Bolalar Uchun Sherlar Kitobi Skachat – Бесплатно скачать Mp3
6. “Сплит” номли фильмнинг бош қаҳрамони — бир нечта қизни ўғирлаб кетган жиноятчи бўлиб, у қизларга ҳар куни турлича муносабатда бўларди. Бунга сабаб — қаҳрамонда 24 та У бор эди.
1-tur.
1. Кўчага чиққан инсонлар қизиқ ҳодисанинг гувоҳи бўлганлар. Деярли барча йирик кўча соатлари 05:23 ҳолатида тўхтаб қолган эди.
Савол: Бу воқеа қайси йилда кузатилган?
Жавоб: 1966-йилда
Қабул: Аниқ жавоб
Изоҳ: Ўша пайтда Тошкентдаги зилзила айнан соат неччида юз берганини англолмаган аҳоли кўчадаги соатларнинг деярли барчаси 05:23 да тўхтаб қолганига гувоҳ бўлишган.
Муаллиф: Сухроб Шарипов
2. Халқ достонига кўра, ўлганига 3 ой, тўққиз кун ва тўққиз соат бўлган Биби Ҳилолнинг ёнига Момо Ҳаво келгач, мурдада бу жараён содир бўлади. “Қўрқма” романида бу жараёнга “Онанинг ўлимни эрмак қилиши” дея таъриф берилади. Ёзувчи Дадахон Нурий ижодкор одамнинг янги асар ёзиш учун ҳаракат бошлашини бу жараёнга қиёслайди.
Савол: Ушбу жараённи 2 сўзда ёзиб беринг.
Жавоб: Тўлғоқ тутиши
Қабул: Дард келиши
Изоҳ: Достонда Биби Ҳилол вафот этган бўлсада, мўжиза туфайли фарзанди дунёга келади ва Гўрўғли номини олади. Ёзувчи Дадахон Нурий эса ҳар қандай ижод маҳсулини фарзандга қиёслайди ва унинг яратилишини тўлғоқ тутишига ўхшатган.
1. Адабиёт дарслиги. 11-синф. Тошкент-2018. 22-23 бетлар
2. Жавлон Жавлиев “Қўрқма” Тошкент-2020 5-бет
Муаллиф: Сухроб Шарипов
3. Amulya Malladining 2002-yilda nashr etilgan “Toza havodan olingan nafas” romanida adiba o’zi tug’ilgan Sagar shahri yaqinidagi shahar haqidagi xotiralarini yozgan. Romanda sog’ligida muammolar paydo bo’lgan ona va o’g’il haqida hikoya qilinadi. Ayanan shu voqealar haqida 2014-yilda rejisser Ravi Kumar esa “Yomg’ir so’rab iltijo” nomli film su’artga olgan.
Diqqat savol! Qaysi shaxar haqida so’z bormoqda?
Javob: Bxopal
Qabul: Aniq javob
Izoh: Yozuvchi va rejisserning ham ismidan hind ekanligini tahmin qilgan bo’lsangiz kerak. 1984-yilda ushbu Bxopal shahrida yirik texnogen halokat yuz bergan va ko’plab insonlar halok bo’lishgan.
Manba:
Муаллиф: Бобур Максимов
4. Узбекистонлик шоир Тўлан Низомнинг сунгги йилларда нашр килинган китобларидан бири “Пўлат белбоғ” деб номланган. Асар муқовасида эса “осиё”ни кўриш мумкин. Олдинги жумлада бир сўзда 4 та ҳарфни тушириб қолдирдик.
Савол: ўша сўзни асл ҳолида ёзиб беринг
Жавоб: Афросиёб
Қабул: Аниқ жавоб
Изоҳ: Асар –– ер куррасининг пўлат белбоғига ўхшатилган темир йўллар ҳақида эди. Муқовада Узбекистондаги энг тез юрар поезд булган “Афросиёбни” куриш мумкин.
Муаллиф: Сухроб Шарипов
5. 2019 йилда ушбу компания томонидан “Нью-Йорк” номли ўзига хос ўтиш даври шрифти ишлаб чиқарилган.
Савол: Ушбу компания номини ёзиб беринг.
Жавоб: Apple Inc.
Қабул: Эппл, Apple
Изоҳ: Нью-Йорк шаҳрининг лақаби — “Катта олма”.
Муаллиф: Бобур Максимов
6. “Сплит” номли фильмнинг бош қаҳрамони — бир нечта қизни ўғирлаб кетган жиноятчи бўлиб, у қизларга ҳар куни турлича муносабатда бўларди. Бунга сабаб — қаҳрамонда 24 та У бор эди.
Савол: 1955-йилда Флоридада туғилган қайси инсонда ҳам УЛАР сони 24 та?
Жавоб: [Билли] Миллиган
Қабул: Уи́льям Стэ́нли Ми́ллиган
Изоҳ: Унинг қизларга турлича муомала қилиш сабаби — унда 24 та шахсият бор эди. Яъни қаҳрамон шахсиятнинг иккиланишидан азият чеккан. Шахсият иккиланиши бўйича энг машхур инсон эса — Билли Миллиган. Унда ҳам 24 та шахс яшаган.
Манба(лар):
Муаллиф: Бобур Максимов
7. [Тарқатма материал]
Тарқатмада УНИНГ қайси босқичлари турли операцион системаларда бор ёки йўқлиги ҳақидаги жадвални кўриб турибсиз.
Савол: Уни алифбода кетма-кет келувчи ҳарфлар билан бошланадиган 2 та инглизча сўз билан ёзиб беринг.
Жавоб: Angry birds
Қабул: Аниқ жавоб
Изоҳ: Ўйиннинг барча босқичлари ҳамма операцион тизимларда ҳам мавжуд бўлмаган. Бу ҳақидаги жадвал ўйиннинг икки асосий қаҳрамонлари — чўчқалар ҳамда Реднинг рангларида берилгани қизиқ.
Муаллиф: Бобур Максимов
8. “Qora ko’zlar” romani qahramonlaridan biri Sanam xola endigina xalq orasida tarqala boshlagan UNI “xalojingir” deb ataydi. Xalojingir – ertaklarda hammani adashtirib, o’zi bilan ergashtirib ketuvchi jin hisoblanadi. Boshqa bir qissada U bolakayga yopishgan edi.
Savol: Mazkur qissa muallifi kimligini yozib bering?
Javob: Xudoyberdi To’xtaboyev
Izoh: Sanam xola televizorni xalojingir deb atagan va uni hammani adashtirib, o’zi bilan ergashtirib ketuvchi jin deb hisoblagan. Bolalar adibi Xudoyberdi To’xtaboyevda esa “Peshonasiga televizor yopishgan bolaning sarguzashtlari” nomli asar mavjud.
Manba(lar):
1. “Qora ko’zlar” romani
Muallif: Zafar Raximov
9. “фан” ҳақидаги мақолада Ўрта Осиё ҳудудидаги кўплаб шахар харобаларидан топилган, нақш ва безаксиз бўлган конуссимон идишлар эслаб ўтилган. Мисол учун, археолог Вяткин Афросиёб харобасидан топган идиш устига “фатх” сўзи ёзилган эди. Саволнинг биринчи жумласидаги бир сўзда биз олтита ҳарфни тушуриб қолдирдик.
Савол: Ўша сўзни асл ҳолида ёзиб беринг.
Жавоб: Нафтандоз
Қабул: Аниқ жавоб
Изоҳ: “Нафт” – нефт ва “андоз” – отмоқ сўзларидан ҳосил бўлган, нефт тўдирилган идишларни улоқтириш учун фойдаланилган ҳарбий қурол тури ҳақида сўз бормоқда.
Муаллиф: Сардор Ахмедов
10. Agar 1939-yilda qura tashlash Devidning foydasiga hal bo’lganda edi, hozir biz ko’rsatkich nomi bilan bir hil nomni ishlatayotgan bo’lar edik.
Savol: Mazkur ko’rsatkich bilan nima aniqlanadi?
Javob: [suyuqlikdagi] vodorod ko’rsatkichi
Qabul: [suyuqlikdagi] kislotalilik ko’rsatkichi;
Izoh: Hewlett-Packard ya’ni HP kompaniyasi asoschilari Uilyam Hyullett va Devid Pakkardlar qura tashlab kimning familiyasi kompaniya nomida birinchi turishini aniqlashgan. Agar Pakkard g’olib chiqganda kompaniy PH [pi eych] deb atalgan bo’lardi. Bu esa suvli eritmalarning kislotaliligini aniqlash uchun qo’llaniladigan vodorod ko’rsatkichi, ya’ni PH bilan bir hil bo’lgan bo’lardi. PH qisqartmasi aslida lotincha “pondus Hydrogenii” ya’ni “vodorodning og’irligi” degan so’zlardan hosil bo’ladi va “pe ash” deb o’qiladi.
Manba(lar):
Muallif: Sardor Axmedov
11. 2016 йилда Панжоб губернатори Салмон Таъсир куфрга қарши қонунни танқид қилгани ва насроний аёлни қўллаб-қувватлагани учун тан соқчиси Мумтоз Қадрий томонидан ўлдирилади. Суд Мумтоз Қадрийни ўлимга ҳукм қилади. Мумтознинг тарафдорлари эса “ҳукумат Мумтозни камроқ хотирлашимизни истамоқда” деб айблов билан чикишади.
Савол: Мумтознинг тарафдорлари АНИК нима сабабдан шундай норозилик билдиришган?
Жавоб: [Мумтоз Қадрийнинг] Қатл куни 29-февралга белгилангани
Қабул: Шу мазмундаги жавоблар, 29-феврал сўзлари билан.
Изоҳ: 2016-йил — кабиса йили эди. Шу сабаб қатл 29-февралга белгиланади. Бу эса Мумтознинг тарафдорлари норозилигига сабаб бўлади — чунки бу сана 4 йилда бир марта такрорлар ҳамда Мумтозни ҳар йили хотирлашга тўсқинлик қиларди.
Муаллиф: Бобур Максимов
12. Саид Аҳмад эсдаликларида бир куни Абдулла Қаҳҳорнинг боғига – қовун узишга борганини ёзади. Қовун узиш вақтида Абдулла Қаҳҳор Саид Аҳмадга “Бир чеккадан узиб кетаверинг, ширини сизники, бемазаси меники” деб айтади.
Савол: Абдулла Қаҳҳорнинг бемаза қовунларни ўзига олишига сабабини 2 сўзда ёзиб беринг.
Жавоб: Қандли диабет.
Қабул: Қанд касаллиги; Диабет касаллиги
Изоҳ: Абдулла Қаҳҳорнинг қанд (диабет) касали бўлган. Қанд касали бор одамга ширин ейиш мумкин эмас.
Манба: Саид Аҳмад. “Йўқотганларим ва топганларим” 115-бет
Муаллиф: Зафар Рахимов
Bolalar Uchun Sherlar Kitobi Skachat – Бесплатно скачать Mp3
Здесь Вы можете прослушать и скачать песни по запросу Bolalar Uchun Sherlar Kitobi Skachat в высоком качестве. Для того чтобы прослушать песню нажмите на кнопку «Слушать», если Вы хотите скачать песню или посмотреть клип нажмите на кнопку «Скачать» и Вы попадете на страницу с возможностью скачать песню, прослушать ее и посмотреть клип. Рекомендуем прослушать первую композицию Ota Ona Haqida Chiroyli Sherlar Siz Un Ota Qanday Inson длительностью 2.08 MB, размер файла 1 мин и 35 сек.
Все песни были найдены в свободном доступе сети интернет, а файлы с произведениями не хранятся и не загружаются на наш сервер. Если Вы являетесь правообладателем или лицом, представляющим правообладателя, и не хотите чтобы страница с произведением, нарушающие Ваши права, присутствовала на сайте, воспользуйтесь данной формой DMCA.
Сейчас слушают песни
Bolalar Uchun Sherlar Kitobi Skachat
Kitob haqida sher bolalar uchun
Скачать музыку и клип бесплатно » Tug’ilgan kun haqida qo’shiqlar
Tug’ilgan kun haqida qo’shiqlar
Ушбу саҳифада сиз туғилган кун учун айтилган бир биридан ажойиб мп3ларни бепул (скачаты бесплатно) яъни юклаб олишингиз мумкин!
- Новые песни
- Узбекские Новинки
- Узбекские Коллекции
- Хорезмская Музыка
- Узбекские Клипы
- Молодежные исполнители
- Минусовки
Популярные певцы
Ozodbek Nazarbekov
Jaloliddin Ahmadaliyev
Ummon guruhi
Munisa Rizayeva
Ulug’bek Rahmatullayev
Shoxruhxon
Og’abek Sobirov
Shoxruz (Abadiya)
Janob Rasul
Farrux Xamrayev
Sardor Mamadaliyev
VIA Marokand
Botir Qodirov
Найти музыкальный трек, скачать его, получить тексты любимых хитов и даже посмотреть клип можно на музыкальном портале UZHITS.NET. Здесь собраны лучшие хиты Узбекистана.
По всем вопросам пишите на: [email protected]
Qiziqarli malumotlar
Bolalar Uchun Sherlar Kitobi Skachat – Бесплатно скачать Mp3