Hijob Kiyimlar

Hijob Kiyimlar

Muslima ayollar uchun so`nggi modadagi liboslar Bizning telegram ssilkamiz////// TELEGRAM: t.me/LifeStyleUzLemonPlus .

Шавкат Мирзиёев раислигида хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга бағишланган йиғилишда аёллар учун қандай енгилликлар киритилди

Бугунги хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги мавқеини янада мустаҳкамлаш бўйича ўтказилаётган йиғилишда Президент хотин-қизларга ажратиладиган уй-жойлардан тортиб, хусусий секторда ҳомиладорлик нафақасини тўлаб бериш имкониятлари яратилишигача айтиб ўтди.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янги босқичга кўтариш ва аёлларнинг жамиятдаги ўрнини янада юксалтириш ва мустаҳкамлаш, шунингдек, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, оилавий зўравонликнинг олдини олиш, гендер тенгликни қарор топтиришга қаратилган муҳим чора-тадбирлар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар қилди.

Шавкат Мирзиёев бугунги йиғилишда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги мавқеини янада мустаҳкамлаш бўйича энг долзарб вазифаларни белгилаб олинишини таъкидлади.

“Хабарингиз бор, биз ўз фаолиятимизнинг илк кунларидан бошлаб мунис ва мўътабар аёлларимизнинг оғирини енгил қилиш, ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш масаласини давлат сиёсатининг муҳим йўналиши сифатида белгидик.

Барча ислоҳотларимизнинг мазмуни, “Инсон қадри учун” тамойилининг моҳияти ҳам айнан шунга қаратилган.

Агар биз халқимиз биздан рози бўлишини хоҳласак, аввало, мўътабар оналаримиз, опа-сингилларимиз, қизларимиз учун муносиб турмуш шароитини яратиб беришимиз керак.

Биз мана шу ҳаётий ҳақиқатдан келиб чиққан ҳолда, бу масалада бир қатор муҳим қонунлар, фармон ва қарорлар қабул қилдик”, деди Президент.

Президент бу борада қилинган ишлар ҳақида бир нечта рақамларни келтирди. Жумладан:

– 2021 йилда аёллар тадбиркорлиги дастурлари доирасида 200 мингдан зиёд лойиҳаларга 2 триллион сўм кредит ва субсидиялар ажратилиб, 320 минг хотин-қизлар доимий иш ўринларига эга бўлди;

– 2021 йилда 190 минг нафар аёллар касб-ҳунарга ўқитилди;

– 2020 йилда йўлга қўйилган “Аёллар дафтари” тизими доирасида 900 мингга яқин хотин-қизларга ижтимоий-иқтисодий, тиббий, ҳуқуқий ва психологик кўмак берилди;

– 2021 йилнинг ўзида 4 мингдан зиёд хотин-қизларга уй-жой тўловининг бошланғич бадалига маблағ ажратилди;

2 минг нафар қиз алоҳида грант асосида олийгоҳларга қабул қилинди, яна 1 минг 800 нафарига контрактлари тўлаб берилди. Натижада 2021 йилда олийгоҳларга кирган талабаларнинг 60 фоизини хотин-қизлар ташкил этди (2016 йилда бу кўрсаткич 38 фоиз бўлган).

– 2021 йилда 1 минг 153 нафар аёлга юқори технологик тиббий операциялар бепул ўтказилди.

“Бу борада ҳали кўп ишлар қилишимиз зарур,” – дея таъкидлади Президент.

Давлатимиз раҳбари соҳадаги муаммоли масалаларни ҳам санаб ўтди.

Хусусан, “Аёллар дафтари”да 630 мингдан зиёд хотин-қизлар рўйхатда турибди, улардан 200 минг нафари ишсиз ҳисобланади.

2021 йилда ишсиз аёллар ўртасида жиноятчилик 1,7 бараварга, 18-30 ёшдаги хотин-қизлар томонидан содир этилган жиноятлар эса 2 бараварга кўпайган.

Булардан ташқари, оилада аёлларни хўрлаш, уларга зўравонлик қилиш ва тазйиқ ўтказиш ҳолатлари ҳали мавжуд.

Ўтган 2021 йилда 39 мингга яқин хотин-қизлар оилада эри, қайнонаси, келини томонидан зўравонлик бўлаётгани ҳақида профилактика инспекторларига мурожаат қилган. Бу рақамлар 2020 йилга нисбатан 2,5 баравар кўп.

“Афсуски, бу муаммоларни ҳал этишда маҳалла фаоллари, жамоатчилигимиз ва нуронийларимизнинг ўрни ва таъсири ҳам сезилмаяпти.

Бир нарсани аниқ тушунишимиз керак. Ҳам, оила, ҳам бола тарбияси билан шуғулланиш билан бирга, ўқиш, иш ёки тадбиркорликни олиб бориш катта матонат талаб қилади”, деди Президент.

Президент хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш соҳасининг янги тизимини белгилаб берди.

“Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида ҳам аёлларга муносиб шароит яратиш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш масаласини энг муҳим йўналишлардан бири сифатида бежизга белгиламадик.

Ушбу муҳим вазифалар ижросини тизимли тарзда ҳар бир маҳалла кесимида амалга оширишни таъминлаш мақсадида бугун Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасини ташкил этиш бўйича Фармонни имзоладим.

Қўмита раҳбари лавозимига аёлларнинг муаммолари, дарду-ташвиши билан яқиндан таниш ва уларни ҳал қилиш бўйича катта тажрибага эга бўлган Тўрақўрғон тумани ҳокими Зулайҳо Бахриддиновна Маҳкамова тайинланди.

Янги Қўмита раиси Маҳкамова айни пайтда Бош вазир ўринбосари ва Сенат аъзоси сифатида фаолият юритади.

Жойларда қўмитанинг вилоят, туман ва шаҳар раҳбарлари эса ҳоким ўринбосари бўлади.

Янги қўмита Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда “Аёллар дафтари” жамғармасини ўзи бошқаради”, деди Шавкат Мирзиёев.

Республикадаги айни пайтдаги 9 минг 309 та маҳалла раисининг хотин-қизлар ва оила бўйича ўринбосарлари лавозимлари ҳам қўмита тизимига ўтказилади ва ҳар бир маҳаллада хотин-қизлар фаоли лавозими янгидан жорий қилинади.

Ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари қандай конкурс билан танланган бўлса, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ҳам шундай очиқ конкурс асосида, тажрибали, обрў-эътиборли, тадбиркор аёллар орасидан лавозимига қўйилади.

Яъни, маҳаллада энди яхлит тизим ташкил этилади.

Бундан буён:

– ҳоким ёрдамчиси камбағалликни қисқартириш ва янги иш ўринлари яратишга;

– ёшлар етакчиси ёшлар сиёсати ва ёшлар балансига;

– хотин-қизлар бўйича масъул эса, аёллар масаласи ва уларнинг дарду-ташвиши ишлашга жавоб беради.

Ушбу 3 та йўналиш бўйича, уларнинг аниқ молиявий маблағлари бўлади.

Президентимиз маҳалла тизимидаги янгиланишлар ҳақида ҳам маълум қилди.

Хусусан, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди. Унга раҳбарлик қилиш Президент маслаҳатчиси Турсинхон Айдарович Худайбергеновга юклатилди.

“Фарзандларимиз тарбиясида нуронийларимизнинг билимлари ва ҳаётий тажрибасидан кенг фойдаланишимиз зарур”, деди Президент.

Шу боис, “Нуроний” жамғармаси раҳбари Содиқжон Турдиев вазирнинг биринчи ўринбосари бўлади.

Энди маҳалла тизимида ҳам мутлақо янги тизим яратилади.

Жойларда бу вазифа бевосита ҳокимларнинг зиммасига юклатилади, ҳоким ўринбосари лавозими қисқартирилади.

Маҳалла раиси ўз ҳудудида ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаолиятини мувофиқлаштиради ва маҳаллада ўзаро ҳамжиҳатликда ишлашни таъминлайди.

Шунингдек, Президент Халқ қабулхоналарининг вазифалари ҳам энди шаҳар ва тумандан маҳаллага тушади, маҳаллабай фуқароларни қабул қилиб, уларнинг масалалари ечимига ёрдам беради.

Президент аёлларни ижтимоий ҳимоя қилишни тубдан кучайтириш ва бу борадаги ёндашувларни қайта кўриб чиқиш вазифасини қўйди.

Мамлакатимизда ҳар йили ўртача 700 минг чақалоқ дунёга келмоқда. Фарзандли бўлган аёллар камида 4 ойга ишдан ажралиши, декретга чиқиши керак.

“Очиқ айтиш керак, айни пайтда бюджет ташкилотлари ҳомиладорлик нафақасини тўлиқ тўлаб берсада, хусусий секторда бу харажат туфайли аёлларни расмий ишга олишдан қочиш ҳолатлари ҳам, афсуски бор”, деди Президент.

Шу боис, 2022 йил 1 сентябрдан хусусий секторда расмий ишлаётган аёлларга ҳомиладорлик нафақасини давлат томонидан кафолатли тўлаб берадиган тизим яратилади.

Энди, уларга ҳам 4 ойга 2 миллион сўм миқдорида бир марталик ҳомиладорлик нафақаси тўлаб берилади.

Бу мақсадлар учун, бюджетдан 2022 йилда 200 миллиард сўм, 2023 йилда эса 1,7 триллион сўм йўналтирилади.

Йиғилишда эълон қилинган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича яна бир қатор чора-тадбирлар:

эҳтиёжманд ёлғиз аёллар фарзандлари учун давлат боғчалари тўловлари бюджетдан қоплаб берилади;

– йирик ишлаб чиқариш корхоналари, тўқимачилик кластерлари ва кечки сменада аксарият аёллар ишлайдиган корхоналар боғча ташкил қилганда, улардаги тарбиячиларнинг иш ҳақи давлат томонидан тўлаб берилади;

27 минг нафар аёлнинг уй-жой шароитини яхшилаш бўйича аниқ режалар белгилаб олинган;

– 2022 йилда ипотека кредитлари бўйича ажратиладиган субсидияларнинг камида 40 фоизи хотин-қизларга йўналтирилади;

– уй-жойга муҳтож 14 минг нафар эҳтиёжманд хотин-қизларга ижара тўловлари учун 500 минг сўмгача компенсация берилади;

– 2022 йилда республика бўйича 1 мингта ижтимоий уйлар сотиб олинади;

– вилоят ҳокимлари ушбу уйларнинг 700 тасини уй-жойга муҳтож ёлғиз аёлларга ижарага беради, ушбу хотин-қизлар касб-ҳунарга ўргатилади.

Аёлларнинг саломатлигини тиклаш ва уларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш бўйича ҳам қатор тадбирлар амалга оширилади. Жумладан, 2022 йилда:

– қўшимча 6 минг нафар аёлларга юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатилади (2021 йилга нисбатан 5 баравар кўп). Бунга 100 миллиард сўм йўналтирилади;

– республика бўйича 10 мингдан зиёд ногиронлиги бўлган хотин-қизлар реабилитация воситалари билан таъминланади;

3 миллион нафар хотин-қиз онкологик скринингдан ўтказилади, бунинг учун бюджетдан 40 миллиард сўм маблағ ажратилади;

– 2022-2025 йилларда 227 та туғруқ комплекси ҳамда 46 та туманлараро перинатал марказлари тўлиқ таъмирланади ва жиҳозланади;

– 9-12 ёшдаги ўсмир қизларни одам папилломаси вирусига қарши эмлаш ва бошқа 12 турдаги вакциналар учун 200 миллиард сўм ажратилади;

– туғиш ёшидаги, ҳомиладор ва бола парваришидаги аёлларни дори ва витаминлар билан бепул таъминлаш кўлами кенгайтирилиб, маблағлар ҳажми 30 миллиард сўмдан 100 миллиард сўмгача оширилади.

“Таълим тизимининг барча поғоналарида ўқишга интилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаймиз ва уларга шароит яратамиз” – Президент.

2022-2026 йилларга мўлжалланган Хотин-қизлар таълимини қўллаб-қувватлаш дастури қабул қилинади.

Дастур доирасида пойтахтда асосан хотин-қизларни ўқитиш учун давлат-хусусий шерикчилик асосида тўқимачилик соҳасида алоҳида университет ташкил этилади. Жойларда унинг техникумлари ҳам очилади.

Шунингдек, айни пайтда аёлларимиз улуши паст бўлган аниқ фанлар, техника ва ҳуқуқшунослик йўналишидаги ОТМларда хотин-қиз талабалар улуши ҳозирги 24 фоиздан 40 фоизгача етказилади.

Бунинг учун ҳар йили хотин-қизларнинг талаба бўлишига квотанинг камида 50 фоизи аниқ фанлар, техника ва ҳуқуқшунослик йўналишлари учун мақсадли ажратилади.

Янги ўқув йилидан бошлаб олийгоҳ, техникум ва коллежларда ўқиётган қизларга таълим контрактларини тўлаш учун, илк маротаба, 7 йил муддатга фоизсиз кредит бериш жорий қилинади.

“Бу имконият ҳали бизнинг тарихимизда умуман бўлмаган”, деди давлатимиз раҳбари.

Таълим тизимида хотин-қизлар учун яна бир қатор кенг имкониятлар:

– Янги ўқув йилидан бошлаб магистратурада ўқиётган қизларнинг контракт пуллари тўлиқ бюджетдан қоплаб берилади (23 минг нафар қизларга 200 миллиард сўм);

– ҳар йили 50 нафар қизлар нуфузли хорижий олийгоҳларга бакалавр ва 10 нафари магистратурага юборилади;

– ҳар бир вилоятда эҳтиёжманд оила вакиллари, ота ёки онасини йўқотган 150 нафар қизларнинг (жами 2,1 минг нафар) таълим контракти маҳаллий бюджетдан тўлаб берилади;

– ёш фарзанди бор талаба-қизларга масофавий ўқишга шароит яратилади;

– докторантура йўналишида хотин-қизлар учун ҳар йили камида 300 тадан мақсадли квота ажратилади.

  • хотин-қизлар
  • видеоселектор йиғилиши

Hijob kiyimlar

Муслима аёллар учун энг сунгги модадаги либослар /Мусульманские платье! Bizning telegram ssilkamiz////// TELEGRAM: .

Sultonim hijob house magazin narxlari
Просмотров 7 тыс. 7 месяцев назад

РЕКЛАМА УЧУН ТЕЛ: 998907199022 Ассалому алейкум Umidaxon uz Каналимга хуш келибсиз.. Сиз бу канал орқали хар .

2023 Hijab style ⭐Подборка образов для покрытых сестёр Look of the day for Muslim sisters ❤️
Просмотров 1,5 тыс. Месяц назад
Hijob ro’mol yopinadigon ayollar uchun liboslar
Просмотров 2,9 тыс. 10 месяцев назад
Похожие запросы для Hijob kiyimlar
Muslima ayollar uchun so`nggi modadagi liboslar
Просмотров 47 тыс. Год назад

Muslima ayollar uchun so`nggi modadagi liboslar Bizning telegram ssilkamiz////// TELEGRAM: t.me/LifeStyleUzLemonPlus .

HIJOB KIYIMLAR
Просмотров 20 тыс. 2 года назад
Muslimalar uchun gõzal oqshom liboslari| müslüman kadınlar için gece elbiseleri
Просмотров 97 тыс. 9 месяцев назад

Исламская_одежда #Мусульманская_одежда #Красивый_хиджаб #Хиджаб #мусульманские_платья #исламские_платья .

MUSLIMALAR VA GARBLIK AYOLLAR
Просмотров 23 тыс. Год назад

. yangikino2020, бунёд, кузги фасонлар / kuzgi fasonlar 2020, dresses for women, semiz ayollar uchun ko`ylaklar, hijob kiyimlar .

Muslima Qiz Ayollarimiz Uchun Zamonaviy Liboslar / HijabStyle
Просмотров 83 тыс. Год назад

t.me/satie_showroom. Hi everyone welcome to my channel HijabTutorial#HijabStyle#wear hijab 2023#Wear scarf for .

2023 Hijab style ⭐Подборка образов для покрытых сестёр Look of the day for Muslim sisters ❤️
Просмотров 796 Месяц назад
Hijob O’rash Judda Chiroyli / New Hijab Tutorial Hijab Style For Muslimah / ارتداء الحجاب دروس جديدة
Просмотров 7 млн Год назад

t.me/satie_showroom. Hi everyone welcome to my channel HijabTutorial#HijabStyle#wear hijab 2023#Wear scarf for .

Sharf o’rash usuli / #hijob / #shorts
Просмотров 41 тыс. 8 месяцев назад

Assalomu alaykum. yana bir sharf o’rash usuli muslima qizlarimiz uchun juda chiroyli usulda . Video yoqgan bolsa layk .

Hijob kiyimlar
Просмотров 451 2 года назад
КУНДАЛИК, КУЧА ВА УЙ КИЙИМЛАР
Просмотров 177 тыс. Год назад
Хижоб кийимлар/Hijob kiyimlar
Просмотров 1,2 тыс. Год назад
Хижоб кийимлар / Hijob kiyimlar .
Simple And Easy Hijab Tutorial ❤️ HijabStyle / ارتداء الحجاب دروس جديدة
Просмотров 2 млн Год назад

t.me/satie_showroom. Hi everyone welcome to my channel HijabTutorial#HijabStyle#wear hijab 2023#Wear scarf for .

Floridadagi hijob kiyimlar do’koni haqida bilasizmi? U yerdan nimalar oldim?!
Просмотров 2 тыс. Год назад
Zamonaviy hijob fasonlar/Stylish trendy hijab dresses designs for girls2021
Просмотров 9 тыс. 2 года назад

Zamonaviy hijob fasonlar/Stylish trendy hijab dresses designs for girls2021 Assalomu Aleykum aziz opa singillar vidyoni korib .

HIJOB KIYIMLAR YANGI KOLLEKSIYAM/FOTOSESSIYA JARAYONI/ZAKAZ UCHUN +998971978808 RAQAMIGA BOG’LANING
Просмотров 19 тыс. Год назад

HIJOB KIYIMLAR I YANGI KOLLEKSIYAM/FOTOSESSIYA JARAYONI/BARCHASI VIDEODA, murojat uchun 998971978808 .

Qiziqarli malumotlar
hijob kiyimlar