Oз яшадиму бисёр дарс олдим узбекча шеър

Oз яшадиму бисёр дарс олдим узбекча шеър

Oз яшадиму бисёр дарс олдим

Oз яшадиму бисёр дарс олдим,
Карангки арслонлар тулки измида.
Хакикат, адолат карсак чалишар,
Кибр ташкиллаган пулнинг базмида.

Кучлилар ишончни кумиб ташлашди.
Зиёли тилини тишлар бир четта
Замон кози килди порахурларни,
Бугуннинг холи шу ну булар эрта.

Купни курган аклга — иш топилипти,
Нафснинг кулида дуруст мардикор.
Адолат кабрини излаганларнинг
Унги кора жарлик, сули тиконзор.

Сакрасин балантрок кукка йетгунча,
Каддини урсин замоннинг зури.
Унутиб куйманки кадрдонларим,
Марифат абадий, пул кунинг кири.

Максадинг маърифат булса, эй инсон
Иншооллох жаннатда бирга буламиз.
Харомдан мол-дунё йигиб юрганлар —
Ялангоч келганмиз шундай кетамиз…

Шерлар
Oз яшадиму бисёр дарс олдим узбекча шеър