Homila jinsini aniqlash

Homila jinsini aniqlash

Homila jinsini aniqlash

DO`STLARGA ULASHING:

Qanday qilib boʼlajak farzandimning oʼgʼil yoki qizligini bilish mumkin?

 

Қадимда улрта товушли диагностика каби воситалар бўлмаганида, ҳомиладор аёл ҳолатининг баъзи белгиларига қараб боланинг жинсини тахмин қилишган. Кўпинча тахминлар тоғри чиқар эди. Шунинг учун бу удумлар бизнинг кунларга қадар сақланиб келмоқда.

  • Агар қорин шакли учли бўлиб, бел томондан кўринмаётган бўлса, ўғил туғилади. Агар кенгайган ва думалоқ шаклда бўлса, қиз туғилади.
  • Ҳомиладорлик пайти аёл бадани туклари кўпроқ ўсаётган бўлса, ўғил, камайган бўлса, қиз туғилади.
  • Ҳомиладор аёлнинг оёқлари музлаётган бўлса, ўғил туғилади.
  • Агар ҳомиладор аёл кўпроқ ширинлик ва мевалар ейишни истаётган бўлса, қиз туғилади. Гўшт, пишлоқ ва шўр маҳсулотларга тортса, ўғил туғилади.
  • Токсикоз даврида кўнгил айниши қусиш билан бўлса, қиз туғилади, қусишсиз бўлса, ўғил туғилади.

***

  • Ҳомиланинг юраги тез-тез ураётган бўлса (140 уришдан кўпроқ), ўғил туғилади, секин ураётган бўлса, қиз.
  • Ноннинг юмшоқ жойини хуш кўраётган ҳомиладор аёлда қиз, четларини яхши кўриб ейдиган аёлда эса ўғил туғилади.
  • Ҳомиланинг тепиниши сийдик пуфаги томон бўлса, ўғил, жигар томон бўлса, қиз туғилади.
  • Ўсаётган қорин устида туклар чиқса, ўғил, доғлар пайдо бўлса, қиз туғилади.
  • Ҳомиладор бўлишдан олдин эр-хотинда жинсий алоқалар тез-тез бўлган бўлса, қиз, бир неча кунлик оралиқ билан бўлган бўлса, ўғил туғилади.
  • Тилла узук ёрдамида бола жинсини аниқлаш. Қорин устида узукни ипга бойлаб тутиб турасиз. Агар узук айланалар чизишни бошласа, қиз туғилади, чизиқлар бўйлаб ҳаракатланса, ўғил.

(c) Uzbaby.uz

Homila jinsini aniqlash