Kitob mening do stimsan tadbir ssenariysi

Kitob mening do stimsan tadbir ssenariysi

2-BOSHLOVCHI: – Kitob uni ko’p o’qigan odamga omad, quvonch olib kelishi, shub­hasiz. Odamlarning yaxshi kunlarida kitobning hissasi bor.

Китоб ва китобхонлик – инсон маънавияти кўзгуси

“китоб – беминнат устоз, билим ва маънавий юксалишга эришишнинг энг асосий манбаи”.

Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий ҳазратлари ёзганидек, “китоб – беминнат устоз, билим ва маънавий юксалишга эришишнинг энг асосий манбаи ”.

Халқимиз тилида ҳам китоб ўқиб билим ва муносиб таълим-тарбия олиш, илм-фан билан шуғулланиш, касб-ҳунар ўрганишнинг аҳамиятига доир мақоллар жуда кўп. Жумладан, “Китобсиз ақл – қанотсиз қуш”, “Бахт белгиси – билим”, “Билим – ақл чироғи”, “Гўзаллик – илму маърифатда”, “Илм бахт келтирар, билим тахт келтирар”, “Ҳунар – оқар булоқ, илм – ёнар чироқ”, “Олтин олма, билим ол, билим олсанг, билиб ол”. Бундай пурҳикмат нақлларни яна узоқ давом эттириш мумкин.

Энг муҳими, неча минг йиллардан буён сайқалланиб, не-не авлодларга йўлчи юлдуздек тўғри йўлни кўрсатиб келаётган ана шу халқона ҳикматлар негизидаги асл ҳақиқат шуки, инсоннинг билимли, тарбияли, касб-ҳунарли ва албатта бахтли ва давлатли бўлишининг муҳим омили – бу китобга дўст бўлиш, ҳамиша китоб ўқиш ва китоб мутолаасини умр бўйи канда қилмасликдир. Айниқса, ёшларнинг бахту камоли, осойишта ва фаровон ҳаётида китобнинг алоҳида ўрни бор. Чунки яхши китоб инсонда Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғуларини юксалтириб, яхшилик ҳамда эзгуликка ундайди.

Бу ҳақда сўз борганда, Истиқлол бизга китобхон халқ деган азалий юксак мавқеимизни нафақат қайтариб бергани, айни чоғда, бу борадаги интеллектуал салоҳиятимиз ва имкониятларимизни тубдан оширишнинг асосий омили ҳам бўлганини таъкидлаш лозим. Бинобарин, мустақиллик йилларида мамлакатимизда аҳоли, айниқса, ёш авлоднинг маънавиятини юксалтириш, миллий адабиётимиз ва санъатимизни янада ривожлантириш, ёшларни миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, ижодкорларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантиришга алоҳида эътибор бериб келинмоқда.

Ўтган даврда матбуот, ноширлик ва ахборот соҳасининг мустаҳкам ҳуқуқий асоси яратилди. Хусусан, бу борада 10 дан ортиқ қонун ва 30 дан ортиқ қонуности ҳужжати қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 12 январда имзоланган “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши ана шу эзгу ишларни янги, янада юксак босқичга кўтаришга қаратилганлиги билан ғоятда аҳамиятлидир.

Фармойишда қайд этилганидек, бугунги кунда юртимизда замонавий технологиялар билан жиҳозланган Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ишлаб турибди. Истиқлол даври архитектурасининг ноёб иншооти – пойтахтимиздаги муҳташам “Маърифат маркази”да жойлашган Миллий кутубхона фондида қарийб 8 миллионта китоб ва бошқа манбалар, жумладан 450 мингтадан ортиқ китобнинг электрон версиялари, электрон дарслик ва қўлланмалар мавжуд. Электрон кутубхонанинг маълумотлар базаси ўзбек, рус ва инглиз тилларида яратилган. Шунингдек, 14 та вилоят ахборот-кутубхона маркази, туман марказлари ва шаҳарлардаги таълим муассасаларида 200 га яқин ахборот-ресурс маркази томонидан аҳолига ахборот-кутубхона хизматлари кўрсатиш йўлга қўйилган.

Ушбу салмоқли далилни таҳлил этишда, албатта, юртимизда ахборот-кутубхона марказлари кўрсатадиган хизматлар учун белгиланган солиқ имтиёзлари 2020 йил 1 январгача узайтирилганини алоҳида қайд этиш зарур. Негаки, бу имтиёзлар ахборот-ресурс ва ахборот-кутубхона марказларининг аҳолини ижтимоий аҳамиятга молик ахборотлардан кенг фойдаланишини таъминлаш, ёшларда китоб ўқишга қизиқишни кучайтириш, жамиятда муҳим ва ишончли ахборотларни тарқатиш борасидаги ролини янада юксалтириш имконини беради.

Бундан ташқари, агар 1991 йилга қадар республикамизда атиги тўққизта нашриёт фаолият кўрсатган бўлса, орадан чорак аср ўтиб, уларнинг сони 118 тани ташкиил этмоқда. Мустақилликкача бўлган даврда 149 та матбаа корхонаси мавжуд бўлгани ҳолда, ҳозирги кунда бундай корхоналар ўн баробардан зиёд кўпайиб, 1 минг 677 тага етди. Бу, ўз навбатида, халқимиз эҳтиёжлари учун жуда кўплаб ва ранг-баранг асарлар – йилига 7 та тилда 45 миллион нусхадан ортиқ китоб чоп этиш имконини бермоқда.

Энг муҳими, юртимизда ноширлик ва матбаа ишларини ривожлантиришга, матбаа корхоналарини модернизациялаш, техник ва технологик янгилашга қаратилаётган алоҳида эътибор самарасида китоб маҳсулотларини чоп этиш кўлами ва сифати тубдан ошди. Бунинг натижасида бугунги кунда китобхонлар қўлига етиб бораётган китоблар ҳам шакл, ҳам мазмун нуқтаи назаридан давр талабларига, демакки юртдошларимизнинг замонавий эстетик дидига тўла жавоб беради, дейиш мумкин.

Юртимизда китоблар нашри билан бир қаторда, уларнинг савдоси ва тарғиботига қаратилган таъсирчан амалий қадамлар ҳам қўйилмоқда. Хусусан, ҳозирги пайтда “Китоб олами”, “Шарқ зиёкори” ва “Ўздавкитобсавдотаъминоти” мажмуалари томонидан китоб савдоси хизмати кўрсатилмоқда. Хусусан, Марказий Осиёда ягона бўлган “Китоб олами” мажмуасига қарашли замонавий китоб дўконлари нафақат Тошкент шаҳрида, балки Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлар марказларида ҳам ишлаб турибди.

Мамлакатимизда “Адабиётга эътибор – маънавиятга, келажакка эътибор” шиори остида ҳар йили республика “Китоб байрами” тадбирларини ўтказиш яхши анъанага айланган. Айтиш жоизки, у шбу маънавий-маърифий тадбир давлатимиз томонидан адабиётни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор ва эришилаётган натижаларни кенг жамоатчиликка етказиш, халқимиз, жумладан, ёшларнинг китобхонлик маданиятини юксалтириш, ижодкорлар ва китобхонлар ўртасидаги мулоқотни яхшилаш, китобга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қоплашда ўз самараларини бермоқда.

Шу билан бирга, Президент Фармойишида ушбу муҳим соҳа ривожи билан боғлиқ аҳоли, хусусан, ёшлар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини оширишда бир қатор муаммолар мавжудлиги қайд этилган. Бу камчиликларни бартараф этиш бўйича амалий таклифлар тайёрлаш кўзда тутилмоқда.

Хусусан, китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш белгиланган. Дастур лойиҳасини тайёрлайдиган ишчи гуруҳ ва кичик ишчи гуруҳлар таркиби тасдиқланган.

Фармойишда, авваламбор, бадиий, маърифий, илмий-оммабоп, тарбиявий, ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини оширишга қаратилган адабиётларни чоп этиш, улар билан таълим муассасаларини таъминлаш, миллий ва жаҳон адабиёти намояндаларининг етук асарларини саралаш, таржима қилиш ишлари пухта ўйланган тизим асосида ташкил этилмаганига жиддий эътибор қаратилгани ниҳоятда муҳимдир.

Мисол учун, кейинги йилларда “Янги аср авлоди” нашриёти ташаббус билан чиқиб, биргина “Камолот” кутубхонаси” рукнида миллий адабиётимиз нодир намуналаридан 50 та ва жаҳон адабиёти дурдоналаридан 50 та китобни нашрдан чиқарди. Бу, албатта, эзгу иш. Айни чоғда, агар юртимиздаги ҳар бир таълим муассасасининг кутубхонаси учун ана шу 100 та китоблик туркумдан атиги биттадан комплект харид қилинганида ҳам, бу эзгу ташаббус муайян маънода ўзининг ижобий натижасини берди, дейиш мумкин эди. Аммо, бу борадаги ишлар, чиндан ҳам, “пухта ўйланган тизим асосида ташкил этилмагани” оқибатида, нашриёт мазкур китобларни фақат эркин савдо учун чекланган ададларда (атиги 1000, кўпи билан – 5000 нусха) чиқариш билан кифояланишига тўғри келди.

Яна бир мисол. Маълумки, дизайни чиройли ва замонавий, мазмуни эса қизиқарли бўлган китоблар эндиликда нафақат пойтахтимизда, балки вилоятлар марказларида ҳам чоп этилмоқда. Лекин бу китоблардан Тошкент шаҳридаги ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларидаги китобхонлар баб-баравар баҳра олишига амалий кўмаклашиш ишлари ҳозирча эътибордан четда қолмоқда.

Фармойишда, шунингдек, чоп этиладиган китобларни нашриётлардан ҳудудларга арзон нархларда етказиш, онлайн буюртма бериш ва манзилга етказиш тизими суст ривожланган, шунингдек, аҳолига хизмат кўрсатишда электрон китоб шаклларидан кенг фойдаланиш яхши йўлга қўйилмагани алоҳида кўрсатилган. Бу бежиз эмас. Нега деганда, ахборот-коммуникация технологиялари кундалик турмушимиздан кенг ўрин эгаллаётган бугунги кунда юртдошларимизда китобга меҳр уйғотиш, уларнинг мутолаа маданиятини юксалтириш борасида ана шу муаммоларнинг ижобий ҳал этилиши муҳим аҳамият касб этади.

Глобаллашув даврида ахборот-коммуникация технологиялари ҳаётимизга шунчалик сингиб кетдики, нафақат кундалик фаолиятимиз, балки ижтимоий-иқтисодий соҳалар ривожини ҳам уларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Ахборот технологияларининг бу қадар жадал тараққий этиши китобхонликка ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда. Бугун жаҳондаги кўпгина босма нашрларнинг адади камайиб, уларнинг онлайн версияси кўпроқ ўқилмоқда. Дунёнинг энг бой кутубхоналарида сақланаётган босма манбаларнинг аксарияти электронлаштириб бўлинди. Бу жараёнлар мамлакатимиздаги кутубхонларда ҳам изчил кечмоқда.

Айни чоғда, электрон китоб қурилмалари ишлаб чиқариш кун сайин ўсиши натижасида маҳсулот нархи арзонлашиб, улардан фойдаланиш имкониятлари эса кенгайиб бормоқда. Авваллари бундай қурилмаларда махсус форматдаги китобларнигина ўқиш мумкин эди, эндиликда уларда сурат ва видео томоша қилиш, аудиоматериаллар эшитиш функцияси ҳам мавжуд.

Замонавий электрон қурилмалар ҳатто дангасароқ ўқувчилар учун китоб матнини ўзи ўқиб беради. Шу тариқа нархи арзон, фойдаланиш учун қулай, кам жой банд этадиган ва безиён виртуал китобларнинг тобора оммалашиб бораётгани, ўз-ўзидан, “Қоғозда чоп этилган китобларнинг келажаги борми?” деган ҳақли саволни келтириб чиқараётгани ҳам сир эмас.

Шу ўринда истиқлол арафасида ва мустақиллигимизнинг дастлабки даврида айрим юртдошларимизда китобга, китобхонликка қизиқиш бир қадар сусайган вақтлар бўлганини эслайлик. Ҳозирги пайтда юртимизда китобхонлик, китобсеварлик фазилати яна юксалиб бормоқда. “Китоб жавони – ҳақиқий зиёлининг энг ардоқли давлати”, деган анъана қайтадан урф бўлмоқда.

Айтмоқчимизки, Интернет ва бошқа воситалар жадал ривожланаётганига қарамай, инсоннинг онг ва тафаккурини чархлаш, маънавий оламини бойитиш, эзгуликни тарғиб этишда босма китобнинг ўрни бундан кейин ҳам сақланиб қолаверади. Бинобарин, китоб асрлар давомида ахборот сақловчи энг самарали восита вазифасини бажарган. Қолаверса, м инг йил олдин Самарқанд қоғозида битилган қўлёзмалар ҳозир ҳам инсониятга маърифат нурини сочмоқда.

Зеро, китоб — қалб чироғи, тафаккур қаноти. Айниқса, босма китобдан таралаётган ва электрон нашрдан топиб бўлмайдиган ўзига хос ёқимли ҳидни туйиб, варақлаш асносида мўъжизавий саҳифаларнинг сирли шитирлашидан кўнгил чексиз завққа тўлган ҳолда, китоб мутолаа қилиш, унинг мазмуни ҳақида тенгдошлар билан фикрлашишнинг ҳузур-ҳаловати тамоман ўзгачадир.

Соҳибқирон Амир Темур таъбири билан айтганда, «Китоб (битиг) барча бунёдкорлик, яратувчилик ва ақл-идрокнинг, илму донишнинг асосидир, ҳаётни яратувчи мураббийдир». Шу маънода, шаклидан қатъи назар, барча китоблар миллий ўзлигимиз ҳамда умуминсоний қадриятларни тарғиб этишга хизмат қилиши айни муддао.

Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганидек, бугунги мураккаб ва таҳликали замонда ёзувчининг башариятни эртанги кунини ўйлаб, одамларни эзгуликка, инсоф-диёнат, меҳр-оқибат ва бағрикенгликка даъват этишга қаратилган ҳароратли сўзи ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Шу маънода, Фармойишда ноширлар ва адибларни молиявий рағбатлантириш, болалар адабиётига ихтисослашган нашриётларга молиявий имтиёзлар бериш ва моддий қўллаб-қувватлаш тизимини шакллантириш назарда тутилгани ҳам жуда муҳим, деб ҳисоблаймиз.

Ўз навбатида, эл-юртимизга азалий хос бўлган одамийлик, инсонни қадрлаш, меҳр-оқибат, бағрикенглик каби олийжаноб қадриятлар, инсонпарварлик, халқпарварлик ва ватанпарварлик каби юксак тамойиллар замондошларимиз қўлига етиб бораётган китобларнинг аҳамияти ҳамда қадрини йўқотмайдиган бош мавзулари бўлиб қолаверишига ишончимиз комил.

Шу ўринда халқимиз орасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини янада ошириш ҳамда китобсеварлик анъаналарини рағбатлантиришга қаратилган қуйидаги таклифларни билдирмоқчимиз:

биринчидан, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасидаги “Китоб музейи” негизида бу соҳа тарихий ривожининг барча қирраларини ўзида намоён этадиган “Китоблар тарихи музейи” ташкил этиш;

иккинчидан, мамлакатимиздаги барча нашриёт ва матбаа корхоналари нашр этган янги китоблар рўйхатини, ҳар бир китоб ҳақидаги мухтасар шарҳ билан бирга ҳар ойда эълон қилиб борадиган, “Библиофил” нашрига ўхшаган даврий нашр (ёхуд интернет-нашр) таъсис этиш;

учинчидан, бевосита китобларни тарғиб қилиш, китобхонлик ва китобсеварликни рағбатлантириш билан шуғулланадиган, масалан китобхонлар жамиятининг замонавий кўринишидаги алоҳида нодавлат нотижорат ташкилоти тузиш;

тўртинчидан, аввал ҳам айтганимиздек, “Тошкент — жаҳон китоблар пойтахти” мақомини олиши учун ҳар томонлама изчил иш олиб бориш;

бешинчидан, ҳар йили машҳур эртакчи адиб Ганс Христиан Андерсен туғилган куни, яъни 2 апрелда нишонланадиган “Болалар китоблари халқаро куни”, 1995 йили ЮНЕСКО конференциясида қабул қилинган “23 апрель – Бутунжаҳон китоб ва муаллифлар ҳуқуқлари куни”, “14 февраль – Китоблар совға қилиш халқаро куни” каби дунё миқёсидаги саналарни Ўзбекистонда ҳам кенг нишонлаш лозим.

Шу билан бирга, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ташаббуси асосида “Миллий тикланиш” кутубхонасини ташкил этиш ҳам муҳим аҳамият касб этади. Бўлажак кутубхонадан мумтоз ва замонавий адибларимизнинг китоблари, шунингдек, дунё адибларининг сара асарлари, хусусан, “Жаҳон адабиёти дурдоналари” тўпламининг биринчи ва яқинда нашрдан чиқадиган иккинчи китоблари, Георг Генделнинг “Амир Темур” операси каби нашрлар ўрин олиши лозим, деб ўйлаймиз.

Партиямиз фаоллари жойларда ўтказадиган “Йилнинг энг яхши китоби”, “Энг яхши китобхон оила”, “Энг яхши болалар китоби” каби танловлар ҳамда турли маданий-маърифий тадбирларда “назм ва наво” анъаналарини янада ривожлантириш зарур. Яъни, бундай анжуманларда санъат аҳли қаторида шоиру адиблар, драматург ва сценарийнавислар иштироки учун кенг имконият яратиш айни муддаодир.

Шунинг баробарида, ота-оналар мунтазам равишда ўз фарзандларини китоб дўконларига олиб боришлари, уларнинг кутубхонага қатнашини рағбатлантиришлари даркор. Китоб совға қилиш анъанасини кенг жорий қилиш керак. Ҳозирги кунда юртдошларимиз орасида байрам, тўй ва туғилган кунларда китоб совға қилиш оммалашиб бораётган бўлса-да, айримлар ҳалигача китоб ҳадя этишдан ор қилади, уялади. Ваҳоланки, китобдан улуғ совға борми?!

Хулоса қилиб айтганда, давлатимиз бошлиғининг Фармойишида белгиланган вазифалар, бир томондан, азалдан китобсевар халқимиз, шу жумладан ёшларимизнинг китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини юксалтириш юзасидан ҳозирги замон талаблари дараражасида жуда кенг имкониятлар яратишга қаратилган бўлса, иккинчи томондан, яқин вақт оралиғида Ўзбекистонимизнинг том маънода китобхонлар юртига айланишига хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар,

нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси;

ЎзМТДП фракцияси аъзоси

КИТОБХОНЛИК МАДАНИЯТИ

Nodirbek | Dekabr 25, 2017 | Madaniyat | Sharhlar mavjud emas

Китоб инсоният онгли ҳаёти ва маънавият оламининг бош тимсолларидан саналади. У – бепоён олам: бағрикенг, осмони баланддир. Китоб билим манбаи, инсоният тўплаган ҳикматлар хазинаси, ижтимоий онг маҳсулидир.

Халқимиз тилида ҳам китоб ўқиб, билим ва муносиб таълим-тарбия олиш, илм-фан билан шуғулланиш, касб-ҳунар ўрганишнинг аҳамиятига доир мақоллар жуда кўп. Жумладан, «Китобсиз ақл – қанотсиз қуш», «Бахт белгиси – билим», «Билим – ақл чироғи», «Гўзаллик – илму маърифатда», «Илм бахт келтирар, билим тахт келтирар», «Ҳунар – оқар булоқ, илм – ёнар чироқ» кабилар.

Бугун ватанимиз жадал ривожланаётган бир даврда аждодларимиз, донолар фикрида ўз аксини топган китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини шакллантиришга бўлган эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Чунки ёш авлоднинг ҳар томонлама шаклланишида китоб мутолаасининг ўрни беқиёслигини англаган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январда «Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида»ги фармойиши қабул қилинди. Бу ҳужжатда аҳолининг кенг қатламини китоб ўқишга жалб қилиш, китоб ўқиш ва китобхонликни тарғиб этиш, вояга етган фарзандларимизни боғча ёшидан бошлаб китобга меҳрли қилиб тарбиялаш, китоб маҳсулотларининг мазмунига эътибор бериш, уларни чоп этиш сифатини яхшилаш, турли мазмундаги китоблар билан тўлдирилган китоб дўконларини кўпайтириш, китоблар фондини янада бойитиш кўзда тутилган.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев: «Китобсиз тараққиётга, юксак маънавиятга эришиб бўлмайди. Китоб ўқимаган одамнинг ҳам, миллатнинг ҳам келажаги йўқ», -дея таъкидлайдилар. Шунинг учун ҳам ёшларни ҳар томонлама фикрлайдиган, маънан етук, ҳар қандай ахборотларни ақл билан таҳлил эта оладиган, баркамол инсон қилиб тарбиялаш биз, кутубхоначи ва ўқитувчиларнинг асосий вазифамиздир.

“Kitob mening do’stimsan” tadbir ssenariysi

1-BOSHLOVCHI: – Assalomu alaykum hurmatli ustozlar. Har ishda chaqqon kichkintoylar, aziz kitobxonlar.

2-BOSHLOVCHI: – Mana bugun biz “Kitobxonlar bayrami”ga bag’ishlab “Kitob mening do’stimsan” tadbirini uyushtirdik. Bugungi davramizni ochiq deb e’lon qilamiz.

1-BOSHLOVCHI: – Inson ma’naviyatining yuksalishida, dunyoqarashining shakllanishida kitobning o’rni beqiyosdir. U nafaqat bilim bulog’i, tafakkur xazinasi, balki insonga do’st, to’g’ri yo’l ko’rsatuvchi tarbiyachi hamdir. Shuning uchun ham kitob qadrlanadi.

2-BOSHLOVCHI: – U yuraklarni-yuraklarga tutashtiruvchi, qalbga ajoyib nur, aqlga qudrat beruvchi vositadir. Kitobga oshno bo’lgan odam o’z umrini chiroyli o’tkazishga, odamlarga faqatgina yaxshilik tilashga harakat qiladi.

1-BOSHLOVCHI: – Allomalar va buyuklar ham barcha muvaffaqiyatlari, yaratgan kashfiyotlari uchun kitobdan minnatdor bo’ladilar.

1-BOLA: – Kitobdan yaxshiroq do’st yo’q, undan ortiq g’amxo’r yo’q, unda yuz rohat bor, hech qachon ozor yo’q.

2-BOLA: – Go’zal, dono xatti-harakatdan tug’iluvchi ezgu saxovatlarimizning asosiy qismi uchun kitobdan minnatdormiz.

3-BOLA: – Taraqqiyotning umumiy ko’lami­da har bir xalqning o’rni o’sha xalq o’gitlari, kitoblarning soni bilan belgilanadi.

4-BOLA: – Kitobsiz uy – jonsiz toshday gap.

5-BOLA: – Kitoblar xazinasi, umuman olganda, hayotning o’ziga xos badiiy ko’zgusidir.

Qo’shiq. Kitob mening do’stimsan.

Yosh o’ynoqi ko’zlarim,
Shuur olar kitobdan.
Tarkib topib so’zlarim,
Baxtim kular kitobdan.

Shuning uchun deymanki,
Kitob mening do’stimsan.
Jovon ichra joylashgan
Quyosh sochib nur-ziyo.

Har yaxshilik, har yomon,
Qat-qatida joylashgan.
Shuning uchun deymanki,
Kitob mening do’stimsan.

Barcha bilmas qahramon,
El-yurtlarga men oshno.
Armonlarim tarqatib,
Qonib o’qish bir odat.

Shuning uchun deymanki,
Kitob mening do’stimsan.

1-BOSHLOVCHI: – Darhaqiqat, kitobni oftobga qiyos etishlari bejiz emas. U dillarni uyg’otib munavvar etish bilan birga mavjudot sirlaridan ogoh qiladi. Yashashdan saboq beradi, qiyinchiliklarni yengish yo’llarini, yaxshilik bilan yomonlikni, oq bilan qorani ajratishga o’rgatadi.

2-BOSHLOVCHI: – Kitob zehnlarni charx­lab, bilimlar xazinasiga eshik ochadi.

1-BOSHLOVCHI: – Kitob bayrami nur quyosh bayramidir. Kitob yolg’izligingda hamroh, g’amginligingda tabib bo’ladi.

2-BOSHLOVCHI: – Barcha ilmparvar, odil podsholarning saroylari qoshida kutubxonalari bo’lgani bejiz emas. Odamzod kitobsiz johilga aylanadi, kitob nuridan bahra olmasa, jaholat bot­qoqiga g’arq bo’ladi.

“Kitob” rivoyati asosida sahna ko’rinish.

O’tgan zamonda bir podsho bo’lgan ekan. Kunlardan bir kun u vazirlarini chaqirib ularga: “Dunyoda eng zo’r, kerakli va hamma narsadan xabardor qiluvchi narsa nima?”, – deb savol beribdi. Vazirlar saroy a’yonlaridan so’ra­shibdi. Kishilar u deyishibdi, bu deyishibdi. Birovi dunyoda eng zo’ri qilich desa, ikkinchisi non debdi. Hamma o’z bilganini aytibdi. Bu xabarni vazirlar podshoga yetkazishibdi. Shunda podsho ularning bu javobi noto’g’ri ekanligini aytibdi.
Shunda vazirlar: – Podshohi olam bizga muh­lat bering, – deyishibdi.
Podsho: – Sizlarga uch kun muhlat beraman, – debdi darg’azab bo’lib.
Qo’shni podsholikda ta’rifi yetti iqlimga ketgan donishmand yashar ekan. Undan vazirlardan birining xabari bor ekan.Vazir podshoning savollariga shu donishmand javob bera olishini bilibdi va uni izlab topibdi. Vazir unga podshoning savollarini aytibdi.
Donishmand hech ikkilanmay dunyoda eng zo’r, kerakli va hamma narsadan xabardor qiluv­chi narsa bu – kitob, – deb javob beribdi. Do­nish­mandning javobi podshoga ham ma’qul tu­shibdi.

1-BOSHLOVCHI:
– Kitob do’sting bo’lsin, undan bilmaganing bilib ol,
Dunyo ko’rib olim bo’lay desang faqat bilim ol.

2-BOSHLOVCHI:
– Kitob quyosh bo’lsa, maktab bir jahon,
Unda kamol topar haqiqiy inson.

1-BOSHLOVCHI: – Qadimda ota-bobola­ri­miz kitobni qo’llariga olgach, uni avval o’pib, keyin ko’z­lariga surtganlar. Uning bir varag’ini ham yirtmaganlar. Har xil joylarga tashlamaganlar. Kitobni muqaddas deb bilganlar.

2-BOSHLOVCHI: – Kitob uni ko’p o’qigan odamga omad, quvonch olib kelishi, shub­hasiz. Odamlarning yaxshi kunlarida kitobning hissasi bor.

She’r. Kitob deydi

Tanishaylik men kitob,
Asl bilimlarga kon.
Boylik beray behisob,
Bo’lsang agar qadrdon.
Lekin yirtib burdalab,
Kamaytirma varag’im.
Sendan yana bir talab,
Iflos qilma hech yog’im.

1-BOSHLOVCHI: – Yana donolar fikrlariga quloq tutaylik.

1-BOLA: – Kitoblar aql farzandlari.

2-BOLA: – Kitob fikrlash qobilyatimizni harakatga keltiruvchi ixchamgina quroldir. U aqliy tamballigimiz bilan kurashishimizda bizga ko’maklashuvchi tafakkur, quvvat.

3-BOLA: – Kitoblar jonsiz, ammo sodiq do’st­dir.

4-BOLA: – Biror yaxshi kitobni o’qib o’z xayotlarida mutlaqo yangi lavha ochgan kishilar ozmunchami?!

5-BOLA:- Goho odam kitobni o’qib tugatganda mutlaqo o’zgarib qoladi. Eng mag’rur aql egalari-yu, o’ta nazokatli shaxslar ham bu joziba qarshisida bo’yin egadilar.

6-BOLA: – Kitobni qadrlamoq kerak, bu tafakkur qasriga izzat ehtirom bilan qadam qo’ymoq lozim.

7-BOLA: – Kitob yolg’izlikka do’st, uni o’qish bilan odam o’zligini anglaydi.

8-BOLA: – Yurakka tekkan birinchi kitob-bamisoli birinchi muhabbat.U kelgusida insonning butun tuyg’ular olamini beixtiyor o’ziga jalb etadigan jilvagar ko’zgudir.

1-BOSHLOVCHI: – Aziz bolajonlar, kitob haqida qancha gapirsak ozlik qiladi. Biz kitobning qadriga yetib, uni asrab-avaylashimiz kerak. Kitob aql chirog’i, kitob bebaho boylik. Kitob xazina, bilim.

2-BOSHLOVCHI: – Hurmatli ustozlar, aziz bolajonlar. Shu bilan bugungi “Kitob – mening do’stimsan” mavzusidagi tadbirimiz o’z nihoyasiga yetdi. Barchangizni kutubxonamizning faol kitobxonlari bo’lib qolasiz, deb umid qilamiz.

Kitob taqdimoti o‘tkazildi

Маълумки, байрам арафасида Ички ишлар вазирлиги раҳбариятининг бевосита ташаббуси билан, таниқли олим, юридик фанлари доктори исътефодаги полковник Абдуғаффор Сатторов томонидан яратилган “Эл-юрт осойишталиги генераллари” номли китоб чоп этилган эди. Тақдимотда дастлаб ушбу китобнинг мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритилди.

Тадбирда Ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумотлар маркази бошлиғи, полковник Бахтиёр Каримов сўзга чиқиб, ички ишлар органлар ходимлари ўртасида китобхонлик маданиятини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўҳталди ва барча ходимларга тақдимоти ўтказилган китобни олиб ўқишни маслаҳат берди.

Тақдимот жараёнида мазкур китоб соҳа ходимлари учун муҳим ва тарихий қўлланма эканлиги, унда жамланган генералларнинг ҳаёт йўли ва фаолиятидан ибрат олиш кераклиги қайд этилди ва унинг саҳифаларидан жой олган қаҳрамонлар ички ишлар органларида кўп йиллар самарали фаолият юритган, турли мураккаб даврлар, қалтис вазиятларда ҳам ўз жонини аямасдан, мамлакатда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашишга муносиб ҳисса қўшган фидойи ходимларнинг ибратли ҳаёти ва фаолияти ҳақида ходимларга батафсил маълумот берилди. Китоб тақдимотда раҳбарият ва шахсий таркиб иштирок этди.

Qiziqarli malumotlar
Kitob mening do stimsan tadbir ssenariysi