Kitob bilim
Улуғларимиз энг яхши совға китобдир деб бежизга айтишмаган. Фурсатни ғанимат билайлик. «Иншааллоҳ имкон қадар фарзандларимизга кўпроқ китоб қолдириб кетаман», деб яхши ният қилайлик! Ахир бир кун биз ҳам кетамизку.
Kitob bilim
Китоб ўқиш инсон учун муваффақият ва саодат эшикларини очувчи калитдир. Илм излаш, китоб, мутолаа қилиш кишининг дунёқарашини кенгайтиради, ўзига хос лаззат бағишлайди. Ислом дини илк бошданоқ жаҳолатга қарши маърифат билан курашган диндир. Қуръони каримнинг илк ояти ҳам “Ўқи!” деган сўз билан жаранглади. Аллоҳ таоло каломида илм эгаларини баланд даража (мартаба)ларга кўтараман деб, Қуръони каримнинг Мужодала сураси, 11 – оятида ваъда қилган. Пайғамбаримиздан (алайҳиссалом) ривоят Ўзларининг кўплаб ҳадисларида илм олишга тарғиб ва ташвиқ қилганлар. Ҳазрат Али р.а айтадилар:“Илм мол-дунёдан кўра яхшироқдир. Чунки, илминг сени асрайди, мол-дунёни эса сен асрашинг керак бўлади. Мол-дунё сарф қилинса камаяди, илм эса ўзгаларга ўргатиш билан яна зиёда бўлаверади”. Зеро, илм талаб қилиш ва унинг йўлида чекилган заҳмат туфайли жузъий саҳв ва хатоларнинг кечирилиши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Ҳамма нарсалар, ҳатто дарёдаги балиқлар ҳам толиби илмнинг гуноҳлари мағфират қилинишини сўрайдилар”, – деган ҳадисларида ўз ифодасини топгандир.
Ундан ташқари киши кўп ўқиган сари билими ошиб бораверади, ҳамма соҳадан маълум маънода хабари бўлади, натижада атрофидагилар учун ҳам қизиқарли суҳбатдош, тўғри маслаҳатгўй ва ёрдамчига айланади.
Китоб ўқишнинг фойдаларидан яна бири шуки, у вақтдан унумли фойдаланиш воситасидир. Маълумки, инсон қиёмат кунида бекор ўтказган вақтидан, умридан сўралади. Фойдали нарсаларни ўқиб-ўрганиш эса вақтни баракали қилади.
Китоб ўқишнинг тарбиявий аҳамиятлари ҳам бисёр. Болаларни ёшлик чоғларидан китобга муҳаббатли қилиб ўстириш ўта фойдалидир. Зеро, китоб эзгуликдан, олийжанобликдан, мардликдан ҳикоя қилади. Маънавиятни оширади. Тубанлик, номардлик, разолат ва хиёнатнинг қабиҳ юзини очиб беради, бундай ёмон хулқларга қарши қалбда нафрат уйғотади. Шу боис ёшларимизни китобга меҳрли қилиб ўстириш маънавий ва тарбиявий жиҳатдан ҳам муҳим аҳамиятга моликдир.
Китоб ўқиш қалб чигалликларини ёзади, кўнгилга ҳузур бағишлайди, жаҳолатга барҳам беради, турли-туман ёмон фикрлар, васвасаларни киши онгидан қувиб юборади.
Китоб ҳаётнинг қоронғу ва зимистон йўлларини ёритиб борувчи чироқдир. Кўп китоб ўқийдиган инсон китоблар тахида ўз маконини топган ўзгаларнинг аччиқ қисматлари ёки муваффақиятлари сабаблари, сир асрорларидан воқиф бўлади ва шу нарсаларни ўз ҳаётида ижобий маънода қўллайди. Натижада кўп муваффақиятларга эришишга муяссар бўлади.
Шундай экан ҳар биримиз китоб ўқишга, илм олишга ўта чанқоқ бўлишимиз, фарзандларимизни мана шундай руҳда тарбиялашимиз мақсадга мувофиқдир.
Анваржон Мирзаев,
ЎМИнинг Мингбулоқ тумани вакили
ва “Шохи Жалил” жоме масжиди имом хатиби
Kitob bilim
Құрметті қолданушы, Назар аударыңыз:
Сізге «Зияткерлік олимпиадаға» доступ берілді. Қазір тапсырыс беріп үлгеріңіз. Себебі, небәрі 13 күннен соң олимпиада аяқталады.
Китоб билим булоги
Материал жайлы қысқаша түсінік:
Ўқувчиларнинг ота –онасига бўлган меҳр-оқибатни тушунтириш.Ота-онани ҳурмат қилиб фаросатли ўғил –қиз бўлиб, юзини ерга қаратмаслик. Ҳар бир инсоннинг шарафи унинг обрўси яхши ҳулқ билан ортиши ,ёмон ҳулқ билан камайишини тушинтириб бориш Мақоллар, ҳадис,ривоятлар ,роликлар, постер Режа ҚМЖ, Режадаги машқлар, (қуйида режаланган машқлар билан ёдномаларни ёзинг) Ўқувчиларнинг дарсга тайёрлиги. Дарс бошланишига ёқимли таъсир этадиган тилаклар айтиб кўнгил кўтариш Хайрли кун! Дарсда фақат аъло бахо олинг! Ҳар доим юзингиздан кулги аримасин! Ҳақиқий инсон бўлинг! Мехрибон,жонкуяр бўлинг! Қалбингиз тоза бўлсин!Оллохнинг нури ёғилсин!
Төмендегі Сабақ жоспары толық нұсқасы емес, тек сізге танысу үшін көрсетілген, сайтқа жарияланған документтен айырмашылығы болуы мүмкін. Жүктеу үшін осы беттің төменгі жағындағы жүктеу деген жазуды басу керек
Китоб билим булоғи
Китобга муҳаббатли бўлган миллатни, китобдан юз ўгирган авлодларига.
Бир куни уч оғайни дўстлар шаҳарга бормоқчи бўлишибди. Эрталаб йўлга чиқаётиб болаларидан нималар олиб келишини сўрашибди. Фарзандлар совға, ширинликлар, китоб олиб келинг дейишибди.
Ҳамсафарлардан бири аввало китоб дўконига кириб фарзандларига китоб олибди, кейин совға-салом харид қилибди.
Иккинчи ота совға-салом, ширинликлар харид қилиб китобга пули қолмабди.
Учинчи ота ширинликлар дўконидаёқ пулини ҳаммасини сарф қилиб қўйибди. Сафардан кейин уч хонадонда уч хил таассурот қолибди. Ширинликлар бир кунда барҳам топибди. Совға-саломлар беш-олти кун ичида эски матоҳга айланибди. Китоблар савлат тўкиб доим кўз тушиб турадиган китоб жовонидан қачон кўнглинг тусаса хизматинга тайёрман ва фарзандларинга сендан кейин ҳам сени эслатиб тураман дея виқор ила жой олибди.
Улуғларимиз энг яхши совға китобдир деб бежизга айтишмаган. Фурсатни ғанимат билайлик. «Иншааллоҳ имкон қадар фарзандларимизга кўпроқ китоб қолдириб кетаман», деб яхши ният қилайлик! Ахир бир кун биз ҳам кетамизку.
Оҳангарон тумани «Чил қори» жоме масжиди
имом хатиби Орифжон Ҳусеинов
Qiziqarli malumotlar
Kitob bilim