Namoz suralar kitobi
Анъом сурасининг 83-86-оятларида юқорида саналган пайғамбарлардан ўн саккизтасининг исмлари зикр қилинган:
Намаз китеби
Намаз китеби – приложение с молитвами для совершения намаза по ханафитскому мазхабу.
Функциональные возможности приложения:
- указание необходимого времени для совершения молитв;
- весь сборник молитв;
- возможность получить ответы на вопросы, связанными с совершением намаза;
- удобный пользовательский интерфейс;
- вся информация о правильном совершении молитвы;
- все материалы утверждены муфтием;
- простое и понятное управление приложением;
- бесплатное пользование приложения;
- простой и быстрый способ установки.
Книга позволяет пользователям быстро выучить все необходимые молитвы и запомнить время, когда нужно совершать намаз. Приложение будет полезно для всех мусульман. Материалы по молитвам в книге утверждены муфтием.
Приложения и игры, размещенные на нашем сайте прошли проверку на вирусы. Если у вас есть вопросы, вы обнаружили вирус или вам необходимо связаться с тех. поддержкой по другим вопросам – пишите на почту support@apktake.com.
Namoz suralar kitobi
21074 марта кўрилган
- Беш вақт намознинг фарзлиги ҳақидаги боб
- Азон ва иқомат аҳкомлари ҳақидаги боб
- Намознинг шартлари ҳақидаги боб
- Намозга бориш одоблари ҳақидаги боб
- Намознинг рукнлари, вожиблари ва суннатлари ҳақидаги боб
- Намознинг сифати ҳақидаги боб
- Намоздаги макруҳлар баёни ҳақидаги боб
- Намозда қилиш мустаҳаб ёки мубоҳ бўлган ишлар баёнидаги боб
- Саҳв саждаси ҳақида боб
- Намоздан кейинги зикрлар ҳақидаги боб
- Татоввуъ – нафл намози ҳақидаги боб
- Витр намози ва унга оид аҳкомлар ҳақидаги боб
- Таровиҳ намози ва унинг ҳукмлари ҳақидаги боб
- Фарз намозларига қўшиб ўқилувчи суннатлар
- Чошгоҳ (зуҳо) намози ҳақидаги боб
- Тиловат саждаси ҳақидаги боб
- Мутлақ нафл намозлар ҳақидаги боб
- Намоз ўқишдан қайтарилган вақтлар ҳақидаги боб
- Жамоат намозининг фарзлиги ва унинг фазли ҳақидаги боб
- Жамоат намозини тарк қилган кишининг ҳукми ва жамоат намози неча кишидан ташкил топиши ҳақида
- Масбуққа доир аҳкомлар ҳақидаги боб
- Аёлларнинг масжидга келишлари ҳукми ҳақидаги боб
- Имоматга доир аҳкомлар ҳақидаги боб
- Намозда имом бўлиши дуруст бўлмайдиган кишилар ҳақидаги боб
- Намозда имом учун машруъ бўлган нарсалар ҳақидаги боб
- Узрли кишиларнинг намози ҳақидаги боб
- Жумъа намозига доир ҳукмлар ҳақидаги боб
- Ийд намозларига доир аҳкомлар ҳақидаги боб
- Кусуф намозига доир аҳкомлар ҳақидаги боб
- Истисқо намозига доир аҳкомлар ҳақидаги боб
- Жанозага доир аҳкомлар ҳақидаги боб
- Юқорига
- Меҳмонлар китоби
- ҳамкорликка даъват
- Бизга боғланинг
Hidoyat.uz
Қўлини енгидан чиқариб, қулоқ баробарида кўтаради ва ният қилиб, чўзмасдан “Аллоҳу акбар”, деб такбир айтади (“Аллоҳ” лафзидаги “а” товушини чўзиб “Аааллоҳ” деса, ёки “Акбар” сўзидаги “а” товушини чўзиб “Ааакбар” деса, ёки “ба” товушини чўзиб “Акбааар” дейиш ўта қўпол хато бўлиб, ундай деган киши намозга кирган бўлмайди, яъни намози бузилади). “Аллоҳу аъзам” каби Аллоҳ таолонинг ўзигагина хос бўлган ҳар қандай сўз билан намозга киришса ҳам, намози дуруст бўлади (лекин “Аллоҳу акбар” лафзи билан намозга киришиш вожибдир).
Такбири таҳримадан сўнг дарҳол ўнг қўлни чап қўли устига қўйиб, уларни киндик остида боғлайди ва Сано дуосини ўқийди:
سُبْحَانَكَ اللَّهُمَّ وَبِحَمْدِكَ وَتَبَارَكَ اسْمُكَ وَتَعَالَى جَدُّكَ وَلَا إِلَهَ غَيْرُكَ
Ўқилиши: Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика ва табарокасмука ва таъала жаддука ва лаа илаҳа ғойрук.
Маъноси: “Ё Аллоҳ! Сен айбу нуқсонлардан покдирсан, Сенга ҳамд айтаман. Сенинг исминг муборак ва шаънинг улуғдир. Сендан ўзга илоҳ йўқ”.
Имом ҳам, иқтидо қилган ҳам Сано ўқийди.
Қироат учун ичида “Аъузу”ни айтади, лекин “Аъузу”ни иқтидо қилувчи айтмайди. Намозга кечикиб қўшилган киши, қолиб кетган ракатини ўқиётганда “Аъузу”ни айтади. Ҳайит намозларида Сано ва ҳайит такбирларидан кейин “Аъузу” фақат биринчи ракатда айтилади.
“Бисмиллоҳ”ни (имом ёки ёлғиз ўқувчи) ичида айтади (имомга эргашган киши эса айтмайди). “Бисмиллоҳ”ни ҳар бир ракатда фақат Фотиҳадан олдин айтади (яъни, Фотиҳа ва замсура ўртасида “бисмиллоҳ” айтилмайди).
Фотиҳа ўқилади, имом ҳам, иқтидо қилган ҳам ичида “Омин”ни айтади. Кейин битта сура ёки учта оят ўқийди.
Такбир айтган ҳолда хотиржам руку қилади. Боши билан орқасини текис қилади, тиззаларини бармоқлари билан ушлаб туради. Бармоқлар ораси очиқ бўлади. Рукуда уч марта “Субҳана роббиял азим”, дейди. Бу энг ками (имом руку ва сажда тасбеҳларини учтадан ошириши макруҳ, ёлғиз ўқувчи тоқ қилиб учтадан ошириши мустаҳаб).
Имом ёки ёлғиз ўқувчи “Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ”, деб бошини рукудан кўтаради, кейин “Роббана лакал ҳамд”, деб хотиржам тик туради (муқтадий фақат “Роббана лакал ҳамд”ни айтади).
Такбир айтиб саждага кетади. Аввал тизза, кейин қўл, кейин икки кафти ўртасига бошини қўяди. Бурун ва пешонаси билан хотиржам сажда қилади. Саждада уч марта “Субҳана роббиял аъло” , дейди. Бу энг ками. Эркаклар, агар тиқилинч бўлмаса, сажда пайтида қорнини тиззасидан, билакларини биқинидан узоқ тутади. Сажда ҳолатида оёқ ва қўл бармоқлари қиблага йўналган бўлади. Аёл киши қорнини сонига ёпиштиради. Икки сажда ўртасида, хотиржам ҳолатда, қўлларини сонининг устига қўйиб ўтиради (бармоқ учлари тизза билан баробар бўлади). Яна такбир айтиб, хотиржам сажда қилади. Саждада уч марта тасбеҳ айтади.
Такбир айтиб бошини саждадан кўтаради. Қўли билан ерга таянмасдан (ва тоқ ракатларда ўтириб қолмасдан) туради.
Иккинчи ракат ҳам биринчиси каби бўлади. Лекин иккинчи ракатда Сано ва “Аъузу” айтилмайди.
Қўл кўтариш қуйидаги ўринлардагина суннат бўлади:
Намоз бошланишидаги “ифтитоҳ такбири”да;
витрда Қунут дуосидан олдин;
ҳайит намозларининг зиёда такбирларида;
ҳажарул асвадга ишора қилганда;
Сафо ва Марвада турганда;
ҳажда Арафот ва Муздалифада турганда;
ҳажда биринчи ва иккинчи шайтонга тош отганда;
намоздан кейинги тасбеҳларини тугатгач, дуо қилишда.
Намозхон иккинчи ракатнинг саждасини қилиб бўлгач, чап оёғини ётқизиб устига ўтиради, ўнг оёғини тикка қилиб, бармоқларини қиблага қаратиб ўтиради. Қўлини сонининг устига ўз ҳолича қўяди. Аёл киши ҳар икки оёғини ётқизиб, думбаси устига ўтиради, чап оёғини ўнг оёғи остидан чиқаради.
Кейин Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ривоят қилган Аттаҳиёт дуосини ўқийди. Биринчи қаъдада Ташаҳҳудга бошқа нарса қўшилмайди. Аттаҳиёт дуоси будир:
التَّحِيَّاتُ لِلَّهِ وَالصَّلَوَاتُ وَالطَّيِّبَاتُ السَّلَامُ عَلَيْكَ أَيُّهَا النَّبِيُّ وَرَحْمَةُ اللَّهِ وَبَرَكَاتُهُ السَّلَامُ عَلَيْنَا وَعَلَى عِبَادِ اللَّهِ الصَّالِحِينَ ، أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ
Ўқилиши: Ат-таҳиййаату лиллаҳи вас солаваату ват тоййибаату, ассаламу алайка аййуҳан набий ва раҳматуллоҳи ва барокаатуҳ. Ассаламу алайнаа ва ъала ъибаадиллааҳис солиҳийн. Ашҳаду ан лаа илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ.
Маъноси: “Саломлар, салавотлар, яхши сўзларнинг ҳаммаси Аллоҳ учундир. Эй Аллоҳнинг набийси! Сизга салом бўлсин! Сизга Аллоҳнинг раҳмати ва баракаси бўлсин. Бизга ва Аллоҳнинг солиҳ бандаларига салом бўлсин. Гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Муҳаммад унинг бандаси ва элчисидир.”
Аввалги икки ракатдан кейин фақат Фотиҳани ўқийди (Бу гап фақат фарз намозларига тегишли. Витр ва нафл намозларининг барча ракатларида замсура ўқилади).
Тўртинчи ракатда ўтириб Аттаҳиёт дуосини ўқийди;
Пайғамбаримизга салот ва салом айтади;
Қуръон ва суннатда келган сўзлар билан дуо қилади;
Ўнг ва чапга салом беради. “Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ”, дейди. Қайси томонига салом берса, ўша томонда турганларга салом беришни ният қилади.
Намознинг одоблари
Такбири таҳрима айтаётганда қўлни енг ичидан чиқариш; .
қиёмда сажда ўрнига, рукуда оёқларининг уст қисмига, саждада бурунга, ўтирганда кўксига, салом берганда елкасига қараши;
имкон борича йўтални қайтариш;
эснаганда оғзини тўсиш;
иқоматнинг “Ҳайя алас солаҳ” сўзи айтилганда намоз учун туриш;
“қод қоматис солаҳ” сўзи айтилганда имомнинг намозга киришуви.
Келаси сонда, иншоаллоҳ, “Рўза ва унга боғлиқ масалалар” мавзусида сўз юритамиз.
Ҳасан ибн Аммор ШУРУНБУЛОЛИЙнинг «Нурул изоҳ» асаридан
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво бўлими ходими
Ҳикматуллоҳ ТОШТЕМИРОВ таржимаси
“Ҳидоят” журналининг 2019 йил, 3-сонидан
МАҚОЛАЛАР
Одамлар ғафлатда қоладиган ой фазилатлари Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Алҳамдулиллаҳ вассолату вассаламу аъла Расулиллаҳ ва аъла аалиҳи ва соҳбиҳи ажмаъийн Ражаб ойи ниҳоясига етиб, Шаъбон ойи ҳам кириб …
Бобурнинг советлар яширган фиқҳий рисоласи Тарихий китобларда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг шоҳлик, саркардалик ва олимлик истеъдодидан ташқари фиқҳ …
Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳақида 14 факт Ҳар бир халқнинг тарихий, маданий-миллий қиёфасини аниқ белгиловчи улуғ шоҳлари, …
Интернет луғати. BitTorrent BitTorrent – Торрент – Интернет фойдаланувчилари компьютерлари ўртасида тўғридан-тўғри маълумот …
Алишер Навоий – миллат фахри Ватан, миллат, истиқбол учун қайси насл ва авлод қандай эзгу …
Маънавият мулкининг мутафаккири Сўз мулкининг султони Ҳазрат Алишер Навоий ижоди мисли бир уммонки, …
САВОЛИМ БОР
Ғайб илми, инсонларнинг тақдири борасидаги илмлар фақат, ёлғиз Аллоҳ таологагина маълумдир. Қуръони каримда шундай дейилган:
قُلْ لَا يَعْلَمُ مَنْ فِي السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ الْغَيْبَ إِلَّا اللَّهُ وَمَا يَشْعُرُونَ أَيَّانَ يُبْعَثُونَ
яъни: “Айтинг: “Аллоҳдан бошқа осмонлар ва Ердаги бирор кимса ғайбни билмас”. Улар қачон қайта тирилишларини ҳам сеза олмаслар” (Намл сураси, 65-оят).
Ҳар бир мусулмон фолбинларнинг гапига ишониш, уни тасдиқлаш динимиз ақидасига зид эканлигини билиб олмоғи лозим. Зеро, Имом Абу Жаъфар Таҳовий аҳли сунна вал-жамоанинг ақидасини баён қилиб, шундай деган:
وَلَا نُصَدِّقُ كَاهِناً وَلَا عَرَّافاً وَلَا مَنْ يَدَّعِيْ شَيْئاً يُخَالِفُ الْكِتَابَ وَالسُّنَّةَ وَإِجْمَاعَ الْأُمَّةِ
яъни: “Фолбин ва башоратчиларнинг, шунингдек, Қуръон, суннат ва ижмои умматга хилоф нарсани даъво қилгувчиларнинг гапини тасдиқламаймиз” (манба: “Ақидатут Таҳовия” китоби).
Оиша онамиз разияллоҳу анҳо: “Кимки ўзини эртага нима бўлишидан хабар бера олади, деб ўйласа, Аллоҳга жуда катта ёлғон тўқибди”, деганлар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган).
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламдан фолбинларга бориш ва уларга ишонишдан қайтаришга оид кўплаб ҳадислар ворид бўлган.
عَنْ أَبِيْ هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَنْ أَتَى عَرَّافًا أَوْ كَاهِنًا فَصَدَّقَهُ بِمَا يَقُولُ فَقَدْ كَفَرَ بِمَا أُنْزِلَ عَلَى مُحَمَّدٍ (رَوَاهُ الامَامُ التِّرْمِذِيُّ).
яъни: Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким фолбинга ёки башоратчига борса ва унинг айтган гапини тасдиқласа, Муҳаммадга нозил бўлган нарсага кофир бўлибди”, деганлар (Имом Термизий ривояти).
عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: سُئِلَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ علَيْهِ وَسَلَّمَ عَنِ الْكُهَّانِ؟ فَقَالَ: لَيْسُوا بِشَيْءٍ فَقَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّهُمْ يُحَدِّثُونَ أَحْيَاناً بِالشَّيْءِ يَكُونُ حَقًّا؟ فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: تِلْكَ الْكَلِمَةُ مِنَ الْحَقِّ يَخْطَفُهَا الْجِنِّيُّ فَيُقِرُّهَا فِي أُذُنِ وَلِيِّهِ، فَيُخْلِطُونَ فِيْهَا أَكْثَرَ مِنْ مِائَةِ كَذِبَةٍ (رواهُ الإمامُ البخاريُّ).
яъни: “Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан фолбинлар ҳақида сўрашди. Шунда У зот: “Улар ҳеч ким эмас”, дедилар. Эй Расулуллоҳ, уларнинг айтган гаплари гоҳида тўғри чиқади? – дейишди. Расулуллоҳ: “Жинлар рост гапни ўғирлаб олиб, фолбинларнинг қулоғига қуяди. Фолбин эса, унга юзта ёлғонни қўшиб гапиради”, деб жавоб бердилар” (Имом Бухорий ривояти).
Юқоридаги ояти карималар ва ҳадиси шарифлар “Ғайб илмини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди”, дейишга етарли далилдир.
Шунга кўра сиз фолбиннинг гапларига эътибор берманг. Энди ҳаргиз унинг олдига борманг. Аввал билмай борган бўлсангиз дарров тавба қилиб, Аллоҳдан кечиришини сўраб, дуолар қилинг. Шариатимиз буюрган ишларни қилиб, қайтарган ишлардан сақланиб, ибодатда, покиза ҳаёт кечириб юрган инсонга ҳеч ким зиён етказа олмайди. Тавфиқ Аллоҳдандир.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Таҳорат қилмоқчи бўлган киши ният қилиб, бисмиллаҳни айтади, кейин қуйидаги амалларни бажаради:
– қўлларини бўғимигача уч марта ювади, бармоқларини бир-бирига киргизади;
– оғзини уч марта чаяди, биринчисида ғарғара қилади;
– бурунни уч марта ювади, ўнг қўл билан сув олиб, чап қўл билан қоқади;
– юзни пешонасидан бошлаб, иягининг остигача, ён томонига эса қулоқларигача уч марта ювади;
– аввал ўнг қўлни, кейин чап қўлни тирсаклари билан қўшиб, уч марта ювади;
– икки кафтига сув олиб, тўкиб ташлайди ва қўлларининг хўли билан бошига бир марта масҳ тортади. Масҳни бошнинг олди томонидан орқага қараб тортади, кўрсатгич бармоғи билан қулоғининг ичига ва бош бармоғи билан қулоғининг устига, кафтининг орқа томони билан бўйинга масҳ тортади;
– аввал ўнг оёғини, кейин чап оёғини тўпиқларини қўшиб чап қўли билан уч марта ювади.
Таҳоратни мана шу кетма-кетликда, орасига бошқа амалларни қўшмасдан бажаради. Сувни исроф қилинмайди.
Таҳоратнинг тартиби ҳақида Имом Абу Довуд Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади:
عَنْ عَمْرِو بْنِ شُعَيْبٍ عَنْ أَبِيهِ عَنْ جَدِّهِ أَنَّ رَجُلاً أَتَى النَّبِىَّ -صلى الله عليه وسلم- فَقَالَ يَا رَسُولَ اللَّهِ كَيْفَ الطُّهُورُ فَدَعَا بِمَاءٍ فِى إِنَاءٍ فَغَسَلَ كَفَّيْهِ ثَلاَثًا ثُمَّ غَسَلَ وَجْهَهُ ثَلاَثًا ثُمَّ غَسَلَ ذِرَاعَيْهِ ثَلاَثًا ثُمَّ مَسَحَ بِرَأْسِهِ فَأَدْخَلَ إِصْبَعَيْهِ السَّبَّاحَتَيْنِ فِى أُذُنَيْهِ وَمَسَحَ بِإِبْهَامَيْهِ عَلَى ظَاهِرِ أُذُنَيْهِ وَبِالسَّبَّاحَتَيْنِ بَاطِنَ أُذُنَيْهِ ثُمَّ غَسَلَ رِجْلَيْهِ ثَلاَثًا ثَلاَثًا ثُمَّ قَالَ « هَكَذَا الْوُضُوءُ فَمَنْ زَادَ عَلَى هَذَا أَوْ نَقَصَ فَقَدْ أَسَاءَ وَظَلَمَ ». أَوْ « ظَلَمَ وَأَسَاءَ ».
яъни: Амр ибн Шуайб отасидан, у киши ҳам отасидан ривоят қилади: “Бир киши Набий саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ёнига келиб: “Эй, Аллоҳнинг расули! Таҳорат қандай қилинади?” деб сўради. Бир идишда таҳорат суви олиб келишни буюрдилар, кейин кафтларини, юзларини, билакларини уч марта ювдилар. Бошларини масҳ қилдилар, кўрсатгич бармоқларини қулоқ ичига тиқиб, бош бармоқлари билан қулоқ орқаси, кўрсатгич бармоқлари билан қулоқ ичини масҳ қилдилар. Сўнгра оёқларини уч мартадан ювдилар. Кейин: “Таҳорат шундай бўлади, ким бунга зиёда қилса ёки камайтирса, ёмон иш ва ўзига зулм қилибди” ёки “зулм ва ёмон иш қилибди”, дедилар”.
Ҳадиси шарифдаги “ёмон иш”дан мурод – суннатни тарк қилиш дегани. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Дафн пайтида маййитнинг бош томонига қўллари билан уч ҳовуч тупроқ сочиш мустаҳаб, яъни хуш кўрилган ишлардандир. Биринчи ҳовучни сочаётганда مِنْهَا خَلَقْنَاكُمْ “Биз сизларни ундан (ердан) яратдик”, иккинчи ҳовучни сочаётганда وَفِيهَا نُعِيدُكُمْ “унга қайтарурмиз”, учинчи ҳовучни сочаётганда وَمِنْهَا نُخْرِجُكُمْ تَارَةً أُخْرَى “ва (қиёмат кунида) сизларни яна бир марта ундан чиқарурмиз” ояти ўқилади (Тоҳа сураси, 55-оят).
Бу ҳақда муҳаддис олим Ибн Можа Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қуйидаги ҳадиси шарифни келтирадилар:
أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ صَلَّى عَلَى جِنَازَةٍ ثُمَّ أَتَى الْقَبْرَ فَحَثَى عَلَيْهِ مِنْ قِبَلِ رَأْسِهِ ثَلَاثًا
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жаноза намозини ўқидилар, сўнгра қабр ёнига келиб бош томонидан уч марта тупроқ сочдилар”.
Мўтабар ҳанафий манбалардан бири “Фатавои ҳиндия” китобида бу мавзуда шундай дейилади:
وَيُسْتَحَبُّ لِمَنْ شَهِدَ دَفْنَ الْمَيِّتِ أَنْ يَحْثُوَ فِي قَبْرِهِ ثَلَاثَ حَثَيَاتٍ مِنْ التُّرَابِ بِيَدَيْهِ جَمِيعًا وَيَكُونُ مِنْ قِبَلِ رَأْسِ الْمَيِّتِ وَيَقُولُ فِي الْحَثْيَةِ الْأُولَى : مِنْهَا خَلَقْنَاكُمْ وَفِي الثَّانِيَةِ : وَفِيهَا نُعِيدُكُمْ وَفِي الثَّالِثَةِ : وَمِنْهَا نُخْرِجُكُمْ تَارَةً أُخْرَى ، كَذَا فِي الْجَوْهَرَةِ النَّيِّرَةِ .
“Дафн маросимида иштирок этаётган киши қабрга маййитнинг бош томонидан икки қўллаб уч ҳовуч тупроқ сочиши мустаҳабдир. Биринчи ҳовучни сочаётганда مِنْهَا خَلَقْنَاكُمْ “Биз сизларни ундан (ердан) яратдик”, иккинчи ҳовучни сочаётганда وَفِيهَا نُعِيدُكُمْ “унга қайтарурмиз”, учинчи ҳовучни сочаётганда وَمِنْهَا نُخْرِجُكُمْ تَارَةً أُخْرَى “ва (қиёмат кунида) сизларни яна бир марта ундан чиқарурмиз” деб айтади. “Жавҳаротун наййироҳ” китобида шундай келтирилган”.
Аслида дафн маросими давомида қабрга тупроқ ташлаётган кишилар белкуракни бир-бирининг қўлига бериши ёки ерга қўйиши ихтиёрий мубоҳ ишлардандир. Лекин белкуракни қўлга берса, ёмон бўлади ёки гуноҳ бўлади, албатта уни ерга ташлаш керак, кейин қўлга олиш керак, дейилса бу бидъат амалга айланади. Динимизда бандага яхшилик ва ёмонлик келиши, фойда ва зарар етиши фақат Аллоҳ таолодан деб билинади, бу каби ишлардан шумланиб, ирим қилиш асло мумкин эмас. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Номларини билишимиз ва танишимиз шарт бўлган йигирма бешта набий ва расуллар бор. Уларнинг номлари Қуръони каримда зикр қилинган. Ҳар бир киши ана ўша пайғамбарларни исмлари билан билиши лозим бўлади. Улардан бирорталарининг пайғамбарлигини инкор қилиш куфрдир, чунки бу Қуръони каримнинг оятига қарши чиқиш саналади.
Қуръонда исмлари келган пайғамбарлар қуйидагилар:
1. Одам
2. Идрис
3. Нуҳ
4. Ҳуд
5. Солиҳ
6. Лут
7. Иброҳим
8. Исмоил
9. Исҳоқ
10. Яқуб
11. Юсуф
12. Шуъайб
13. Айюб
14. Зул-кифл
15. Юнус
16. Мусо
17. Ҳорун
18. Илёс
19. Алясаъ
20. Довуд
21. Сулаймон
22. Закариё
23. Яҳё
24. Исо
25. Муҳаммад.
Уларга Аллоҳнинг саломи бўлсин.
Анъом сурасининг 83-86-оятларида юқорида саналган пайғамбарлардан ўн саккизтасининг исмлари зикр қилинган:
وَتِلْكَ حُجَّتُنَا آَتَيْنَاهَا إِبْرَاهِيمَ عَلَى قَوْمِهِ نَرْفَعُ دَرَجَاتٍ مَنْ نَشَاءُ إِنَّ رَبَّكَ حَكِيمٌ عَلِيمٌ وَوَهَبْنَا لَهُ إِسْحَاقَ وَيَعْقُوبَ كُلًّا هَدَيْنَا وَنُوحًا هَدَيْنَا مِنْ قَبْلُ وَمِنْ ذُرِّيَّتِهِ دَاوُودَ وَسُلَيْمَانَ وَأَيُّوبَ وَيُوسُفَ وَمُوسَى وَهَارُونَ وَكَذَلِكَ نَجْزِي الْمُحْسِنِينَ وَزَكَرِيَّا وَيَحْيَى وَعِيسَى وَإِلْيَاسَ كُلٌّ مِنَ الصَّالِحِينَ وَإِسْمَاعِيلَ وَالْيَسَعَ وَيُونُسَ وَلُوطًا وَكُلًّا فَضَّلْنَا عَلَى الْعَالَمِينَ
яъни: “Иброҳимга қавми устидан берган ҳужжатимиз ана шудир. Хоҳлаган кишимизни даражаларга кўтарурмиз. Албатта, Раббингиз ҳикмат ва илм соҳибидир”(83). “Унга (Иброҳимга) Исҳоқ ва Яъқубни ато этдик. Ҳаммасини ҳидоятга йўлладик. Олдин Нуҳни ҳам ҳидоятга йўллаган эдик. Унинг зурриётидан Довуд, Сулаймон, Айюб, Юсуф, Мусо ва Ҳорунни (ҳам йўлладик). Чиройли иш қилувчиларни мана шундай тақдирлаймиз”(84). Закариё, Яҳё, Исо ва Илёсни (ҳам ҳидоятга йўлладик). Ҳаммаси солиҳлардандир (85). Исмоил, ал-Ясаъ, Юнус ва Лутни ҳам (ҳидоятга йўлладик). Ҳаммаларини оламлар узра афзал қилдик (86)”.
Юқорида 18 нафар пайғамбарнинг исмлари келтирилди. Лекин яшаган даврларига хос тартиб билан эмас, балки уларга ато этилган фазилат ва неъматларга қараб зикр этилган. (“Тафсири хозин” китоби).
Яна еттита пайғамбарнинг исмлари бошқа турли оятларда зикр қилинган. Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмлари Қуръони каримнинг Оли Имрон (3-сура), Аҳзоб (33-сура), Муҳаммад (47-сура), Фатҳ (48-сура)ларида “Муҳаммад” деб, Саф (61-сураси)да эса Исо алайҳиссаломнинг тилидан “Аҳмад”, деб зикр қилинган. Тавфиқ Аллоҳдан.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
Динимизда мўмин мусулмонлар Аллоҳ таолодан ўзганинг номи ила қасам ичишдан қайтарилган. Бу борада кўплаб ҳадиси шарифлар ривоят қилинган. Жумладан:
عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم: “لاَ تَحْلِفُوا بِآبَائِكُمْ وَلاَ بِأُمَّهَاتِكُمْ وَلاَ بِالأَنْدَادِ وَلاَ تَحْلِفُوا إِلاَّ بِاللَّهِ وَلاَ تَحْلِفُوا بِاللَّهِ إِلاَّ وَأَنْتُمْ صَادِقُونَ” (رواه أبو داود والنّسائي)
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ота-оналарингиз ва санамлар номи билан қасам ичманг. Фақат Аллоҳ номи билангина қасам ичинг. Ростгўй бўлсангизгина Аллоҳ номи билан қасам ичинг”, деганлар (Имом Абу Довуд ва Имом Насаий ривояти).
Бошқа бир ҳадисда:
“أَلاَ إِنَّ اللهَ يَنْهَاكُمْ أَنْ تَحْلِفُوا بِآبَائِكُمْ، فَمَنْ كَانَ حَالِفًا فَلْيَحْلِفْ بِاللهِ، وَإِلاَّ فَلْيَصْمُتْ” (رواه البخاري ومسلم).
“Огоҳ бўлинг, Аллоҳ сизларни оталарингиз билан қасам ичишдан қайтарди. Ким қасам ичадиган бўлса, Аллоҳ номи ила қасам ичсин ёки жим турсин”, деганлар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Қуръони каримда баъзи нарса (анжир, зайтун) ва вақт (чошгоҳ, тун) номлари билан ифодаланган қасамларга келсак, у Аллоҳ таолонинг истаган нарсани азиз ва ҳурматли қилишига ишорадир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
Qiziqarli malumotlar
Namoz suralar kitobi