Namoz kiyim
Исломда бировга ҳам, ўзига ҳам зарар етказиш йўқ
Namoz kiyim
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
САВОЛ: Эркак киши намоз ўқиётганида кийими қандай бўлиши керак? Шунингдек, ёш ўғил болаларнинг либослари ҳақида ҳам маълумот берсангиз. Жумладан ёз пайтларида.
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Ҳаммага маълум ва машҳурки, бало-ғатга етган эркак кишининг аврати–киндиги билан тиззаси орасидир. Киндик ва тизза тўсилган ҳолда, тананинг ўша оралиқдаги қисми, еркитилган бўлса, эркак киши авратини беркитган бўлади, қолган тарафларини кўрсатиши, яъни очиқ ҳолда юриши гуноҳ бўлмайди. Лекин одоб юзасидан, эҳтиром юзасидан, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига эргашиш юзасидан, албатта чиройли ва гўзал кийим кийиши, ярим яланғоч ҳолда юришини тарк қилиши лозим-лобуд бўлади. Айниқса намоз ўқиётган пайтда кийимларни яхши қилиш, авратни беркитиш фарз. Ундан бошқа пайтларда ҳам кийимларни яхши-чиройли қилиб олиш албатта марғуб нарса, яхши нарса, одоб-ахлоқ доирасидаги нарса бўлади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Қуръони Каримда «Ҳузу зийнатакум маъинда кулли масжидин» деган оятни нозил қилган, яъни «ҳар бир масжидда зийнатингизни тутинг». Демак, ана шу ояти каримага биноан, гўзал, чиройли, кийимларни кийиб намоз ўқиш афзал кўрилган. Албатта ҳаммамизга маълум ва машҳурки, намоз ўқиётган пайтда кийимнинг шакли-шамойилига эътибор унча йўқ, балки авратни тўсишига ва пок бўлишига алоҳида эътибор берилган.
Шунингдек, саволда «ёш ўғил болаларнинг либоси ҳақида, жумладан ёз пайтларида» сўралиши замирида баъзи-бир қисқа, калта кийимларни кийиш мумкинми-йўқми, ҳозир шунақа киядиганлар кўпайиб кетди», деган маъно ҳам бўлиши мумкин. Албатта бу ерда фарзни адо этиш маъносида савол бўлса, авратини тўсиш фарз, қолганида намози қабул бўлаверади, лекин аввал ҳам айтиб ўтганимиздек орада суннат бор. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг авратларинигина тўсиб олиб намоз ўқиётганларини ҳеч ким кўрмаган, балки доим одоб билан, яхши либосларни кийиб намоз ўқиганлар. Са-ҳобаи киромлар ҳам шу ҳолатда бўлишган. Улардан кейинги авлодлар ҳам, мусулмонларнинг ҳаммаси чиройли либослар билан, одобли кийимлар билан намоз ўқиганлари ривоятларда келган. Бугунги кунда ҳам ана шу нарса давом этиши керак, бунга эътибор беришимиз лозим ва лобуд. Валлоҳу аълам.
Namoz kiyim
Namozxonning libosi qanday bo‘lishi kerak? 13.08.2016
Savol:
Assalomu alaykum, ustoz. Ko‘cha-ko‘yda ishlar bilan yuramiz. Gohida ko‘p joylarda bo‘lamiz. Zaruriyat bilan hojatxonaga kiriladi. Savolim quyidagicha: kun bo‘yi bitta kiyimda yurib, har xil joylarda bo‘lgan holda shu kiyimda namoz o‘qisa bo‘laveradimi yoki uyga borib, namoz uchun boshqa maxsus kiyim kiyib o‘qish kerakmi? Javobingiz uchun avvaldan rahmat.
Javob:
Va alaykum assalom. Namozxonning libosi najosatlardan pok bo‘lishi, avratni yopib turishi lozim. Kiyimga najosat tekkani aniq bo‘lsa, uni poklamaguncha o‘sha kiyimda namoz o‘qib bo‘lmaydi.
Agar kiyimning ko‘p qismiga najosat tekkan bo‘lsa, u bilan o‘qilgan namoz buziladi, qaytadan o‘qish kerak. Agar ozroq, aniqrog‘i bir dirham miqdorda tekkan bo‘lsa, joiz. Fiqh kitoblarida og‘ir najosatlarning bir dirham miqdordagisi avf qilinishi aytilgan. Bu quyuq najosatda bir dirhamning vaznicha bo‘lgan miqdor ya’ni bir misqol yoxud yigirma qiyrot vazndagi najosat, suyuqda esa dirhamning yuzasi miqdoricha bo‘lgan najosat bo‘lib, bu kaft ochilgan paytda uning botiq joyi miqdorichadir. Dirhamning og‘irligi 2.975 grammni tashkil etadi. Mana shu miqdordagi og‘ir najosat libosga tekkanda, u bilan o‘qilgan namoz to‘g‘ri bo‘ladi. Sababi bu miqdordagi najosatdan poklanish qiyin. Ammo, kiyimga tekkan najosat mazkur miqdorga yetgan bo‘lsa, va kiyimni almashtirishning imkoni bo‘lsa, shu holatda namoz o‘qish tahrimiy makruh bo‘ladi. Bizning mazhabda igna miqdoridagi siydik ham avf qilinadi. Bu ba’zida qazoi hojat qilayotganda bavldan inson libosiga bilinar-bilinmas sachraydigan peshobdir. Ammo, jumhur ulamolar nazdida peshobning ozi ham afv qilinmaydi.
Najosat bilan chang-g‘uborning farqi bor. Maniy, bavl kabi narsalar libosga tegsa, najosat tekkan joy yaxshilab yuvib tashlanadi. Agar kiyimga chang teksa, changni qoqib namoz o‘qish mumkin. Ustalar, og‘ir mehnat bilan shug‘ullanuvchi kishilar alohida libos qilishlari odatiy hol. Agar ularning libosi aslida pok bo‘lib, chang, zang kabi narsalar tegsa, ularni ham qoqib, o‘sha kiyimda namoz o‘qish mumkin.
Aslida ko‘chaga kiyiladigan kiyimlarga biron nopok narsa tegmagan bo‘lsa ham namoz uchun alohida libos qilib qo‘yish mustahabdir. Chunki biz bilgan-bilmagan holda mayda najosat tomchilari libosga tegib ketishi mumkin.
Demak, namozni pokiza libosda o‘qish kerak. Ibodat uchun alohida libos qilish qo‘yish shart emas. Ko‘chaga kiyadigan, asli pok ish kiyimi bilan namoz o‘qisa bo‘ladi. Ammo imkonini topganlar namoz uchun alohida libos qilib qo‘ysalar, yaxshi bo‘ladi. Shuni ham alohida ta’kidlab o‘tish lozim, dinimizda “ibodat libosi” degan tushuncha yo‘q. Bu boshqa millat vakillariga xos. Musulmon banda namozda ham, namozdan tashqarida ham pok bo‘lishi kerak. Musulmon banda namozda ham, namozdan tashqarida ham avratini berkitishi lozim! Vallohu a’lam.
Namoz kiyim
САВОЛ:
Кўпинча ишхонада намоз ўқийман. Кийимим чанг бўлади. Савол шундаки, пок кийимда қазо қилиб ўқиган афзалми ёки чанг, мой кийимда вақтидами?
ЖАВОБ:
Тўғри, имкон бўлганда тоза-покиза кийимлар билан намоз ўқишга тарғиб қилинади. Фиқҳ китобларимизда иш кийими билан намоз ўқиш макруҳ, деган гаплар ҳам бор. Лекин тоза кийим бўлмаганда, иш кийими билан бўлсада намозни вақтида ўқилади. Чунки намозни тарк қилиш катта гуноҳдир. Катта гуноҳга тушмаслик учун кир кийим билан бўлсада, фарзни бажариш шарт бўлади. Бунинг устига чанг, ҳар хил техник мойлар, бензин, солярка каби нарсалар нажосат ҳисобланмайди. Зарурат бўлган шундай кийимларда ҳам намоз ўқилади. Буни баҳона қилиб намозни тарк қилинмайди. Валлоҳу аълам.
Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази
УЛАШИНГ:
Теглар:
Мавзуга доир:
АҚШ Сурияга нисбатан санкцияларни олиб ташлади
913 13:49 10.02.2023
Исломда бировга ҳам, ўзига ҳам зарар етказиш йўқ
1486 06:00 22.06.2020
Тожикистон: чегара заставасига ҳужум қилганларга яшириқча ҳукм ўқилди
2225 21:20 11.06.2020
Австрия исломофбия ҳақида огоҳлантирилди
1686 18:02 02.06.2020
Ҳиндистон Покистон элчихонаси ходимларини жосусликда айбламоқда
Qiziqarli malumotlar
Namoz kiyim