C витаминига бой мандариннинг фойдали ҳусусиятлари
Мандарин кўпчилик учун энг севимли цитрус мева ҳисобланади. Унинг таркибида жуда кўп миқдорда C витамини (аскорбин кислотаси) мавжуд бўлиб, пектин моддалар, гликозид, минерал тузлар, Д, К, Б1, Б2 витаминлари ва эфир мойларига бойлиги билан ажралиб туради.
Таркибида кўп миқдорда лимон кислотаси бўлгани туфайли, у ўзида нитратлар ва бошқа зарарли компонентларни тўпламайди.
Мандарин куз-қиш мавсумида организм томонидан йўқотилган витоминларни тиклай олади. У чанқоқни тез қондириб, танани керакли миқдордаги аскорбин кислотаси билан тўлдиради, шамоллаш ва иситмани туширишда жуда тез таъсир этади.
Мандарин шамоллашда қўл келувчи микроблар билан курашиш ҳусусиятига эга. Пўсти йўтални енгиллаштириб, овқатни тез ҳазм қилишга ёрдам беради.
Ушбу цитрус мева шишларга қарши курашиб, таркибидаги синефрин бронхлар фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади.
Мандарин истеъмоли юрак касалликлари ривожланиш хавфини камайтиради, атеросклерознинг олдини олиб, томир деворларида холестерин йиғилиб қолишига тўсқинлик қилади.
Мандаринни мағзини ўраб турган оқ тўри билан биргаликда истеъмол қилиш керак, сабаби, унинг таркибида юрак қон-томир тизимини мустахкамловчи гликозидлар мавжуд.
Мандаринлар антидепрессантлар билан аъло даражада беллаша олади. Унинг шарбати, ёқимли оловранг туси эса асаб тизимини тинчлантириш ва организмнинг умумий тонусни кўтариш ҳусусиятига эга.
Мандариннинг пўсти пектин моддалари, эфир мойлари, органик кислоталар ва флавоноидларга жуда бой. Бироқ айрим мандарин етиштирувчилар унга айнан пўсти орқали кимёвий ишлов берадилар, ҳатто ялтираб туриши учун маҳсус мум сепиш ҳоллари ҳам учраб туради. Бундай мандаринлар пўстини истеъмол қилиш саломатлик учун катта ҳавф туғдиради.
Ҳомиладорликнинг иккинчи уч ойлигида аксарият ҳолларда C витамини етишмовчилиги кузатилади. Ана шу вақтда мандарин беминнат ёрдамчига айланиши мумкин. Бироқ мандарин истеъмоли бўлажак она ва ривожланаётган бола учун аллергия хавфини келтириб чиқариш эҳтимолидан ҳоли эмас. Шу сабаб, ҳомиладор аёл организми учун ўта зарур бўлган мандарин истеъмоли меъёрини унутмаганлари маъқул.
Яна бир нарсани ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, мандарин эфир мойи билан уқалаш бўлажак она терисини турли ёқимсиз муаммолардан ҳалос этади.
Саломатлик
C витаминига бой мандариннинг фойдали ҳусусиятлари