Namoz uchun kiyim erkaklar

Namoz uchun kiyim erkaklar

Hovlisi masjidga qo‘shni bo‘lgan odam o‘z uyida turib masjid imomiga iqtido qilishining sharti – o‘rtada qatnov yo‘lining bo‘lmasligi yoki bo‘lsa ham yo‘l uzra saf tortilib uni to‘ldirib turgan bo‘lishidir.

Исломда кийиниш маданияти

Исоқжон домла Бегматов 1970 йили Фарғона вилояти Бешариқ туманида туғилган. Имом ал-Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтини тамомлаган (1990-1994). Имом ал-Бухорий халқаро марказида малака оширган. 1994-1997 йилларда Абулқосим мадрасасида, 1997-2002 йилларда Тошкент Ислом институтида мударрислик қилган. 2002 йилдан Тошкент шаҳри, Олмазор туманидаги «Тўхтабой» жомеъ масжидида имом-хатиб, 2011 йилдан Тошкент Ислом институтида мударрис лавозимида меҳнат қилади. «Илм олиш одоблари» номли китоби нашр этилган.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
— Ислом шариатида кийиниш маданиятига қай даражада эътибор қаратилган?

— Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту саломлар бўлсин.
Ислом шариати бутун инсоният учун барча соҳаларда икки дунё бахту саодатига эриштирадиган қонун-қоидаларни жорий қилган. Инсоннинг ҳаётидаги энг муҳим ишлардан бири бўлганлиги учун шариатимизда кийиниш одоблари ва либосларга тегишли бўлган алоҳида ҳукмлар жорий қилинган. Айниқса, ҳадис, тасаввуф ва фиқҳий китобларимизда бу мавзуга алоҳида эътибор берилган. Зотан кийим ўз ўрнида инсоннинг ички маънавий дунёсини акс эттирувчи воситадир. Агар инсон иймон-эътиқодли, ор-номусли бўлса, унинг киядиган кийими ҳам шунга муносиб бўлади. Аксинча бўлса кийими унинг беҳаё ва беандиша эканлигидан ҳабар бериб туради.
Кийимга бўлган эътибор барча миллат ва элат ҳамда дин вакилларида ўзига хос аҳамият касб этади. Шундан келиб чиқиб айтишимиз мумкинки, ҳар бир миллат ва элатни ҳамда дин вакилларининг ўзларига хос ва муносиб кийимлари борки, бу кийимлар уларнинг миллий ёки диний кийимларига айланиб улгурган. Уларни миллатлари ва динларини ана шу кийимларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бизларнинг ҳам ўзимизга хос ва шариатимиз аҳкомларига мувофиқ келадиган миллий кийимларимиз албатта бор. Лекин ҳозирги кунимизда дунё миқёсида барча миллатларда ўзининг миллийлиги ва маънавиятини унутишлик ёки уларга эътибор бермаслик, тўғрироғи оёқ ости қилишлик иллати кучайиб, кенг тарқалиб бораётгани каби бизларнинг миллатимиз вакилларида ҳам (асосан ёшларларда) ҳудди шундай иллат кенг ёйилмоқмоқда.
Либос ғарб миллатларида инсоннинг қадр қиймати, обрў-эътибори, бой ёки камбағаллиги, аслзода ва ёки оддийлиги, юқори ёки қуйи табақа вакили эканлигини, оддийгина қилиб айтганда кибру ҳаво ва манманликни кўрсатишликнинг воситаси ўлароқ танилса-да, биз мусулмонларда, шариат аҳкомларига мувофиқ келадиган либос – бу оддий кийиниш эмас, балки ҳар бир мўмин-мусулмоннинг зиммасидаги фарз даражасига кўтарилган. Бошқалар учун ўзларининг турли дунёвий ғаразларини амалга ошириш воситаси бўлган кийим бизлар учун Аллоҳнинг розилигига эришиш воситаларидан биридир.
Аллоҳ таоло кийиниш тўғрисида Аъроф сурасининг 31-оятида қуйидагича марҳамат қилади:
“Эй Одам болалари, ҳар бир ибодат чоғида ўз зийнатингизни олинг”. Яъни, “Кийимингизни кийинг, авратларингизни тўсинг”.
Эркак кишининг аврати киндиги остидан то икки тиззаси остигачадир. Аёлларнинг эса, юзи, икки кафти (ва баъзи бир ривоятлдарда икки аёғининг тўпиғидан пасти)дан ташқари бутун бадани авратдир. Нур сурасининг 31-ояти бунга далил бўла олади:
“. зийнатларини кўрсатмасинлар, магар зоҳир бўлган зийнатлар бўлса (майли). Рўмолларини кўксилари узра тушириб олсинлар”.
Ушбу ояти карималарга мувофиқ эркагу аёлларга баданидаги аврат жойларини тўсадиган кийим кийишлиги фарздир. Барча ибодатларни қандай амалга ошириш, қай миқдорда, қандай кўринишда бўлишлигини Аллоҳ таоло Қуръони каримда умумий тарзда баён этган бўлса, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ана шу умумий ҳукмларни ўз ҳадиси шарифларида тўлиқ тафсилотлари билан амалда қандай қўлланишлигини кўрсатиб таълим берганлар ва либосга оид ҳукмларни ҳам батафсил тушунтириб берганлар.

— Либосланишнинг ҳикматлари ҳақида сўзлаб берсангиз.
— Бу ҳақда Аллоҳ таоло Аъроф сурасининг 26-оятида қуйидагича марҳамат қилади:
“Эй Одам болалари! Батаҳқиқ, сизларга авратингизни тўсадиган либос ва зийнат либосини туширдик. Тақво либоси – ана ўша яхшидир. Ана ўшалар Аллоҳнинг оят(белги)ларидандир. Шоядки, эслатма олсалар» (Аъроф, 26-оят).
Инсонни ҳайвондан ажратиб турадиган аломатлардан бири ҳам либосдир. Одамнинг аврати – айбини беркитиб туриши учун Аллоҳ таоло унга либос ато қилган. Либоснинг зарурати киши авратини ўзгалардан пинҳон тутишидадир. Лекин Аллоҳ инсоннинг авратдан бошқа аъзоларини ҳам тўсиш эҳтиёжи борлигини инобатга олиб, либосни зийнат тарзида нозил қилди. Шу боис либосни шариатга мувофиқ кийган инсонгина зийнатли ҳисобланади. Аммо энг асосий либос, асл либос тақво либосидир. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло оятда:
«Тақво либоси — ана ўша яхшидир», демоқда. Агар оддий либос баданнинг аврат жойларини тўсиб, жисмни зийнатласа, тақво либоси маънавий авратларни тўсиб, инсон қалбини зийнатлайди. Агар инсоннинг кийим-боши жисмидаги авратларини пинҳон тутиб, унга зийнат бағишласа-ю, тақво либоси йиртилиб, маънавий авратлари очилиб турса, бундан ёмони йўқ. Ҳозирги кунда кўпчилик “тақво либоси” башанглигини даъво килиб, устки авратларини очиб, қолганига эътибор бермасликка чақиради. Бу жоҳилликдан ўзга нарса эмас. Агар кимнинг тақво либоси ўрнида бўлса, албатта, жисмоний либоси ҳам дуруст бўлади.

— Ҳар соҳада тараққиёт бўлганидек, либосланиш маданияти «ривожланиб» кетди. «Оммавий маданият» дея аталиб, тарғиб этилаётган «кийим эркинлиги» тушунчаси қанчалик хатарли?
— Бу дардга бутун дунёдаги ёшлар гирифтор бўлаётгани бор гап. Бизнинг ёшларимиз ҳам ушбу иллатга чалинаётгани хавотирли ҳолатдир. Кўпинча бундай тоифадаги айрим ёшлар ўзимизнинг миллий ва диний қадриятларимизни ифода этадиган либосларимиздан юз ўгирмоқдалар.
Тўғри, ҳар доим ҳам дунёда бўлаётган тараққиёт, ривожланишдан орқада қолиб кетмаслик талаб этилади. Лекин мазкур даъво билан ҳар қандай янгиланишни, ўзгаришларни таг-тубини суриштирмасдан, улардан кўзланган ғоя ва мақсадларни билмасдан туриб, кўр-кўрона тақлид қилиб эргашиб кетавериш доимо ёмонликка бошлайди.
Зотан “оммавий маданият” ташвиқотчиларининг бу қилаётган ишларидан қанчалик моддий ва ғоявий фойдалар кўраётганликларини кўпчилик тушуниб етмайди. Хоссатан енгил-елпи ҳаёт тарзини ўзларига фахр деб билаётган ёшлар бу дардга кўпроқ чалинадилар, чунки уларда бу касалликларга қарши курашадиган иммунитет, яъни маънавият ва тарбия етишмайди.

— Ёшларнинг кийинишда дидсизланиб кетишига ким айбдор?
— Бу иллатларни юртимизда кенг миқёсда оммалашиб бораётганлигига техника тараққиёти ва оммавий алоқа воситаларини асосий сабаб қилиб кўрсатишимиз мумкин. Тўғри бундай тараққиётдан воз кеча олмаймиз, аммо жимгина бу ҳолатни томошабини бўлиб ҳам тура олмаймиз. Бунга қарши курашишда асосан ёши улуғлар, ота-оналар ва устоз ва мураббийлар тирик намуна бўлишлари керак. Лекин жамиятдаги мазкур шахсларнинг ўзларида “оммавий маданият” тушунчасига бепарволик, балки бу ҳам ривожланишнинг ижобий бир кўриниши-да деган фикр билан қарашлари бу дардни янада ривожланишлигига ёрдам беради.
Кўпинча мазкур тарбияга жавобгар бўлган шахслар тарафидан “ҳа энди ёшларда, замонига қараб кийинади-да, ҳозирги ёшлар панду насиҳатга қулоқ солармиди” деган сўзлар билан бу иллатнинг янада газак олдираётганликларини билишармикан. Мазкур ҳолатлар ўзимизнинг миллий ва диний қадриятларимизни оёқ ости қилиш ва уларни қолоқликда, эскиликда айблаш эмасми, аслида ўзимизнинг миллий кийимларимиз ҳар тарафлама гўзал ва қулай ҳамда динимиз аҳкомларига мос келади-ку, бу кийимларда эркакларга хос бўлган барча жиҳатлар эътиборга олинган, аёлларда эса уларнинг иффати, ҳаёси, назокат ва латофатини ғаразли назарлардан ҳимоялаган. Қисқаси эркакларга ўзларига хос, аёлларга ҳам ўзларига ҳар тарафлама мос бўлган либослар бизнинг миллий либосларимиздир. Зотан ҳар бир жинс ўзларининг жинсига ҳар тарафлама мувофиқ келадиган кийим киймоқликлари уларнинг маданиятининг кўзгусидир.

— Кийинишдаги чегаралар нафақат динимизда, балки миллий қадриятларимизда ҳам белгилаб қўйилган. Мана шу чегараларни бузиш қандай оқибатларга олиб келади?
— Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзини аёлларга ўхшатиб юрувчи эркакларни ва ўзини эркакларга ўхшатиб юрувчи аёлларни лаънатладилар” (Бухорий, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилганлар).
Бундан ташқари барча соҳалардаги каби кийиниш борасида ҳам банданинг ўзига мутлақо эркинлик бериб қўйилса, у нафсининг айтганини ёки шайтоннинг васвасасини ёки бошқаларга кўр-кўрона тақлид қилишни ихтиёр этади. Бунинг яққол исботи ўлароқ ҳозирги кундаги нафақат ёш қизларнинг, балки йигитларнинг ҳам кийинишларини мисол қилиб келтириш мумкин. Бундан эллик, юз йил олдин халқимизнинг қизлари учун мутлақо ор ва уят ҳисобланган билаклари ва тиззаларини очиб юришлик ҳозирги кунда ор-номусни ва миллийликни даъво қилаётган кўплаб қизларимизга фахр бўлиб қолди. Уларнинг тушунчаси бўйича миллийлик сочни қирқ кокил қилиб бошига дўппи кийиб олишликдадир. Баданнинг ярмидан кўп жойи очилиб туриши гўёки миллийликка мутлақо хилоф эмасдек. Қани, айтингчи тарихда момолариздан бирорталари енги ва этаги калта кийимларда, ҳатто бошида рўмоли йўқ бўлган ҳолда юрганларини кўрганлар борми? Албатта йўқ! Нафақат аёллар балки эркакларга ҳам тарихимизда калта-култа кийиниш, ҳатто бошяланг юришлик одат бўлмаган. Шунинг учун ҳам халқимизда “Белингда белбоғинг, бошингда дўппинг борми?” деган нақл пайдо бўлган бўлса ажаб эмас. Зотан эркакларнинг ор номуси уларнинг лафзи ҳалоллиги ва мардликлари мазкур нақл билан ифодаланган.
Мана энди ҳозирги кундаги йигитларимизни ҳам кияётган кийимларига бир назар солинг-да ўзингиз баҳо бераверинг. Юқорида кийимни зийнат деб ўтилди. Бу дегани кийимни зийнат учунгина кийсин дегани эмас. Мана шу тушунчани суистеъмол қилганлар, хоссатан тарбиясиз аёллар либосни ўзларининг бутун таналарини, қад-қоматларини бегона эркакларга фахрланиб кўрсатиш учун восита қилиб олдилар. Бошқалари эса, кийимбошнинг қимматбаҳолиги билан фахрланиб ва ғурурланиб юришни ҳаётнинг асосий мақсади қилиб олдилар.

— Динимизда кийиниш борасида қандай тавсиялар берилган?

— Барча соҳалардаги каби кийиниш борасида ҳам ўртачалик ва мўътадиллик мақбулдир. Бу борада ҳаддан ошиб кетмаслик ёки тақво ва парҳезкорликни даъво қилиб ўта хароба ҳолатда кийиниш ҳам тўғри эмас.
Ривоят қилинишича, бир куни саҳобийлар жангдан сўнг дам олиш учун бир дарахт остига тўпланиб, тамадди қилишга киришишди. Уларнинг орасида Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳам бор эдилар. Шу пайт туясини боқиб юрган бир саҳобий уларнинг олдига келиб қолди. У эскириб, тўзиб кетган либосда эди. Пайғамбармиз алайҳиссалом унинг аҳволини кўриб, Жобир ибн Абдуллоҳдан: «Унинг бошқа кийими йўқми?» деб сўрадилар. У киши: «Тўрвасида яна иккита кийими бор», дедилар. Фахри коинот: «Уларни кийса бўлмайдими?» дедилар. Жобир бояги кишини чақириб, у зотнинг гапларини етказдилар. У дарров кийимларини алмаштириб олди ва нари кетди. Шунда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Мана шуниси яхши эмасми?» дедилар.
Шайх Шаъбий айтади: «Аҳмоқлар устингдан кулмайдиган ва фақиҳлар (шариат билимдонлари) айбламайдиган кийимни кий».
Муҳаммад ибн Сирийн: «Шуҳрат олдин кийимни узун кийишда эди, сўнг уни янгилашга ўтди», деган.
Алишер Навоий «Маҳбубул-қулуб» асарида бундай ёзган: «Эркакларнинг ўзини кўз-кўз қилиш учун ясаниши хотинларнинг оройиш учун безанишлари кабидир. Аммо бу каби безанмоқ ҳар иккаласи учун ҳам номуносиб, хусусан, эркаклар учун кўпроқ шармандаликдир».

— Баъзи ёшлар масжидларга шортик, енгсиз кўйлакларда киришади. Уларга бундай ҳолатда масжидга кирма, деб танбеҳ берсангиз, авратим ёпиқ бўлса бўлди-да, дейишади.

— Ҳар бир ибодатнинг фарзу вожиби бўлгани каби суннат, мустаҳаб амаллари ва одоблари бор. Суннат ва мустаҳаб амаллар фарзни қувватлаб туриш учундир. Суннат тарк этилгани сари фарз ҳам емирилиб бораверади. Худди шунингдек авратни ёпиш фарз бўлса, Расулуллоҳ с.а.в. таълим берганларидек кийиниш суннатдир. Русуллуллоҳ с.а.в. узрли сабаб бўлмаса, ҳеч қачон фақатгина авратни ёпадиган кийим билан намоз ўқимаганлар. Шароит бўлатуриб шортик ёки калта кўйлакда намоз ўқиш беадабликдир. Ундан ташқари бундай кийимлар қиёмда авратни беркитиши мумкин, лекин руку, сажда ва қаъдада тиззалар ва беллар очилиб қолади. Бу бошқаларнинг ҳам намозига зарар етказади. Шунингдек турли ҳайвон ёки инсонларнинг сурати бор кийимлар ҳам ибодат либосига тўғри келмайди.

— Эркаклар учун ўта тор, юпқа ва калта кийимлар кийиш ҳукми қандай?
— Аввало тиббий тарафдан бундай кийимлар инсонга зарар эканлигини тиб олимлари исботлашди. Бу ҳолатдаги кийимда риё, мақтанчоқлик ҳам бор, ўзини, баданини кўз-кўз қилиш бор. Шунингдек бундай кийимларда намоз ўқиш ноқулай. Расуллуллоҳ с.а.в. айтганларидек, «Кимки бир қавмга ўзини ўхшатаверса, у ўша қавмдан бўлади». Демак, мусулмон инсон ҳар кимга кўр-кўрона тақлид қилавермаслиги керак. Ўта тор, юпқа, ҳарир, гулли, ялтир-юлтир либослар йигитларнинг эркаклик ғурурига ҳам таъсир ўтказади. Муттасил мана шундай либос кийган йигитларда аёлсифатлик белгилари намоён бўла бошлайди.

— Эркаклар ва аёллар учун кийимнинг рангида чеклов борми?

— Эркаклар учун қип-қизил ва сап-сариқ либос кийиш макрухдир. Балки оқ, оч либослар кийиш суннатдир. Аёллар учун эса эътиборни тортадиган либослар кийиш тавсия этилмайди.
Барча соҳаларда икки дунё бахту саодатига эришиш учун шариат аҳкомларига амал қилиш талаб этилганидек, кийиниш борасида ҳам ҳар хил ғоялар, маданиятлар ёки кўр-кўрона тақлидлар, ўзим ҳал қиламан деган тушунчаларни бир четга қўйиб, бизни яратган ва бизга нима яхшию нима ёмон эканлигини, нима фойдаю нима зарар эканлигини яхшироқ билувчи Аллоҳ таолонинг шариатига итоат этиш улкан ютуғимиздир.

Давронбек Тожиалиев суҳбатлашди.
Toshkent shahridagi “To‘xtaboy” jome’ masjidi imom-xatibi Isoqjon domla Begmatov bilan suhbat

Isoqjon domla Begmatov 1970 yili Farg‘ona viloyati Beshariq tumanida tug‘ilgan. Imom al-Buxoriy nomidagi Toshkent Islom institutini tamomlagan (1990-1994). Imom al-Buxoriy xalqaro markazida malaka oshirgan. 1994-1997 yillarda Abulqosim madrasasida, 1997-2002 yillarda Toshkent Islom institutida mudarrislik qilgan. 2002 yildan Toshkent shahri, Olmazor tumanidagi «To‘xtaboy» jome’ masjidida imom-xatib, 2011 yildan Toshkent Islom institutida mudarris lavozimida mehnat qiladi. «Ilm olish odoblari» nomli kitobi nashr etilgan.

Bismillahir rohmanir rohim.

— Islom shariatida kiyinish madaniyatiga qay darajada e’tibor qaratilgan?
— Alloh subhanahu va taologa hamdu sanolar, Payg‘ambarimiz sollallohu alayhi vasallamga salavotu salomlar bo‘lsin.
Islom shariati butun insoniyat uchun barcha sohalarda ikki dunyo baxtu saodatiga erishtiradigan qonun-qoidalarni joriy qilgan. Insonning hayotidagi eng muhim ishlardan biri bo‘lganligi uchun shariatimizda kiyinish odoblari va liboslarga tegishli bo‘lgan alohida hukmlar joriy qilingan. Ayniqsa, hadis, tasavvuf va fiqhiy kitoblarimizda bu mavzuga alohida e’tibor berilgan. Zotan kiyim o‘z o‘rnida insonning ichki ma’naviy dunyosini aks ettiruvchi vositadir. Agar inson iymon-e’tiqodli, or-nomusli bo‘lsa, uning kiyadigan kiyimi ham shunga munosib bo‘ladi. Aksincha bo‘lsa kiyimi uning behayo va beandisha ekanligidan habar berib turadi.
Kiyimga bo‘lgan e’tibor barcha millat va elat hamda din vakillarida o‘ziga xos ahamiyat kasb etadi. Shundan kelib chiqib aytishimiz mumkinki, har bir millat va elatni hamda din vakillarining o‘zlariga xos va munosib kiyimlari borki, bu kiyimlar ularning milliy yoki diniy kiyimlariga aylanib ulgurgan. Ularni millatlari va dinlarini ana shu kiyimlarsiz tasavvur qilib bo‘lmaydi. Bizlarning ham o‘zimizga xos va shariatimiz ahkomlariga muvofiq keladigan milliy kiyimlarimiz albatta bor. Lekin hozirgi kunimizda dunyo miqyosida barcha millatlarda o‘zining milliyligi va ma’naviyatini unutishlik yoki ularga e’tibor bermaslik, to‘g‘rirog‘i oyoq osti qilishlik illati kuchayib, keng tarqalib borayotgani kabi bizlarning millatimiz vakillarida ham (asosan yoshlarlarda) huddi shunday illat keng yoyilmoqmoqda.
Libos g‘arb millatlarida insonning qadr qiymati, obro‘-e’tibori, boy yoki kambag‘alligi, aslzoda va yoki oddiyligi, yuqori yoki quyi tabaqa vakili ekanligini, oddiygina qilib aytganda kibru havo va manmanlikni ko‘rsatishlikning vositasi o‘laroq tanilsa-da, biz musulmonlarda, shariat ahkomlariga muvofiq keladigan libos – bu oddiy kiyinish emas, balki har bir mo‘min-musulmonning zimmasidagi farz darajasiga ko‘tarilgan. Boshqalar uchun o‘zlarining turli dunyoviy g‘arazlarini amalga oshirish vositasi bo‘lgan kiyim bizlar uchun Allohning roziligiga erishish vositalaridan biridir.
Alloh taolo kiyinish to‘g‘risida A’rof surasining 31-oyatida quyidagicha marhamat qiladi:
“Ey Odam bolalari, har bir ibodat chog‘ida o‘z ziynatingizni oling”. Ya’ni, “Kiyimingizni kiying, avratlaringizni to‘sing”.
Erkak kishining avrati kindigi ostidan to ikki tizzasi ostigachadir. Ayollarning esa, yuzi, ikki kafti (va ba’zi bir rivoyatldarda ikki ayog‘ining to‘pig‘idan pasti)dan tashqari butun badani avratdir. Nur surasining 31-oyati bunga dalil bo‘la oladi:
“. ziynatlarini ko‘rsatmasinlar, magar zohir bo‘lgan ziynatlar bo‘lsa (mayli). Ro‘mollarini ko‘ksilari uzra tushirib olsinlar”.
Ushbu oyati karimalarga muvofiq erkagu ayollarga badanidagi avrat joylarini to‘sadigan kiyim kiyishligi farzdir. Barcha ibodatlarni qanday amalga oshirish, qay miqdorda, qanday ko‘rinishda bo‘lishligini Alloh taolo Qur’oni karimda umumiy tarzda bayon etgan bo‘lsa, Payg‘ambarimiz sollallohu alayhi vasallam ana shu umumiy hukmlarni o‘z hadisi shariflarida to‘liq tafsilotlari bilan amalda qanday qo‘llanishligini ko‘rsatib ta’lim berganlar va libosga oid hukmlarni ham batafsil tushuntirib berganlar.

— Liboslanishning hikmatlari haqida so‘zlab bersangiz.
— Bu haqda Alloh taolo A’rof surasining 26-oyatida quyidagicha marhamat qiladi:
“Ey Odam bolalari! Batahqiq, sizlarga avratingizni to‘sadigan libos va ziynat libosini tushirdik. Taqvo libosi – ana o‘sha yaxshidir. Ana o‘shalar Allohning oyat(belgi)laridandir. Shoyadki, eslatma olsalar» (A’rof, 26-oyat).
Insonni hayvondan ajratib turadigan alomatlardan biri ham libosdir. Odamning avrati – aybini berkitib turishi uchun Alloh taolo unga libos ato qilgan. Libosning zarurati kishi avratini o‘zgalardan pinhon tutishidadir. Lekin Alloh insonning avratdan boshqa a’zolarini ham to‘sish ehtiyoji borligini inobatga olib, libosni ziynat tarzida nozil qildi. Shu bois libosni shariatga muvofiq kiygan insongina ziynatli hisoblanadi. Ammo eng asosiy libos, asl libos taqvo libosidir. Shuning uchun ham Alloh taolo oyatda:
«Taqvo libosi — ana o‘sha yaxshidir», demoqda. Agar oddiy libos badanning avrat joylarini to‘sib, jismni ziynatlasa, taqvo libosi ma’naviy avratlarni to‘sib, inson qalbini ziynatlaydi. Agar insonning kiyim-boshi jismidagi avratlarini pinhon tutib, unga ziynat bag‘ishlasa-yu, taqvo libosi yirtilib, ma’naviy avratlari ochilib tursa, bundan yomoni yo‘q. Hozirgi kunda ko‘pchilik “taqvo libosi” bashangligini da’vo kilib, ustki avratlarini ochib, qolganiga e’tibor bermaslikka chaqiradi. Bu johillikdan o‘zga narsa emas. Agar kimning taqvo libosi o‘rnida bo‘lsa, albatta, jismoniy libosi ham durust bo‘ladi.

— Har sohada taraqqiyot bo‘lganidek, liboslanish madaniyati «rivojlanib» ketdi. «Ommaviy madaniyat» deya atalib, targ‘ib etilayotgan «kiyim erkinligi» tushunchasi qanchalik xatarli?
— Bu dardga butun dunyodagi yoshlar giriftor bo‘layotgani bor gap. Bizning yoshlarimiz ham ushbu illatga chalinayotgani xavotirli holatdir. Ko‘pincha bunday toifadagi ayrim yoshlar o‘zimizning milliy va diniy qadriyatlarimizni ifoda etadigan liboslarimizdan yuz o‘girmoqdalar.
To‘g‘ri, har doim ham dunyoda bo‘layotgan taraqqiyot, rivojlanishdan orqada qolib ketmaslik talab etiladi. Lekin mazkur da’vo bilan har qanday yangilanishni, o‘zgarishlarni tag-tubini surishtirmasdan, ulardan ko‘zlangan g‘oya va maqsadlarni bilmasdan turib, ko‘r-ko‘rona taqlid qilib ergashib ketaverish doimo yomonlikka boshlaydi.
Zotan “ommaviy madaniyat” tashviqotchilarining bu qilayotgan ishlaridan qanchalik moddiy va g‘oyaviy foydalar ko‘rayotganliklarini ko‘pchilik tushunib yetmaydi. Xossatan yengil-elpi hayot tarzini o‘zlariga faxr deb bilayotgan yoshlar bu dardga ko‘proq chalinadilar, chunki ularda bu kasalliklarga qarshi kurashadigan immunitet, ya’ni ma’naviyat va tarbiya yetishmaydi.

— Yoshlarning kiyinishda didsizlanib ketishiga kim aybdor?
— Bu illatlarni yurtimizda keng miqyosda ommalashib borayotganligiga texnika taraqqiyoti va ommaviy aloqa vositalarini asosiy sabab qilib ko‘rsatishimiz mumkin. To‘g‘ri bunday taraqqiyotdan voz kecha olmaymiz, ammo jimgina bu holatni tomoshabini bo‘lib ham tura olmaymiz. Bunga qarshi kurashishda asosan yoshi ulug‘lar, ota-onalar va ustoz va murabbiylar tirik namuna bo‘lishlari kerak. Lekin jamiyatdagi mazkur shaxslarning o‘zlarida “ommaviy madaniyat” tushunchasiga beparvolik, balki bu ham rivojlanishning ijobiy bir ko‘rinishi-da degan fikr bilan qarashlari bu dardni yanada rivojlanishligiga yordam beradi.
Ko‘pincha mazkur tarbiyaga javobgar bo‘lgan shaxslar tarafidan “ha endi yoshlarda, zamoniga qarab kiyinadi-da, hozirgi yoshlar pandu nasihatga quloq solarmidi” degan so‘zlar bilan bu illatning yanada gazak oldirayotganliklarini bilisharmikan. Mazkur holatlar o‘zimizning milliy va diniy qadriyatlarimizni oyoq osti qilish va ularni qoloqlikda, eskilikda ayblash emasmi, aslida o‘zimizning milliy kiyimlarimiz har taraflama go‘zal va qulay hamda dinimiz ahkomlariga mos keladi-ku, bu kiyimlarda erkaklarga xos bo‘lgan barcha jihatlar e’tiborga olingan, ayollarda esa ularning iffati, hayosi, nazokat va latofatini g‘arazli nazarlardan himoyalagan. Qisqasi erkaklarga o‘zlariga xos, ayollarga ham o‘zlariga har taraflama mos bo‘lgan liboslar bizning milliy liboslarimizdir. Zotan har bir jins o‘zlarining jinsiga har taraflama muvofiq keladigan kiyim kiymoqliklari ularning madaniyatining ko‘zgusidir.

— Kiyinishdagi chegaralar nafaqat dinimizda, balki milliy qadriyatlarimizda ham belgilab qo‘yilgan. Mana shu chegaralarni buzish qanday oqibatlarga olib keladi?
— Ibn Abbos roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:
“Nabiy sollallohu alayhi vasallam o‘zini ayollarga o‘xshatib yuruvchi erkaklarni va o‘zini erkaklarga o‘xshatib yuruvchi ayollarni la’natladilar” (Buxoriy, Abu Dovud, Termiziy, Nasaiy rivoyat qilganlar).
Bundan tashqari barcha sohalardagi kabi kiyinish borasida ham bandaning o‘ziga mutlaqo erkinlik berib qo‘yilsa, u nafsining aytganini yoki shaytonning vasvasasini yoki boshqalarga ko‘r-ko‘rona taqlid qilishni ixtiyor etadi. Buning yaqqol isboti o‘laroq hozirgi kundagi nafaqat yosh qizlarning, balki yigitlarning ham kiyinishlarini misol qilib keltirish mumkin. Bundan ellik, yuz yil oldin xalqimizning qizlari uchun mutlaqo or va uyat hisoblangan bilaklari va tizzalarini ochib yurishlik hozirgi kunda or-nomusni va milliylikni da’vo qilayotgan ko‘plab qizlarimizga faxr bo‘lib qoldi. Ularning tushunchasi bo‘yicha milliylik sochni qirq kokil qilib boshiga do‘ppi kiyib olishlikdadir. Badanning yarmidan ko‘p joyi ochilib turishi go‘yoki milliylikka mutlaqo xilof emasdek. Qani, aytingchi tarixda momolarizdan birortalari yengi va etagi kalta kiyimlarda, hatto boshida ro‘moli yo‘q bo‘lgan holda yurganlarini ko‘rganlar bormi? Albatta yo‘q! Nafaqat ayollar balki erkaklarga ham tariximizda kalta-kulta kiyinish, hatto boshyalang yurishlik odat bo‘lmagan. Shuning uchun ham xalqimizda “Belingda belbog‘ing, boshingda do‘pping bormi?” degan naql paydo bo‘lgan bo‘lsa ajab emas. Zotan erkaklarning or nomusi ularning lafzi halolligi va mardliklari mazkur naql bilan ifodalangan.
Mana endi hozirgi kundagi yigitlarimizni ham kiyayotgan kiyimlariga bir nazar soling-da o‘zingiz baho beravering. Yuqorida kiyimni ziynat deb o‘tildi. Bu degani kiyimni ziynat uchungina kiysin degani emas. Mana shu tushunchani suiste’mol qilganlar, xossatan tarbiyasiz ayollar libosni o‘zlarining butun tanalarini, qad-qomatlarini begona erkaklarga faxrlanib ko‘rsatish uchun vosita qilib oldilar. Boshqalari esa, kiyimboshning qimmatbaholigi bilan faxrlanib va g‘ururlanib yurishni hayotning asosiy maqsadi qilib oldilar.

— Dinimizda kiyinish borasida qanday tavsiyalar berilgan?
— Barcha sohalardagi kabi kiyinish borasida ham o‘rtachalik va mo‘‘tadillik maqbuldir. Bu borada haddan oshib ketmaslik yoki taqvo va parhezkorlikni da’vo qilib o‘ta xaroba holatda kiyinish ham to‘g‘ri emas.
Rivoyat qilinishicha, bir kuni sahobiylar jangdan so‘ng dam olish uchun bir daraxt ostiga to‘planib, tamaddi qilishga kirishishdi. Ularning orasida Payg‘ambarimiz alayhissalom ham bor edilar. Shu payt tuyasini boqib yurgan bir sahobiy ularning oldiga kelib qoldi. U eskirib, to‘zib ketgan libosda edi. Payg‘ambarmiz alayhissalom uning ahvolini ko‘rib, Jobir ibn Abdullohdan: «Uning boshqa kiyimi yo‘qmi?» deb so‘radilar. U kishi: «To‘rvasida yana ikkita kiyimi bor», dedilar. Faxri koinot: «Ularni kiysa bo‘lmaydimi?» dedilar. Jobir boyagi kishini chaqirib, u zotning gaplarini yetkazdilar. U darrov kiyimlarini almashtirib oldi va nari ketdi. Shunda Payg‘ambarimiz alayhissalom: «Mana shunisi yaxshi emasmi?» dedilar.
Shayx Sha’biy aytadi: «Ahmoqlar ustingdan kulmaydigan va faqihlar (shariat bilimdonlari) ayblamaydigan kiyimni kiy».
Muhammad ibn Siriyn: «Shuhrat oldin kiyimni uzun kiyishda edi, so‘ng uni yangilashga o‘tdi», degan.
Alisher Navoiy «Mahbubul-qulub» asarida bunday yozgan: «Erkaklarning o‘zini ko‘z-ko‘z qilish uchun yasanishi xotinlarning oroyish uchun bezanishlari kabidir. Ammo bu kabi bezanmoq har ikkalasi uchun ham nomunosib, xususan, erkaklar uchun ko‘proq sharmandalikdir».

— Ba’zi yoshlar masjidlarga shortik, yengsiz ko‘ylaklarda kirishadi. Ularga bunday holatda masjidga kirma, deb tanbeh bersangiz, avratim yopiq bo‘lsa bo‘ldi-da, deyishadi.
— Har bir ibodatning farzu vojibi bo‘lgani kabi sunnat, mustahab amallari va odoblari bor. Sunnat va mustahab amallar farzni quvvatlab turish uchundir. Sunnat tark etilgani sari farz ham yemirilib boraveradi. Xuddi shuningdek avratni yopish farz bo‘lsa, Rasululloh s.a.v. ta’lim berganlaridek kiyinish sunnatdir. Rusullulloh s.a.v. uzrli sabab bo‘lmasa, hech qachon faqatgina avratni yopadigan kiyim bilan namoz o‘qimaganlar. Sharoit bo‘laturib shortik yoki kalta ko‘ylakda namoz o‘qish beadablikdir. Undan tashqari bunday kiyimlar qiyomda avratni berkitishi mumkin, lekin ruku, sajda va qa’dada tizzalar va bellar ochilib qoladi. Bu boshqalarning ham namoziga zarar yetkazadi. Shuningdek turli hayvon yoki insonlarning surati bor kiyimlar ham ibodat libosiga to‘g‘ri kelmaydi.

— Erkaklar uchun o‘ta tor, yupqa va kalta kiyimlar kiyish hukmi qanday?
— Avvalo tibbiy tarafdan bunday kiyimlar insonga zarar ekanligini tib olimlari isbotlashdi. Bu holatdagi kiyimda riyo, maqtanchoqlik ham bor, o‘zini, badanini ko‘z-ko‘z qilish bor. Shuningdek bunday kiyimlarda namoz o‘qish noqulay. Rasullulloh s.a.v. aytganlaridek, «Kimki bir qavmga o‘zini o‘xshataversa, u o‘sha qavmdan bo‘ladi». Demak, musulmon inson har kimga ko‘r-ko‘rona taqlid qilavermasligi kerak. O‘ta tor, yupqa, harir, gulli, yaltir-yultir liboslar yigitlarning erkaklik g‘ururiga ham ta’sir o‘tkazadi. Muttasil mana shunday libos kiygan yigitlarda ayolsifatlik belgilari namoyon bo‘la boshlaydi.

— Erkaklar va ayollar uchun kiyimning rangida cheklov bormi?
— Erkaklar uchun qip-qizil va sap-sariq libos kiyish makruxdir. Balki oq, och liboslar kiyish sunnatdir. Ayollar uchun esa e’tiborni tortadigan liboslar kiyish tavsiya etilmaydi.
Barcha sohalarda ikki dunyo baxtu saodatiga erishish uchun shariat ahkomlariga amal qilish talab etilganidek, kiyinish borasida ham har xil g‘oyalar, madaniyatlar yoki ko‘r-ko‘rona taqlidlar, o‘zim hal qilaman degan tushunchalarni bir chetga qo‘yib, bizni yaratgan va bizga nima yaxshiyu nima yomon ekanligini, nima foydayu nima zarar ekanligini yaxshiroq biluvchi Alloh taoloning shariatiga itoat etish ulkan yutug‘imizdir.

Davronbek Tojialiyev suhbatlashdi.

Namoz uchun kiyim erkaklar

90-FATVO

Namozning farzlaridan biri – bu qibla, ya’ni Makkai mukarrama shahridagi Ka’ba (Baytulloh) tomonga yuzlanish. Makka aholisi uchun qibla Ka’baning o‘ziga bevosita va bilvosita yuzlanish, deb ittifoq qilingan. Ammo Makkadan uzoqda yashovchi musulmonlar oldingi paytlarda yulduzlar va boshqa taxminlar asosida qiblani aniqlaganlar va masjidlar qiblasini ham shunga ko‘ra belgilaganlar. Masalan, bizning diyorimiz uchun Shayx Abu Mansur Moturidiy (q.s.)ning qibla to‘g‘risida bergan fatvosi asos qilib olingan. Ul zot shunday degan ekanlar: «Yozning eng uzun kunida Quyosh botgan joyni belgilab qo‘y! So‘ngra qishning eng qisqa kuni Quyosh botgan joyni ham aniqlab, belgilab qo‘y! Shu ikki alomat o‘rtasidagi oraliqni uchga bo‘lib, o‘ng tomoningga ikki hissasini, chap tomoningga bir qissasini taqsimlab, o‘rtasiga yuzlangsang, shu qibladir».

Izoh: Hozirgi ilm-fan taraqqiy etgan davrda, falakiyot va jug‘rofiya ilmlari chuqur o‘rganilib kelinayotgan bizning asrimizda qadim zamondagi taxminiy ma’lumotlar bilan qanoatlanish ma’qul emasligini hisobga olib, hozirgi vaqtda faqat kompas va qiblanamo kabi asboblar yordamida qiblani aniqlash tavsiya etiladi.

91-FATVO

Dushman, yirtqich, o‘g‘ri kabilardan xavfi bor odam xohlagan tomoniga yuzlanib namoz o‘qishi mumkin. Ammo kemada xavfsiz paytda faqat Ka’ba tomonga yuzlaniladi.

92-FATVO

Begona joyda qiblani aniqlayolmay turganida ikki kishi qibla bu yoqda deb guvohlik bersa, qaraladi – agar u ikkisi shu joylik bo‘lsa, so‘zlariga amal qilish shart. Bordi-yu, ular bu yerlik bo‘lmasa, so‘zlariga parvo qilmay, o‘zining ijtihodi (qasdi) bilan bir tomonni qibla deb e’tiqod qilgan holda namozini o‘qiyveradi. Keyin qibla boshqa tarafda ekani ma’lum bo‘lsa ham, o‘qigan namozini qayta o‘qimaydi.

«Qozixon», «Olamgiriya», «Xulosa»

93-FATVO

Chuqur yerto‘la, baland tog‘ va qirlarda ham Ka’ba tomonga yuzlanib o‘qish joiz. Zero, Ka’baning qibla hisoblanish hududi Yerning yettinchi qavatidan osmonning yettinchi qavatigachadir. Shuning uchun Ka’ba tomida o‘qilgan namoz ham joiz, deyilgan.

94-FATVO

Begona joydagi masjidga kirib, mehrobi bo‘lmagani uchun qiblani aniqlay olmasdan bir tomonni qibla deb qasd qilib o‘qigandan keyin qiblada adashgani ma’lum bo‘lsa, so‘ramagani uchun namozni qayta o‘qiydi. Adashmagan bo‘lsa, namozi durust.

95-FATVO

Bir kishi sahroda qiblani bir tomonga qasd qilib namoz o‘qib turganida boshqa bir odam kelib qiblani qasd qilmay shak bilan unga iqtido qilib namoz o‘qidi. Keyin qiblaga to‘g‘ri yuzlanganlari ma’lum bo‘lsa ikkisining namozi ham durust. Ammo qibla xato chiqsa, imomning namozi durust, qasdsiz iqtido qilgan kishining namozi nodurust.

96-FATVO

Qaysi namozni o‘qishga kirishayotganini dilida niyat bilan idrok etib turishi shart. Masalan, birov bexos «Qaysi namozni o‘qiyapsan» – deb so‘rab qolsa, hech o‘ylanib o‘tirmasdan to‘g‘ri javob qila olsa, qilgan niyati hisobga o‘tadi. Necha rak’atligini ham niyat qilishi yaxshi, lekin shart emas. Farzdan boshqa namozlarda faqat namoz o‘qishni niyat qilishning o‘zi kifoyadir.

«Olamgiriya», «Sharhi Viqoya», «Qozixon»

97-FATVO

Imom mabodo boshqa namozxonlarga imomlik qilishni emas, yakka namoz o‘qishni niyat qilsa ham unga iqtido qilganlarning namozi durust bo‘laveradi. Ayollarga imomlik qilganda esa, niyat shart.

«Olamgiriya», «Qozixon», «Muhit»

98-FATVO

Imomga iqtido qilish niyat qilinadi. Imom «takbiri tahrima»ni aytmay turib iqtidoni niyat qilsa ham joiz deyilgan. Lekin imom «Allohu akbar» degandan so‘ng iqtidoni niyat qilish afzaldir.

«Olamgiriya», «Qozixon», «Muhit»

99-FATVO

Agar «shu turgan Abdulloh ismli imomga iqtido qildim», – deb niyat qilib namoz o‘qigandan keyin imom Abdulloh emas, Nasrulloh ekani ma’lum bo‘lib qolsa zarari yo‘q.

100-FATVO

Namozni farz deb o‘qiyotgan bo‘lsa-yu, «Farz» so‘zining ma’nosini bilmasa yoki namozning farz ekanini bilmay o‘qib yurgan bo‘lsa o‘qigan namozi durust bo‘lmaydi.

«Olamgiriya», «Kunya», «Qozixon»

101-FATVO

Namoz boshlanganda kelgan namozxon imomning farz yoki taroveh o‘qiyotganini bilmagani uchun «Agar xufton namozi bo‘lsa iqtido qildim. Taroveh namozi bo‘lsa iqtido qilmadim», – desa, namozi durust bo‘lmaydi, garchi xufton o‘qilayotgan bo‘lsa ham.

102-FATVO

Abu Hanifa (rh.) so‘ziga ko‘ra, asr namozining qazosini peshin namozining qazosi deb niyat qilish durust emas. Shuningdek, zimmamdagi to‘rt rak’at qazosini o‘qiyman, deb niyat qilishi ham durust emas. Yana bir kecha-kunduz ichida bir vaqt namozni o‘qiyolmagan bo‘lsa, uning aniq qaysi namoz ekanini tayin qilib ksyin qazosini o‘qishi kerak. Agar eslay olmasa besh vaqt namozning hammasini qaytadan o‘qishi kerak.

103-FATVO

Namozni boshida farz deb boshlab, keyin namoz davomida nafl o‘qiyapman, degan niyat bilan o‘qib tamomlasa yoki boshida nafl deb niyat qilib, namoz davomida farz o‘qiyapman, degan niyat bilan o‘qib tamomlasa namoz boshidagi niyati e’tiborga olinadi.

104-FATVO

Peshin vaqti chiqqanidan bexabar peshin namozini niyat qilib o‘qisa – namozi durustdir. Zero, vaqt chiqishi bilan psshin namozining qazosi zimmasiga tushadi. Qazo namozni ado namoz niyati bilan o‘qish esa joizdir.

105-FATVO

Agar namozxon «takbiri tahrima»ni imomdan oldin aytib qo‘ysa, imomga iqtido qilgan bo‘lsa, namozi durust emas. Iqtido qilmagan bo‘lsa yakka o‘quvchi sifatida namozni boshlagan bo‘ladi.

106-FATVO

Namoz qiyomida uzrsiz bir oyoqda turib o‘qish makruhdir. Agar uzri bo‘lsa zarari yo‘q.

«Olamgiriya», «Javhara», «Sirojiya»

107-FATVO

Namozda avrat hisoblanadigan a’zolarni o‘zgalardan berkitish farz. Ammo namozxonning o‘zidan berkitishi shart emas. Masalan, lozimsiz uzun kuylak kiyib o‘qiyotgan kishi engashib ruku’ qilganda yoqadan avratiga ko‘zi tushsa namozi buzilmaydi.

108-FATVO

Farz namozlarini zaruratsiz buzish joiz emas. Zarurat deganda biror kishi suvga g‘arq bo‘layotgan, yirtqich hayvon hamla qilayotgan, yordam so‘rab chaqirayotgani kabi holatlar nazarda tutilgan. Nafl namozlarda namozda ekanini bilmagan odam chaqirsagina namozni buzib javob qilinadi. Namoz o‘qiyotganini bilib turib ota-onasidan biri chaqirsa ham javob bermasligi mumkin.

109-FATVO

Namozda avrati ochilib ketsa, darhol yopib olsa zarari yo‘q. Ammo bir rukn miqdorida ochiq qoldirsa namozi buziladi.

110-FATVO

Erkak kishi ko‘ylak, lozim, salla bilan namoz o‘qishi mustahab hisoblanadi. Ammo faqat bir uzun ko‘ylak bilan o‘qisa ham makruh emas. Lekin bir lozimning o‘zi bilan o‘qishi makruhdir.

111-FATVO

Namoz uchun kiyim, badan, joynamoz pok bo‘lishi shart. Ularda bir dirham miqdorida najosat bo‘lsa namoz buziladi. Kiyimida bir dirham miqdoridan ortiq g‘aliz najosat borligini ko‘rib qoldi. Lekin qachondan beri shunday ekanini bilmaydi. Shu kiyim bilan o‘qigan biror namozini qaytadan o‘qimaydi.

112-FATVO

Kiyimdagi najosat bilan joynamozdagi najosatni qo‘shganda dirham miqdoricha bo‘ladigan bo‘lsa namozni buzmaydi.

113-FATVO

Agar kalish yoki unga o‘xshash oson yechiladigan oyoq kiyimini yechib, ustiga oyoqlarini qo‘yib namoz o‘qisa zarari yo‘q. Bunda oyoq kiyimining osti pok yoki nopokligining daxli yo‘q.

114-FATVO

Qatnov yo‘l ustida, molxona, axlatxona, qassobxona (qushxona), g‘uslxona, hammom, qabriston kabi joylarda va Ka’ba tomida namoz o‘qish makruhdir. Yaylov, bo‘ryo, gilam kabi narsalar ustida namoz o‘qishning zarari yo‘q.

115-FATVO

To‘qqizta vaqt borki, o‘sha paytlarda qazo namozi, janoza, tilovat sajdasi joiz, lekin nafl namoz o‘qish joiz emas: Bomdod namozining – farzidan oldin (sunnati bundan mustasno), farzdan keyin to Quyosh chiqqunga qadar, asr namozidan keyin shomgacha, shom namozidan oldin, jum’a namozining (arabcha) xutbasi paytida, ikki hayit namozining (arabcha) xutbasi paytida, Quyosh, Oy tutilganda o‘qiladigan namoz xutbasi o‘qilayotganda.

116-FATVO

Makruh vaqtlarda nafl namozini boshlab qo‘ygan odam namozni buzishi va keyin qazosini o‘qishi kerak.

117-FATVO

Ikki vaqt namozini qo‘shib bir vaqtda o‘qish bizning hanafiy mazhabimiz bo‘yicha faqat ikki joyda joiz: Birinchisi – arafa kuni Arafotda peshin bilan asrni peshin paytida, ikkinchisi – Muzdalifada shom bilan xufton namozlari xufton vaqtida ketma-ket o‘qiladi. Ammo shoifiiy mazhabida safar, kasallik, yomg‘ir kabi uzrlar bilan mazkur namozlarni jam qilib bir vaqtda o‘qilaveradi.

118-FATVO

Sajda qilishga peshonasi va burnida uzri bo‘lsa, yuzini yoki iyagini yerga tekkazib sajda qilishi joiz emas. Bunday odam o‘tirgan holda sajda niyati bilan boshi bilan imo-ishora qiladi.

119-FATVO

Namozda qilgan jahriy qiroatni eng kami – o‘zidan boshqa kishiga eshittirib o‘qish, maxfiy o‘qishning eng kami – o‘ziga eshittirib o‘qishdir. Mabodo harflarni tili bilan o‘z joyidan chiqarib to‘g‘ri o‘qisa-yu, o‘ziga eshittirmasa qiroat qilgan hisoblanmaydi. Shunga ko‘ra, jonliq so‘yganda aytiladigan «basmala», taloq iboralari, qasamdagi istisno, savdolashuvdagi kelishuv so‘zlari ham loaqal gapiruvchining o‘ziga eshitilishi shart.

«Muxtasar», «Olamgiriya», «Muhit», «Sirojiya»

119-FATVO

Bomdod namozining birinchi rak’atida qiroat miqdorini ikinchi rak’atdagidan uzun qilish sunnatdir. Imom Muhammad (rh.) so‘ziga ko‘ra, barcha namozlarda ham birinchi rak’atda «Fotiha»dan keyin uzun, ikkinchisida qisqaroq sura zam qilish maqbuldir. Fatvo ham shunga berilgan.

120-FATVO

Ikkinchi rak’at zamsurasining mikdori birinchi rak’atda o‘qilgan zamsuradan uch yoki undan ortiq bo‘lsa makruh hisoblanadi. Agar uch oyatdan kam bo‘lsa makruh emas.

121-FATVO

Farz namozlarning har ikki rak’atida «Fotiha» surasi bilan birga butun bir surani o‘qishlik afzaldir. Agar birinchi rak’atda suraning ayrim oyatlarini, ikkinchi rak’atida boshqa oyatlarini o‘qisa, ba’zi ulamolar bu makruh desalar, boshqalari makruh emas, debdurlar.

122-FATVO

Bir rak’atda bir necha suralarni o‘qib, ular orasidan bir yoki ko‘proq surani qoldirib o‘qisa, bu makruh. Ammo ikki rak’atda o‘qiganida esa, o‘rtada bir necha sura qoldirsa makruh emas, bir sura qoldirsa makruhdir. Ba’zi ulamolar o‘rtada qoldirilgan bir sura uzun bo‘lsa makruh emas debdurlar. Shuningdek, o‘rtada ikki kichik sura qoldirilsa ham makruh emas. Ba’zi ulamolar, o‘rtada sura qoldirib o‘qish mutlaqo makruh emas, ham deganlar. Ammo sunnat va nafl namozlarda suralar orasida sura qoldirib o‘qish mutlaqo makruh emasdir.

«Olamgiriya», «Muhit», «Xulosa»

123-FATVO

Namozda Qur’oni karimni xatm qilgan qori oxirgi rak’atda «Fotiha» surasi bilan yana xohlagan joyidan oyatlarni o‘qib tugatishi tavsiya etiladi.

124-FATVO

Namozda «etti qiroat»ning qaysi biri asosida o‘qisa joiz, lekin odamlarni taajjubga soladigan g‘arib, shozz qiroatlarni o‘qimagani ma’qul.

125-FATVO

Namozxonning tili ba’zi harflarni o‘z maxrajidan chiqara olmaydigan bo‘lsa, o‘sha harflar uchramaydigan oyatlarni o‘qishi kerak bo‘ladi. Agar shunday oyatlar uchramasa, noiloj o‘qiyveradi. Lekin tili kelmayditan harflar uchramaydigan oyatlar bo‘laturib, qiyin oyatlarni o‘qisa namozi durust bo‘lmaydi.

126-FATVO

Namozda o‘qigan oyatlari orasidan biror harf yoki kalima (so‘z) tushib qolea, qaraladi – agar bu bilan ma’no o‘zgarib ketadigan bo‘lsa, namoz buziladi. Ma’no o‘zgarmaydigan bo‘lsa namoz ham buzilmaydi.

127-FATVO

O’qigan oyatlari orasiga biror harf qo‘shib o‘qisa ham qaraladi – agar bu bilan oyat ma’nosi o‘zgarib ketadigan bo‘lsa namoz buziladi. O’zgarmasa buzilmaydi.

«Olamgiriya», «Muhit», «Xulosa»

128-FATVO

Agar oyatdagi bir kalima o‘rniga boshqa kalimani o‘qib qo‘ysa, qaraladi – agar Qur’opda bor kalimalardan bo‘lib, ma’nosi ham qoldirilgan kalima ma’nosiga yaqin bo‘lsa namoz buzilmaydi. Masalan: «al-Hakim» o‘rniga «al-Alim» o‘qigani kabi. Bordi-yu, Qur’onda yo‘q kalimani o‘qib qo‘ysa, Abu Hanifa bilan Muhammad (rh.)lar nazdida agar ma’nosi qoldirilgan kalima ma’nosiga yaqin bo‘lsa namoz buzilmaydi. Abu Yusuf (rh.) nazdida esa namoz buziladi. Masalan: «Tavvobin» o‘rniga «tayyobin» o‘qigani kabi. Bordi-yu, mazkur kalima Qur’onda ham yo‘q, ma’nosi ham yaqin kelmasa bil-ittifoq namoz buziladi. Ma’nosi e’tiqod jihatidan kufr sanaladigan so‘zlarga almashtirib o‘qib qo‘ysa ham namoz buziladi.

129-FATVO

Agar qiroatda farzand nisbatini begona otaga berib o‘qib qo‘ysa va u nom Qur’onda yo‘q nom bo‘lsa bil-ittifoq namoz buziladi. Qur’onda kelgan nomlardan bo‘lsa, Imom Muhammad va barcha mashoyix ulamolar nazdida buzilmaydi. Ammo Iso (a.s.) bundan mustasno. Masalan: Qiroatda «Iso ibn Luqmon» deb o‘qib qo‘ysa namoz buziladi. Lekin «Muso ibn Iso» deb o‘qib qo‘ysa namoz buzilmaydi.

«Olamgiriya», «Vajizi Kardariy»

130-FATVO

Namozdagi qiroatda oyat kalimalaridagi harakat belgilarini (zer-zabarni) xato o‘qib qo‘ysa namoz buzilmaydi.

Izoh: Magar ma’no buziladigan bo‘lsa namoz ham buziladi.

131-FATVO

Farz namozlarni jamoat bilan ado etish ta’kidlangan sunnatlar sirasiga kiradi. Uni beuzr tark etish gunoh hisoblanadi. Lekin bir necha uzr sanalgan ishlar borki, ular tufayli masjidga va jamoatga «iqmaslik joiz hisoblanadi. Masalan, bemor, oyoqlari shol bo‘lgan, keksalik tufayli bedarmonlikka uchragan, ko‘zi ojiz kishilar jamoatga chiqmasdan uylarida o‘qishlari mumkin. Shuningdek, yo.mg‘ir, yo‘lning loyligi. qattiq sovuq havo, qalin qorong‘ulik, tundagi shamol kabilar ham uzr hisoblanadi.

132-FATVO

Burhoniddin Marg‘inoniy (rh.) so‘zlariga ko‘ra, «havoyi fikr va bid’at egalari» deb nomlanuvchi firqalarning ayrim ashaddiylariga iqtido qilib namoz o‘qish joiz emas. Masalan: ravofiz, jahmiy, qadariy, mushabbiha, Qur’on – maxluh deb e’tiqod qiluvchilarga iqtido qilinmaydi. Xulosa qilib aytish. mumkinki, imomlikka o‘tuvchi firqa vakili e’tiqodida kufrga sabab bo‘ladigan aqida bo‘lmasa karohiyati bo‘lsa-da, iqtido qilish joizdir. Masalan Payg‘ambarimiz Muhammad (a s.)ning Makkadan Masjidi Aqsoga qilgan sayrlari (isro)ni inkor etuvchi firqadan bo‘lsa, unga iqtido qilinmaydi. Zero u (isro) ma’nosi aniq oyat bilan sobit bo‘lgan. Ammo Aqso masjididan osmonlarga qilgan sayrlari (me’roj)ni inkor etadigan firqalardan bo‘lsa, unga iqtido qilish.joiz. Zero, me’roj «zanniy dalil» (aniq bo‘lmagan dalil) bilan sobit bo‘lgan.

«Olamgiriya», «Tabyin», «Xulosa»

133-FATVO

Tahoratga doir uzrli kishilar bir-birlariga iqtido qilishlari joiz. Lekin uzrlari bir xil bo‘lishi shart. Masalan, doimiy ravishda yel chiqish kasaliga chalingan odam doimiy siydigi tomib turuvchi kishiga iqtido qilishi joiz emas.

«Olamgiriya», «Bahrul-roiq», «Tabyii»

134-FATVO

A’robiy, ko‘zi ojiz, qul, valadi zino va fosiq kishilardan biri imom bo‘lib namoz o‘qilsa, unga iqtido qilish joiz, lekin karohiyati bor.

Izoh: Valadi zinoga iqtido qilish karohiyatining sababi – odamlar o‘rtasida shov-shuv gaplarning paydo bo‘lish xavfidir.

135-FATVO

Erkak kishining ayollarga imom bo‘lib namoz o‘qishining shartlari – ularga imomlik qilishni niyat qilishi va xilvat joyda bo‘lmasligidir. Ammo ayollarning hammasi yoki ayrimlari imomga mahram bo‘lsa xilvatda o‘qishlari ham joiz. Lekin, faqat ayollar jamoatiga imom bo‘lib o‘qishning karohiyati bordir. Jum’a va hayit namozlarida imomga iqtido qilgan ayollarga imomlikni niyat qilmasa ham joizdir. Ammo erkak kishining ayolga iqtido qilishi mutlaqo joiz emas.

«Olamgiriya», «Nihoya», «Xulosa», «Hidoya»

136-FATVO

Ayollardan biri imomlik qilgan holda xoh farz, xoh boshqa namozlarni ado etishlari makruhdir. Janoza namozi bundan mustasno. Jamoat bilan namoz o‘qigan taqdirda ham imomlikka o‘tgan ayol oldinga chiqib olmay birinchi saf orasida turgani yaxshi, deyilgan. Aslida ayollar yakka hodda namoz o‘qiganlari afzaldir..

137-FATVO

Namoz qiroatiga yarasha Qur’on suralaridan o‘rganib olish hammaga farzi ayn bo‘lganidek, savodsiz kishi ham namozda o‘qilishi farz bo‘lgan miqdorida qiroatni to‘g‘ri o‘qishga kechayu kunduz harakat kilishi kerak bo‘ladi. Agar harakat qilmasa Allohning huzurida uzrli sanalmaydi. Toqati boricha harakat qilsa ham to‘g‘ri talaffuz bilan o‘qiyolmasa, namozni o‘qiyveradi. Xato o‘qilgan qiroati uzrli hisoblanadi. Qiroati durust odam qiroati uzrli kishiga, qiroati uzrli odam soqovga, kiyimli odam kiyimsizga, masbuq masbuqqa, lohiq lohiqqa, yerdagi odam otliqqa iqtido qilishlari joiz emas.

«Olamgiriya», «Qozixon», «Xulosa»

138-FATVO

Imom bilan unga iqtido qiluvchi (muqtadiy) o‘rtasida yupqa devor bo‘lsa yoki qalin bo‘lsa ham ovoz o‘tkazadigan teshikchalar qo‘yilgan bo‘lsa, ular orqali imomning engashayotgan, turayotgan harakatlari ko‘rinib tursa yoki takbirlari eshitilib tursa namozi joizdir.

Izoh: Shunga qaraganda hozirda masjid hududida, lekin imomdan olisda alohida xonalarda safdan ajralgan holda imomga iqtido qilib namoz o‘qishlar, ovoz kuchaytirgichlar orqali imomning holati bilinib turgani uchun joizdir.

139-FATVO

Hovlisi masjidga qo‘shni bo‘lgan odam o‘z uyida turib masjid imomiga iqtido qilishining sharti – o‘rtada qatnov yo‘lining bo‘lmasligi yoki bo‘lsa ham yo‘l uzra saf tortilib uni to‘ldirib turgan bo‘lishidir.

140-FATVO

Imomga iqgido qiluvchi bir erkak yoki namozni tushunadigan yoshga yetgan norasida (sag‘ir) bo‘lsa imomning o‘ng yonida turib namoz o‘qiydi. Agar chap tomonida turib o‘qisa, namozi joiz bo‘lsa-da, yomon ish qilgan bo‘ladi. Yakka odam imom ortida turib iqtido qilsa ham namozi durust bo‘ladi. Lekin karohiyati bo‘lish-bo‘lmasligida ulamolar ikki xil xulosaga kelganlar.

«Olamgiriya», «Muhit», «Badoe»

Shamsiddinxon Boboxon, Abdulaziz Mansur

Namoz uchun kiyim erkaklar

Assalomu alaykum hurmatli Kanalimiz a’zolari Kanalimizda Siz Namoz o’qishni bilmasangiz bizning kanalda o’rganishingiz mumkin.

About
Blog
Apps
Platform

NAMOZ O’QISH TARTIBI
4.84K subscribers
Forwarded from NAMOZ O’QISH TARTIBI

Niyat: «Alloh rizoligi uchun janoza namozini o‘qishni niyat qildim. Ushbu imomga iqtido qildim».
Imom bilan birga takbir tushirilgach, Sano duosi o‘qiladi:

«Subh anakall ohumma va bihamdik. Va tab arokasmuk va ta a’la jadduk va jalla san auk va l a il aha g‘oyruk».

So‘ng imom ovoz chiqarib, «Allohu akbar» deb takbir aytadi. Bu takbirda qo‘llar ko‘tarilmaydi. Qovushtirilgan holida «Salovot» duosi o‘qiladi.

Yana qo‘lni ko‘tarmasdan «Allohu akbar» deb takbir aytiladi va janoza duosi o‘qiladi.
Duodan so‘ng yana qo‘llar qovushtirilgan holda «Allohu akbar», deyilib, o‘ng va chap tomonlarga salom beriladi.

Har bir janozada dastlab quyidagi duo o‘qiladi:

All ohummag‘fir lihayyin a va mayyitin a va sh ahidin a va g‘ o’ibin a va sog‘ iyrin a va kab iyrin a va zakarin a va uns an a. All ohumma man ahyaytah u minn a faahyih i ‘alal Isl am. Va man tavaffaytu minn a fatavaffah u ‘alal iym an.

Ma’nosi:
«Ey Rabbim! Tirigimizni va o‘ligimizni, bu yerda bo‘lganlarni va bo‘lmaganlarni, kichiklarimizni va kattalarimizni, erkak va ayollarimizni kechirgin. Allohim, Bizdan tug‘ilajak yangi nasllarni Islom dinida dunyoga keltir. Ajali yetib hayotdan ko‘z yumadiganlarning jonlarini imonli hollarida olgin».

Janozasi o‘qilayotgan mayyit balog‘atga yetmagan o‘g‘il bola bo‘lsa, mana bu duo o‘qiladi:

All ohummaj’alh u lan a farotav-vaj’al h u lan a ajrov-va zuxrov-vaj’alh u lan a sh afi’am-mushaffa’an.

Mazmuni:
«Allohim! Bu bolani jannatda bizni qarshilab oluvchi va oxirat armug‘oni qil. Allohim! Bu bolani biz uchun shafoatchi qil va shafoatini maqbul ayla».
Janoza balog‘atga yetmagan qiz bola uchun o‘qilayotgan bo‘lsa, quyidagi duo o‘qiladi:
All ohummaj’alh a lan a farotav-vaj-‘alh a lan a ajrov-va zuxrov-vaj’alh a lan a sh afi’atam-mushaffa’ah.

Ma’nosi: Allohim! Shu qiz bolani jannatda bizni qarshilab oluvchi va oxirat armug‘oni qil. Allohim! Bu qizni biz uchun shafoatchi qil va shafoatini maqbul ayla.

Bu duolarni bilmaganlar «All ohummag‘fir liy va lah u va lil-mu’min iyna val mu’min`at».

Ya’ni, Allohim, meni va uni, erkak va ayol barcha imon keltirganlarni mag‘firat ayla», deya duo qilsalar yoki «Robbana. » duosini o‘qisalar ham bo‘ladi.

Janoza namozining boshlanishiga ulgurmagan kishi jamoatga tezda qo‘shilib iftitoh takbirini aytadi va imomga iqtido qiladi. Imom salom berganidan keyin, lekin hali tobut ko‘tarilmasdan avval qolgan takbirlarni o‘zi aytadi.
Tushgan, o‘lik tug‘ilgan bolaga janoza o‘qilmaydi. Bir ism qo‘yilib yuviladi va matoga o‘rab, ko‘miladi. Tirik tug‘ilib o‘lgan bola yuvilib, janozasi o‘qiladi.

Manba: Muslim taqvimi dasturi

NAMOZ O’QISH TARTIBI

Assalomu alaykum hurmatli Kanalimiz a’zolari Kanalimizda Siz Namoz o’qishni bilmasangiz bizning kanalda o’rganishingiz mumkin.

Telegram botlarimiz.
@Nomoz_organamizbot
@Namoz_Jannat_Kalitibot
Admin: @Shokirov_Odilbek
@Shokirov_Odiljon

3.4K views Odilbek , 19:01
Forwarded from NAMOZ O’QISH TARTIBI

1. «Alloh rizoligi uchun Ramazon (yoki Qurbon) hayiti namozini o‘qishni niyat qildim. Yuzimni qibla tarafga qaratdim. Ushbu imomga iqtido qildim», deb niyat qilinadi.
2. Imom «Allohu akbar», deya takbir aytgach jamoat ham qo‘llarini ko‘tarib, ichida iftitoh takbirini aytadi.
3. Har kim ichida Sano duosini o‘qiydi. So‘ngra imom ketma-ket qo‘llarini quloqlariga ko‘tarib, uch marta takbir aytadi. Jamoat ham unga ergashadi. Birinchi va ikkinchi takbirda qo‘llar yon tomonga tushiriladi. Uchinchi takbirdan so‘ng qo‘llar bog‘lanib, qiyom holida turiladi.
4. Shundan keyin imom ichida «A’uzu»ni va «Bismillah»ni aytib, ovoz chiqarib Fotiha surasini va zam surani o‘qiydi.
5. Ruku va sajdadan so‘ng ikkinchi rakatga turiladi. Imom Fotiha surasi bilan bir kichik sura o‘qigach, rukuga bormay turib, xuddi birinchi rakatdagi kabi uch marta takbir aytadi. To‘rtinchi takbirdan keyin qo‘llar bog‘lanmasdan rukuga ketiladi va sajdalar ado etiladi. Sajdadan so‘ngra «Attahiyyat» va «Salovot» o‘qib, salom berilib, namoz tugatiladi.

NAMOZ O’QISH TARTIBI

Assalomu alaykum hurmatli Kanalimiz a’zolari Kanalimizda Siz Namoz o’qishni bilmasangiz bizning kanalda o’rganishingiz mumkin.

Telegram botlarimiz.
@Nomoz_organamizbot
@Namoz_Jannat_Kalitibot
Admin: @Shokirov_Odilbek
@Shokirov_Odiljon

3.6K views Odilbek , 19:01
Forwarded from NAMOZ O’QISH TARTIBI

Juma namozi ikki rakat farz bo‘lib, undan oldin va keyin to‘rt rakat sunnat o‘qiladi. Ilk va oxirgi sunnatlar peshin namozining sunnatlari kabi o‘qiladi. Imomga iqtido qilib o‘qiladigan ikki rakat farz esa, bomdod namozining farzi kabi o‘qiladi.
Juma namozida ikki rakat farz o‘qilmasdan oldin imom minbarda xutba qiladi.
Juma namozi hur, ozod, muqim, salomatligi joyida, oyoqlari sog‘ kishiga farzdir.
Juma namozining shartlari:
1) peshin namozi o‘qiladigan vaqtda o‘qish;
2) namozdan oldin xutba o‘qish;
3) juma o‘qiladigan joy hammaga ochiq bo‘lishi;
4) imomdan tashqari kamida uch kishidan iborat jamoat bo‘lishi;
5) imom juma namozini o‘qishi uchun rasman ruxsatli bo‘lishi;
6) juma o‘qiladigan joy shahar yoxud shahar hukmida bo‘lishi kerak.

NAMOZ O’QISH TARTIBI

Assalomu alaykum hurmatli Kanalimiz a’zolari Kanalimizda Siz Namoz o’qishni bilmasangiz bizning kanalda o’rganishingiz mumkin.

Telegram botlarimiz.
@Nomoz_organamizbot
@Namoz_Jannat_Kalitibot
Admin: @Shokirov_Odilbek
@Shokirov_Odiljon

3.8K views Odilbek , 19:01
Forwarded from NAMOZ O’QISH TARTIBI

NAMOZNI BUZADIGAN HOLLAR

– namoz paytida gaplashish;
– biror narsa yeyish yoki ichish;
– o‘zi eshitadigan darajada kulish (yonidagi eshitadigan qilib kulsa, tahorat ham buziladi);
– birovga salom berish yoki salomga alik olish;
– qibladan boshqa tomonga burilish;
– dunyoviy biror tashvish tufayli «uf» tortish, «oh-voh» deyish va yig‘lash (gunohlariga tavba qilib, Allohdan kechirishlikni so‘rab yig‘lasa bo‘ladi);
– ataylab yo‘talish;
— bir ruknda uch martadan ortiq begona harakat qilish (masalan: kiyimni to‘g‘rilash, qashinish va hokazo);
– namozda o‘qiladigan oyatlarni ma’nosi buziladigan darajada yanglish o‘qish;
– namoz o‘qilayotgan paytda tahoratning sinishi.
— sajda holida ikkala oyoqni yerdan ko‘tarish.

Manba: Muslim taqvimi Dasturi

BIZGA QO’SHILING ⤵️

4.0K views Odilbek , 19:01
Forwarded from NAMOZ O’QISH TARTIBI

NAMOZNING SAVOBINI KAMAYTIRADIGAN HARAKATLAR

– Barmoqlarni qisirlatish, ust-boshni o‘ynash;
– ko‘zni yumish, u yoq-bu yoqqa alanglash;
– rukuda «Subhana robbiyal ‘aziym»ni uch martadan kam aytish yoki umuman aytmaslik;
– sajdada «Subhana robbiyal a’la»ni uch martadan kam aytish yoki hech aytmaslik;
– qibla, o‘ng tomon va sajdagohda jonli narsalar suratining bo‘lishi;
– yo‘l ustida egasi rozi bo‘lmagan bir joyda namoz o‘qish;
— sajda holida bir oyog‘ini yerdan ko‘tarish.

Manba: Muslim taqvimi Dasturi

BIZGA QO’SHILING ⤵️

4.2K views Odilbek , 19:01
Forwarded from NAMOZ O’QISH TARTIBI

Namozning vojiblari, sunnatlari, mustahablari

1. Qiyomda Fotiha surasini o‘qish.
2. Farz namozlarining avvalgi ikki rakati, vitr va nafl namozlarining har rakatida Fotihadan keyin zam sura o‘qish.
3. Uch va to‘rt rakatli namozlarda ikkinchi rakatdan ke-yin o‘tirish.
4. Imomning bomdod, hayit, juma namozlarida, shom, xufton namozlarining avvalgi ikki rakatida Fotiha va zam surani ovoz chiqarib o‘qishi. Peshin va asr namozlarida esa, imomning ham, yakka o‘zi o‘qiyotgan namozxonning ham ovoz chiqarmay o‘qishi.
5. Vitr namozida Qunut duosini o‘qish.

1. «Allohu akbar» deb namoz boshlagandan keyin Sanoni o‘qish.
2. Sanodan keyin ichida «A’uzubillah» va «Bismillah»ni aytish.
3. Fotihani o‘qigandan keyin maxfiy tarzda «omin» deyish.
4. Imom rukudan keyin «Sami’allohu liman hamidah» deb turganida «Robbana lakal hamd» deyish. Namozni yolg‘iz o‘qiganlar uchun esa, ikkalasini ham aytish.
5. Farzlarning biridan ikkinchisiga o‘tayotganda «Allohu akbar» deyish.
6. Namozda boshni juda egib ham, juda tikka ham tutmaslik, o‘rtamiyona ushlash.
7. Rukuda qo‘l barmoqlari orasini ochib ikki tizzani mahkam changallash, kamida uch marta «Subhana robbiyal ‘aziym» deyish. Ayollar barmoqlarini tizza ustida, jips holda tutishadi, tizzalarini bir oz bukishadi.
8. Sajdada peshonani qo‘llar orasiga olish, qo‘l barmoqlarini jips tutish. Bunda bosh barmoq qosh to‘g‘risiga qo‘yiladi.
9. Sajdada erkaklar oyoqlari, qo‘llari, burni va peshonasi yerga tegib turishi, boshi ikki qo‘li orasida bo‘lishi, bilaklarini yerga ham, qobirg‘asiga ham tekkizmasdan tutishi hamda oyoqlarining barmoqlarini qiblaga qaratib turishi. Ayollar esa, qo‘llarini yonlariga jips etgan holda yerga tekkizib, sajda qiladilar.
10. Erkaklar o‘tirganda chap oyog‘i ustiga o‘tirib, o‘ng oyog‘i qadamini tik tutib, barmoqlarini qiblaga qaratib o‘tirishi, ayollarning esa ikki oyoqlarini o‘ng tomonga qaratib, chap quymichiga o‘tirishi.
11. Tik turganda ikki oyoq orasini to‘rt barmoq kengligida ochiq ushlash. Ayollar oyoqlarini jips tutishadi.
12. «Tashahhud» (Attahiyot), «Salovot», «Robbana» duolarini o‘qish.
13. Avval o‘ng, keyin chap tomonga salom berish.

NAMOZ O’QISH TARTIBI

Assalomu alaykum hurmatli Kanalimiz a’zolari Kanalimizda Siz Namoz o’qishni bilmasangiz bizning kanalda o’rganishingiz mumkin.

Telegram botlarimiz.
@Nomoz_organamizbot
@Namoz_Jannat_Kalitibot
Admin: @Shokirov_Odilbek
@Shokirov_Odiljon

5.0K views Odilbek , 19:01
Forwarded from NAMOZ O’QISH TARTIBI

1. Ko‘cha-ko‘yda yoki dalalarda, umuman ochiq joylarda namoz o‘qimoqchi bo‘lsa, oldidan biror hayvon yoki inson o‘tmasligi uchun bir to‘siq — sutra qo‘yish.
2. Namoz boshlayotganda «Allohu akbar» deb bosh barmoqlarini quloq yumshog‘iga, kaftini esa qiblaga qaratish. Ayollar esa, qo‘llarini ko‘krak barobarida ko‘tarib, siynalari ustiga qo‘yadilar.
3. Muazzin takbirda «Hayya ‘alas-solah» deyishi bilan o‘rnidan turish, «Qod-qomatis-solah» deganida, «Allohu akbar» deb namozni boshlash.
4. Qiyomda sajda qiladigan yerga, rukuda oyoq ustlariga, sajdada burnining yumshog‘iga, qa’dada ko‘kraklari o‘rtasiga, salomda esa yelkasiga qarash.
5. Sajdaga borishda avval tizzalarini, keyin qo‘llarini yerga qo‘yish.
6. Namozda esnoq kelsa, og‘izni ochmaslik. Agar bunga kuchi yetmasa, chap qo‘lining orqasi yoki o‘ng qo‘l kafti bilan og‘izni yopish.

NAMOZ O’QISH TARTIBI

Assalomu alaykum hurmatli Kanalimiz a’zolari Kanalimizda Siz Namoz o’qishni bilmasangiz bizning kanalda o’rganishingiz mumkin.

Telegram botlarimiz.
@Nomoz_organamizbot
@Namoz_Jannat_Kalitibot
Admin: @Shokirov_Odilbek
@Shokirov_Odiljon

Qiziqarli malumotlar
Namoz uchun kiyim erkaklar