Oхират ҳовлиси силсиласи: ЎЛИМ (12/12)

Oхират ҳовлиси силсиласи: ЎЛИМ (12/12)

Oхират ҳовлиси силсиласи: ЎЛИМ (12/12)

Oхират ҳовлиси силсиласи: ЎЛИМ (12/12)

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Аллоҳ таоло деди: Эй Одам боласи, мадомики сен Менга дуо қилиб, Мендан умидвор турар экансан, гуноҳинг қанақа бўлишдан қатъий назар, (уларнинг кўплигига ҳам) парво қилмасдан мағфират этаман. Эй Одам боласи, агар гуноҳинг булутларга қадар етса-да, Мендан истиғфор тиласанг, сени мағфират этаман. Эй Одам боласи, агар сен ҳузуримга ер юзини қоплайдиган гуноҳлар билан келсанг ва Менга ҳеч нарсани шерик қилмаган ҳолда рўбарў бўлсанг, мен сени ер юзини қоплайдиган мағфират билан қарши оламан!» (Ҳасан ҳадис, Саҳиҳул-жомиъ: №4338, Термизий: 2/270).Дунёга ҳам ҳаракат қилаверинг, борлиқни обод этишдан қолманг, мол-дунё ва тижоратдан ҳам юз ўгирманг, фақат бир шарт биланки, ҳалолдан топинг ва Аллоҳ жалла ва алонинг ҳаққини адо этинг.

Мен сизни дунёдан юз ўгиришга чорламайман, ҳаётдан умидсизлантиришни ҳам истамайман. Бор-йўғи аввало ўзимга, кейин эса сизга дунё охират учун экинзор эканини эслатиб қўйишни истайман. Шундай экан, фоний ҳовлини деб боқийлик ҳовлисидан маҳрум бўлиб қолиш ярамайди. Эртага барчамиз бу дунёдан кетамиз ва Аллоҳ таоло ҳузурига қайтамиз. Ўшанда сизга фақат ўзингиз билан бирга олиб келган амалингиз фойда беради.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Маййитга уч нарса – моли, аҳли ва амали эргашиб боради. Сўнг иккитаси қайтиб кетиб, биттаси қолади. Аҳли ва моли қайтади ва амали қолади» (Бухорий: №6514, Муслим: 2960, Термизий: №2380).
Қабрга кираркансиз, ҳол тили билан сизга шундоқ хитоб қилинади:

Ер бағрини тилиб, ўйдилар,
Қабр ясаб, сени қўйдилар.
Ҳисоб учун турганинг онда
Асқотмагай сенга ҳеч банда.

Ҳа, энди у онда сизга дунёда қилган амалингиз-у, Абадий Барҳаёт Зотнинг раҳматидан ўзга ҳеч нарса наф бермайди.

Ислом
Oхират ҳовлиси силсиласи: ЎЛИМ (12/12)