07:06
12:49
16:49
18:32
19:46
Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)
Qur’on vasfi
18-01-2020, 17:40 2 766 Ўқиш режими + –
Qur’on vasfi
Qadrli tafsirxon, o‘zingiz o‘rganmoqchi bo‘lib turgan vasfiga so‘z ojiz ushbu ilohiy dasturning mohiyatini yana ham aniqroq tushunib olishimiz uchun butun vujudimizni etibor va ehtimom nuqtasiga aylantirgan holda, ushbu kitobni Allohdan qabul qilib olgan zotga murojaat qilib, uni vasf etib berishlarini so‘raylik. U zoti bobarakot bizning bu savolimizga Imom Termiziy al-Horis al-Avar roziyallohu anhudan rivoyat qilgan hadisi sharif orqali javob beradilar. O‘sha hadisda al-Horis al Avar quyidagilarni aytadilar:
«Masjiddan o‘tdim. Qarasam, odamlar turli gaplarga sho‘ng‘ishmoqda. Shunda Ali roziyallohu anhuning oldilariga kirib:
«Ey amiral mo‘minin, ko‘rmaysizmi, odamlar turli gaplarga shung‘ibdilar», dedim.
«Darhaqiqat, shuni qilibdilarmi?» dedilar u kishi.
«Ha», dedim. U kishi quyidagilarni aytdilar:
«Ammo men Rasululloh sollallohu alayhi vasallamning:
«Ogoh bo‘lingizkim, albatta fitna bo‘lur!» deganlarini eshitdim. Shunda:
«Undan chiqish ne ila bo‘lur, ey Allohning Rasuli?» dedim.
«Allohning kitobi ila. Unda sizdan oldin bo‘lgan narsalarning axbori va sizdan keyingi narsalarning xabari va sizning orangizdagi narsalarning hukmi bor. U fosil qiluvchidir, hazl emasdir. Kim bir jabbordan qo‘rqib, Uni tark qilsa, Alloh uning umurtqasini sindirur. Kim Undan boshqadan hidoyat izlasa, Alloh uni zalolatga ketkazur. U–Allohning metin arqonidir. U–hikmatli zikrdir. U–sirotul mustaqiymdir. U–uning ila havoi nafslar toymaydigan, U–uning ila tillar tutilmaydigan, U–ulamolar undan to‘ymaydigan, U–ko‘p tarqalish bilan eskirmaydigan va ajoyiblari tugamaydigan narsadir. U–jinlar uni eshitishlari bilan darhol «Albatta, biz ajib Quronni eshitdik, u rushdga hidoyat qilur», degan narsadir. Kim u bilan gapirsa, sodiq bo‘lur. Kim unga amal qilsa, ajr olur. Kim uning ila hukm qilsa, adolat qilur. Kim uning ila davat qilsa, sirotul mustaqiymga hidoyat qilinur. Mana bularni olgin, ey, Avar», dedilar».
Hazrati Ali roziyallohu anhu aytib bergan bu hadisi sharifda Quroni Karimning vasfi batafsil bayon qilinmoqda. Aziz tafsirxon, keling ushbu nabaviy vasfni qo‘limizdan kelgancha o‘rganib chiqaylik.
Ushbu hadisda sevikli Payg‘ambarimiz, yo‘lboshchimiz va shafoatchimiz Muhammad mustafo sollallohu alayhi vasallam o‘z zamonlaridan keyingi davrlarda fitna chiqishidan ummatlarini ogohlantirmoqdalar.
Hazrati Alidek ulug‘ zot va olim sahobiy esa, odamlarning masjidda o‘tirib olib turli gaplarga sho‘ng‘ishlarini o‘sha, Payg‘ambar sollallohu alayhi vasallam ogohlantirgan fitna, deb tushuntirmoqdalar. Endi o‘sha holat bilan bizning holatimizni solishtirib ko‘raylik. Bizdagi fitna hazrati Ali roziyallohu anhu xavf qilgan fitnadan yuz million marta ortiq emasmi?! Islom, Quron talimotlari butunlay tark qilinib, odamlar necha zamonlardan beri nafaqat turli gaplarga, balki dunyoda borki gunohlarga, harom-xarishlarga, fisqu fujurlarga, kufru nifoqlarga sho‘ng‘igandan-sho‘ng‘ib yurishmayaptimi?!
Hazrati Ali roziyallohu anhu Rasululloh sollallohu alayhi vasallamdan fitna haqidagi ogohlantirishni eshitishlari bilan o‘sha fitnadan chiqish yo‘lini so‘radilar. U kishi bir marta muhtoj bo‘lsalar, bugungi kunda siz bilan biz bu yo‘lga yuz million marta muhtojmiz .
Kelajakda musulmonlar fitnaga uchrashidan ogohlantirgan Payg‘ambarimiz sollallohu alayhi vasallam fitnadan chiqish yo‘lini ham ko‘rsatib berdilar. Hazrati Ali roziyallohu anhu ning:
«Undan chiqish ne ila bo‘lur, ey Allohning Rasuli», degan savoliga
«Allohning kitobi ila», deb javob berdilar.
Bugungi kunda musulmonlar fitnaga uchraganlari shubhasiz. Ha, bugun musulmonlar o‘zlarining uzoq tarixlarida hech uchramagan fitnaga uchrab turibdilar. Bugungi kun musulmonlari iymonu etiqod, dinu diyonat, Quronu shariatdan misli ko‘rilmagan daraja uzoqlashib turibdilar. Ular adadlari ko‘p bo‘lishlariga qaramay yer yuzining biror nuqtasida Alloh ularga ishonib topshirgan omonatni uddalay olmayaptilar. Zaminning biror parchasida Allohning shariatini Alloh aytganidek qoim qila olmayaptilar. Dunyoning hammasini hidoyatga boshlab, yetakchilik qilishi lozim bo‘lgan musulmonlar, xoru zor bo‘lib, hammadan keyin qolib, birovlarning yetovida yuribdilar. Gapning qisqasi, musulmonlar har tomonlama fitnaga uchraganlar. Ular ushbu fitnadan qutulib chiqmoqlari lozim. Fitnadan chiqish esa, Allohning sevikli Payg‘ambari Muhammad sollallohu alayhi vasallam ushbu hadisi shariflarida takidlaganlaridek, faqatgina Allohning kitobi ila bo‘ladi. Ha, bu ulkan fitnadan chiqish uchun har bir musulmon va barcha musulmonlar birgalikda Allohning kitobi Quroni Karimga qaytishlari, uni mahkam tutishlari lozim. Buning uchun esa Quroni Karimga bo‘lgan iymonni mustahkamlash, uning har bir harfini qunt bilan o‘rganish, eng muhimi, Quronga to‘laligicha og‘ishmay amal qilish lozim. Ana shundagina fitnadan chiqib, saodat yo‘lini topish va oliy maqsadga erishish mumkin. Ha, musulmonlar Quroni Karimga to‘laligicha og‘ishmay amal qilsalargina o‘zlarining oliy maqsadlariga erishishlari, bugungi fitnadan chiqishlari mumkin. Musulmonlarning Payg‘ambari Muhammad sollallohu alayhi vasallamning ularga qilgan tavsiyalari shu. U zot sollallohu alayhi vasallam nima uchun Quroni Karim fitnadan chiqish yo‘li bo‘lishini ham batafsil bayon qilib, sharhlab tushuntirib bermoqdalar. U zot o‘z ummatlariga bu haqda quyidagilarni aytmoqdalar:
1. «Unda sizdan oldin bo‘lgan narsalarning axbori». bor.
Ha, Quroni Karimda musulmon ummati, Muhammad sollallohu alayhi vasallam ummatidan oldingi o‘tgan narsalarning xabarlari bor. Bo‘lganda ham eng ishonchli, eng to‘g‘ri, eng ibratli xabarlar bor. Musulmonlar Quroni Karimdagi o‘sha o‘zlaridan oldin bo‘lgan narsalarning axborini o‘qib, o‘rganib, ulardan ibrat olishlari matlub. Mazkur axborlarda kim kofir, fosiq, mushrik, osiy, munofiq, sarkash bo‘lsa, halokatga uchrashi haqida so‘z yuritiladi. Musulmonlar ulardan ibrat olib, o‘sha halokatga uchraganlarning qilmishlaridan birortasining ham yaqiniga yo‘lamasliklari lozim.
Mazkur axborlarda Allohga, U zot yuborgan Payg‘ambarlarga, U zot nozil qilgan kitoblarga iymon keltirib, U zot joriy qilgan shariatlarga amal qilganlar ikki dunyo baxtu-saodatiga erishganlari takidlanadi. Mo‘min- musulmonlar bu haqiqatlardan ibrat olib, Allohga, U zotning oxirgi Payg‘ambari Muhammad sollallohu alayhi vasallamga, Robbil olamiynning oxirgi va abadiy kitobi Quronga bo‘lgan iymonlarini mustahkamlashlari va so‘nggi, mukammal, barkamol ilohiy shariat Islomga to‘la-to‘kis amal qilmoqlari lozimdir.
Quroni Karimdagi bizdan oldin bo‘lgan narsalarning axborida iymon-Islom yo‘li oson emasligi, u yo‘lga poyondoz to‘shalib, gullar sochilib qo‘yilmaganligi, balki bu yo‘l havoyi nafsning, bu dunyo muhabbatining, kofir, mushrik, munofiq va boshqa dinu diyonat dushmanlarining qarshiligini, turli to‘siq va mashaqqatlarini yengib yurish lozim yo‘l ekanligi takidlanadi.
Muhtaram tafsirxon, siz bilan biz mazkur axborlardan ham ibrat olishimiz lozim. Iymon-etiqod, dinu diyonat va tatbiqi shariat yo‘lidagi uchrashimiz lozim bo‘lgan har bir qiyinchiliklarga ham tayyor bo‘lmog‘imiz lozim.
Aziz va qadrli tafsirxon, avval o‘tgan hodisalardan ibrat olish lozimligini har bir xalq, har bir millat, har bir qavm qayta-qayta takidlaydi. Lekin o‘sha ibrat olinishi lozim bo‘lgan qissalar bir-biridan farqli. Dunyoda faqatgina siz bilan bizning, yani mo‘min-musulmonlarninggina ibrat olishimiz lozim bo‘lgan o‘tmish haqidagi qissalarimiz eng to‘g‘ri va eng ishonchlidir. Biz ibrat oladigan o‘tmish qissalarini o‘tmishning, hozirning hamda kelajakning egasi Alloh taoloning O‘zi aytib bergan. Bizdan boshqalar o‘tmish qissalaridan ibrat olaman desa, yolg‘on-yashiq, bidat-xurofot, turli afsona va diydiyolarga duchor bo‘ladilar. Hozirgi kunda Injil va Tavrot nomli ilohiy kitobga ega ekanliklarini, ularda ham oldin bo‘lgan narsalarning axbori borligini davo qilayotganlar bor. Ammo, hozirgi Injil va Tavrotlar Allohdan qandoq nozil bo‘lgan bo‘lsa, o‘shandoq holida emas, ularga ko‘plab buzilishlar oriz bo‘lib, asli ilohiylik hollari qolmagan. Ayniqsa aynan o‘tmishdagi bo‘lib o‘tgan hodisalarga taalluqli joylarida buzilish katta bo‘lgan. Shuning uchun ham o‘tmishdagi tarixiy hodisalarni ilmiy asosda o‘rganib, Tavrot, Injil va Quronga solishtirib chiqqan g‘arblik olimlar Tavrot va Injilning buzilganligini tushunib yetib, ulardan yuz o‘girib, Quronga iymon keltirmoqdalar.
Ha, muhtaram tafsirxon, dunyoda faqat siz bilan bizgina oldin bo‘lib o‘tgan narsalar haqida to‘g‘ri malumotga va ulardan foydali ibrat olish imkoniga egamiz. Buning uchun Alloh taologa shukr qilaylik va Robbimizning kitobini qunt bilan o‘rganaylik.
Qimmatli tafsirxon, janobingizga malum bo‘lsinkim, Quroni Karimdagi bor narsalar faqat bizdan oldin o‘tgan Payg‘ambarlar va ularning qavmlari qissasidan iborat emas. Mazkur axborlar ichida Alloh taolo butun borliqni yo‘qdan bor qilib yaratgani, butun mavjudotlarni yaratgani, Odamni O‘z qo‘li bilan yaratib, uni O‘zining yer yuzidagi xalifasi qilib qo‘ygani, Odamdan uning juftini yaratgani, Odam alayhissalom bilan Shayton alayhi lana orasida bo‘lib o‘tgan mojarolar va yana boshqa ko‘pgina narsalar ham bor. Mazkur narsalar bilan batafsil tanishish, ulardan ibrat olish va boshqa ishlar, ushbu «Tafsiri Hilol»ingizni qunt bilan o‘qib, zehn solib tushunish, do‘stlar bilan muhokama-munozara qilish orqali bo‘ladi.
2. «Unda sizdan keyingi narsalarning xabari. bor».
Quroni Karimdagi bizdan-ummati Muhammadiyadan keyingi narsalar xabari, qiyomat qoim bo‘lishi, hamma o‘lganlar qayta tirilishi, mahsharga to‘planishi, bu dunyoda qilgan ishlari zarracha ham qoldirilmay, hisob-kitob qilinishi, iymon keltirib, amali solih qilganlar xursand, kufr keltirgan va fisqu-fujur qilganlar xafa bo‘lishi, mezon, ko‘prik, jannat va do‘zax hamda shunga o‘xshash boshqa xabarlardir. Bu xabarlarga iymon keltirish mo‘min-musulmon shaxs uchun iymonning arkonlaridan bir rukndir. Mazkur xabarlarni Quroni Karimda zikr qilinishi, ularni iymon ruknlaridan biriga aylantirilishidan maqsad, kishilarni iymon, Islomga chaqirishdir. Allohning kalomidan qiyomat va unga tegishli narsalar haqida malumot olgan, unga iymon keltirgan kishi o‘sha kunga tayyorgarlik ko‘rib yashashga o‘tadi. Mo‘min holida Alloh buyurgan hamma narsalarga og‘ishmay amal qiladi va Alloh qaytargan hamma narsalardan qaytadi.
Ha, muhtaram dindoshim, faqat siz bilan biz musulmonlargina o‘zimizni oldinda nimalar kutayotganini bilamiz, ularga iymon keltiramiz va hozirdan tayyorgarligimizni ko‘rib boramiz. Bu ishda bizga Quroni Karim yordamchi bo‘ladi. Biz bu bilan qanchalar faxrlansak oz. Chunki, bizdan boshqalar bu imkoniyatga ega emaslar. U bechoralarning Quronlari yo‘q. Oldilarida nima borligini aniq bilmaydilar. Shuning uchun ham ular zalolatning turli yo‘llarida yuribdilar. Bizga esa, bu masalani Alloh taoloning O‘zi yechib bergan. Siz bilan biz esa, o‘sha ilohiy yechimni o‘rgansak bo‘ldi, boshqa ovoragarchilikning keragi yo‘q. Buning uchun Robbimizning kalomini o‘rganishimiz, qunt va ixlos bilan dars qilib o‘qishimiz lozim va lobuddir.
3. «va sizning orangizdagi narsalarning hukmi bor».
Ha, Quroni Karimda siz bilan biz musulmonlarning oramizdagi barcha narsalarning hukmi bordir. O‘sha narsalar haqida hukmning yo‘l-yo‘riqlari, qonun-qoidalari bordir. Mo‘min-musulmon o‘z hayotining har bir sohasida, kattayu kichik har bir ishida faqatgina Islom shariati hukmi bilan ish tutmog‘i ham farz, ham qarz. Mo‘min-musulmonlik davosini qilib turib o‘z hayotidagi biror narsada Islomning hukmidan boshqaning hukmi bilan ish tutmoq mutlaqo mumkin emas. Bu nafaqat shariatga, Quronga va Sunnatga, balki, sog‘lom aqlga ham to‘g‘ri kelmaydi.
Xo‘sh, azizim, ayting-chi, har bir mo‘min-musulmon o‘zining har bir ishini muqaddas dinimiz hukmiga mos qilishi lozimu lobud ekan, bu maqsadga erishish uchun eng avval nima qilish kerak? Albatta, avvalo o‘sha hukmlarni o‘rganish kerak. Bu esa diniy talimotlarni o‘rganish bilan yuzaga keladi. Demak, siz bilan biz «Tafsiri Hilol» orqali Allohning kalomini o‘rganar ekanmiz, aynan o‘sha oliy maqom ishni amalga oshirayotgan bo‘lamiz.
4. «U fosil qiluvchidir, hazl emasdir».
Ha, sodiqul masduq sifati sohibi bo‘lmish, Muhammad al-Sodiq laqabini olmish rostgo‘y Payg‘ambarimiz Muhammad sollallohu alayhi vasallam o‘zlarining bu qavllarida ham sodiq-rostgo‘ydirlar.
Zotan, Robbul olamiynning O‘zi ham «Toriq» surasida Kalomi Sharifni vasf qila turib:
«Innahu laqovlun fasl va maa huva bilhazl», yani «Albatta u fosil qiluvchi qavldir, U hazl emasdir», deb marhamat qilgan.
Quroni Karimning fosil qiluvchiligi-ajratuvchiligi haqiqiydir. U har bir narsani ajratib-ajratib ko‘rsatib bergan. Jumladan, haqni botildan, yaxshini yomondan, foydani zarardan, halolni haromdan, savobni gunohdan, mo‘minni kofirdan, muxlisni munofiqdan ajratib qo‘ygan. Ana o‘sha ajrimlarni, oddiy ajrim emas, ilohiy–Quroniy ajrimlarni bilib olishimiz uchun Quroni Karimni yaxshilab, zehn va ixlos ila o‘rganmog‘imiz zarurdir.
Ha, Quron hazil emas, Unda birorta ham befoyda, kammano, hikmatsiz so‘z yo‘q. Quroni Karimdagi har bir so‘z o‘ta jiddiy, o‘ta foydali, o‘ta purmano va o‘ta hikmatlidir. Siz bilan biz Allohning kalomini o‘rganar ekanmiz, ushbu haqiqatlarni ham doimo yodimizda tutmog‘imiz lozimdir. Ana shunda o‘rganayotgan narsamizning qadr-qiymatini o‘z joyiga qo‘ygan bo‘lamiz.
5. «Kim bir jabbordan qo‘rqib Uni tark qilsa, Alloh uning umurtqasini sindiradi».
Yani, kim biror tomonning jabru-zulmidan qo‘rqib Quroni Karimni tark qilsa, Alloh taolo o‘sha Quronni tark qiluvchining umurtqa pog‘onasini sindirib, hech narsaga yaramay, qimirlay olmasdan yotadigan qilib qo‘yadi. Bu, albatta, majoziy manodagi gapdir. Biror jabbordan qo‘rqib Quronni tark qilganlarning bellaridagi umurtqa suyaklari sinib yotib qolmaydilar. Balki, ular bu dunyoyu u dunyo ishlarida ularni to‘g‘ri yo‘lga boshlab, bellariga quvvat bo‘lgan omildan ajragan bo‘ladilar. Mayda-chuyda narsalarni gapirib o‘tirmasdan, ko‘z o‘ngimizdagi olamshumul miqyosdagi holatni olaylik. Quroni Karimga amal qilib butun dunyoga rahbarlik qilayotgan musulmon ummati asta-sekin Quron talimotlaridan uzoqlashish oqibatida o‘z mavqeini yo‘qotdi. Keyin esa turli jabborlardan, xususan, g‘arblik mustamlakachi jabborlardan qo‘rqib Quronni tark etdi. Shuning uchun Alloh taolo bu ummatni jinoyatiga munosib ravishda jazolab, umurtqa pog‘onasini sindirdi. Shundan buyon bu ummat osmonga qaraganicha ko‘zini mo‘ltiratib qimirlay olmay yotibdi. Bu ummatning soni ko‘p, boyliklari ko‘p, dunyoning eng qulay va eng boy yerlariga joylashgan, lekin boyliklarini boshqalar tashib ketmoqda. U esa hech narsa qila olmay yotibdi. Xo‘sh, bu og‘ir dardning davosi bormi? Islom ummati qandoq qilib o‘z umurtqa pog‘onasini qayta ishga tushira oladi? Javob bitta. Bularning hammasi Quron bilan tuzaladi. Shuning uchun, aziz tafsirxon, Quronni yaxshiroq o‘rganmog‘imiz lozim.
6. «Kim Undan boshqadan hidoyat izlasa, Alloh uni zalolatga ketkazadi».
Quroni Karim bandalarni ikki dunyo saodatiga boshlovchi ilohiy hidoyatdir. Alloh taoloning O‘zi bir qancha oyatlarda Quron barcha olamlar uchun hidoyat ekanligini qayta-qayta takidlab aytgan. Buni boshqalar bilmasa ham musulmonlar yaxshi biladi. Bundoq ulkan haqiqatni bilib turib–Quron Allohning hidoyati ekanligini anglab turib, undan boshqadan hidoyat izlash sog‘lom aqlga mutlaqo to‘g‘ri kelmaydi. Lekin, ming afsuski, shundoq bo‘ldi. Musulmonlar turli omillarga ko‘ra, eng achinarlisi, o‘zlariga yetgan jaholatga ko‘ra Qurondan boshqadan hidoyat izlashga o‘tdilar. O‘z yurtlarida, o‘z hayotlarida turli qavm, turli davlatlarning dasturlari, mafkuralari, «izm»larini tatbiq qilishga o‘tdilar. Ushbu ulkan jinoyat jazosiga Alloh taolo ularni zalolatga ketkazdi. Mana, qancha muddatki, turli-tuman «izm»larga va begona dasturlarga, modellarga taqlid qilayotgan musulmonlar hech narsaga ega bo‘la olmayaptilar. Hatto o‘zlari taqlid qilayotganlarning bazi bir narsalariga yaqinlasha olmayaptilar.
Xo‘sh, bu ayanchli holdan qandoq qilib chiqish mumkin? Qandoq qilib musulmonlar o‘zlarining oldingi mavqelarini tiklashlari mumkin? Qandoq qilib musulmonlar yana dunyo xalqlarining peshqadami bo‘lishlari mumkin? Javob bitta. Musulmonlar faqatgina Quroni Karim hidoyatiga yurish bilangina hozirgi ayanchli holdan chiqishlari, o‘zlarining oldingi mavqelarini tiklashlari va yana qaytadan dunyo xalqlarining peshqadamlari bo‘lishlari mumkin. Buning uchun esa, aziz dindoshim, Quroni Karimni qunt va ixlos ila o‘rganmog‘imiz lozim. Siz bilan bizning «Tafsiri Hilol»ni o‘qib-o‘rganishimiz o‘sha muborak yo‘ldagi bosilgan bir muhim qadamdir.
7. «U–Allohning metin arqonidir».
Inson hayotning asov daryosidan najot qirg‘og‘iga eson-omon chiqib olmog‘i uchun biror arqonga osilmog‘i lozim. Ana o‘sha najot arqoni Alloh taoloning metin arqonidir. Bu metin arqon hech qachon uzilmaydi, hech qachon pand bermaydi. Kim unga osilsa, hayot daryosining har qanday asovligidan, xavf-xataridan o‘tib najot qirg‘og‘iga eson-omon chiqishi turgan gap. Allohning metin arqonidan boshqa hech bir arqon hech kimni najot qirg‘og‘iga olib chiqa olmasligi ham turgan gap. Modomiki, najot qirg‘og‘iga eson-omon chiqib olish niyatimiz bor ekan, Allohning metin arqoni–Quroni Karimni mahkam tutaylik. Uni mahkam tutishlik uchun esa yaxshilab o‘rganaylik. «Tafsiri Hilol»ni o‘rganishimiz esa o‘sha muborak yo‘ldagi muhim bir qadamdir.
8. «U–hikmatli zikrdir».
«Hikmat»ning manosi, har bir narsani o‘z joyiga qo‘yish, bayon qilishdir. «Zikr» esa eslatma manosidadir.
Quroni Karim Alloh taolo tomonidan joriy qilingan «hikmatli zikr»dir. Undagi zikrning hammasi o‘ta hikmatlidir. Odamlar bu dunyoda hikmatga ehtiyojli bo‘lib yuradilar. Hikmatli gap-so‘zlarni o‘qib-o‘rganib, eshitib-yodlab, yana boshqa ishlar ham qilib yuradilar. Ular ana o‘sha hikmatlarni o‘zlariga, o‘zgalarga eslatma bo‘lishini hayotdagi ishlarida yo‘l ko‘rsatuvchi, tanbeh beruvchi bo‘lishini xohlaydilar.
Siz bilan biz-musulmonlar naqadar baxtlimiz, ana o‘sha yuqorida zikr qilingan holatlar uchun siz va bizga Robbil olamiynning O‘zi hikmatli zikrni tushirib qo‘yibdi. Albatta, Alloh taoloning hikmati ila bandalarning hikmati orasida Alloh bilan bandachalik farq bor. Qani Quroniy hikmatlar bilan tanishishga mushtoqlar? Qurondagi hikmatlar misli yo‘q hikmatlardir. Qurondagi hikmatlar ilohiy hikmatlardir. Quroni Karim boshdan-oyoq hikmatli zikrga to‘ladir. Zotan Quroni Karimning nomlaridan biri Quroni Hakiymdir. Quroni Karimning nomlaridan yana biri zikrdir. Mahbub Payg‘ambarimiz sollallohu alayhi vasallam esa o‘zlarining ushbu hadisi shariflarida Quroni Karimni «Hikmatli zikr» deb nomlabdilar.
Dunyodagi eng yaxshi hikmatlarni o‘rganay, ulardan o‘rnak olay, ularga amal qilay, degan odam bo‘lsa, Quroni Karimni yaxshilab o‘rgansin. Dunyodagi eng yaxshi eslatmani o‘rganay, undan o‘rnak olay, unga amal qilay, degan odam bo‘lsa, Quroni Karimni o‘rgansin.
Hurmatli tafsirxon «Tafsiri Hilol»ni o‘qib o‘rganish ila biz dunyodagi eng yaxshi hikmatli zikrni o‘rganayotganimizni unutmaylik.
9. «U–sirotul mustaqiymdir».
Ha, Quroni Karim–sirotul mustaqiym–to‘g‘ri yo‘ldir. U Alloh taoloning to‘g‘ri yo‘lidir. Har bir banda har bir maqsadga erishish uchun sirotul mustaqiymga muhtojdir. Sirotul mustaqiymsiz hech kim maqsadga erisha olmaydi. Sirotul mustaqiymda yurmagan odam, noto‘g‘ri yo‘ldan yurib adashadi, ko‘zlagan manzilga yeta olmay, halokatga uchraydi. Sirotul mustaqiymga yurmagan odam notekis yo‘ldan yurib, qoqiladi, yiqiladi, burni qonaydi, bo‘yni sinadi, ko‘zlagan manziliga yeta olmay, sarson-sargardon bo‘lib halok bo‘ladi. Shuning uchun ham har bir banda o‘zi uchun sirotul mustaqiymni izlaydi. Siz bilan biz-musulmonlar naqadar baxtlimizki, Robbimiz O‘zi bizga sirotul mustaqiymni berib qo‘yibdi. Ikki dunyoda ko‘zlangan saodat manziliga eltadigan sirotul mustaqiymni shundoq xizmatimizga tayyor qilib qo‘yibdi. Bizdan bo‘ladigani o‘sha ilohiy sirotul mustaqiymdan yurib ketish xolos. U esa bizlarni ikki dunyodagi saodatli muqsadlarimizga eltadi. Ana o‘sha sirotul mustaqiymda yurishni amalga oshirish uchun uni o‘rganish lozim. Siz bilan biz «Tafsiri Hilol»ni o‘qish, o‘rganish ila shu maqsadda ish qilgan bo‘lamiz.
10. «U–uning ila havoyi nafslar toymaydigan. narsadir».
Ha, Quroni Karimga aloqador bo‘lgan havoyi nafs hech qachon haq yo‘ldan toymaydi. Chunki, Quroni Karim barcha havoyi nafslarni xalq qilgan Xoliq tomonidan ularni jilovlab, toyib ketmaydigan qilib ushlab turuvchi qo‘llanmadir. Dunyodagi barcha bandalarning bu dunyodagi asosiy muammolaridan biri havoyi nafslari bilan bo‘ladigan muammolaridir. Kishilarni yomonlikka boshlayotgan narsa ham asosan havoyi nafsdir. Qachonki bandaning havoyi nafsiga shayton ko‘rsatma bersa, bandaning o‘zi ko‘rsatma bersa yoki o‘sha bandaga o‘xshash boshqa bandalar ko‘rsatma bersa, albatta, u havoyi nafs haq yo‘ldan toyadi va o‘z egasini halokatga boshlaydi. Har zamon, har makonda bandalar yakka-yakka hollarida ham, to‘p hollarida ham havoyi nafsni toydirmaydigan qo‘llanmani qo‘llaganda najot topadilar. Havoyi nafsni toydirmaslik uchun ilohiy qo‘llanmani qo‘llamaganlar esa, havoyi nafslariga qul bo‘ladilar va halokatga uchraydilar.
Alloh taolo bandalarga rahm qilib ularga havoyi nafslarini toydirmay ushlab turadigan Quroni Karimni berib qo‘ygan. Ana o‘sha ilohiy qo‘llanmani yaxshilab o‘rganib, unga og‘ishmay amal qilgan kishining havoyi nafsi toymaydi. Siz bilan bizning «Tafsiri Hilol»ni o‘rganishimiz ham ana shu maqsaddagi bir qadamdir.
11. «U–uning ila tillar iltibosga tushmaydigan. narsadir».
Ha, Quroni Karim ila bo‘lgan tillar hech qachon iltibosga tushmas. Yani, boshqa narsalar bilan aralashib ketib, qaysi bir haq, qaysi biri nohaq bo‘lib qolib iltibosga tushilmaydi. Quroni Karim bilan bo‘lgan til hech ikkilanmasdan haqni gapirayapman, deyaveradi. Qurondan boshqa narsa aralashdimi, darhol iltibos tushadi. U holda banda qaysi biri haq, qaysi biri nohaq ekaninni ajrata olmay sarson bo‘ladi. Ayniqsa, hozirga kelib bu narsa juda ham avj oldi. O‘zining gapi haq ekanini daqvo qiluvchilar: yakka shaxs, guruh, firqa, millat, davlat, uyushmalar haddan ziyod ko‘paydi. Ularning har biri o‘zining gapi haq ekanini davo qilish bilan birga o‘zganing gapi nohaqligini ham takidlaydi. Oqibatda hammani iltibos bosdi. Bugun bir gapni haq desa, ertaga boshqasini, indinga uchinchisini haq deyuvchilar hammayoqni bosib ketdi. «Izm-izm»lar ham ko‘paydi. Bugun bu «izm» ustun, deyilsa, ertaga boshqa «izm» ustun bo‘lib qoladigan bo‘ldi. Xalqlar esa hali u «izm»dan umidvor bo‘ladi, hali bu «izm»dan umidvor bo‘ladi. Lekin oxir-oqibat bari bir umidlar puchga chiqib kelmoqda. Ha, shu hol davom etaversa, umidlar puchga chiqaveradi. Bu balodan qutulishning, hech qanday iltibossiz yashashning albatta ishonchli yo‘li bor. U ham bo‘lsa, u bilan tillar iltibosga tushmaydigan narsa-Quroni Karimni mahkam ushlashdir.
Muhtaram tafsirxon, siz o‘z ishingiz ila ana o‘sha tillarni iltibosga tushirmaydigan ilohiy ilojni topmoqdasiz!
12. «U–ulamolar undan to‘ymaydigan. narsadir».
Ha, Quroni Karimdan ulamolar to‘ymagan, to‘ymayaptilar va to‘ymaydilar ham. Modomiki, Quroni Karimni Robbil olamiyndan qabul qilib olgan, Payg‘ambarimiz sollallohu alayhi vasallam shundoq deganlaridan keyin ulamolar Qurondan to‘ymasliklari haqiqatdir. Bu ulkan haqiqatni voqelik ham tasdiqlaydi. Ilmlar ko‘p, ulamolar undan ham ko‘p. Chunki, har bir ilm bo‘yicha qanchadan-qancha olim bo‘ladi. Ana o‘sha turli ilmlar bo‘yicha qaysi bir olim Quroni Karimga murojaat qilsa, undan o‘ziga kerak narsani oladi. Lekin bari bir to‘ymaydi. Yana yangi narsa olgisi kelaveradi. Quron nozil bo‘lgandan buyon ulamolar undan olishgan narsani o‘zlashtirib, ulardan bahramand bo‘lgan bugungi olim ham to‘ymay yana o‘zi bir narsa olishga urinadi.
Dunyoda bir xil mavzuda yozilgan kitoblar ichida Quroni Karimga bog‘lab yozilgan kitoblarchalik ko‘p kitob bo‘lmasa kerak. Tafsir kitoblarini yozish bir ming to‘rt yuz yildan buyon davom etmoqda. Har bir tafsir bilan tanishsangiz, o‘ziga xosligi, ozgina bo‘lsa ham, boshqalardan ajralib turishi bilan farq qiladi. Demak, ulamolar Qurondan to‘ymaganlari uchun shundoq qiladilar. Hozirgi kunimizda ham yangi-yangi tafsirlar chiqib turibdi. Ular ham o‘ziga xosligi bilan ajrab turadi. Demak, ulamolar Quronga to‘ymayaptilar.
Agar Quronga to‘ymaydigan ulamolar tafsirchi ulamolar, desak katta xato qilgan bo‘lamiz. Balki, boshqa ulamolar ham Quronga to‘ymaydilar. Misol uchun muhaddis ulamolarni olib ko‘raylik. Ular ham Quronga to‘ymaydilar. Chunki, ularning mutaxassisligi bo‘lmish hadis ilmi Quroni Karim ila chambarchas bog‘liqdir. Zotan, hadisi shariflar Quroni Karimning tafsiri va hayotga tatbig‘idir.
Fiqh ulamolarini olib ko‘raylik. Quroni Karimga to‘ymaydigan ulamolar aynan fuqaholardir, desak mubolag‘a bo‘lmaydi. Chunki, Quroni Karim fuqaholarning birinchi navli va eng asosiy ozuqalaridir. Ular Islom shariatining ahkomlarini asosan Quroni Karimdan oladilar. Buning uchun ular har bir oyat, har bir Quroniy harfni sinchiklab, qayta-qayta, atroflicha va chuqur o‘rganadilar. Bu holatda ularning Qurondan to‘ymasliklari turgan gap.
Arab tili ulamolari ham xuddi shundoq. Ular xoh ilmi nahv, xoh ilmi sarf, xoh ilmi bayon, xoh ilmi badiy bo‘yicha mutaxassis bo‘lsinlar, kim bo‘lishlaridan qatiy nazar, Quroni Karimdan to‘ymaydilar. Chunki, Quroni Karim arab tilining mo‘jizasidir. Uning til ustalari Quroni Karim huzurida ojizdirlar. Shuning uchun ham arab tili olimlari Quroni Karimga doimiy ravishda til jihatidan ham muhtojlar, doimo unga murojaat qiladilar va doimo unga to‘ymaydilar.
Xulosa shulki, qaysi bir ilmni olsak ham, ilmi aqoidmi, ilmi faroizmi, ilmi mantiqmi, ilmi tasavvufmi yoki boshqa ilmlarmi, bari-bir ularning ulamolari Quroni Karimga to‘ymasliklari Quroni Karimning o‘ziga xos bir necha ilmlarni paydo bo‘lishiga olib keldi. Bu ilmlarning majmuasi «Ulumul Quron»–«Quron ilmlari»-deb ataladi. Bu qadimgi ilm bo‘lib, unga qanchadan-qancha ulamolar o‘z umrlari, zehn-zakovotlarini bag‘ishlaganlar. Bu sohada sonsiz-sanoqsiz kitoblar yozilgan va yozilmoqda. «Ulumul Quron» o‘z ichiga ilmul qiroat, ilmul nosixi val mansuxi, ilmul makkiyyi val madaniyyi, ilmu sababi nuzul, ilmul rasmi, ilmul muhkami val mutashobihi kabi bir qancha ilmlarni oladi. Tabiiyki, ushbu ilmlarga mutaxassis bo‘lgan ulamolar aslo Quroni Karimga to‘ymaydilar.
Tarixchilarni olib ko‘raylik. Bu dunyoning yaratilishi, insonning dunyoga kelib, rivojlanishi, qadimda sodir bo‘lgan tarixiy hodisalarning eng ishonchli masdari Quroni Karim asosida qadimgi dunyo tarixini bitdilar. Ular o‘z zamonlarida shuning uchun ham yetakchi tarixchilar bo‘ldilar. Keyinchalik bazi bir toifalar, shaxslar chiqib, o‘zlaricha dunyo tarixini «ilmiy» ravishda qayta ko‘rib chiqdilar. Ular dunyoda eng ishonchli tarix bitganlarini aytib ayyuhannos soldilar. Boshqalarni, jumladan, musulmon tarixchilarni ilmsizlikda, afsonalarga berilishda aybladilar. Ammo, vaqt o‘tib ilm rivojlanishi bilan haligilarning «ilmiy»ligi jaholatdan boshqa narsa emasligi ayon bo‘ldi. Hammasi muz kabi erib ketdi. Qurondan bahra olgan musulmon tarixchilarning aytganlari to‘g‘ri bo‘lib chiqdi. Demak, musulmon tarixchilarning Qurondan to‘ymasliklari turgan gap.
Endi jug‘rofiyachilarimizni olib ko‘raylik. Ular ham Quroni Karimdagi jug‘rofiyaga tegishli oyatlarga asoslanib, ulardan ruhlanib bu ilm tarixida misli ko‘rilmagan ulkan natijalarga erishdilar.
Agar Quroni Karimdan turli sohadagi musulmon ulamolar to‘ymaydi, desak xato qilmagan bo‘lamiz. Balki, Quroni Karimga murojaat qilgan g‘ayrimuslim olimlar ham undan to‘ymayotganiga o‘zimiz guvoh bo‘lib turibmiz.
Dunyo tarixini Tavrot, Injil, Quron va yangi ilmga solishtirib o‘rganib chiqqan g‘ayridin olimlar Quroni Karimga tan berib musulmon bo‘ldilar.
Dunyoda dengiz-ummon ilmi bo‘yicha ko‘zga ko‘ringan g‘ayridin olimlar o‘z sohalari bo‘yicha Quroni Karimni o‘rganib chiqib musulmon bo‘ldilar. Shuningdek, tabiblar, inson naslini o‘rganuvchilar va boshqa-boshqalar ham Quroni Karimga to‘ymayaptilar. Hozir «Qurondagi ilmiy ojiz qoldirishlik» nomli xalqaro hayat ishlab turibdi. Undagi bahslar asosan g‘ayri musulmon olimlar Qurondan to‘ymasliklarining dalili emasmi?
«Tafsiri Hilol» yozilgan tilda so‘zlashib, o‘qib-yozuvchilar orasida ham turli sohalarning olimlari bor. Buning uchun Allohga hamdlar aytamiz. Shu bilan birga ular Quroni Karim manolari ila arab tilida yoki boshqa tillarda oshno bo‘lishlari dushvor ekanligi ham malum. Umid qilamizki, «Tafsiri Hilol» orqali mazkur olim va turli soha mutaxassislari ham Quroni Karim ila oshno bo‘lib, unga to‘ymaydigan kishilar qatoriga qo‘shilsinlar.
13. «U–ko‘p takrorash bilan eskirmaydigan. narsadir».
Ha, dunyoda ko‘p takrorlash bilan eskirmaydigan birdan-bir narsa Quroni Karimdir. Qorilar har bir oyati karimani yodlash uchun minglab marta takrorlaydilar, yodlab bo‘lganlaridan so‘ng ham doimiy ravishda o‘qib turadilar. Ammo har o‘qiganlarida yangi zavq, yangi shavq, yangi huzur, yangi halovat oladilar. Bu mano Quroni Karimni tinglovchilarga ham tegishli. Oyati karimalar har safar takror eshitilganda, yangicha halovat, yangicha huzur olinadi. Chunki, Quroni Karim takrorlash bilan eskirmaydigan narsadir.
Imom Termiziy Abdulloh ibn Abbos roziyallohu anhu dan rivoyat qilgan hadisda quyidagilar aytiladi: «Bir kishi:
«Ey Allohning Rasuli, qaysi amal Allohga mahbubroq?» deb so‘radi. U zot:
«Yetish bilan jo‘novchilik» dedilar.
«Yetish bilan jo‘novchilik nima?» dedi.
«Quronni avvalidan oxirigacha o‘qib borib yetishi bilan yana jo‘naydigan», dedilar.
Ha, azizlar, farz amallardan keyin Allohga qurbat hosil qilish uchun eng afzal ibodat Quron o‘qish, o‘rganishdir. Imom Ahmad ibn Hanbal roziyallohu anhu tushlarida Alloh taoloni bir necha bor ko‘rgan ekanlar. Bir payt u kishi, yana tushimda U zotni ko‘rsam, deb ahd qilibdilar. Bas, keyin Alloh taoloni yana bir bor tushda ko‘rganlarida: «Ey, Robbim, banda Senga qaysi narsa bilan muqarrab bo‘ladi?-deb so‘rabdilar. Alloh bu savolga: «Kalomimni tilovat qilish bilan, ey Ahmad!»-deb javob beribdi.
«Manoni tushunsami yoki tushunmasa hammi, ey Robbim?» debdilar Imom Ahmad.
«Manoni tushunsa ham, tushunmasa ham», debdi Alloh taolo.
Bundan kelib chiqadigan xulosamiz, demak, Allohning kalomini qanchalik ko‘p takror o‘qisak, o‘rgansak, eshitsak, Alloh azza va jallaga shunchalik yaqin bo‘lamiz. Manosini tushunmay o‘qiganga shunchalik martaba bo‘lsa, tushunib o‘qiganlarga qanchalik bo‘lishi malum.
14. «va ajoyiblari tugamaydigan narsadir».
Ha, Quroni Karim dunyodagi ajoyiblari tugamaydigan birdan- bir narsadir. Zotan barcha ajoyiblarning egasi Alloh taoloning kitobi bo‘lganidan keyin shundoq bo‘ladi-da. Quroni Karimning katta-kichik ajoyiblariga, insoniyat o‘n besh asrdan beri ko‘rib, mulohaza qilib, tan berib kelmoqda. Insonning aqliy darajasi, ilmi o‘sgan sari Quroni Karimning yangidan-yangi ajoyibotlarini anglab yetmoqda. Birgina misol keltiraylik, elektron hisoblash mashinalari chiqib, hamma narsani hisoblash, atroflicha o‘rganib olish imkoniyatlari ko‘paydi. Quroni Karim ham o‘sha mashinalarga solib o‘rganib chiqildi. Natijada, Quroni Karimning harflari, so‘zlari va oyatlari-hamma-hammasi hisobli ekani malum bo‘ldi. Ana o‘sha hisob asosida yangi chop qilingan Quron nusxalarini elektron hisoblash mashinalari yordamida tekshirib, xatolari bo‘lsa osonlik bilan topish imkoni ham paydo bo‘ldi. Oxir-oqibat kelib, Qurondagi adadiy ojiz qoldiruvchilik sohasi paydo bo‘ldi va ulamolarimiz bu soha bo‘yicha kitoblar yoza boshladilar.
Aziz tafsirxon, siz janobingiz ham Quroni Karim ila oshno bo‘lish maqsadida «Tafsiri Hilol»ni o‘qir ekansiz, Kalomullohning ajoyibotlarini kashf etarsiz, degan umiddamiz.
15. «U–jinlar uni eshitishlari bilan darhol «Albatta, biz ajib Quronni eshitdik, u rushdga hidoyat qilur», degan narsadir».
Ha, Quroni Karim faqat inslarni emas, balki, jinlarni ham ikki dunyo saodatiga eltuvchi dasturdir.
Avvallari jinlar osmonga chiqib, u joydagi gaplarni o‘g‘rincha eshitib olib, yerdagi o‘zlari bilan aloqador odamlarga yolg‘on-yashiq qo‘shib yetkazar edilar. U odamlar esa folbinlik qilib kishilarga g‘aybning, xabarini berayotgan bo‘lib, turli narsalarni aytar edilar. Uzoq vaqt shundoq davom etib keldi. Lekin birdan osmon xabarini eshitgani chiqqan jinlarni yulduzlardan olovli parchalar ajrab chiqib quvlaydigan bo‘lib qoldi. Endi jinlar osmon xabarlariga o‘g‘rincha quloq osa olmay qoldilar. Shunda ular bu g‘ayrioddiy holning sababini axtarib dunyo keza boshladilar. Nasiybin degan joylik jinlar yo‘lda keta turib Payg‘ambarimiz sollallohu alayhi vasallamning Quron tilovatlarini to‘satdan eshitib qoldilar. To‘xtab, biz bilan osmon xabari orasiga tushgan shu narsa ekan, deyishdi. Tilovatni eshitib bo‘lgandan keyin esa, «biz ajib Quronni eshitdik, u rushdga hidoyat qilur», deyishdi.
Yani, jinlar darhol Quroni Karimning ajib ekanini ham, hidoyatga boshlashini ham anglab yetdilar. Ular zudlik bilan Quroni Karimga iymon keltirdilar va boshqa jinlarni ham unga iymon keltirib, amal qilishga davat qila boshladilar.
Jinlarning bu ishlari siz bilan biz inslarga saboq bo‘lishi kerak. Quroni Karimga ular kabi hozirjavob bo‘lishimiz kerak. Shu bilan birga bu ulkan haqiqatdan boshqa ibrat va mulohazalarni ham olmog‘imiz kerak. Jumladan, siz bilan biz o‘rganayotgan «Quroni Karim» deb nomlangan ilohiy kitob nafaqat hamma makon va zamondagi hamma insonlarga, balki, barcha jinlarga ham ilohiy dasturdir. Uning muxlislari, o‘qib, o‘rganuvchilari ko‘pchilik tasavvur qilgandan ko‘ra chandon-chandon ko‘pdir. Siz bilan biz o‘sha ko‘pchilikning biri ekanimiz bilan har qancha faxrlansak, shuncha ozdir.
16. «Kim u bilan gapirsa, sodiq bo‘lur».
Ha, Quroni Karim Allohning kalomi, Alloh taolo esa kalomida sodiq zotdir. Shuning uchun kim Quron bilan gapirsa, u odam gapida sodiq bo‘ladir. Allohning gapini gapirgan sodiq bo‘lmay, kim ham sodiq bo‘lar edi.
Ha, aziz tafsirxon, siz bilan biz Kalomullohni o‘rganar ekanmiz, o‘zimiz uchun eng oliy maqom, eng sodiq gaplar xazinasini o‘rganayotgan bo‘lamiz. Ushbu ilohiy dasturdan olib gapirgan gapimiz eng sodiq gap bo‘ladi. Barcha gapimiz Quron ila gapiriladigan bo‘lishi uchun harakat qilishimiz kerak. Buning uchun esa, bizga «Tafsiri Hilol» yordam beradi.
Aziz va muhtaram tafsirxon, o‘ylab ko‘ring, siz bilan biz naqadar xushbaxt bandalarimiz. Alloh taoloning gapini gapirib, eng sodiq gap egasi bo‘lish baxtiga erishishimiz mumkin. Buning uchun tayyor narsani o‘rganib olsak bo‘ladi. Ammo, bizdan boshqalar bu baxtga sazovor emaslar. Quroni Karimni o‘ziga dastur tutmaganlar, bu ilohiy kalomni o‘rganmay yurganlar gapiga sodiq bo‘lish imkoniga ega emaslar. U sho‘rliklar, nimani, kimning gapini o‘ziga dastur tutishni bilmay sarson bo‘ladilar. Biror gapni lozim tutsalar ham, o‘zlariga o‘xshagan ojiz bandaning gapini tutadilar. U esa sodiq bo‘lishi mumkin emas. Haligi sho‘rliklar mazkur o‘ziga o‘xshagan bandaning kalomi o‘rganib, iqtiboslar yodlab ovora bo‘lib yuradilar. Ularning bu qilgan ishidan na ajru savob bor, na rushdi hidoyat bor va na savolga javob bor. Biz o‘zimizga dastur tutgan narsa bilan u sho‘rliklar o‘zlariga dastur tutgan narsa o‘rtasida qancha farq bor, bilasizmi? Alloh bilan ojiz banda orasida qancha farq bo‘lsa, shuncha farq bor. Chunki, biz o‘zimizga dastur tutgan narsa Allohning kalomi sodig‘i, ular o‘zlariga dastur tutgan narsa esa ojiz bandaning xom xayolidir.
Ha, azizlar, shuning uchun ham o‘z baxtimizning qadriga yetmog‘imiz, bizga bu baxtni bergan Zotga tinimsiz shukur qilgan holda, o‘z baxtimiz mayog‘i Quroni Karimni ko‘proq o‘rganmog‘imiz, har bir gapimiz undagi gaplar ila gapirilishi uchun qattiq harakat qilmog‘imiz zarur.
17. «Kim unga amal qilsa, ajr olur».
Ha, kim Quroni Karimga amal qilsa, ushbu muborak dasturni xayotiga tatbiq qilsa ajr oladi. «Ajr» so‘zini sal qo‘polroq iboralar bilan tarif qiladigan bo‘lsak, qilgan ishiga ish haqqi olish manosi chiqadi. Arablarda hozir ham ish haqqini ajr deyishadi. Demak, Quroni Karimga amal qilgan–ishlagan odam ish haqqini oladi. Uning bu dunyodagi ish haqqi tinch-omon, sog‘-salomat, xotirjamlik, barcha yaxshiliklarga to‘la, farovon va saodatli hayot bo‘ladi. Quronga amal qilgan kishining haqiqiy ajri–ish haqqi esa u dunyoda beriladi. Quronga amal qilgan kishining u dunyodagi ish haqqi–jannati firdavs bo‘ladi. U o‘sha yerda, nozu-nematlar, huri g‘ilmonlar, oliy martabalar va Allohning roziligiga burkangan holda abadiy qoladi.
Quroni Karimdan boshqaga amal qilganlarga esa, na bu dunyoda va na u dunyoda hech qanday ajr–ish haqqi yo‘q. Chunki, ular o‘zlariga o‘xshagan ojiz bandaning aytgan, yozgan, tuzgan, ishlab chiqqan narsalariga amal qildilar. Mazkur ojiz bandalar o‘zlarining tuzgan dasturlariga amal qilganlarga qandoq ajr berishlari mumkin? Hech qanday. Zotan uning o‘zi ajrga muhtoj. Bu dunyoda uch-to‘rt kun imkon topgan bo‘lsa, kishilarga sovg‘a-salom yoki mukofotlar bersa, ajr bergan bo‘ladi. U Alloh bergan omonat narsaning tasarrufini qiladi, xolos. Shunda ham adolat ila ish yuritmay ko‘pchilikning haqqidan urib qoladi. Mazkur shaxs imkondan ajragan kuni o‘zi ham, uning dasturiga amal qilganlar ham rasvo bo‘ladilar. Bu dunyoda undan keyin kelgan imkonli shaxs yoki tuzumning tazyiqi ostida, u dunyoda esa jahannam xazinachisi bo‘lgan kuchli, qo‘pol va shafqatsiz farishtalar gurzisi ostida o‘tadilar.
Amal qiluvchilarga beriladigan ish haqqi bilan ish haqqinnig farqi bor. Qurondan boshqaga amal qilganlarning ish haqqi haqiqiy emas, majoziydir, doimiy emas, oniydir, bitmas-tuganmas emas, foniydir. Shuningdek, ularning ish haqqi adolatli emas, taxminiydir.
Quroni Karimga amal qiluvchilarning ajri esa haqiqiydir. Chunki ularning ajrlarini ajrning haqiqiy egasi Alloh taoloning O‘zi beradi. Quroni Karimga amal qiluvchilarning ajrlari oniy emas, doimiydir. Chunki ularning ajrlarini cheksiz va doimiy imkonga ega Zot–Podshohi azaliy Zot–Alloh taoloning O‘zi beradi. Quroni Karimga amal qiluvchilarning ajrlarini Boqiy sifatga ega bo‘lgan, ham foniy dunyoning, ham boqiy dunyoning Moliki bo‘lgan Alloh taolo beradi.
Bas, shundoq ekan, aziz dindoshim, Quronga amal qilib yashaylik. Quronga amal qilish uchun esa avvalo uni yaxshilab o‘rganaylik. O‘rgangan har bir oyatimizga darhol amal qilaylik. Quronga amal qilishlikning ajri borligi bilan birga Quronga amal qilmaslikning gunohi, azobi borligini ham unutmaylik.
Zotan, har bir musulmon uchun Quroni Karimni o‘qib, o‘rganmoqlik, unga amal qilmoqlik lozimu lobuddir. Quroni Karimni o‘qib-o‘rganish, unga amal qilish faqat uni o‘qib-o‘rganuvchi va unga amal qiluvchining o‘zigagina yaxshiliklar keltirib qolmaydi, balki uning qarindosh- urug‘i, ota-onalariga ham ulkan yaxshiliklar yetishiga sabab bo‘ladi.
Imom Termiziy hazrati Ali roziyallohu anhu dan rivoyat qilgan hadisi sharifda Payg‘ambarimiz sollallohu alayhi vasallam:
«Kim Quronni qiroat qilsa, uni yodlab olsa, halolini halol qilsa, haromini harom qilsa, Alloh o‘sha odamni u bilan jannatga kiritadi va do‘zaxga kirishi vojib bo‘lgan qarindoshlaridan o‘ntasiga shafoatchi qiladi», deganlar.
Quroni Karimni o‘qishning, o‘rganishning, yodlashning, u halol degan narsani halol bilib, harom degan narsani harom bilib amal qilishning fazli qanchalik ulug‘ ekanini ko‘rdingizmi?!
Imom Abu Dovud rivoyat qilgan hadisda:
«Kim Quronni qiroat qilsa va undagi narsaga amal qilsa, qiyomat kuni uning ota-onasiga sizlarning ichingizda bo‘lib bu dunyo uylariga nur sochib turgan quyoshning yog‘dusidan yaxshiroq yog‘dusi bor toj kiydiriladi. Endi, o‘sha ishni qilganning o‘ziga nima bo‘lishini bilasizlarmi?» deyilgan.
Yani, Quronni qiroat qilib unga amal qilgan shaxsning ota-onasiga shunchalik izzat-ehtirom, shonu sharaf bo‘lsa, uning o‘ziga qanchalik narsalar bo‘lishini o‘zingiz bilib olavering, deganlari.
Demak, aziz dindoshim, agar dunyoga kelishimga sabab bo‘lgan, meni tarbiyalab voyaga yetkazgan, ko‘plab xizmatlarimni qilgan mushfiqu mehribon ota-onalarim qiyomat kuni hammaning huzurida, vasfiga til ojiz taxtlarga o‘tqazilib, boshlariga quyoshning yog‘dusidan yaxshiroq yog‘dusi bor toj kiydirilsin, ularning bu izzat-ikromga sazovor bo‘lganlarini ko‘rib hamma havas qilsin, desak, Quroni Karimni o‘qib, unga amal qilaylik. Agar o‘zimiz ham o‘shandoq martabaga erishaylik, desak, aziz farzandlarimizga Quronni o‘qitib, unga amal qilishni o‘rgataylik. Undan ham yuqori martabaga erishaylik, desak, hammamiz Quroni Karimni o‘qib, o‘rganib unga amal qilaylik. Quroni Karimning manolarini tushunmay turib, unga amal qilishimiz qiyin, bu ishda esa, «Tafsiri Hilol» bizga yordamchi bo‘lishini Alloh taolodan so‘raylik.
18. «Kim uning ila hukm qilsa, adolat qilur».
Ha, Quroni Karim ila hukm qilgangina adolat qilishi mumkin. Quroni Karimdan boshqa narsa bilan hukm qilgan esa, hech qachon adolat qila olmaydi.
Ha, Alloh subhanahu va taolo Quroni Karimni bu dunyoda u ila hukm qilish uchun tushirgandir. U Zot azza va jalla O‘z Payg‘ambari Muhammad mustafo sollallohu alayhi vasallamga xitob qilib:
«Albatta, Biz Senga kitobni odamlar orasida hukm qilishing uchun haq ila nozil qildik», degandir.
Ha, Quroni Karim bandalar orasidagi Allohning hukmidir. Allohning hukmi esa adolatlidir. Shuning uchun ham Quron ila hukm qilgangina adolatli hukm qilgan bo‘ladi.
Quroni Karim ila hukm yuritish uchun esa, uni qunt va iymonu ixlos bilan o‘qib-o‘rganish kerak. Keling, ushbu ilohiy dasturni yaxshilab o‘rganib, unga yaxshilab amal qilishga, uning ila hukm qilishga ahdlashaylik.
19. «Kim uning ila davat qilsa, sirotul mustaqiymga hidoyat qilinur».
Ha, kim odamlarni sirotul mustaqiymga–eng to‘g‘ri yo‘lga–davat qilmoqchi bo‘lsa, Quroni Karimga davat qilmog‘i kerak. Quroni Karimdan boshqaga davat qilishdan hech qanday foyda yo‘q. Chunki, ularning hech birida sirotul mustaqiym yo‘q. Chunki, ularning barchasi yerdan chiqqan kimsalar tomonidan ishlab chiqarilgan narsa bo‘lgani uchun ular ham yerdan chiqqan bo‘ladi. Yerdan chiqqanning aytgani o‘z atrofidan nariga o‘tmaydi. Yerdan chiqqan narsa yerga-pastga qarab tortadi.
Quroni Karimni esa Alloh taolo sirotul mustaqiym qilib yetti osmon ustidan tushirgandir. Ana shundoq oliy maqomdan tushgan narsa, nafaqat yerni, balki, butun olamlarning to‘g‘ri yo‘lini o‘zida mujassam qilgan bo‘ladi. Ana shundoq oliy maqomdan tushgan narsa, o‘ziga etiqod va amal qilganlarni eng yuksak martabalarga olib chiqadi.
Shuning uchun ham sirotul mustaqiymga hidoyat qilinishimizdan umidvor bo‘lib, o‘zimizni, bola-chaqalarimizni, oila azolarimizni, qarindosh–urug‘larimizni, do‘sti-yorlarmizni, o‘zimiz bilan birga yashayotganlarni va butun dunyoni Quroni Karimga davat qilaylik.
To‘g‘ri, bu davat oson bo‘lmaydi. Chunki, hozirgi odamlar Quron haqiqatini, uning adolatini va uning hukmini nima ekanligini bilmaydilar. Ularning onadan tug‘ilgan paytlaridagi musaffo tabiatlarini turli johiliy talimotlar, «izm»lar, modellar va kazo-kazolar bulg‘ab tashlagan. Hammamiz ham uzoq davom etgan xudosizlik, adolatsizlik, jabr, zulmkorlik va Islomiy savodsizlik davrini yashadik va yashamoqdamiz. Shuning uchun ham Quroni Karim haqida hozirgacha aytgan gaplarimiz xom xayol, o‘tmish afsonasi, eskirib qolgan meros va hayot voqeligiga to‘g‘ri kelmaydigan quruq gap bo‘lib tuyulishi mumkin. Buning o‘ziga yarasha sababi ham bor. Chunki, hozirgi zamon odamlari ishonib yurgan talimotlar, «izm»lar, modellar va tuzumlarning barchasi xom xayol, bir guruh betayin sarmastlarning to‘planib olib, tamaki tutunini burqsitib to‘qigan afsonasi bo‘lib chiqmoqda. O‘sha narsalar eskib qolgan yoki voqelikka to‘g‘ri kelmaydigan gap ekanligi birin-ketin ayon bo‘lmoqda.
Ammo, siz bilan biz odamlarni davat qilmoqchi bo‘lgan Quron, uning haqiqati, adolati va hukmi xom xayol emas, ravshan haqiqatdir, o‘tmish afsonasi emas, o‘tmishning ham, hozirning ham Moliki-Alloh taoloning hikmatli kalomidir, vaqt o‘tishi bilan eskirmaydigan ilohiy dasturdir, hayot voqeligida sobit bo‘lgan adolatli hukmdir.
Ushbu gaplarimiz haq ekanligini isbotlash uchun naziriy-fikriy dalillar, hattoki, Quroni Karim oyatlaridan yoki Payg‘ambarimiz sollallohu alayhi vasallamning hadislaridan ham dalillar keltirmoqchi emasmiz. Modomiki, gap voqelik haqida ketar ekan, biz ham o‘z davomizning haq ekanligiga voqelikdan dalil keltiramiz. Biz o‘z davomizga dalil qilib keltiradiganimiz voqelik, voqelikda bor bo‘lgan voqelikdir. U ertak ham emas, xayol ham emas. Balki, do‘stu dushman ko‘rgan, do‘stu dushman guvoh bo‘lgan, do‘stu dushman etirof qilgan voqelikdir. O‘sha biz davo qilayotgan voqelikning haqiqatini, mohiyatini to‘la anglab yetish uchun dunyoning bundan o‘n besh asr oldingi voqeligini yashab o‘tishimiz lozim. Ha, xayoldan o‘tkazish, eslash, zikr qilish emas, butun vujud bilan yashash lozim. Keling, o‘sha voqelikni birgalikda yashaylik.
O‘sha paytda butun dunyo johiliy hayot kechirar edi. Insoniyat boshdan oyoq jaholat botqog‘iga botgan edi. Kishilarning barchasi hozirgi ko‘pchilikka o‘xshab bo‘lgan-bo‘lmagan, buzuq va aslsiz aqidalarga etiqod qilar edi. Ularning oilaviy, ijtimoiy, iqtisodiy, madaniy va siyosiy hayotlarida jabr-sitam, zulmu nohaqlik hukm surar edi. Qo‘yingki, inson hayotining har bir sohasida razolat, haqsizlik, jaholat hukmron edi. Insoniyat johiliyatning quyuq zulmatida, qattiq g‘aflat uyqusida yotar edi. Ana shundoq quyuq zulmat, mog‘or bosgan qalblar uxlagan bir paytda faqatgina bir insonning mog‘or bosmagan pok qalbi uyg‘oq edi. O‘sha yagona uyg‘oq qalb mavjud vaziyatdan norozi bo‘lib, mazkur qorong‘ulikdan nurga chiqish yo‘lini axtarar edi. U muborak qalb, Makka nomli shaharda Abdulloh ismli otadan, Omina ismli onadan tug‘ilgan, Allohning inoyati bilan johiliyatning barcha chirkinliklaridan saqlanib qolgan Muhammad ismli muborak insonning qalbi edi. Mazkur yagona pok qalb egasi johiliyat zulmatidagi nohaqlik, fisqu-fujur va boshqa nomaqulchiliklardan chetlanib, Makka shahri chetidagi tog‘dagi «Hiro» nomli g‘orga kirib o‘tirar va insoniyat qandoq qilib johiliyat zulmatidan nurga chiqishi mumkin, deb fikr yuritar edilar. U zot shu tariqa bo‘lajak ulkan hodisalarga o‘zlari bilmagan holda tayyorlanar edilar.
Ayni o‘sha paytda insoniyatni O‘z qo‘li bilan yaratib, uni go‘dakligidan turli sarkashliklariga, injiqliklariga va xatoyu adashishlariga qaramay Payg‘ambarlar yuborib, kitoblar nozil qilib tarbiyalab olib kelayotgan Alloh taolo, insoniyatning navbatdagi va eng katta adashuvidan keyin unga eng oxirgi Payg‘ambarni yuborishni, eng so‘nggi kitobini nozil qilishni va eng so‘nggi, mukammal va doimiy shariatini joriy qilishni iroda qilgan payt kelgan edi.
Muhammad sollallohu alayhi vasallam bir kuni g‘ori Hironing og‘ziga chiqishlari bilan «Iqro. –O‘qi. » degan gulduros ovozni eshitdilar. Ana o‘sha ovoz johiliyat zulmatini parchalash uchun Alloh taolo tomonidan tushirilgan so‘nmas yog‘duning birinchi shulasi–Quroni Karimning–birinchi oyati edi. Bu shula dunyodagi yagona pok qalbni yoritdi. Keyin esa yangidan-yangi shulalar charaqlab, yog‘du mukammallashib bordi.
«Ey o‘ranib yotuvchi, kechasi qoim bo‘l!», «Ey o‘ranib yotuvchi, tur, bas, ogohlantir!» degan xitoblar bo‘ldi.
Endi mazkur yagona pok qalb Quron yog‘dusi bilan yorishgan yagona qalbga aylandi. Endi o‘sha yagona pok va ilohiy yog‘du ila yorishgan qalb egasi o‘z Robbisi amri ila yagona o‘zi butun dunyoni pok qalbli qilish uchun, ilohiy yog‘dudan bahramand bo‘lishga davat qilish uchun bel bog‘ladi. Asta-sekin Allohning inoyati ila mazkur ilohiy yog‘du-Quroniy yog‘du boshqa qalblarni ham yorita boshladi. Yer yuzida astalik bilan bo‘lsa ham, qiyinchilik bilan bo‘lsa ham johiliyat zulmatini Quron yog‘dusi yorib chiqa boshladi. Kishilar ichida qalbi Quron nuri bilan munavvar bo‘lganlar ko‘paya bordi. Albatta uzoq muddat zulmatda qolgan kofirlar yog‘duni tinchlikni buzib bezovta qiluvchi narsa deb tushunadilar. Shu boisdan ham ular unga qarshi chiqadilar. Ular yog‘duni iloji boricha to‘sishga harakat qiladilar. Biz o‘rganayotgan voqelikda ham shundoq bo‘ldi. Johiliyat zulmatiga o‘ranib qolgan insonlar Quron yog‘dusini o‘z oromlarini buzuvchi narsa deb bildilar. Uni tarqamasligi uchun qo‘llaridan kelganu kelmagan barcha choralarni ko‘rdilar. Ular Quron yog‘dusini, ul yog‘dudan bahramand bo‘lganlarni butunlay yo‘q qilib tashlash uchun harakat qildilar. Lekin, Alloh kofirlar yoqtirmasa ham, O‘z nurini batamom qiluvchi zotdir. Asta-sekin Allohning inoyati va aralashuvi ila nafaqat insonlarning qalblari, balki, butun vujudlari Quron yog‘dusi ila yorishdi. Keyin esa ularning butun hayotlari o‘sha yog‘du bilan yorishish jarayoni boshlandi. Qalblari Quron yog‘dusi ila munavvar bo‘lgan, har bir narsani Quron yog‘dusi ila ko‘radigan, har bir ishni Quron yog‘dusida qiladigan Payg‘ambar sollallohu alayhi vasallam va u kishining sahobai kiromlari yer yuzida ikki oyoqlari bilan yuradigan tirik Quronlarga aylandilar. Quron yog‘dusi ila yorishgan birgina qalb egasi Allohning amri ila boshlagan bu harakat Allohning madadi ila yakka shaxslarga, oilalarga tarqab, bora-bora Quron yog‘dusi ila yashaydigan davlatga aylandi. Madinai Munavvarada qurilgan bu davlat–Quron yog‘dusi ila qurilgan, Quron talimotlari asosida, Quron adolatidan bahramand bo‘lib, Quron hukmini joriy qilib yashaydigan davlat edi. Bu Quroniy davlat va uning har bir fuqarosi o‘sha vaqtning mo‘jizasiga aylandi. Dunyoda birinchi marta Allohga bo‘lgan sof iymon yer yuzida sobit bo‘ldi, U jamiyatda hamma narsa Alloh taoloning ko‘rsatmasi ila qilinadigan bo‘ldi. U jamiyat azolari johiliyatning barcha axloqiy, ijtimoiy, iqtisodiy, siyosiy va boshqa razolatlaridan xoli bo‘ldilar. U jamiyatda zulm, jabr-sitam butunlay yo‘qolib, mutlaq adolat hukm suradigan bo‘ldi. U jamiyatda kishilar hamma narsadan ko‘ngli to‘q, tinch-omon, baxtli-saodatli va to‘la farovon turmush kechira boshladilar. Chunki, ular Quron yog‘dusida, Quron adolatida va Quron hukmida hayot kechirayotgan edilar. O‘sha payt bu jamiyatga kirgan odam boshqa dunyoga borib qolganga o‘xshar edi. Zotan johiliyatda tug‘ilib, o‘sib va shakllangan inson uchun Quroniy jamiyat haqiqiy mo‘jiza, uxlab tushida ham ko‘rmagan narsa edi. Bu Quroniy jamiyatdagi yaxshiliklar, oliy fazilatlar har qanday insonni o‘ziga maftun etardi.
Quroniy jamiyat azolari, o‘zlariga yetgan ulkan baxt va saodatni, mislsiz ulkan nematni boshqalar bilan birga baham ko‘rgilari kelar edi. Ular insoniyat jaholat botqog‘ida, turli razolatlarga ko‘milgan holda, zulmda, inson nomiga or bo‘ladigan narsalar ichida hayot kechirishda davom etaverishini qabul qila olmas edilar. Shuning uchun ham boshqa insonlarga Quron yog‘dusida hayot kechirishni tushuntirish, ularni to‘g‘ri, ilohiy yo‘lga solish uchun harkat boshladilar. Shu bois Quroniy davlat hududlari tezlik bilan kengaya boshladi. Quron yog‘dusida turmush kechiradigan xalqlar va yurtlar soni ko‘payib bordi. Turli xalqlar o‘zlariga Quron talimotlarini olib kelgan kishilarni, ularning oliy maqom axloq-odoblari va sifatlarini ko‘riboq ahli Quronlar qatoriga qo‘shila boshladilar. Quroniy jamiyat azolari butun dunyoga ustoz bo‘ldilar, butun dunyoda peshqadam bo‘ldilar. Ular eng ilg‘or, eng taraqqiy etgan, eng baxtli, eng tinch, eng boy, eng sog‘, eng ilmli, eng madaniyatli, eng kuchli, eng adolatli, eng oliy axloqli insonlar sifatida maydonga chiqdilar. Quroniy jamiyat hayotning har bir sohasida misli ko‘rilmagan yuqori cho‘qqiga ko‘tarildi. U jamiyatda nafaqat musulmonlar, balki musulmonmas xalqlar ham o‘zlarining dunyoviy baxt-saodatini topdilar.
Mazkur holat hech kim inkor eta olmaydigan voqelikdir. Quroniy dasturga ega bo‘lgan jamiyat yer yuzida qoim bo‘lgani, jahonga baxt ulashgani sobit haqiqatdir.
Insoniyat tajribasida bir marta bo‘lgan narsani qayta takrorlash osondir. Bu tajribani qayta takrorlash uchun Payg‘ambar sollallohu alayhi vasallamning shaxslari bo‘lishi shart emas. Alloh taoloning O‘zi shuni iroda qilgan. Islom Allohning qiyomat qoim bo‘lguncha boqiy qoluvchi dini o‘laroq uning doimiy tatbiqi ulug‘ zot bo‘lsalar ham, faqat Payg‘ambar sollallohu alayhi vasallamning shaxslariga bog‘liq bo‘lishi mumkin emas edi. Agar Islomning doimiy tatbiqi Payg‘ambar sollallohu alayhi vasallamning shaxslariga bog‘liq qilinganda, uni U zot sollallohu alayhi vasallamning vafotlaridan keyin tatbiq qilmaslik kerak bo‘lib qolar edi. Shuning uchun ham Alloh taolo Islomning doimiy tatbig‘ini Muhammad sollallohu alayhi vasallamning shaxslariga emas, Quroni Karimga bog‘lab qo‘ydi. Va Quronni qiyomat-qoyim bo‘lguncha muhofaza qilishni O‘z zimmasiga oldi. Payg‘ambar sollallohu alayhi vasallamga esa Quronni kishilarga bir marta to‘liq tatbiq qilib ko‘rsatib berishni topshirdi. Payg‘ambarimiz sollallohu alayhi vasallam bu omonatni qoyilmaqom qilib o‘z o‘rnida ado etdilar. U zot O‘z ummatlariga Quronga amal qilgan holda to‘laqonli hayot kechirishni ko‘rgazmali ravishda joriy qilib berdilar. Payg‘ambarimiz tomonidan Quronni amalda tatbiq qilib ko‘rsatilishiga «sunnat» deyiladi. U zoti bobarakot o‘zlariga Alloh taolo tomonidan yuklatilgan topshiriqni sharaf ila ado etib bo‘lib, bu foniy dunyoni tark etayotgan paytlarida ummatlariga xitob qilib:
«Ichingizda ikki narsani: Allohning kitobini va o‘zimning sunnatimni qoldirdim. Agar ikkisini mahkam tutsangiz, hech adashmaysiz», dedilar.
Alhamdulillah ikki dunyo saodati kafolatini beruvchi ilohiy dastur–Quron bor, uni qandoq qilib tatbiq qilish bo‘yicha qo‘llanma-sunnat bor, uning asosida dasturni amalga oshirish tajribasi bor, demak, musulmonlar bugungi kunda orzu qilayotgan narsa xom xayol emas, ayni voqelikdir.
Ammo ana shu voqelikning orzu qilinishi voqelikda bo‘lmasligi afsus va nadomat boisidir. Musulmonlarning yuqorida zikr qilingan nabaviy vasiyatga amal qilmaganlari, Quron va Sunnatni mahkam tutmaganlari oqibatida Quroniy jamiyatda baxtli hayot kechirish asta-sekin voqelikdan orzuga aylanib qoldi.
Bunday achinarli va noqulay holning vujudga kelishiga asosan musumonlarning o‘zlari aybdor. Ular Quron yog‘dusi ostida nurafshon hayot kechirish qadriga yetmadilar. Ular asta-sekin Quron yog‘dusida yashash uchun lozim bo‘lgan sifatlarni yo‘qota boshladilar. Mazkur sifatlarni o‘zlarida doimiy ravishda ushlab turish uchun tadbir-chora ko‘rmadilar. Oqibatda tanballik, havoyi nafsga berilish va boshqa shunga o‘xshash omillar tufayli paydo bo‘lgan xastalik asta-sekin kuchayib bordi. Ular o‘zlaridagi manfur xastalik tufayli asta-sekin Quron yog‘dusidan o‘zlarini tortadigan bo‘lib qoldilar, ko‘zlari yog‘duni xira ko‘rishi ortib bordi. Oxir, oqibat ko‘rshapalakka o‘xshab yog‘dudan o‘zini olib qochib, qorong‘ulikni xush ko‘radigan holga keldilar. Ular mazkur xastalik tufayli yana o‘zlarini johiliyatning qorong‘u xonasiga urdilar. O‘sha xonaning eshigi yonidan, tirqishlaridan Quron yog‘dusi tushib turibdi. Mazkur xonadagi xastalar esa juziy yog‘dularni o‘zlari uchun yetarli, deb o‘ylamoqdalar. Bazi xastalar «musulmon ota-onadan tug‘ilganman-ku, ismim musulmonlarning ismidan-ku, kalimai shahodatni bir amallab aytaman-ku», deb, o‘zlariga tasalli beradilar. Haligi zulmatxona tirqishdan tushayotgan Quron yog‘dusiga yaqinroq turib qolgan xastalar esa, namoz o‘qiyapman-ku, ro‘za tutayapman-ku, degan davolarni qiladilar. Hammasining mazkur davolari qo‘shilib, nima uchun musulmon bo‘lsak ham xastamiz, degan umumiy davoga aylanadi. Ha, ular o‘zlarining xastaliklarini borgan sari yaxshi tushunib bormoqdalar. Shu bilan birga ularda xastaliklariga malham izlash hissi ham kuchayib bormoqda. Ular zulmat xastaligidan forig‘ bo‘lib, yog‘du ostida nurofshon hayot kechirishni istaydilar. Ular o‘z xastaligidan forig‘, yog‘du ostida nurafshon hayot kechirishni istaydilar. Ular o‘z xastaliklarini muolaja qiluvchi hoziq tabib va o‘sha tabib taqdim qiladigan kuchli dori-darmonga muhtojlar. Lekin ular o‘zlaridan ham qattiq bemor, ammo, tashqi ko‘rinishi yaltiroq xastalarni ko‘rib, mana shular sog‘, biz ham ularning qilganini qilsak, sog‘aysak kerak, deb gumon qilmoqdalar.
Aslida esa ularning hoziq tabibi bo‘lmish Alloh taolo kerakli davo-Quronni taqdim qilib, u dorini qandoq istemol qilishni ko‘rsatib berishni O‘z Payg‘ambari Muhammad sollallohu alayhi vasallamga topshirgan. U zot sollallohu alayhi vasallam esa o‘sha paytdagi eng og‘ir xastaliklarga mazkur ilohiy davoni berib, dunyodagi eng sog‘lom kishilar bo‘lishlariga, Quron yog‘dusida to‘la-to‘kis yashash darajasiga olib chiqqanlar. Ana shunda yuqorida zikr etilgan va siz bilan biz hozirda orzu qilayotgan voqelik yuzaga kelgan. Ana o‘sha voqelik yana qayta yuzaga kelishi nazariy, amaliy va boshqa jihatlardan mumkin va lozimdir. Ana o‘sha voqelik yana qayta yuzaga kelishi iymon-etiqod jihatidan muqarrardir. Chunki, bu haqiqat Alloh taolo tomonidan vada qilingan va Payg‘ambar sollallohu alayhi vasallam tomonidan qayta-qayta takidlab bashorat berilgan haqiqatdir. Ha, buni bazi kimsalar xohlaydimi- xohlamaydimi, bari-bir yer yuzida yana Quroniy jamiyat qurilishi muqarrar bir narsadir. Chunki, mazkur kimsalar kim bo‘lishlaridan qatiy nazar ojiz bo‘ladilar. Ojiz bandalarning xohishi esa xuddi o‘zlari kabi ojizdir.
Manba: Tafsiri Hilol
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf
Qiziqarli malumotlar
Quron kitobi nechinchi yil yozilgan