O‘zbekiston respublikasi xalq ta limi vazirligi respublika ta lim markazi

O‘zbekiston respublikasi xalq ta limi vazirligi respublika ta lim markazi

Chor atrofga yoyganda gilam,

Kitob bizniki sheri

Халқимиз азалдан илм-маърифатга интилган, китоб ўқишга қаттиқ муҳаббат қўйган. Юртимиздан донғи дунёни тутган улуғ олимлар ва мутафаккирларнинг кўплаб чиққани ҳам бежиз эмас. Илмли зиёлилар у ёқда турсин, оддий ҳунарманд косиб ёки деҳқоннинг хонадонида узун қиш кечалари оилавий китобхонликлар бўлган, саводхон кишилар оила аъзоларига турли диний, илмий китобларни ўқиб берган. Матбаачилик ривожланмагани, китоблар хаттотлар томонидан қўлда кўчирилганига қарамай, ота-боболаримиз ҳамиша китобга интилган, китобни ардоқлаган, ўқиганларини бошқаларга ёйган. Биз шундай илм-фан ватанининг фарзандлари эканимиздан фахрланишга ҳақли ва ўтган аждодларимизга ҳурмат-эҳтиром кўрсатишга бурчлимиз. Бунга эса улар қолдирган бой меросни пухта ўрганиш, инсонларга фойда келтирувчи барча илмларни ўзлаштириш ва уни фарзандларимизга ҳам ўргатиш орқали эришамиз.

Муҳтарам Юртбошимизнинг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги Фармойишлари айни муддао бўлди.

Ҳозирги кунда кўпчилик ёшларимиз мактаб дарсликларида берилган Абдулла Қодирийнинг «Ўтган кунлар», Чўлпоннинг «Кеча ва кундуз», Ойбекнинг «Навоий» каби асарларидан келтирилган парчалар билан таниш, холос. Ҳатто баъзилари дарсликда берилган парчани ўқиб, «Мен фалон асарни ўқиганман» ҳам дейди. Бу ҳолат гўё Навоийнинг «Лисон ут тайр» достонидаги «Кўрлар ва фил ҳикояти»ни эслатади. Асарнинг бир қисми билангина таниш талабалар бутун бошли асар ёки адабиёт ҳақида бемалол фикр билдираётганини кўрсангиз, кўз олдингизга ўша ҳикоятдаги филнинг қайси аъзосини ушласа, фил дегани шу экан деган кўрлар келади…

Китоб ўқишнинг инсонга берадиган фойдалари, инсон хотирасининг имконияти ҳамда ёшларнинг нега китоб ўқимаслик муаммолари ҳақида сўз юритсак, кўпчилик китоб ўқишни билмайди ва кўп кишилар нима учун ўқиётганини тузукроқ тушунмайди. Баъзилар бу ҳолатни ўқимишли бўлишнинг қийин, бироқ ягона йўли деб билади. Улар учун ҳар қандай китоб кишини «ўқимишли» қилади. Бошқа бировлар учун эса ўқиш – дам олиш, шунчаки вақтни ўтказиш ва уларга нимани (мақола, роман, шеър, хабар ва ҳоказо) ўқиш барибир. Зерикарли бўлмаса, бас. Ҳар биримиз, қайси касб эгаси бўлмайлик, шароитимиздан келиб чиқиб, китоб билан муайян даражада мулоқотда бўламиз.

Албатта, китоб ўқиш инсон учун муваффақият ва саодат эшикларини очувчи калитдир. Илм излаш, китоб, газета ва журналларни мутолаа қилиш кишининг дунёқарашини кенгайтиради, ўзига хос лаззат бағишлайди. Ўзгалар олдида соҳибининг илмий, маданий ва ахлоқий савиясини юқорига кўтариб қўяди. Зеро, кўп ўқиган, билимдон инсоннинг умуман ўқимаган ёки кам ўқийдиганлардан ҳар соҳада имконият доираси кенгроқ бўлади. Мисол учун иккита тилни билган одам битта тилни билган одамдан икки баравар кўпроқ имкониятга эга. Учта тилни биладиган одамнинг эса иккита тилни билувчи одамдан имконият доираси каттароқ бўлади.

Олимлар, зиёлилар, ёзувчию шоирлар ўз вақтида кўп ва хўб китоб мутолааа қилгани туфайли шу даражага эришганлар.

Билимли инсон агар тижорати ёки бошқа хусусий тирикчилиги тўхтаб қолган тақдирда ҳам осонлик билан ўзига бошқа ризқ эшигини оча олади. У қайсидир ишхонага ходим сифатида жойлашиши, ўқув муассасаларида ишлаши ёхуд ижодий ишлар билан шуғулланиб, китоб ёзиб ўз тирикчилигини яна қайтадан юргизиб юбориши мумкин. Демак, билимли инсон билан билимсиз инсоннинг имкониятлари орасида катта фарқ бор экан. Шу боис ҳам Аллоҳ таоло: “Биладиганлар билан билмайдиганлар (ҳеч замонда) тенг бўлурми?!”, дея билимнинг нақадар катта ҳаётий аҳамиятга эга эканига ишора қилади (Зумар сураси, 9-оят).

“Илм” сўзи Ислом динининг муқаддас китоби бўлмиш Қуръони каримда саккиз юз ўн бир жойида турли маънолари билан келган. Қуръон ва суннатда илм инсониятни турли ахлоқсизликлар, ёмон йўл ва амаллардан қайтариши зикр этилган. “. Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган отларни (баланд) даража (мартаба)ларга кўтарур (Мужодала сурасининг 11-ояти).

Китоб ўқишнинг фойдаси мўл, баракаси беҳисоб. Аввало, мутолаа турли-туман маданиятлар ва билимларни ўрганиш учун инсонга асосий кўприк бўлиб хизмат қилади. Ўқиш тилни тўғрилаш, оғзаки нутқни ривожлантириш, сўз бойлигини орттириш учун асосий манбадир. Киши канчалик кўп мутолаа қилса, шунчалик равон ва бехато сўзлайдиган бўлади, дунёқараши кенгаяди, маданий савияси ўсади. Китоб, газета ва журналлар мутолаа қилишга одатланиш кишига мустақил таълим олиш маҳоратига эга бўлишга ёрдамлашади. Ҳозирги кунда мустақил таълим олиш услуби ҳаётий заруратлардан бирига айланиб улгурдики, усиз киши тараққиёт карвонидан ортда қолиб кетиши ҳеч гап эмас. Масалан, телевизорми, телефонми, кир ювиш машинасими ёхуд ҳар қандай техника воситаларидан фойдаланиш учун ҳам ўқиш, зарурий атамаларни билиш талаб этилади. Уларнинг ҳар бирини таништирувчи китоблар бор. Шундай экан, ўқиш бугунги куннинг энг долзарб заруратларидан бири десак, сира муболаға қилмаган бўламиз. Ундан ташқари, киши кўп ўқиган сари билими ошади, ҳамма соҳадан маълум маънода хабари бўлади. Натижада атрофидагилар учун ҳам қизиқарли суҳбатдош, тўғри маслаҳатгўй ва ёрдамчига айланади.

Донолардан бири “Китобларни ёқиб юбориш оғир жиноят, бироқ дунёда ундан-да оғирроқ жиноят бор, у – китоб ўқимаслик”, деган эди. Агар биз ҳам шу нуқтаи назардан ўзимизга баҳо берадиган бўлсак, натижани билиб олишимиз мумкин. Тўғри, бировнинг бошига нуқиб китоб ўқитиб бўлмайди. Бу ҳар кимнинг ўз ҳафсаласи, имкони ва қизиқишига боғлиқ иш. Аммо икки тоифадаги кишилар бизни мутолаага мажбур қилса, ҳаққи бор. Улар: ота-онамиз ва устозимиз. Фарзанди келажагига қайғурган ота-она ва шогирди камолига масъул устозлар агар қўлингизга китоб тутқазиб мутолаага ундашса, бундан фақат хурсад бўлинг. Улар сизга ва келажагингизга бефарқ эмаслар.

Китоб ўқиш қалб чигалликларини ёзади, кўнгилга ҳузур бағишлайди, жаҳолатга барҳам беради, турли-туман васвасаларни киши онгидан қувиб чиқаради. Китоб ҳаётнинг қоронғу йўлларини ёритиб борувчи чироқдир. Кўп китоб ўқийдиган инсон ўзгаларнинг аччиқ қисматлари ёки муваффақиятлари сабабларидан воқиф бўлади ва уларни ўз ҳаётида ижобий маънода қўллайди. Натижада кўп муваффақиятларга эришишга муяссар бўлади. Шундай экан, ҳар биримиз китоб ўқишга, илм олишга чанқоқ бўлмоғимиз, фарзандларимизни ана шундай руҳда тарбияламоғимиз даркордир.

Муҳаммадали Каттабоев,

“Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юрти АРМ мудири

O‘zbekiston respublikasi xalq ta’limi vazirligi respublika ta’lim markazi

Shoir, publitsist, adabiyotshunos va jamoat arbobi Hamid Olimjon 1909- йил 12 декабрда Jizzax шаҳрида туғилган. Lirik sheʼrlari bilan 20 asr oʻzbek adabiyotiga катта hissa qoʻshgan. 30-yillarda shodlik va baxt kuychisi sifatida tanilgan. Ҳамид Олимжон „Zarafshon“ (1926–1927) „Yoshlar“ gazetaлариda (1931) masʼul kotib, Til va adabiyot instituti (1934–1937) va Oʻquvpedagogika nashriyotida boʻlim mudiri (1938–1939), Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasida masʼul kotib (1939–1944) бўлиб ишлаган.

Hamid Olimjonning адабиётга qiziqishi onasi Komila ayaning ertaklari asosida shakllangan. Hamid Olimjon koʻproq lirik sheʼrлар ёзишга қизиққан. XX асрнинг 30-yillariдaн Hamid Olimjon ona-yurt tabiatidan olgan taassurotlarini lirik sheʼrларида акс эттирган. Унинг „Oʻrik gullaganda“, „Oʻzbekiston“ singari lirik sheʼrlari eʼtibor qozongan. Shoir faqat lirik sheʼrlargina emas, balki „Zaynab va Omon“ (1938), „Oygul bilan Baxtiyor“ (1937), „Semurgʻ yoki Parizod va Bunyod“ (1939) dostonlarini xalq ertaklari asosida yaratgan. Шоирнинг „Semurgʻ yoki Parizod va Bunyod“ достони асосида фильм ишланган.

Луғат:
Adabiyotshunos- литературовед

jamoat arbobi- государственный деятель

sifatida- в качестве

tanilмоқ- стать известным

Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasi- Союз писателей Узбекистана

eʼtibor qozonмоқ-завоёвывать авторитет

  1. Hamid Olimjon qachon va qaerda tug‘ilgan?
  2. U qanday she’rlar yozgan?
  3. 30-yillarda kim sifatida tanilgan?
  4. Hamid Olimjonning adabiyotga qiziqishi kimning yordamida shakllangan?
  5. Hamid Olimjon qanday she’rlar yozishga qiziqqan?
  6. Shoir lirik she’rlarida nimani aks ettirgan?
  7. Shoirning qaysi asari asosida film ishlangan?

Topshiriq. «O‘zbekiston» she’ridan parchani ifodali o‘qing.

O‘ZBEKISTON
Hamid Olimjon
O‘xshashi yo‘q bu go‘zal bo‘ston,

Dostonlarda bitgan guliston.

Uni sevib el tilga olur.

Chiroylidir go‘yo yosh kelin,

Ikki daryo yuvar kokilin.

Qorli tog‘lar turar qoshida,

Gul-vodiylar yashnar qoshida.

Chor atrofga yoyganda gilam,

Aslo yo‘qdir bundayin ko‘klam.

Bunda qurtlar ipak to‘qiydi,

Bunda qushlar g‘azal to‘qiydi.

Bunda qorning taglarida qish,

Ko‘klam uchun o‘qiydi olqish.

Pazandasi yopadi shirmon,

Qarilari kutadi mehmon.

Ko‘rmaganlar doim xumordir.

Uyga vazifa: Tabiat manzaralarini kuzating. O‘zingizga yoqqan fasl haqida so‘zlab bering.

1 чорак (27 соат)
Adabiy o‘qish: Шукур Саъдулла “Озод диёр” шеъри.

Do’stlaringiz bilan baham:

Ma’lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2023
ma’muriyatiga murojaat qiling

Qiziqarli malumotlar
O‘zbekiston respublikasi xalq ta limi vazirligi respublika ta lim markazi