Kitob haqida hikmatli gaplar

Kitob haqida hikmatli gaplar

Keksalarni e’zozlashni sunnatlarida joriy qilgan va bu ishda barchaga o‘rnak bo‘lgan oxirzamon Payg‘ambari Muhammad Mustafoga mukammal va batamom salavot va salomlar bo‘lsin!

Китоб – миллатнинг маданий ва маънавий мероси

Ислом дини илму маърифатга тарғиб қилувчи диндир. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)га нозил қилинган дастлабки оятларда илм олишга ундаш маъноси борлигининг ўзи ҳам Ислом илму маърифат дини эканлигининг ёрқин далилидир:

“Ўқинг (эй, Муҳаммад! Бутун борлиқни) яратган зот бўлмиш Раббингиз исми билан!” (Алақ-1).

Абдуллоҳ ибн Аббос (р.а.) шундай деганлар: “Сулаймон ибн Довуд(а.с.)га илм, мол-дунё ва подшоҳликдан бирортасини танлашлик ихтиёри берилганда, у Зот илмни танладилар. Натижада, Аллоҳ таоло у Зотга илм билан бирга мол-дунё ва подшоҳликни ҳам қўшиб берди”. Зеро, илм ақл чироғи, дейдилар. Илмли кишининг йўли доимо чароғон бўлиб, у ҳамма ерда ҳам қадрланади. Бу дунёнинг қоим туриши ҳам олимларнинг илмига боғлиқ эканлиги Пайғамбаримиз (с.а)нинг ҳадисларида баён этилган. Ҳазрати Али (к.в.) шундай деганлар: “Илм мол-дунёдан яхшидир, чунки илм сени ножоиз ишларни қилишдан сақлайди. Молни эса ўғирлаб кетмасликлари учун ўзинг қўриқлайсан. Мол-дунё сарф қилинса камаяди, илм эса тарқатиш билан янада зиёда бўлаверади”.

Китоб — инсоннинт энг яқин дўсти ва маслаҳатчиси, ақл қайроғи ва билим манбаидир. Китоб фикрлаш қуроли, хазиналар калити, тафаккур манбаи бўлгани учун ҳам халқимиз уни нондай азиз, мўътабар ва мукаддас деб ҳисоблаган. Шунинг учун китобта муҳаббат, уни қадрлаш, ўқишга иштиёқ халқимизнинт қон- қонига сингиб кетган. Кишининг маданияти унинг китобида акс этади. Шу маънода бугунги кунда китоб ўқиш ва унга муносабат бир қадар сусайгандек. Чунки ёшлар кўпроқ кино, видео, телевидение, компьютерга берилиб кетди. Компьютер ҳозирги кунда кўпгина хонадонларга ҳам кириб келган. Исталган янгилигу ахборотларни бу воситалардан хоҳлаганча олиш мумкин. Ачинарлиси, бутун китоб ўқиш учун вақт сарфлашга ҳожат йўқдек. Аслида, ҳеч бир ахборот воситаси, кино ёки видеофильм бадиий асар ўрнини босолмайди. Масалан, “Ўттан кунлар” романи асосида ишланган фильм қанчалик маҳорат билан суратта олинган бўлмасин, китобнинг таъсирини, жозибасини беролмайди. Китобхонлик оиладаги муҳитга ҳам боғлиқ. Маърифатли оилаларда китобга эътибор фарзандлар тарбиясида қўл келади. Инсон ўзининг фикрлаш қобилияти, маънавият дунёси билан тирик. Одамни бошқа мавжудотлардан ажратиб турувчи омиллардан бири ҳам унинг маънавияти ҳисобланади.

Хўш, биз инсонлар маънавий озуқани қаердан оламиз? Албатта, “билимлар манбаи” бўлмиш китобдан. Китоб – бебаҳо бойлик экани барчамизга маълум. Бирорта санъат турини телевидение ва радио, замонавий компьютерлар имконияти ва афзалликларини инкор қилмаган ҳолда айтиш мумкинки, буларнинг ҳеч бири китоб ўрнини боса олмайди. Айниқса, бадиий китоблар ҳар бир кишида инсоний фазилатларини кучайтиради, дунёқарашини кенгайтиради. “Ўзимдаги барча яхши хислатларим учун китобдан миннатдорман”, деган эди ўз давридаги алломалардан бири.

Дарҳақиқат, китоб бизнинг дўстимиз ҳисобланади. Лекин афсуски, бугунги кунда орамизда бу бебаҳо-маънавий бойликдан баҳраманд бўлиш ўрнига “Интернет кафе”ларда вақтини беҳуда ўтказаётган ёшлар учраб туради. Авваллари на компьютер, на интернет бўлган. Ота- боболаримиз “Бобурнома”, “Ўткан кунлар”, “Меҳробдан чаён” сингари бебаҳо асарларни ўқиб, улғайишган. Хўш бугунчи? Кўпчилик, айниқса, ёшлар интернетни китобдан афзал билишади. Шу ўринда бу замонавий ахборот воситасининг салбий оқибатлари ҳам йўқ эмас. У туфайли бугун китобга бўлган меҳр тобора камайиб боряпти. Унутмайликки, китоб бизнинг энг яхши дўстимиздир. Биз қанча кўп китоб ўқиганимиз сари, шунча тушунчамиз кенгаяди. Афсуски, кўп ёшлар интернетни китобдан устун қўймоқда. Бу эса уларни дангасаликка гирифтор қилмоқда. Китоб – бу офтоб, у билимлар сарчашмасидир. Китобни инсон тафаккурининт қанотларига ўхшатишган. Зеро, тафаккури, фикр доираси кенг маърифатли кишилар жамиятнинт чинакам бойлигидир. Аксинча, ҳаётда рўй бериб турадиган айрим нохушликлар илдизи эса маърифатсизлик, китоб ўқимасликнинт аччиқ меваси. Темирни занг кемирганидек, одамни ҳам маънавиятсизлик мўрт қилади. Маънавият эса инсонга китоб ўқиш орқали юқади. Ҳар қандай янгилик ҳам бир кун эскиради, бироқ инсониятнинт минг-минг йиллар давомида қўлга киритган ақлий ҳамда фикрий дурдоналарини ўзида жамлаган китоблар асло эскирмайди. Бинобарин, китоб-ҳамиша илм-маърифат, адаб ва ахлоқ манбаи бўлиб келган. Бугунги кунда ёш авлодни миллий қадриятлар руҳида тарбиялашда ҳам китобдан кўра қудратлироқ восита йўқ. Инсон ақлий салоҳиятининг юксалишида китобниш ўрни беқиёс. Зеро, китоб туфайли дунёқарашимиз бойиб, тафаккуримиз янада ўсиб бораверади. Не-не улуғ зотлар китобга ошно бўлиб, етукликка эришган, комил инсон даражасига етишганлар.

Китоб – инсон маънавияти ва дунёқарашини юксалтирувчи муҳим манбаа ҳисобланади. Китоб ўқиган инсон мулоҳазали, билимли бўлиб, юксак тафаккури ила бошқалардан ўзининг дунёқараши ва фикрлаши билан ажралиб туради. Китоб билан ошно бола яхши инсон бўлиб улғаяди. Шунинг учун ҳам оилада, боғча ва мактабларда болаларнинг китобга меҳрини, адабиётга қизиқишини ошириш ота-оналарнинг, ўқитувчиларнинг вазифаси.

Кўп китоб ўқиган кишининг билим савияси юқори, муомала маданияти юксак, етук инсон сифатида ҳаётда ўз ўрнини топа олади. Бироқ, бугунги кунда китобга, китоб ўкишга бўлган эҳтиёж ва интилиш, айниқса, ёшлар орасида тобора камайиб бормоқда. Бу эса жуда ачинарлидир. Қанчадан қанча китоблар, китоб жавонлари ва дўконларида шунчаки кўргазма сифатида турибди. Табиий савол туғилади. Нега шундай? Нима учун китоб ўқимай қўйяпмиз?

Минг афсуски, китоб ўқиш ўрнига қимматли вақтини қандайдир бекорчи ҳолатларга, турли кўнгилочар ўйинларга сарфлаётган инсонлар ҳам орамизда оз эмас. Ундайлар фикрлашда, ўзини тутишда ҳам маънавияти юксак эмасликларини намоён этиб қўйишади. Техника асри даврида яшаяпмиз, кундан-кунга техник воситалар тараққийлашиб, уларга бўлган эҳтиёж ортиб бормокда. Хусусан, қўл телефонлари, турли интернет тизимини бунга мисол қилишимиз мумкин. Тўғри, Юртимизда ёшларга кенг имкониятлар яратиб берилмоқда. Чунки миллатимиз шаънини, миллий ғуруримизни юксалтирувчи бу – ёшлар. Шу боис, турли миллат ва элатларнинг ёшлари каби ўзбек ёшлари ҳам дунё билан мулоқотда бўлиши керак. Бунга ҳеч қандай тўсиқ йўқ. Лекин айрим ёшлар берилган имкониятлардан унумли фойдаланиш ўрнига, интернетдаги кўнгилочар ўйинлар, танишувлар, ёшлар онгини заҳарловчи сайтларга кириб, у ердаги маълумотлар билан танишмоқдалар. Бунинг оқибатида уларнинг дунёқараши бир томонлама бўлиб қолмоқда.

Қадимда буюк шоир ва ёзувчиларимиз, олимларимиз китобга шу қадар меҳр қўйган эдиларки, ҳатто тунлари шам ёруғида китоб мутолаа қилганлар. Сўз мулкининг султони Навоий хазратлари 7 ёшида Фаридиддин Атторнинг “Мантиқут-тайр” асарини ёд олган, буюк муҳаддисимиз Имом ал-Бухорий ҳазратлари эса олти мингдан зиёд ҳадисни ёд билган. Аммо у даврларда бизга яратиб берилаётган имкониятларнинг бир қисми ҳам бўлмаган. Лекин улар ўз мақсадлари сари интилиб, юксак маънавият соҳибига айланишган. Демак, биз учун берилаётган имкониятдан унумли фойдаланиш хар биримизнинг ўзимизга боғлиқ. Тўқликка шўхлик эса ўзбек миллатининг ёшларига хос фазилат эмас. Аслини олганда, айрим ёшларимиз бундай лоқайдликдан йирок. Улар ўзларининг ҳур фикрлиги ва юксак маънавияти билан ажралиб туради. Бирок, гуруч курмаксиз бўлмагани каби инсонлар орасида хам маънавий кашшоқ кишилар йўқ эмас. Бундайларнинг лоқайдликлари натижасида “енгил ҳаёт” ихлосмандлари сафи ортиб бормокда. Окибатда китоб ўкиш унутилмокда. Маънавияти саёз, китоб ўқимайдиган инсонлар оиласида тарбия топаётган фарзандлар келажакда баркамол шахс бўлиб улғаймайди.

Шу боис, ҳар бир инсон билимлар калити бўлмиш – китоб билан дўст бўлмоғи лозим. Ахир дунёда китобдан кўра яхшироқ дўст ва маслакдош йўк.

Атоқли адибимиз Ойбек таърифича, китоб – тафаккурнинг толмас қанотларидир. Шу маънода айтиш мумкинки, китоб – инсоннинг қалб гавҳари, тафаккур хазинасидир. Биз шунга эришишимиз керакки фарзандларимиз учун китоб энг бебаҳо совға бўлсин. Шундагина фардандларимиз биз орзу қилгандай, маънавий етук, теран фикрлай оладиган, катта ва кичикка меҳрибон, Ватанига содиқ, инсофли, диёнатли ва олийжаноб инсонлар бўлиб камол топадилар.

Одилжон Нарзуллаев Янгийўл тумани
“Жоме” жоме масжиди имом хатиби

Kitob haqida hikmatli gaplar

“Bizga sajda yarashadi” asari muallifi Ahmad Gunbay Yildiz bo’lib, uning jida ko’p mashxur asarlari mavjud. Ushbu asar shular jumlasidandir. Asarni o’qir ekansiz kitob bir nechta hikoyalardan tashkil topgan. Kitobda nasroniy qizi Maryamning islom dinini qabul qilishi haqida, “Iblis o’z burchidan tondimi?”, O’lim hayotning boshlanishi, kabi hikoyalar mavjud. Asarni albatta o’qib chiqishni tavsiya qilamiz. Turk tilidan ushbu asarni maxorat bilan o’zbek tiliga Ozoda Ahmedova, Shohsanam Ochilovalar tarjima qilishgan.

Oq nilufarlar yurtida

Yozuvchi Grigoriy Petrov Yevropa bo‘ylab sayohat qilib, turli xalqlar hayotini o‘rganadi. Uning mashhur kitoblaridan biri “Oq nilufarlar yurtida” 600 yil mustamlakachilikda yashagan fin xalqining qanday oyoqqa turgani haqida hikoya qiladi. Yozuvchi 1900 yillarda Finlandiyaga qilgan sayohatlari davomida o‘zini anglayotgan, hayotini yaxshilashga urinayotgan finlar bilan suhbatda bo‘lgan. Uzoq yillar Shvetsiya va Rossiyaning qarami bo‘lgan Finlandiya 1917 yilda o‘z mustaqilligini e’lon qiladi. Kitobda shu davrgacha bo‘lgan hayot haqida so‘z boradi. Asarda odamlar hayotini yaxshilashga bel bog‘lagan qahramonlar va ular tutgan yo‘llar haqida bayon qilinadi.

Sohilsiz dengiz

“Sohilsiz Dengiz” kitobi Ahmad Muhammad Tursun qalamiga mansub bo’lib, bu kitob ulug’ ajdodimiz xadislar olami sultoni bo’lgan Muhammad Ibn Ismoil Buxoriy bobomizning xayot yo’llarini hikoya qilib beradi. Buxoriyning qadam yoʻllarini tasvirlagan muallifning ishlayotgan usullariyu, mukammal idroki huddi sizni oʻsha olam ichra qushdek parvoz qildiradi. Bu asarning juda tasirli joyi har bir tolibi ilmning qanday bilim olish, unga erishish, hayotda qanday yashash kerakligi buyuk ulamolarimiz va shayxlarimiz tilidan aytilgan. Bundan bir parcha: Tolibi ilm uchun 4ta» коф» kerak. Kissai padar- ota kissasi Kosai modar- ona kosasi
Kashishi ustoz- ustoz eʼtibori Koʻshishi shogird- shogird harakati.

Ma`naviy Masnaviy (To’plam)

” Ma`naviy Masnaviy” (To’plam) asari Jaloliddin Rumiyning shoh asarlaridan biri hissoblanib, bu asarda sharq va gʻarb adabiyotida buyuk asarlardan biri sifatida taʼriflanadi. Oltita katta jilddan iborat ushbu asar 26840 baytdan (51370 misradan), Qur’onning 70 foiz maʼnosini oʻzida jamlagan va asar 690 ta hadisga sharh, 270 ta turli mavzudagi hikoyalardan iboratdi

Islom iqtisodi. Global inqirozdan chiqish

”Islom iqtisodi. Global inqirozdan chiqish” kitobi Turkiyaning mashhur ilohiyotchi olimi va doktori hissoblangan Ehson Shenojakning mazkur mavzudagi uzoq yillik izlanishlari mevasi boʼlib, kitobda “Islom iqtisodiyoti” mavzusi sodda holda, aniq dalillar asosida tushuntirib berilgan.

Jangchi

“Jangchi” qissasi o’z motivi bilan o’zbek adabiyotida yangi yo’nalishni ochdi. Payg’ambarlar – xalqning najotkorlari haqidagi timsollar zamonaviy adabiyotimizda deyarli uchramaydi.

Qur’oni karim va o’zbek tilidagi ma’nolar tarjimasi

Shukronalik- inson ziynati. Bugungi tinchlik-osoyishtalik, erkin va faravon hayotga shukrona keltirish, uning qadriga yetish xayru barakani yanada ziyoda qiladi. Ushbu kitob sizga ayni yaratganning bergan ne’matlariga shukrona keltirishni o‘rgatadi. Shukrona keltirib, qalblari nurga to‘lgan ayollarning hikoyalarini Mazkur kitob – kitobxonlarimiz tomonidan mamnuniyat bilan kutib olingan «Tafsiri Hilol»ning qisqartirilgan, maxsus nashri bo‘lib, unda faqat oyatlarning asli hamda ma’nolarning o‘zbekcha tarjimasi berilgan. Bu esa Qur’oni Karimni tilovat qiluvchilar uchun qiroat davomida oyatlarning mazmuni bilan ham tanishib borish imkonini beradi. «Qur’oni Karim va o‘zbek tilidagi ma’nolari tarjimasi»ning muqaddimasidan uning ushbu nashrning o‘ziga xos xususiyatlari haqida keng ma’lumot olishingiz mumkin. eshitib, ko‘zingizdan yosh chiqadi, ich-ichdan to‘lqinlanasiz, tilingizdan shukronalik tushmay qoladi. Eng muhimi, sizga tanish bo‘lgan psixolog, “Azizam” psixologik klubi rahbari Azizaxon Tashxodjayeva bilan qalban yaqinlikni his etasiz, uni xuddi oldingizda turgandek his etasiz. Kitob sizni shukronalikka o‘rgatar ekan, qalbingiz quvonchga, hayotingiz faravonlikka yuz tutadi.

Qarz va unga bog’liq masalalar

Bandalarini qarzi hasan berishga undagan Alloh taologa U Zotning jaloliga va jamoliga munosib hamdu sanolar bo‘lsin! Qarz muomalasini go‘zal ravishda olib borishni o‘rgatgan zot, Alloh taoloning oxirgi nabiysi Muhammad Mustafoga salavot va salomlar bo‘lsin! Qarz masalasi azal-azaldan, doimiy ravishda kishilarning boshini qotirib kelayotgani masalalardan biri ekanligi hech birimizga sir emas. Bu masalada musulmon kishi o‘zini qanday tutishi lozimligi xususidagi hukmlarni keragicha o‘rganish har bir musulmon uchun juda ham zarurdir. Zotan, inson kim bo‘lishidan qat’i nazar, hayoti davomida qarz muomalasiga duch kelishi turgan gap: kimdir qarz oladi, kimdir qarz beradi. Qarz olgan ham, qarz bergan ham, qarzga guvoh bo‘lgan ham bu ish bo‘yicha mavjud shar’iy ta’limotlarni, qarzning shariatdagi hukmlarini bilishi lozim. Qarz masalasi turli sabablarga ko‘ra bugungi kunimizning dolzarb masalalaridan biriga aylanib qoldi, desak mubolag‘a qilmagan bo‘lamiz. Avvalgi tuzum davrida kishilarning iqtisodiy faoliyati qat’iy chegaralangan, xususiy mulkchilik deyarli man qilingan edi. Shu sababli qarz masalasi ham chegaralangan, odamlar bu muammoga hozirgichalik duch kelishmasdi. Yangi sharoitda ko‘pchilikda oson yo‘l bilan tezroq va ko‘proq boylik orttirish istagi avj oldi. Ularning xayoli bu maqsadga erishishning eng oson yo‘li qarz olib, tijorat qilish yoki biror tadbirkorlik bilan shug‘ullanish, degan fikr bilan band bo‘ldi. Odamlar «Falon miqdorda qarz olib, uni bir marta «aylantirsam», buncha foyda ko‘raman, ikki marta «aylantirsam», mana buncha bo‘ladi», qabilidagi hisob-kitoblarni qilishga tushdilar. Har kim qilmoqchi bo‘lgan ishini yaxshi biladimi-yo‘qmi, o‘ziga, hozirgi sharoitga to‘g‘ri keladimi-yo‘qmi, baribir, natijasi albatta zo‘r bo‘ladi, degan xayol bilan harakat boshladi. Ko‘proq «Falonchi-pistonchilar buncha qarz olib, chetdan mol olib kelib sotgan ekan, buncha foyda ko‘ribdi, men ham shunday qilmoqchiman», qabilida ish ko‘rish avj oldi. Falonchining ota-bobosi bu ishning ustalari bo‘lgani, u mazkur ishni ulardan o‘rganib o‘zlashtirib olgani haqida o‘ylash ularning xayoliga ham kirib-chiqmasdi. Chuqur o‘ylamay, shoshilib qilingan ana shunday ishlar oqibatida «tadbirkorlar» orasida ishni eplay olmay, qarzga botib qolish hollari asta-sekin ko‘paya bordi. Kishilar o‘rtasida bu borada kelishmovchiliklar, tortishuvlar, urush-janjallar paydo bo‘la boshladi. Qarz berganlar bergan qarzlarini qaytarib olish qiyin bo‘layotganidan, qarz olganlar esa «hisoblagich aylanib» turganidan tinmay shikoyat qilishardi. Bora-bora qarz olganidan tonayotganlar va qarzni qaytarib olish uchun odatdan tashqari chora-tadbirlar ko‘rayotganlar haqida gaplar urchiy boshladi. Odatdagidek, qilar ishni qilib qo‘yganidan, ko‘za sinib, suv to‘kilganidan keyin mullalarga murojaat qilish ham boshlanib ketdi. Qarz olib, qarz berayotganlarida shariat ham, ahli ilm ham yodiga kelmagan kishilar boshlariga ish tushganidan keyin muammoni hal qilish uchun shariatning hukmini, ahli ilmning aralashuvini istab qolishardi. Bu holat domlalarni ham qarz va unga bog‘liq masalalar bo‘yicha kitob titishga, so‘rab-surishtirishga majburladi. Avval bu kabi masalalar kam bo‘lganidan ulamolar ham ular haqida chuqur tahlil qilingan javoblarni tayyor holda topish ishida bir muncha qiynalishlari turgan gap edi. Eng qiyini, shariat ta’limotlariga amal qilmasdan olib borilgan moliyaviy muomalalarda paydo bo‘lgan muammolarni shariat hukmi bo‘yicha hal qilish kerak bo‘lardi. Mazkur masalalarning deyarli barchasida «Agar avvaldan so‘rab, shariat bo‘yicha ish tutganingizda, bu holga tushilmasdi», degan gaplar bo‘lar edi. Misol uchun, ikki tarafning gapi bir-biriga to‘g‘ri kelmay qolganda, «Orangizda bo‘lgan qarz muomalasini yozib qo‘yganmisizlar?» deb so‘ralsa, ikkisi ham «Yo‘q», degan javobni berardi. «Guvohlar bormi?» degan savolga ham xuddi shu javob olinardi. Qarz borasidagi mashmashalar hozirgi kunimizda ham davom etmoqda. Eng yomoni, qarz berish imkoni bor kishilar bo‘lib o‘tgan hodisalardan keyin birovga qarz berishga botina olmay qolishdi. Qarzdorlarning ba’zilari qarzni to‘lashga harakat qilish o‘rniga turli-tuman hiylalarni ishga solishga o‘tdilar. Qolganlari esa qarzni qanday uzish haqida o‘ylab, xayollari parishon bo‘lib yurishibdi. Qabulimga kiradigan kishilarimizning ma’lum qismi qarzdorlar bo‘lib, ular mendan qarzni uzish uchun nima qilish va o‘zlarini qanday tutish kerakligi borasida maslahat, bu boradagi duolarni so‘raydilar. Shuningdek, jamiyat miqyosida ham qarz muammosi haqida, qarz berib, qaytarib ololmay yurganlarning fig‘onlari, qarzni bermay yurganlarning firiblari borasidagi va shunga o‘xshash turli-tuman gaplar hali-hanuz ozaygani yo‘q. Mazkur muammolar va ularga bog‘liq holatlar bo‘yicha kerakli shar’iy ma’lumotlarni alohida risola shaklida taqdim qilish haqida kamina xodimingiz anchadan buyon o‘ylab, reja qilib yurar edi. Alloh taoloning irodasi ila shu kunlarda mazkur rejani amalga oshirish fursati kelganday bo‘lib qoldi. Haq subhanahu va taolodan yordam so‘ragan holda bu ishni amalga oshirishga qo‘l urdik. Alloh taoloning O‘zi bu ishda bizga yordamchi bo‘lsin!

Keksalarni e’zozlash

O‘zining abadiy dasturi bo‘lmish Qur’oni Karimda bandalarini keksalarni qadrlashga amr qilgan Alloh subhanahu va taologa jaloli va jamoliga mos hamdu sanolar bo‘lsin!

Keksalarni e’zozlashni sunnatlarida joriy qilgan va bu ishda barchaga o‘rnak bo‘lgan oxirzamon Payg‘ambari Muhammad Mustafoga mukammal va batamom salavot va salomlar bo‘lsin!

Keksalarni va o‘zidan kattalarni ehtirom qilish o‘z qadr-qiymatini bilgan har bir jamiyatning eng ahamiyatli qadriyatlaridan biri hisoblanadi. Bu qadriyatlar ularga amal qilgan jamiyatlarda o‘ziga munosib oliymaqom joy oladi. Mazkur jamiyatlarda har bir inson keksalarni e’zozlash bo‘yicha o‘zining mas’uliyatini yaxshi biladi va bajaradi. Ana shunda har bir ish va shaxs o‘z o‘rnini topadi.

Qadimda bobo va momolarimiz dinimiz ta’limotlariga amal qilish jarayonida bu boradagi ko‘rsatmalarni ham go‘zal tarzda amalga oshirganlar va barchaga o‘rnak bo‘lganlar.

Musulmonlar orasida keksalar doimo qadrlanib kelgan, chunki Islom shariatida bu ishga alohida ahamiyat beriladi. Zotan, qarilik inson hayotining ojizlik va zaiflik bosqichi hisoblanadi. Shuning uchun yosh, baquvvat chog‘ida jamiyatga xizmat qilgan kishilarga qarigan chog‘larida yaxshilik qilish ularning yaxshiligini yaxshilik bilan qaytarish sirasidagi ishlar qatoriga kiradi. Islom shariatida har bir qariyaga o‘ziga yarasha imtiyoz be-rilgan. Ularning har biri jamiyatda e’zozlanish va ehtirom qilinish haqqiga egadir. Mazkur holatlarning barchasi musulmon-lar yashaydigan jamiyatda yaqqol ko‘zga tashlanib turadi.

Biz, bugungi kun musulmonlari ham mazkur bobo va momolarimizga munosib bo‘lishimiz, barcha go‘zal odoblarimizga amal qilib, keksalarni e’zozlash, ularga izzat-ikrom ko‘rsatish ishlarini qoyilmaqom tarzda yo‘lga qo‘yib borishimiz lozimdir.

Kattalarni ulug‘lash, e’zozlash, avaylash barcha payg‘ambar alayhissalomlarning sunnati va musulmon jamiyatlarining aso-siy belgilaridan biridir. Hozirgi kunda insonparvarlik borasidagi dinimiz ta’limotlarini o‘rganib, ularga amal qilishni yo‘lga qo‘yib borish jarayonida keksalarni e’zozlashdek buyuk insoniy fazilatni yaxshilab yo‘lga qo‘yib borish hammamiz uchun nihoyatda foydali bo‘ladi.

Keksalarga ko‘rsatiladigan hurmat va e’zoz musulmonlar ja-miyatida shariat ta’limoti asosida amalga oshiriladi. Ya’ni bu borada Qur’oni Karim oyatlaridan, Nabiy alayhissalomning hadislaridan, ulamolarning ijmo’laridan va ulug‘larning amal-laridan dalillar, hujjatlar bordir.

Quyidagi satrlarda keksalarni e’zozlash borasida kelgan oyat, hadis va shar’iy ta’limotlarni qo‘ldan kelganicha o‘rganib chiqishga ojizona harakat qilamiz. Alloh taoloning O‘zi bu ishi-mizning oson va manfaatli bo‘lishini nasib etsin!

Ko’makchi haqida ma’lumot

Yordamchi so’z turkumlari mustaqil so’z turkumlaridan farqlanadi. Ular lug’aviy ma’noga ega emas, morfologik jihatdan o’zgarmaydi, gapda sintaktik vazifa bajarmaydi, yasalish xususiyatiga ega emas.

Mustaqil lug’aviy ma’noga ega bo’lmay, gap bo’laklari va gaplarni o’zaro bog’lash, xilma-xil munosabatlarni ko’rsatish yoki ularga qandaydir qo’shimcha ma’no qo’shishga xizmat qiladigan so’z turkumlari yordamchi so’z turkumlari deyiladi. YOrdamchi so’z turkumlariga bog’lovchi, ko’makchi va yuklama kiradi.

Ko’makchi haqida ma’lumot

Ot, va otlashgan so’zlardan keyin kelib, ularni boshqa so’zlarga tobelanish yo’li bilan bog’laydigan yordamchi so’zlar ko’makchi deyiladi: O’z qo’li bilan to’g’riladi. Ko’makchi qaysi so’zdan keyin kelsa, o’sha so’z bilan birgalikda bir so’roqqa javob bo’lib, bir xil gap bo’lagi vazifasini bajaradi.

Ko’makchilar quyidagi turlarga bo’linadi:

  1. Sof ko’makchilar lug’aviy ma’nolarini butunlay yo’qotib, vazifa jihatidan kelishik qo’shimchalariga yaqin turadigan so’zlardir: bilan, uchun, kabi, sari, singari, sayin, uzra , qadar, yanglig’. Bunday ko’makchilar urg’u olmaydi, urg’u ko’makchidan oldingi so’zning oxirgi bo’g’iniga tushadi (22; 61).
  2. Ko’makchi vazifasida qo’llanuvchi so’zlar (vazifadosh ko’makchilar (22; 63) gapda o’rni bilan mustaqil so’z, o’rni bilan ko’makchi bo’lib keladi. Bular quyidagi turkumlardan ko’makchilarga ko’chadi:

1) ot turkumidan: tomon, tashqari, bo’yi, chamasi, holda, yo’sinda;

2) sifatdan: sababli, tufayli, qarshi, chog’li, doir, muvofiq, o’zga, boshqa; 3) fe’ldan: qarab, qaraganda, ko’ra, tortib, degan, deydigan, osha, bo’ylab, yarasha, qaramasdan, qaramay, qarata;

4) ravishdan: avval, so’ng, keyin, burun, ilgari, beri, beri, buyon, asosan, binoan.

  1. Ko’makchi-bohlovchilar bog’lovchi vazifasini ham bajaradigan ko’makchilar: bilan, deb, deya. Masalan: daftar bilan qalam; Umrim shirin o’tsin deb(deya), u ko’p mehnat qildi.
  2. Ko’makchi otlar o’z lug’aviy ma’nolarini saqlagan holda ko’makchi o’rnida kelib, harakat bilan predmet o’rtasidagi turli munosabatlarni ifodalaydigan so’zlardir. Bu so’zlar o’rin-payt, chiqish kelishigi va egalik qo’shimchalarini qabul qiladi: old, o’rta, yon, orqa, ket, ich, ust, tepa, ost, tag, ora, bosh, o’rin, qosh, yoqa, tomon. Bu so’zlar belgisiz qaratqich kelishigidagi so’zdan keyin kelgandagina ko’makchi ot hisoblanadi: ish ustida, siqig’i ostida. Aks holda, ular o’rin otlari hisoblanadi: stolning ustida (stolning qayerida?), uyning oldida. Ko’makchi otlarni quyidagi turlarga bo’lish mumkin: 1) vertikal yo’nalishni bildiruvchi: ost, ust, tag.

2) gorizontal yo’nalishni bildiruvchi: old, orqa, yon, ich, tomon;

3) aralash yo’nalishni bildiruvchi: o’rta, ora, bosh.

Ko’makchilarning qo’llanishi va ma’nolari

1) bosh kelishikdagi so’zlar bilan qo’llanadigan ko’makchilar:

Bilan (qisqa shakllari: -la, ila) ko’makchisi birgalik, vosita, tez bosg’lanish, payt, ish-harakat ob’ekti, holat, maqsad ma’nolarini bildiradi: Ukasi bilan keldi. Qalam bilan yozdi. Eshik ochilishi bilan kirishdi. Tuni bilan uxlamadi. Baxtiyorlik bilan jilmaydi.

Uchun (qisqa shakli: -chun) ko’makchisi maqsad, sabab, atash, evaz ma’nolarini ifodalaydi: Bolalar uchun qurildi. O’qimagani uchun bilmadi. Sen uchun oldim. Yordamingiz uchun rahmat.

D i q q a t ! -la, -chun shakllari o’zi bog’lanib kelgan so’zdan chiziqcha bilan ajratib yoziladi: qo’llarim-la, Vatan-chun.

Uchun, bilan, kabi, singari ko’makchilari qaratqich kelishigidagi so’zlar bilan ham qo’llanishi mumkin: shuning uchun, bunung kabi, shuning singari.

Ko’makchilar va kelishiklar

Ko’makchilar vazifasi jihatidan kelishiklarga o’xshaydi. Ayrim hollarda ko’makchi kelishik qo’shimchasi o’rnida yoki kelishik qo’shimchasi ko’makchi o’rnida almashib kelishi mumkin. Ko’makchilar tushum, jo’nalish, o’rin-payt, chiqish kelishiklari o’rnida almashib kelishi mumkin: Radio orqali eshitdik – Radiodan eshitdik. Ukam uchun oldim – Ukamga oldim. Qalam bilan yozdi – Qalamda yozdi. Borgani haqida gapirib berdi – Borganini gapirib berdi. Biroq hamma vaqt ham ko’makchi o’rnida kelishik qo’shimchasi ishlatilaver­maydi: Do’stiga yordamlashdi gapida jo’nalish kelishigi qo’shimchasi o’rnida ko’makchini qo’llab bo’lmaydi.

Qiziqarli malumotlar
Kitob haqida hikmatli gaplar