КЎК КАБУТАР…

d0bad19ed0ba d0bad0b0d0b1d183d182d0b0d180 660e868d61a61

КЎК КАБУТАР… Анна уйда ўтирганча ўғлини кутарди. Мана, соат тунги учга бонг урди. Ундан дарак йўқ…Ҳа-а, у ярамас ўша ётоқхонада анави малласоч билан айш қилаётган бўлса керак. Худойим, ахир у СПИД билан оғриган дейишади-ку!.. Наҳотки, унинг ўғли ҳам шу касалга йўлиқса?.. Ана, у тобора озиб бораяпти. Сал ўтиб худди шам каби эрийди-ю, бу дунёни тарк … Читать далее

ФОЛБИННИНГ КАСРИ…

d184d0bed0bbd0b1d0b8d0bdd0bdd0b8d0bdd0b3 d0bad0b0d181d180d0b8 660e867a71798

ФОЛБИННИНГ КАСРИ… Сония фолбин рўпарасида ўранибгина ўтирган ёшамол аёлнинг кўзларига қаттиқ тикилганча, фол кўрарди. Ичида нималардир деб пичирларди-да, қўлидаги тасбеҳ билан аёлнинг елкаси, белларига уриб-уриб қўярди. Сўнгра оғир уф тортиб бошини норози силкитиб-силкитиб оларди.— Вой Худойим, — деди ниҳоят пичирлашдан тўхтаб. — Уйингизни инсу жинслар ўраб олган, синглим!.. Шунинг учун эрингизнинг ишлари юришмаяпти. Иши юришмагандан … Читать далее

ҚИЁМАТ ҚАРЗ… (Воқеа реал ҳаётдан олинган)

d29bd0b8d191d0bcd0b0d182 d29bd0b0d180d0b7 d0b2d0bed29bd0b5d0b0 d180d0b5d0b0d0bb d2b3d0b0d191d182d0b4d0b0d0bd d0bed0bbd0b8d0bd 660e866ddb707

ҚИЁМАТ ҚАРЗ… (Воқеа реал ҳаётдан олинган) Мозорқишлоқ четидаги қабристонда сукунат ҳукм сурарди. Атрофда зоғ учмас, фақат дўмпайган қабрлардан бирига терс бурилганча элликдан ошган, сочлари пахтадек оқариб, ёшликда кўп ичкилик ичганиданми, икки кўзи ичига тортган, кўзлари остидаги ёнғоқчалари янада катталашган Раҳмон ўтирарди. Қабр атрофи-ю устини бегона ўт босган, йиллаб тозаланмагани сабабли тевараги турли ахлатга тўлган… Бу … Читать далее

ТАТАР КАМПИР…

d182d0b0d182d0b0d180 d0bad0b0d0bcd0bfd0b8d180 660e8663199dd

ТАТАР КАМПИР… Етмишдан отган, узок йиллик бел огриги каддини егиб койган Нина холанинг уч хонали квартираси хориж мусикаси, кичкириб сакрайотган маст-аласт еркак, айолларнинг дупур-дупуридан зир титрарди. Нина хола балконнинг бир четида мунгайиб отирган койи озича гудраниб коярди.— Илойим йер ютсин сендай келинни!.. Биламан, Марат оглимни шу ниятда каматгансан. Ойнашларингминан хиринглашолмасдинг-да болам борида!.. Худо жазоингни берсин … Читать далее

ЖОҲИЛ ОТА… (Воқеа реал ҳаётдан олинган)

d0b6d0bed2b3d0b8d0bb d0bed182d0b0 d0b2d0bed29bd0b5d0b0 d180d0b5d0b0d0bb d2b3d0b0d191d182d0b4d0b0d0bd d0bed0bbd0b8d0bdd0b3d0b0 660e86574dcd9

ЖОҲИЛ ОТА… (Воқеа реал ҳаётдан олинган) Мен бу оилани болалигимдан билардим. Ота ёстиқдошини тупроққа топширгач, бошқа бир аёлга уйланди. Аммо аёл янги хонадонга олдинги эридан қолган олти яшар ўғилчасини етаклаб келди… Ҳамма можаро ана ўшандан бошланган эди. * * * Орадан олти ой ўтиб, дастлабки кунлардаги эҳтирос-у, суйиб эркалашлар ортга чекингандай бўлди. Меҳмонали мироб яна … Читать далее

Хикоя: Изтиробли умр

d185d0b8d0bad0bed18f d0b8d0b7d182d0b8d180d0bed0b1d0bbd0b8 d183d0bcd180 660e864bb7a29

Хикоя: Изтиробли умр Кун иссик. Йерда унган майсалар осмонга тикилиб, йомгир йогишини исташмокда. Айникса, уй оркасидаги дарахтзорлар ичидан макон топган откулокларнинг йомгирни кутайотганлиги уларнинг рангидан билиниб турибди.Абдивойнинг хам бужмайган юзи откулокникидан колишмайди. Абдивой он саккизга кирган болса-да, бойи ва танасининг ориклигидан азият чекади. Униси хам майли, тенгдошларининг масхаралаши, дайди итларнинг хуриши, мактанчок кизларнинг нописанд назари … Читать далее

Қиссадан ҳисса: «КЕЧИРИМЛИ БЎЛИШНИНГ ХОСИЯТИ…»

d29bd0b8d181d181d0b0d0b4d0b0d0bd d2b3d0b8d181d181d0b0 d0bad0b5d187d0b8d180d0b8d0bcd0bbd0b8 d0b1d19ed0bbd0b8d188d0bdd0b8d0bdd0b3 660e8640121a9

Қиссадан ҳисса: «КЕЧИРИМЛИ БЎЛИШНИНГ ХОСИЯТИ…» Бир одамнинг ўғиллари ҳадеганда бир-бирларини арзимас хатоликларда айблаб, ҳақоратлашдан, аразлашишдан, муштлашишдан, нафратланишдан тийила олишмас экан. Охири отасининг тоқати тоқ бўлибди-ю, уларни ёнига ўтқазиб, бир ривоятни айтиб берибди.— Ривоят қилишларича, — дебди кексайиб, мункайибгина қолган ота кўзлари ёшланиб. — Ҳазрати пайғамбаримиз Саллоллоҳи алайҳи Васаллам бир куни ўзига яқин инсонлар билан бозор … Читать далее

МУДҲИШ ХАТО…

d0bcd183d0b4d2b3d0b8d188 d185d0b0d182d0be 660e863546e39

МУДҲИШ ХАТО… Тарки одат — амри маҳол, деганлар. Султон бойвачча бу оқшом ҳам гандираклаб уйига қайтди.Хотини Замира ошхонада куймаланиб юрарди. Дераза ойнасидан бир муддат унга кўзини сузиб қараб турди-да, Султон нимадир ёдига тушгандек муштини дўлайтириб ичкарига бостириб кирди ва хотинининг тирсагидан маҳкам сиққанча темир сандиқ ёнига ўтқазди. Кейин ҳовлиқиб сандиқни очди.У топган-тутганини ҳатто хотинига ҳам … Читать далее

Ғаройиб ҳодисалар изидан: “ҲАЁТ ДАВОМ ЭТАДИ”

d293d0b0d180d0bed0b9d0b8d0b1 d2b3d0bed0b4d0b8d181d0b0d0bbd0b0d180 d0b8d0b7d0b8d0b4d0b0d0bd d2b3d0b0d191d182 d0b4d0b0d0b2d0bed0bc 660e86291afcf

Ғаройиб ҳодисалар изидан: “ҲАЁТ ДАВОМ ЭТАДИ” ШАЙТАНАТ (2-қисм. Биринчи китоб) / SHAYTANAT (2-qism Birinchi kitob) Биламан, ўлим жазосини ўшалар бекор қилишган. Менга яхши бир сабоқ беришмоқчи эди. Сабоқ олдим. Лекин улар мўлжаллаган хулосага келмадим. Энди менинг суратим одам. Аслида эса, мен илонман! Уларни бўғиб қийнайман, сўнг қонини сўраман. … ВАҲШИЙЛАР… (Воқеа реал ҳаётдан олинган) Тошкент шаҳрининг … Читать далее

Ҳикоя: «Астарчининг боласи»

d2b3d0b8d0bad0bed18f d0b0d181d182d0b0d180d187d0b8d0bdd0b8d0bdd0b3 d0b1d0bed0bbd0b0d181d0b8 660e861cb8e5b

Ҳикоя: «Астарчининг боласи» Элёр дарсдан эртароқ чиқди. Аниқроғи, кейинги дарсга киргиси келмади. Синфдоши Бекзод билан ораларидан гап қочди. Ўзи шундоғам зўрға чидаб юрган эди. Бекзоднинг: — Астарчининг боласи, астарчи, астарчи! — деган танаси суяк-суягигача етиб борди. Мактабда бир дақиқаям қолгиси келмади. Аслида, онасининг астарчи экани унгаям ёқмайди. Уйида бундан бошқаям ёқмайдиган нарсалар жуда кўп. Туриш-турмушлари, … Читать далее