Oш тайёрлаш рецепти — масалликлар, пишириш боскичлари, усуллари, сирлари

Oш тайёрлаш рецепти — масалликлар, пишириш боскичлари, усуллари, сирлари

Oш тайёрлаш рецепти - масалликлар, пишириш боскичлари, усуллари, сирлари
Oш тайёрлаш рецепти - масалликлар, пишириш боскичлари, усуллари, сирлари

Oш тайёрлаш рецепти юзлаб, минглаб турларга эга. Хар бир ошпазда ушбу миллий таомни тайёрлашнинг ўз усули ва ошпазлик сирлари бор. Oш паловнинг энг таниқли тури – ўзбек ошидир.

OШ ТАЙЁРЛАШ УЧУН КЕРАКЛИ МАСАЛЛИҚЛАР
Мазкур мақолада келтириладиган палов рецепти учун қуйидаги махсулотлар керак бўлади:

1 кг гуруч
1 кг қўй гўшти
1 кг сабзи
300 мл ўсимлик мойи
4 та ўртача пиёз
2 та аччиқ қалампир
2 бош саримсоқ
1 ош қошиқ зира
1 чой қошиқ кашнич уруғлари
таъбга кўра туз.
OШ ПАЛOВ ТАЙЁРЛАШ БOСҚИЧЛАРИ
Тайёрлаш вақти: 2,5 соат | Портсиялар сони: 10
1-ҚАДАМ
Гуруч бир неча марта тоза сувда ювиб олинади. Сўнгги марта ювганингиздан қолган сув тўлиқ шаффоф бўлиши керак.

2-ҚАДАМ
Гўштни ювиб, кубик шаклида бўлаклаб олинг. Пиёз ва сабзи пўстидан тозаланади. 3 та пиёз ингичка яримхалқа, сабзини эса узун 1 смълик сомонча қилиб кесиб олиш керак. Саримсоқ устки қават пўстидан тозаланади, лекин кичик бошчаларга бўлинмайди.

3-ҚАДАМ
Қозон қиздирилади, мой солинади ва енгил тутагунча қиздиришда давом этилади. Сўнг қолган битта бутун пиёз солиб, қорайгунча қовурилади. Сўнг олиб қўйилади.

4-ҚАДАМ
Энди ошнинг зирвагини тайёрлашга киришилади. Қозонга пиёз солиб, у тилларанг тусга киргунча қовурилади (таҳминан 7 дақиқа). Пиёз қовурилиб бўлгач, қозонга пиёз устидан гўшт солинади ва у қобиқ хосил қилгунича қовурилади.

5-ҚАДАМ
Ушбу босқичда сабзи солинади ва аралаштирмасдан 3 дақиқа қовурилади. Сўнг барчаси 10 дақиқа вақти-вақти билан аралаштириб турган холда қовурилади.

6-ҚАДАМ
Зира ва кашнич уруғлари эзилиб, ош зирвагига қўшилади. Ушбу босқичда зирвакнинг тузи ростланади.

7-ҚАДАМ
Oлов ўртача баландликкача пасайтирилади ва сабзи юмшоқ бўлмагунича зирвакни пиширишда давом этилади (яна таҳминан 7-10 дақиқа). Сўнг зирвакдан 2 см баланд бўлгунча қайноқ сув солиб, иккита аччиқ қалампир солинади ва олов янада пасайтирилиб, 30 дақиқага димлаб қўйилади.

8-ҚАДАМ
od188 d182d0b0d0b9d191d180d0bbd0b0d188 d180d0b5d186d0b5d0bfd182d0b8 d0bcd0b0d181d0b0d0bbd0bbd0b8d0bad0bbd0b0d180 d0bfd0b8d188d0b8 660ec0fac28a4
Гуруч яна бир марта ювилади, суви тўкиб ташланади. Кейин зирвак устидан бир текис қилиб ёйиб чиқилади. Oлов максимумгача баланд қилиниб, гуруч устидан 3 см баланд бўлгунча капкирни устидан қилиб қайноқ сув солинади.

9-ҚАДАМ
Гуруч сувни шимиб олгач, унга саримсоқ ботириб қўйилади, олов ўртача баландликкача пасайтирилади ва гуруч тайёр бўлгунча пиширилади.

10-ҚАДАМ

od188 d182d0b0d0b9d191d180d0bbd0b0d188 d180d0b5d186d0b5d0bfd182d0b8 d0bcd0b0d181d0b0d0bbd0bbd0b8d0bad0bbd0b0d180 d0bfd0b8d188d0b8 660ec0fad8668
Гуручга капкир билан енгил уриб кўрилади. Агар бунда чиқадиган овоз жарангдор бўлмаса, гуручда таёқча ёрдамида қозон тубигача бўлган чуқурчалар хосил қилинади.

11-ҚАДАМ
Гуруч текисланади, қозоннинг қопқоғи ёпилади, олов янада пастроқ қилинади ва ош 30 дақиқага дамлаб қўйилади. Палов тайёр! Уни беданда туҳумлари, лимон, аччиқ қалампир билан безатиш мумкин.

OШ ПИШИРИШ СИРЛАРИ
Хар бир таомни тайёрлашда бўлгани каби, паловтўра пиширишнинг хам ўзига яраша сирлари мавжуд. Дастлабки тавсия – ош мазали чиқиши учун қўй гўшти олиш керак, албатта бошқа хайвон гўштларини хам ишлатса бўлади, лекин керакли таъм ва ҳушбўйликни айнан қўй гўшти беради.

Таомнинг мазалиги нафақат масаллиқлар, балки ош тайёрлаш теҳнолгиясига хам боғлиқ. Масаллиқларни керакли кетма-кетликда солиш, етарлича пишириш керак.

Гуруч навлари орасидан ош учун энг мос келадиганлари оқ аланга, девзира, ошпар, сариқ дастар хисобланади. Уларнинг таркибида краҳмал камроқ бўлиб, бундай гуручдан тайёрланган таом гуручлари бир-бирига ёпишиб қолмайди.

Oш тайёрлашда ажралмас зиравор – зира хисобланади. Аччиқ қалампир хақида хам унутмаслик керак. Мой турларидан эса паҳта ёки кунжут мойи ва хайвон ёғи аралашмаси идеал вариант хисобланади.

Пазандалик, Таомлар
Oш тайёрлаш рецепти — масалликлар, пишириш боскичлари, сирлари, усуллари