Oilali ayolni sevib qoldim… u kelinchak ekan
Oilali ayolni sevib qoldim… u kelinchak ekan
DO`STLARGA ULASHING:
Маҳмуд, 28 ёш, Тошкент шаҳри:
— Дилимдаги бу гапларни кимгадир айтсамми, йўқми, дея роса ўйландим. Чунки дардим бировга айтгулик эмас. Икки йилдан буён уйдагилар мени уйлантириш тараддудида. Очиғи, ўзим ҳам буни истайман. Тенгқурларим, ўртоқларимнинг кўпчилиги оилали, иккитадан-учтадан фарзандларнинг отаси. Ҳали уйланмаганим учун охирги пайтларда уларнинг даврасидан ўзимни тортадиган бўлиб қолдим. Бунинг устига онам ҳам гапиравериб, тавбамга таянтирди:
— Кўнглингда бирортаси бўлса айт. Бўлмаса, ўзим сўраб ҳам ўтирмай уйлантириб ташлайман.
«Қани ўша кўнглимдагини айта олсам… Қани ўша дилимдаги бўлмаса-ю, кўзларимни чирт юмиб сиз айтган қизлардан бирига уйлансам», дейман ичимда. Бироқ тилимга чиқара олмайман. Бунинг ҳаммаси икки йил олдин бошланган…
Мен ишлайдиган идорага янги ходима келди. Буни ҳар галгидек котибамиз пичирлаб етказди:
— Нариги бўлимга бир қиз келди, бир қиз келди… Маҳмуд ака, жуда сизга муносиб…
— Нега айнан менга? — жиддийроқ бўлганим учун унинг гаплари ёқмади.
— Уйланадиган ёшдасиз. Бир кўринг сиз…
Ҳамма бир-бир бориб, у билан кўришиб, танишиб келди. Фақат мен индамай ишлаб ўтиравердим. Котибанинг гапидан кейин бориш ҳам ноқулай эди. Вазият бўлса танишарман, дедим. Лекин бу айганим «вазият» бунақа бўлиши етти ухлаб тушимга ҳам кирмаганди. Эртасига ишхонамизга келаётиб, мендан сал олдинда кетаётган қиз эътиборимни тортди. Нозланиб, оҳиста қадам ташлаши завқимни келтирди. Қарангки, у бизнинг ишхонага кирди ва биз битта лифтга чиқдик. Кутилмаганда олтинчи қаватдан кўтарилиб, еттинчисига етай деганимизда ток учди. Биз қоп-қоронғи лифтда қолдик. Табиийки, у қўрқиб кетди. Дарров телефонимни ёруғ берадиган тугмасини босдим.
— Шукр-ей, зимистонда қолиб кетдик, деб юрагим ёрилди. Дарров ишлаб кетармикан?
— Ҳа, тез ишлайди, — дедим тасалли бериб.
Афсуски, нақ қирқ беш дақиқа қолиб кетдик. Чиққач эса унга янада қизиқсиниб қарадим. Жуда гўзал ва бетакрор эди. Кейин ишхонамизга келган янги ходима эканлигини билдим. Беихтиёр уни тинмай кузатардим. Ҳар куни ҳар хил либосда, ўзгача нафосат билан кириб келарди. Ўзим билмаган ҳолда мафтун бўлдим. Унинг кўнглини олишга ҳаракат қилмоқчи бўлганимда ишхонадагилар яна дилимни вайрон қиладиган гап айтди: «У келинчак экан!»
Шундан буён оромим йўқ. Келинчакни севиб қолганман. Онам кўрсатган қизлар шунинг учун ёқмас…
Маслаҳат: — Онангиз айтган қизга уйланишдан бошқа йўл йўқ. Шуни унутмангки, муҳаббат билан қурилган оилаларнинг ҳаммаси ҳам омадли бўлавермайди. Аксинча, ота-она топган қиз кўпинча кўнгилдагидек бўлади. Чунки катталар сизнинг бахтингиз учун қизнинг насл-насабини, феълини, тарбиясини суриштиради. Билингки, оила фақат севгидан иборат эмас. Оила, бу — катта тарбия маскани, сизнинг келажагингиз, авлодларингиз давомийлиги. Шундай экан, бу масалага жиддий қаранг.
Oilali ayolni sevib qoldim… u kelinchak ekan