Bolalar kiyimlari – Qizlar uchun

Bolalar kiyimlari – Qizlar uchun

Bizda har doim bolalar kiyim-kechagiga chegirmalar amal qiladi. Huddi shu sababga ko‘ra, do‘konimiz o‘z qizlari va o‘g‘illariga modaga monand kiyim-kechak sotib olmoqchi bo‘lgan, eng tejamkor ota-onalar uchun ham mos keladi. Shuningdek, bizda qaysiningki ishtirokschisiga har kimsa aylanishi mumkin bo‘lgan, bonusli dastur amal qiladi.

Исмлар руйхати ва маъноси угил болалар учун (2023)

Ушбу руйхатда угил болалар учун чиройли исмлар туплами келтирилган, руйхат ичида угил бола учун исломий арабча исмлар хам бор, бу йерда угил болага замонавий исмлархам топилади, шундай килиб бу туплам ичида угил болаларга чиройли ва яхши маъноли исм излаш ва қўйиш учун энг сара исмлар ва уларнинг маъноси жойланган. Барча исмлар алфавит буйича териб чикилган. Мархамат, фарзандингизга чиройли исм танланг ва танлаган исмингизни илм ахли (имомлар, домлалар) билан текшириб олишни унутманг

Хозир эса даврага рекламани чақирамиз:

• A харфига исмлар угил болалар учун •

  • Абдулазиз — буюк ва қудратли Аллоҳнинг бандаси. Арабча
  • Абдулазим — иззат ва куч-қудрат соҳиби бўлган ғолиб Аллоҳнинг бандаси. Арабча
  • Абдулахад — яккаю-ягона бўлган Аллоҳнинг бандаси. Арабча
  • Абдулборий — йўқдан бор қилувчи, яратувчи Аллоҳнинг бандаси. Арабча
  • Абдулвали — дўст, мададкор Аллоҳнинг бандаси. Арабча
  • Абдулваххоб — барча учун ўз неъматларини текин ато этувчи Аллоҳнинг бандаси. Арабча
  • Абдулвохид — битта, ягона танҳо бўлган Аллоҳнинг бандаси. Арабча
  • Абдулғани — бой, эҳтиёжсиз, яъни Аллоҳнинг қули. Арабча
  • Абдулғафур — гуноҳларни яшириб, жазо бермай турувчининг, яъни Аллоҳ Таолонинг қули, бандаси. Арабча
  • Абдулғаффор — гуноҳларни яшириб, жазо бермай турувчининг, яъни Аллоҳ Таолонинг қули, бандаси. Арабча
  • Абдулжаббор — бандаларининг ишларини ислоҳ қилувчи Аллоҳнинг бандаси. Арабча
  • Абдулжалил — барча жиҳатдан мукаммал ва гўзал улуғ Аллоҳнинг бандаси. Арабча
  • Абдулкарим — карим қилувчи, саховат кўрсатувчи ва бандаларининг гуноҳларини кечирувчи, авф этувчи Аллоҳнинг бандаси. Арабча
  • Абдулқаххор — барчани бўйсиндурувчи ғолибнинг, яъни Аллоҳнинг қули. Арабча
  • Абдулқодир — мислсиз куч-қудрат эгасининг, яъни Аллоҳнинг қули. Арабча
  • Абдуллатиф — лутфу эҳсон, чексиз марҳаматлар соҳиби бўлган Аллоҳнинг бандаси. Арабча
  • Абдуллох — Аллоҳнинг қули, суюкли бандаси. Муҳаммад (с.а.в.)нинг оталарининг исми. Арабча
  • Абдулмалик — моликнинг, подшоҳнинг, яъни Аллоҳнинг қули, итоаткор бандаси. Арабча
  • Абдулфаттох — ҳукм этувчининг ёки раҳмат хазиналарини очувчи ва унга йўл кўрсатувчининг, яъни Аллоҳнинг қули; доимо ғолиб ва музаффарнинг қули. Арабча
  • Абдулхолиқ — яратувчининг, дунёга келтирувчининг, яъни Аллоҳнинг қули. Арабча
  • Абдулхай — абадий тирик Аллоҳнинг бандаси. Арабча
  • Абдулхаким — тенгсиз ақл ва ҳикмат соҳибининг, яъни Аллоҳнинг қули. Арабча
  • Абдулхамид — ҳамду санога, мақтовга сазовор Зотнинг, яъни Аллоҳнинг қули. Арабча
  • Абдулхафиз — ўз паноҳида сақлагувчининг, яъни Аллоҳнинг қули. Арабча
  • Абдулмажид — неъматли ва шарафи бепаённинг, яъни Аллоҳнинг қули. Арабча
  • Абдурраззоқ — барча тирик мавжудодга ризқ берувчи Аллоҳнинг бандаси. Арабча
  • Абдуррауф — ўта меҳрибон, муруввати чексиз, яъни Аллоҳнинг қули. Арабча
  • Абдуррахийм — раҳмли Аллоҳнинг бандаси. Арабча
  • Абдуррахмон — ўта меҳрибон Аллоҳнинг бандаси. Арабча
  • Абдуррашид — барча ишлари тўғри чиқувчи Аллоҳнинг бандаси. Арабча
  • Абдуссамад — ҳожатбарор Аллоҳнинг бандаси. Арабча
  • Аброр — покиза, тоза қалбли, солиҳ, тақводор, иймонли; яхши, гўзал ҳулқ-атвор ва феъл эгаси. Арабча.
  • Аббос — қовоғи солиқ, хўмрайган, жиддий. Баъзи болалар шу ҳолатда туғилади. Арабча.
  • Аваз — аввал турмаган болаларнинг ўрнига, эвазига келган бола. Арабча, форс-тожикча, ўзбекча.
  • Азамат — улуғ, мард, жасур, қудратли. Арабча.
  • Азиз — қадрли, қимматли, табаррук, ҳурматли ёки қудратли, қимматли, ноёб. Арабча.
  • Акмал — етук, баркамол, мукаммал ва бенуқсон маъносида. Арабча.
  • Акрам — энг саҳий, ўта карамли, мурувватли, жўмард, қўли очиқ, меҳрибон, ҳайирли ишларга полвон, бағри кенг. Арабча.
  • Алишер — шердек жасур, довюрак бўлсин ва тўртинчи ҳалифа Алидек куч-қудрат, иймон ва заковат эгаси бўлсин. Арабча, Форс-тожикча.
  • Арслон — арслондек яъни шердек қудратли, довюрак, қўрқмас бўлсин. Ўзбекча, тожикча, татарча ва бошқалар.
  • Асад — Асад ойида туғилган бола ёки Шердек қудратли, қўрқмас, довюрак бўлсин. Арабча.
  • Асадуллох — Аллоҳнинг шердек қудратли, довюрак, жасур бандаси. Арабча.
  • Асилбек — беклар авлодига мансуб аслзода бола. Арабча, ўзбекча.
  • Аъзам — буюк, қудратли, енгилмас. Арабча.
  • Анас — дўст, йўлдош, ҳамроҳ ёки шодлик, қувонч. Арабча.
  • Ансор — ёрдамчи, маслакдош. Бу ерда пайғамбарга кўмакдош бўлганлар кўзда тутилади. Арабча.
  • Асомиддин — диннинг тутқичи, таянчи ёки диннинг кўмаги, мадади. Арабча.
  • Анвар — ёруғ, нурли, чароғон ёки иқболи порлоқ, толеи баланд, ҳаётда омадли бола. Арабча.
  • Амир — ҳоким, ҳукмрон, йўлбошчи ёки Амр — ҳаёт, тириклик. Арабча.
  • Али — юксак, улуғ, олий, юқори мартабали. Бу ном Муҳаммад(с.а.в.) пайғамбаримизнинг куёви, тўртинчи халифанинг исмидир. Арабча.
  • Афиф — покиза, саҳоватли. Арабча.
  • Ахрор — олийжаноб, ҳимматли, меҳр-муруватли, Ҳожаи Аҳрор — олийжаноб деганидир. Арабча.
  • Ахмад — Аллоҳга кўп ҳамду-санолар айтувчи киши, мақтовга, олқишга сазовор. Бу ном Муҳамммад (с.а.в.) сифатларидан биридир. Арабча.
  • Адхам — қора от; баданида қора белгиси (ҳол) билан туғилган бола ёки қимматли, ноёб, кам учрайдиган. Арабча.
  • Акиф — ғайратли, тиришқоқ ёки зоҳид, дарвеш, таркидунёчи. Баъзи адабиётларда “турғун барқарор, маҳкам“ деб изоҳлангани ҳам учрайди. Арабча.
  • Анис — яқин дўст, улфат, ҳамдам, ҳамсуҳбат. Арабча.
  • Атиф — меҳрибон, оқкўнгил; мурувватли, шафқатли. Арабча.
  • Афзал — устун турувчи, муносиб, лойиқ; қадрли, ҳурматли. Арабча.
  • Афзун — ортиқ, зийода баланд мартабали; кўпайиб, ортиб борувчи. Форс-тожикча.
  • Ахбор — хабарлар, маълумотлар, билимлар эгаси. Арабча.
  • Ашраф — шарафли, эҳтиромли, олий зот ёки аслзода, авлиё, олий табақа, юқори насаб фарзанди. Арабча.

• Б харфига исмлар угил болалар учун •

  • Баходир — ботир, довюрак, мард, жасур. Ўзбекча, форс-тожикча.
  • Бобур — йўлбарс, арслон; Улуғ, улкан, буюк; Тез гапирадиган одам маъноларида талқин қилинган. Ўзбекча.
  • Ботир — мард, жасур, қўрқмас. Ўзбекча.
  • Бадриддин — диннинг тўлин ойи ва нури, машъали. Диннинг асл фарзанди. Бошқа мўминларга ўрнак бўлувчи хулқи яхши, нияти пок инсон. Арабча.
  • Бахриддин — диннинг нури, ёғдуси, шуъласи, диннинг виқори, шукуҳи ёки диннинг нурли, эътиқодли, иймонли, саодатманд кишиси. Арабча.
  • Бахтиёр — саодат, қут, истиқбол ёр бўлган бола ёки шодон, қувноқ. Бахт-саодат, қувонч ёр бўлсин. Арабча, форс-тожикча.
  • Бахром — Мирриҳ (Марс) сайёрасининг номидан. У бахт-саодат тимсоли ҳисобланади ёки баҳромдек (қадимги Эрон шоҳларидан бири) мард, жасур бўлсин. Форс-тожикча.
  • Бехруз — бахтли саодатли кунда, шодиёнада туғилган бола ёки бу бола туғилган кун оилага, яқинларига қувонч, шодлик олиб келган. Форс-тожикча.
  • Бекзод — бек фарзанди, беклар авлодига, зотига мансуб бола. Виқорли, кучли, мард бўлсин. Ўзбекча, форс-тожикча.
  • Бахтбек — беклар авлодига мансуб бахтли, саодатли бола маъносида. Форсча, қозоғча.
  • Боймурод — бой-бадавлат бола, улғайиб муродига етсин. Арабча, ўзбекча.
  • Бекмурод — беклар авлодига мансуб мурод-мақсадли бола берк (мустаҳкам) бўлсин ва улғайиб мурод-мақсадига етсин. Арабча, ўзбекча.
  • Билол — уч кунлик ой, янги туғилган ой, (Ҳилол) ёки соғлом бола. Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.) нинг саҳобаларидан бири бўлган. Арабча.
  • Бурхон — далил, асос, исбот. Ўрта асрлар ҳукмдорлари ўзларини Бурҳониддин, яъни диннинг далили, ҳимоячиси, динни асровчи деб юритишган ва бу сўз уларнинг фаҳрий унвони бўлган. Бурҳониддин исмининг қисқарган шакли. Арабча.

• В харфига исмлар угил болалар учун •

  • Вафо — вафоли, садоқатли, содиқ, ишончли; ота-онасини қадрлайдиган, ҳурмат-иззатини ўрнига қўядиган солиҳ фарзанд. Арабча.
  • Восил — а йрилмас, ажралмас, субутли дўст ёки орзу қилиб эришилган фарзанд, висолга етишган. Арабча.

• Ғ харфига исмлар угил болалар учун •

  • Ғафур — раҳмдил, марҳаматли, мағфиратли. Бу ном Аллоҳнинг сифатларидан бирдир. Асли: Абдулғафур. Арабча.
  • Ғаффор — раҳмдил, меҳрибон, шафқатли. Бу ном Аллоҳнинг сифатларидан биридир. Асли: Абдулғаффор. Арабча.
  • Ғиёс — ёрдам, кўмак, суянч; ёрдамчи, суянчиқ, ишонган тоғ, қўлловчи, кўмаклашувчи. Арабча.
  • Ғулом — ўтмишда ҳукмронлар саройидаги ёш хизматкор; «Ғулом» сўзи билан бошланган қатор қўшма исмларнинг (Ғуломали, Ғуломиддин) қисқарган шакли. Арабча.

• Д харфига исмлар угил болалар учун •

  • Даврон — давр сурсин, умри шодон, бахтиёр ўтсин, даврининг, замонасининг бахтиёр фарзанди бўлсин маъносида. Арабча.
  • Дилмурод — дилдаги муродга, орзуга етказган бола. Арабча, форс-тожикча.
  • Диёр — ўлка, она юрт, ватан фарзанди, диёрига, элига вафодор. Ватани учун жонини фидо қилишга тайёр бўлсин. Арабча.
  • Довуд — меҳрли, меҳрибон, дилдан севувчи, суюкли, чин дўст ёки шифо берувчи, соғайтирувчи. Довуд пайғамбарнинг исмлари. Яҳудийча.
  • Дониёр — яқин инсон, билимли инсон, дўст, Аллоҳнинг эҳсони, совғаси, мархамати. Арабча, форс-тожикча.
  • Достон — довруғи тилларда достон бўлган, таниқли, машҳур. Бу ном Рустамнинг отаси Золнинг (Фирдавсийнинг «Шоҳнома» достони қаҳрамони) лақаби бўлган. Форс-тожикча.

• Ё харфига исмлар угил болалар учун •

  • Ёқуб — изидан борувчи, сабр-тоқатли, довюрак, жасур. Яҳудийча.
  • Ёзнур — ёзда туғилган ўгилни умри равшан, нурли бўлсин. Арабча, ўзбекча.
  • Ёрбек — беклар наслига мансуб бола. Оиладагиларига ҳамроҳ, йўлдош бўлиб ўссин. Форс-тожикча, ўзбекча.
  • Ёрқин — ҳаёти (келажаги) порлоқ, нурга тўла бўлсин ёки меҳрли, шавкатли, мурувватли, самимий, кўнгли очиқ бола. Ўзбекча.

• Ж харфига исмлар угил болалар учун •

  • Жавлон — чиройли ва шаҳдам қадамлар ташловчи, ҳаракатчан, чаққон, тезкор, жавлон урувчи, жўшиб тошувчи. Арабча.
  • Жавохир — қимматбаҳо тошлар, зебу-зийнатлар эгаси, бой-бадавлат бўлсин ёки жавоҳир тошидек бебаҳо, қимматли маъносида. Арабча.
  • Жалол — улуғ, буюк, кўркам. Арабча.
  • Жалолиддин — диннинг улуғворлиги ёки диннинг юксак фарзанди. Арабча.
  • Жамол — чиройли, нафосатли, ҳушрўй, кўркам бола. Эҳт: Жамол- туякаш, туяларни етакловчи. Арабча.
  • Жамшид — улуғ, буюк, қудратли. Форс-тожикча.
  • Жасур — довюрак, қурқмас, жасоратли. Арабча.
  • Жахонгир — оламни бўйсундирувчи, фатҳ этувчи, ғолиб, музаффар. Форс-тожикча.
  • Жўрабек — дустликни қадрловчи, улфат, жураларни беки, дўстлари, жўралари кўп бўлсин. Ўзбекча.

• З харфига исмлар угил болалар учун •

  • Зафар — ғолиб, зафар қучувчи, ғалабага эришувчи, бахтли, саодатли, иқболи порлоқ, толеи баланд. Арабча.
  • Зайниддин — диннинг кўрки, гўзал ҳусни бўлувчи бола. Арабча.
  • Зайд — туҳфа, инъом ёки кўпайиш, қўшилиш. Арабча.
  • Зойир — зиёратчи. Арабча.
  • Зокир — Аллоҳни зикр қилувчи, Аллоҳга итоат қилувчи солиҳ банда. Арабча.
  • Зиё — нурли, ёрқин ёки бахтли, толеи баланд. Шакиллари (Зиёвуддин, Зиёали, Зиёдуллоҳ). Арабча.
  • Забир — маҳкам, мустаҳкам; тўсилган, ҳимоя қилинган; кучли, қудратли. Арабча.
  • Зохид — диндор, иймону эътиқодли. Художўй, тақводор, тарки дунё қилган. Асли Зоҳидулла, Зоҳиддин. Арабча.
  • Зохир — нурли, равшан, порлоқ, ёки кўмакчи, ёрдамчи, дастёр, суянчиқ, мададкор. Арабча.
  • Зубайр — қудратли, ақлли, доно, идрокли, зеҳнли, бақувват, билагида кучи бор. Абу Абдуллоҳ аз-Зубайр ибн Аввам ал-Кураши (594 — 656) — пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) нинг амакиваччаси ( Сафия пайғамбарнинг холасининг ўғли) ва халифа Али, шунингдек Хадичанинг жияни.

Bolalar kiyimlari – Qizlar uchun

Bolalar uchun sifatli kiyim-kechaklar hamyonbop va oson etishsa bo‘ladigan bo‘lishi kerak! Bolalar uchun kiyim-kechaklar Persey.uz internet-do‘koni aynan mana shu tamoilga bo‘ysunadi. Bolalar kiyimini harid qilishdan avval qanday tamoillarga rioya qilingani ma’qul? Quyiroqda – tanlovning asosiy jihatlarini ko‘rib chiqamiz. Bolalar kiyim-kechagini tanlashdagi uchti muhim jihat 1. Havfsizlik. Bolalar kattalarga qaraganda ancha-muncha zaifroqdir. Shu tufayli, ular uchun kayimni faqat gipoallergenlardan, ya’ni terini qichitmaydigan va shilmaydigan 100 % havfsiz materiallardan qilinganlarini tanlash kerak. 2. Qulay va o‘ng‘aylik. Ravshanki, baayni qanday kiyim-kechak hili haqida gap ketganida ham, bolakay unda o‘zini qulay va o‘ng‘ay his qilishi kerak. Ushbu jihatni ayniqsa yoz fasli uchun kayim tanlay turib, e’tiborga olish o‘ta muhimdir, chunki Toshkent iqlimi judayam jazirama issiqdir. To‘g‘ri tanlab olingan kiyim-kechak bolajoningiz terisi uchun eng muqobil mikroiqlimni ta’minlab, uning to‘laqonli nafas olishiga yo‘l

Bolalar uchun sifatli kiyim-kechaklar hamyonbop va oson etishsa bo‘ladigan bo‘lishi kerak! Bolalar uchun kiyim-kechaklar Persey.uz internet-do‘koni aynan mana shu tamoilga bo‘ysunadi. Bolalar kiyimini harid qilishdan avval qanday tamoillarga rioya qilingani ma’qul?

Quyiroqda – tanlovning asosiy jihatlarini ko‘rib chiqamiz.

Bolalar kiyim-kechagini tanlashdagi uchti muhim jihat

1. Havfsizlik. Bolalar kattalarga qaraganda ancha-muncha zaifroqdir. Shu tufayli, ular uchun kayimni faqat gipoallergenlardan, ya’ni terini qichitmaydigan va shilmaydigan 100 % havfsiz materiallardan qilinganlarini tanlash kerak.

2. Qulay va o‘ng‘aylik. Ravshanki, baayni qanday kiyim-kechak hili haqida gap ketganida ham, bolakay unda o‘zini qulay va o‘ng‘ay his qilishi kerak. Ushbu jihatni ayniqsa yoz fasli uchun kayim tanlay turib, e’tiborga olish o‘ta muhimdir, chunki Toshkent iqlimi judayam jazirama issiqdir.

To‘g‘ri tanlab olingan kiyim-kechak bolajoningiz terisi uchun eng muqobil mikroiqlimni ta’minlab, uning to‘laqonli nafas olishiga yo‘l qo‘yadi.

3. Emirilishga qarshi bardoshlilik. Bolalar doim harakatda bo‘ladi, o‘ynaydi va sayr qiladi, va demakki – ularning kiyimi faol foydalanishga tutiladi. Shu tufayli sevimli farzandingiz uchun maksimal darajada umrboqiy, hamda turli-tuman ta’sirlarga (quyosh va namlikdan tortib ko‘p marotaba sitilib-kirlanib yuvilishlargacha) barqaror bo‘lgan buyumlarni tanlash muhimdir. Usti-boshga to‘g‘ri hizmat ko‘rsatishni ham o‘rganib olish ham muhimdir. Mazkur jihatni ko‘zdan qochirilsa, hamda o‘g‘il va qiz bolaga faqat tashqi ko‘rinishiga qarab shim yoki ko‘ylak harid qilinsa, u holda haridingiz tezda yaroqsiz holatga kelib qolishi mumkin. Ohiri-oqibat, Sizning yana yangi usti-bosh sotib olishingizga to‘g‘ri kelib qoladi.

Endi esa, Toshkentda bolalar kiyim-kechaklarini eng yaxshisi nimaga aynan bizdan sotib olish kerakligi masalasiga o‘tamiz.

Persey.uz: nima uchun bolalar usti-boshini internetda harid qilish osonroq?

Dastlabki da’vo, bizda bolalar uchun kiyim-kechak tanlay turib, o‘z vaqtingizni tejaysiz, chunki Siz hech qaerga ovora bo‘lib borib-kelib yurishingiz uchun hojat yo‘q. Shunchaki, zaruriy mol-tovarni tanlab oling, buyurtmani rasmiylashtiring, hamda siz uqtirgan manzil bo‘yicha eltib berishilishini kuting. Eltib berish Toshkentning butun hududi bo‘ylab amalga oshiriladi. Mintaqalar bo‘ylab eltib berishning ham iloji bor.

Toshkentning ko‘pchilik aholisi, sifatsiz mahsulot sotib olinishidan havfsirab, onlayn-do‘konlarga unchalik ishonmaydi. Shu tufayli bizning kompaniya taqdim etilayotgan barcha bolalar kiyim-kechagi sifatiga kafolat lar ko‘zda tutadi. Ular Sizni nosoz, braklangan va sifatsiz mol sotib olishdan himoyalanishga imkon beradi.

Sotib olinganidan bir-ikki kun keyin nosozlik aniqlandimi? Hechqisi yo‘q, vahimaga tushmang! Bizga qo‘ng‘iroq qiling, hamda biz Sizga mahsulotni almashtirib beramiz yoki pulingizni qaytaramiz!

Bizda har doim bolalar kiyim-kechagiga chegirmalar amal qiladi. Huddi shu sababga ko‘ra, do‘konimiz o‘z qizlari va o‘g‘illariga modaga monand kiyim-kechak sotib olmoqchi bo‘lgan, eng tejamkor ota-onalar uchun ham mos keladi. Shuningdek, bizda qaysiningki ishtirokschisiga har kimsa aylanishi mumkin bo‘lgan, bonusli dastur amal qiladi.

Har qanday do‘kon uchun dog‘ tushmagan obro‘-e’tibor muhimdir. Persey.uz onlayn-do‘koni faqatgina Toshkent va O‘zbekistondagi ota-onalar uchun ma’lum bo‘libgina qolmay, balki Rossiyada ham, shuningdek – MDH ning boshqa mamlakatlarida ham mashhurdir. Shuning uchun, bizdan bolalar kiyim-kechagini sotib olish – tekshirib ko‘rilgan sifat va a’lo xizmat ko‘rsatish ham demakdir.

Qo‘shimcha afzalliklardan yana biri shuki, loyiq keladigan yubka , kostyum yoki ularga mos keladigan tufli larni tanlash uchun bir-biridan uzoqda joylashgan ikki-uch va undan ortiq do‘konlarga tashrif buyurishgizning hojati yo‘q. Bizda bu va boshqa mol-tovarlar bir joyda to‘plangan. Ya’ni, zaruriy haridlarni maksimal darajada qisqa muddat ichida amalga oshirish mumkin. Mazkur jihat bolakayning kiyim-kechagini tez yangilash zarur bo‘lib qolganda o‘ta muhimdir.

Bugun biz quyidagi materiallardan qilingan kiyim-kechaklarni taklif etishimiz mumkin:

  • ip gazlamalardan;
  • djinsidan;
  • satindan;
  • trikotajdan;
  • shoyidan;
  • shifondan, hamda bo‘lak ko‘pgina matolardan.

Zarurati bo‘lganida, biz shuningdek Sizni usti-bosh va poyabzal tanlovi bilan bog‘liq bo‘lgan barcha savollar yuzasidan maslahatlar ham beramiz, va faqat bugina emas.

Savollar qoldimi? Hozirni o‘zidayoq bizga qo‘ng‘iroq qiling yoki qayta qo‘ng‘iroq uchun talabnoma qoldiring!

Qiz bolaning jinsiy rivojlanishi (Ota-onalar bilishi shart)

Albatta qiz bolaning jinsiy tarbiyasida ko‘plab o‘ziga xos jihatlar mavjud. Aksari ota-onalar go‘dak qizaloqlaridagi ayrim me’yoriy holatlarni dard alomatlari deb o‘ylashadi.

Mundarija
  1. Qizaloqni yo‘rgak kasalliklaridan asrang
  2. Maktab yoshidagi qizlar parvarishi
  3. Balog‘at davri bosqichlari
  4. Balog‘at davridagi o‘zgarishlar

Xususan, go‘dak siynalari, ya’ni sut bezlarining vaqtinchalik biroz qattiqlashishi yoki gohida qizaloq jinsiy yo‘llaridan birozgina qizg‘ish suyuqlik chiqishi o‘tkinchi me’yoriy hollardir. Qiz bola, tetapoya bo‘la boshlagan davrdanoq tashqi ta’sirotlarga o‘ta sezuvchan bo‘ladi.

Qizaloq bir yoshga to‘lgunga qadar uning suyak tuzilishi to‘g‘ri rivojlanishiga ahamiyat berish zarur. Jumladan, raxit kasalligida skelet muskulaturasi tonusining oshishi qiz bola chanog‘ining tor va yassiroq bo‘lib qolishiga olib keladi. Bu hol o‘z navbatida jinsiy a’zolar rivojiga ham aks ta’sir ko‘rsatadi.

Goho ulg‘ayib turmush qurilganda odatiy tug‘ruq yo‘llarining torligi bois, tug‘ish asoratli kechishiga ham bolalik davridagi befarq munosabat sabab bo‘lishi mumkin. Go‘dak beqiyos ona suti va tabiat ne’matlaridan qancha uzoq muddat bahramand bo‘lsa, uning zuvalasi shuncha pishiq bo‘ladi. Raxitni imkon qadar tezroq, shifokor nazoratida D-guruhidagi darmondorilarni tayinlash, quyosh nuridan bahramand etish bilan davolash lozim.

Qizaloqni yo‘rgak kasalliklaridan asrang

Go‘dak qizaloqni iloji boricha, yo‘rgak kasalligidan asrash lozim. Chaqaloq uzoq vaqt tagi ho‘l holatda yotishi natijasida, teri bichilishi, jinsiy a’zolar hududi ta’sirlanib, shishishi va qizarishi kabi asoratlarga olib kelishi bilan xatarlidir. Taglik sintetik bo‘lmagan oddiy materialdan bo‘lib, yaxshilab yuvilishi va zararsizlantirilishi, qulay bo‘lishi maqsadga muvofiq.

Cho‘miltirishda har xil shampunlarning ishlatilishi ham qizlarda tashqi jinsiy a’zolarning jumladan, vulvaning allergik yallig‘lanishiga olib kelishi bilan xatarli. Bolakaylarni to‘g‘ri kiyintirish, ishtonchalarni tez-tez almashtirib turish ham zarur. Qiz bolalar ishtonchalarining pochasi yopiq bo‘lishi, jinsiy a’zolarni sovuq qotishdan hamda turli xatarli nopokliklar bilan bulg‘anishdan saqlashi bilan qulaydir.

Maktab yoshidagi qizlar parvarishi

Maktab yoshidagi qizaloqlarda ancha tortinchoqlik, uyatchanlik ustuvor bo‘lishini ota-onalar va muallimlar ko‘zda tutishlari joiz. Zero, qizaloqlarda peshob qopi va to‘g‘ri ichakning to‘lib ketishi, ya’ni hojatga ehtiyojmand bo‘lsa-da, qimtinib o‘z paytida chiqmasliklari bachadonning joyidan surilib, asta-sekinlik bilan egilib qolishi kabi xatarli asoratga olib keladi. Bunday holatlar keyinchalik bepushtlikka ham sabab bo‘lishini unutmasligimiz joiz.

Shu sababli ham dars o‘tilayotgan paytda qizlar uchun hatto ruxsatsiz birrovga chiqib kelishlariga qarshilik qilinmasa, nazarimda ayrim ko‘ngilsiz holatlarning oldi olingan bo‘lardi.

Qiz bola jinsiy tarbiyasida rasida bo‘lish davriga qadar quyidagi hollarga ahamiyat berishlik joiz:

  • qiz bola bir yoshdan boshlab faqat onasi yordamida cho‘miltirilishi, aka-ukachalari bilan bir vannada cho‘milmasligi lozim;
  • o‘g‘il bolalar xush ko‘ruvchi toychoq, velosiped kabi tos a’zolarini ta’sirlantiruvchi o‘yinchoqlar, qizaloqlarda klitor sezuvchanligini oshirib, iffat pardasiga darz yetkazish ehtimoli mavjudligini unutmaslik kerak;
  • qizaloqlar ota-ona jinsiy munosabatidan imkon qadar bexabarroq bo‘lishi joizligi sabab, yotoqxonalar alohidaligi, ichki kiyimlarning esa ko‘zdan yiroq bo‘lganligi ma’qulroqdir;
  • jinsiy a’zolar ozoda tutilishi zarur; o‘g‘il bolalarning tor, badanni ta’sirlantiradigan kiyimlarini, xususan, shimlarini kiyish ham qizaloqlarga salbiy ta’sir ko‘rsatishi aniqlangan.

Yuqorida asosan balog‘at sari odimlayotgan qizaloqlar jinsiy tarbiyasidagi o‘ziga xosliklar haqida fikr yuritildi. Umuman balog‘atgacha va balog‘at davridagi o‘zgarishlar nimalarda namoyon bo‘ladi?

Balog‘at davri bosqichlari

Qiz bolalar rasida davri taxminan 9 yoshlardan boshlanadi. Shartli tarzda bu jarayonning quyidagi bosqichlarini tafovut etish mumkin:

  • 9-11 yoshli qizlarda (ayrimlarda 8,5 yoshdan 11,5 yoshgacha) tos, dumg‘aza suyaklarining sezilarli o‘sayotganligi kuzatiladi;
  • 10-11 yoshlarda (ayrimlarda 9,5 yoshdan 12 yoshgacha) qorin pasti, qov hududlarida ayollarga xos yakkam-dukkam, mayin tuklar paydo bo‘lishi va ko‘krak bezlarining sezilarli o‘sishi kuzatiladi;
  • 11-13 yoshlarda (ayrimlarda 10-15 yoshlarda) tashqi va ichki jinsiy a’zolarning keskin rivoji kuzatiladi. Qov tuklari ko‘payib, ko‘krak bezlari keskin kattalashib, uning uchida rangdorlik paydo bo‘ladi;
  • 13,5-14 yoshlarda (ba’zilarda 9-16,5 yoshlarda) keskin rivojlanish ro‘y berishi natijasida qo‘ltiq osti mo‘ylari paydo bo‘ladi hamda ilk hayz ko‘rish jarayoni kuzatiladi. Oradan ko‘p o‘tmay bu qizlar organizmida homilador bo‘lishlik imkoniyati ro‘y beradi;
  • 15,5-17,5 yoshlarga to‘lgach, qizlarda suyak, ya’ni bo‘y o‘sishi to‘xtaydi. Ovozlari istig‘noli, mayinlik bilan chulg‘anishi, husnbuzarlar toshishi ham shu yoshlarga xosdir. Har oyning ma’lum kunlarida hayz jarayoni ro‘y berishi odatiy maromga tushib oladi.

Balog‘at davridagi o‘zgarishlar

Balog‘at yoshidagi qizlarda tananing notekis o‘sish jarayoni boshlanadi. Sonning yog‘ to‘plashi, siynalarning kattalashishi, chanoq suyaklari kengayishi, dumba hududining et olishi va sezilarli to‘lishishlar shular jumlasidandir.

Keskin o‘sish jarayoni bilan birgalikda o‘spirin qiz ruhiyatida ham o‘ziga xos o‘zgarishlar ro‘y berib, siqiluvchanlik, qimtinish kabi hollarga moyillik kuzatiladi. Ayrim qizlar ko‘kraklarining dirkillashidan andisha qilib, ko‘ksilarini ichga tortib yuradilar. Bu esa gavdaning me’yoriy o‘sishiga salbiy ta’sir etishi tufayli, nafas olish a’zolari va yurak xastaliklarining vujudga keltirishi mumkin.

Ayrim qizlar esa uzoq vaqtgacha ko‘kraklarini biror material bilan siqib o‘rab yuradilar. Natijada, siynalar yalpayib, xunuklashib ketishi bilan bir qatorda, kelajakda ko‘krak bezi kasalliklari vujudga kelishiga ma’lum darajada sabab bo‘ladi. Bu yoshdagi qizlar har jihatdan qulay, iqlimga mos, tabiiy, odmi matodan qilingan siynaband taqsalar bas, hushqomat va sog‘lom bo‘lishlari shaksizdir.

Balog‘at yoshidagi qizlarning og‘ir yuk ko‘tarishlari qin va bachadonning pastga tushish dardiga olib kelishi bilan xatarlidir. Ko‘pgina, onalar ginekolog shifokor maslahatiga faqat qizlari turmushga chiqqandan so‘nggina zarurat bor, deya xato o‘ylashadi. Natijada, balog‘at yoshidagi qizlarning jinsiy a’zo kasalliklari nazardan chetda qolib, o‘z vaqtida davolanmasligi bois, har xil xatarli asoratlarga, jumladan bachadon yoki tuxum yo‘llarining qayrilib qolishiga olib keladi.

Umuman olganda, har qanday qizaloqni ham bolalar ginekologi ko‘rigidan o‘tkazib turilishi bugungi kun talabidir.

Diqqat, biz saytimizda avvalroq yosh o‘gil bolalarda kuzatilishi mumkin bo‘lgan reproduktiv tizim kasalliklari haqida ma’lumot bergan edik. Ushbu maqolani ham o‘qishingizni tavsiya etamiz: Bolani bepushtlik dardidan asrang

Ushbu mavzu yuzasidan savollaringiz bormi? Unda savollaringizni quyida “Fikr bildirish” qismi orqali yozib qoldiring. Dolzarb va muhim savollarga shifokor ekspertlarimiz javob berishadi.

Qiziqarli malumotlar
Bolalar kiyimlari – Qizlar uchun