Pomidor yetishtirish to’liq malumot oling
Томатлар, бутун ер юзи аҳолисининг энг севимли сабзавотларидан бири ҳисобланади. Бу ўсимликни етиштириш барча сабзавотлар ичида етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Шу сабабли томат етиштирувчилар ҳосилдорликни кўтариш, яхши товар кўринишига эга бўлган сифатли маҳсулот олиш ва уларнинг дўкон пештахталарига чиройли ҳолатда етиб бориши ва олий истеъмол сифатларига эга бўлиши йўлида тинмай изланадилар. Буларнинг ҳаммасига замонавий агро-технологик усулларни қўллаган ҳолда қандай қилиб эришиш мумкин?
Уруғларни танлаб олиш энг масъулиятли палла ҳисобланади. Навларнинг турлари ниҳоятда кўп бўлишига қарамай, дўконларнинг пештахталарида биз помидорларнинг саноқли навларини учратамиз. Бунинг сабаби нима? Биринчи навбатда сотув масаласи билан боғлиқ. Помидорларни аъло кўринишда, йўқотишларга йўл қўймасдан етиштириш ва сотиладиган жойга етказиб бериш даркор. Шундай экан, томатларга қуйидаги талаблар қўйилади: юқори ҳосилдорлик, чиройли товар кўриниши, етарли даражадаги механик бардошлилик ва сақлаш муддатининг давмийлиги. Табиийки биз етиштириш учун беистисно тарзда F1 гибридидан фойдаланишни тавсия этамиз, уларнинг кўпчилиги юқорида санаб ўтилган хусусиятлардан ташқари турли касалликларга, шу жумладан вирусли касалликларга чидамлилиги билан фарқланади.
Суғориш ва ўғитлаш.
Харажатларни камайтиришнинг ва эртаги ҳосил олишнинг, ўсимликлар учун қулай шароитларни яратишнинг энг самарали усули мулчалаш (қалпоқлаш) ҳисобланади.
Мулча сифатида энг яхшиси махсус мулчалаш пленкасини ишлатган маъқул. Мулчалаш пленкасини ишлатганда беистисно томчилатиб суғоришдан фойдаланиш зарур. Қаторни ёки пуштани мулчалаш пленкаси билан ёпишдан аввал бевосита томчилатиб суғориш ичаги ана шу пуштанинг ўртасига ётқизилади.
Етиштрилаётган минтақанинг тупроқ ва иқлим шароитларига, тупроқ турига боғлиқ равишда ерга баланд ёки паст пушталар олиш тарзида ишлов берилади. Одатда бунинг учун керакли кесимдаги ариқни тортиб берадиган трактор фрезасидан фойдаланилади.
Томчилатиб суғориш ичагини ҳосил қилинган пуштанинг маркази бўйлаб ётқизгандан кейин, унинг устига мулчаловчи пленкани ёпиб чиқилади.Эртаги ҳосил олишнинг энг мақбул усули мана шудир.
Томчилатиб суғориш ичаклари ётқизилгач, мулчаловчи пленка ёпилган ва қаторларга кўчатлар ўтқазилгач, пушталар устига пленкали туннелсимон ёпинчиқ тортилади. Бундай пастак тунеллар ўсимликларнинг кўчати тупроққа ўтқазилганидан кейинги ривожланишини сезиларли даражада тезлаштириб юборади, шунингдек ўсимликларни баҳорги совуқ уришдан ҳимоя қилади. Бундай туннеллар учун арзон нархли, юпқа тиниқ пленка ишлатилади ва 4 мм диаметрли пўлат симлардан ясалган ёйларнинг устига ётқизилади.
Бундай ёпқичлар оддий усулда экилганига нисбатан 2-3 ҳафта олдин ҳосил олиш имконини беради.
Баҳорги аёз хатари ўтиб кетиши ва барқарор об-ҳаво шароити келиши биланоқ пленкали туннеллер олиб ташланади.
Biznes Tavsiyalar
Pomidor yetishtirish