Azon tv kitoblari
Each channel has weekly or monthly streams. Thanks to this streaming information, offer their users a lot of content about what content to offer that week, day, or even time. channel for live broadcast, start the live broadcast by pressing the play TV button immediately, and quickly and practically we can see what happens in the broadcast stream.
Hidoyat.uz
Янги туғилган чақалоқ оппоқ матога ўралади, чунки динимизда матоларнинг энг афзали оқ ранглиси экани айтилган. Тезда ўнг қулоғига азон, чап қулоғига такбир айтиш, Парвардигордан фарзандига ихлос ва эътиқод билан дунё ҳамда охират яхшиликларини сўраш лозим. Бу ҳақда ушбу ҳадис ворид бўлган:
عن أبى رافع أنه قال: رأيت رسول الله صلى الله عليه وسلم أنه أذن فى أذن الحسن بن علي حين ولدته فاطمة
Абу Рофеъдан ривоят қилинади: «Мен Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Фотима ва Алининг ўғиллари Ҳасан туғилганида қулоқларига азон (ва такбир) айтганларини кўрдим».
Бошқа ҳадисда бундай дейилади:
عن ابن عباس رضى الله عنهما أن النبي عليه السلام أذن فى أذن الحسن ابن علي يوم ولد وأقام فى أذنه اليسرى
Ибн Аббосдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади:
«Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) Ҳасан ибн Али туғилганида (ўнг) қулоғига азон айтиб, чап қулоғига такбир айтдилар».
عن الحسن بن على عن النبى صلى الله عليه وسلم قال: «من ولد له مولود فأذّن فى أذنه اليمنى و أقام فى اذنه اليسرى، لم تضره أم الصبيان».
Ҳасан ибн Алидан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) «Ким фарзандли бўлса, унинг ўнг қулоғига азон, чап қулоғига такбир айтса, унга уммус сибён зарар бермайди», дедилар.
Ҳадисдаги «уммус сибён» шайтон бўлиб, у болаларга зарар ё касаллик келтиришини муҳаддислар айтишган.
Чақалоқ қулоғига азон билан такбир айтишдан мақсад, бола дунёда биринчи эшитадиган овоз ва сўз Аллоҳнинг муборак исми бўлишидир. Шунингдек, ушбу азон ва иқомат сабабидан бола турли бало ва дардлардан саломат қолади, унга шайтон таҳдид қилмайди. Чунки шайтон азон овозидан тумтарақай қочади.
Усмонхон АЛИМОВнинг
“Оилада фарзанд тарбияси” китобидан
Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.
Нашриётдан харид нархи 24000 сўм
МАҚОЛАЛАР
Одамлар ғафлатда қоладиган ой фазилатлари Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Алҳамдулиллаҳ вассолату вассаламу аъла Расулиллаҳ ва аъла аалиҳи ва соҳбиҳи ажмаъийн Ражаб ойи ниҳоясига етиб, Шаъбон ойи ҳам кириб …
Бобурнинг советлар яширган фиқҳий рисоласи Тарихий китобларда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг шоҳлик, саркардалик ва олимлик истеъдодидан ташқари фиқҳ …
Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳақида 14 факт Ҳар бир халқнинг тарихий, маданий-миллий қиёфасини аниқ белгиловчи улуғ шоҳлари, …
Интернет луғати. BitTorrent BitTorrent – Торрент – Интернет фойдаланувчилари компьютерлари ўртасида тўғридан-тўғри маълумот …
Алишер Навоий – миллат фахри Ватан, миллат, истиқбол учун қайси насл ва авлод қандай эзгу …
Маънавият мулкининг мутафаккири Сўз мулкининг султони Ҳазрат Алишер Навоий ижоди мисли бир уммонки, …
САВОЛИМ БОР
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фиқҳ китобларида амали касир нималиги ҳақида уч хил таъриф берилган:
Биринчиси, намоздан ташқарида икки қўл билан қилинадиган ишни, масалан, салла ўраш каби ишларни амали касир дейилади ва уни намознинг ичида бир қўл билан бажарса ҳам намоз бузилади. Аммо дўппи кийиш ёки уни ечиш каби бир қўл билан бажариладиган ишлар намозни бузмайди. Аммо узрсиз шундай қилса, макруҳ бўлади.
Иккинчиси, намоздаги киши ўзини кўп иш қилдим, деб ўйласа, амали касир бўлади.
Учинчиси, намоз ўқиётган кишига ташқаридан қаралганда “у намоз ўқимаяпти шекилли”, деб хаёл қилинадиган даражадаги ҳаракатлар ҳам амали касир бўлади ва намозни бузади (манба: “Фатавои Оламгирия”, “Табйинул ҳақоиқ”, ва “Фатавои Қозихон” китоблари). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
Қуръони каримдаги хитоблар фақат эркакларга хос эмас. Умумлаштириб кўрганимизда ундаги хитоблар уч хил бўлади:
1. Фақат эркакларга қаратилган хитоблар. Одатда бу хитоблар эркакларга хос ҳукмларда бўлади. Масалан:
نِسَاؤُكُمْ حَرْثٌ لَكُمْ فَأْتُوا حَرْثَكُمْ أَنَّى شِئْتُمْ
Яъни: “Хотинларингиз сизлар учун зироатгоҳдир. Бас, зироатгоҳингизга хоҳлаган жиҳатингиздан келаверингиз…” (Бақара сураси, 223-оят)
2. Фақат аёлларга қаратилган хитоблар. Одатда бу хитоблар аёлларга хос ҳукмларда бўлади. Масалан:
وَالْمُطَلَّقَاتُ يَتَرَبَّصْنَ بِأَنْفُسِهِنَّ ثَلَاثَةَ قُرُوءٍ وَلَا يَحِلُّ لَهُنَّ أَنْ يَكْتُمْنَ مَا خَلَقَ اللَّهُ فِي أَرْحَامِهِنَّ إِنْ كُنَّ يُؤْمِنَّ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآَخِرِ
яъни: “Талоқ қилинган аёллар ўзларига қараб, уч ҳайз муддати (ўтишини) кутиб ўтирадилар. Агар улар Аллоҳга ва охират кунига ишонсалар, бачадонларида Аллоҳ яратган нарса (ҳомила ёки ҳайз)ни яширишлари ҳалол (иш) эмас”. (Бақара сураси, 228-оят)
3. Лафзда эркакларга айтилган, аслида эркак ва аёлларга қаратилган умумий хитоблар. Масалан:
حَافِظُوا عَلَى الصَّلَوَاتِ وَالصَّلَاةِ الْوُسْطَى وَقُومُوا لِلَّهِ قَانِتِينَ
яъни: “(Беш вақт фарз қилинган) намозларни, хусусан ўрта намозни сақлангиз (ўз вақтида ўқингиз) ва (намозда) Аллоҳга бўйин сунган ҳолатда (камтарлик билан) турингиз!” (Бақара сураси, 238-оят).
Бу турдаги хитобларга “Эй, имон келтирганлар…”, “Эй, Одам ўғиллари…”, деб бошланадиган оятларни ҳам мисол келтириш мумкин. Эркакларга хитоб қилиб, унинг замирида аёлларнинг ҳам назарда тутилиши, араб тили қоидаларига мувофиқдир. Шаръий қоида ва ҳукмларни жорий қилишда умумий хитоб қилиш услубларига ҳам мос келади. Буни қуйидагича изоҳлаш мумкин:
А) Қуръони каримдаги аксарият ҳукмлар эркаклар ва аёллар учун умумийдир. Агар ҳар бир оятда аввал эркакларга сўнгра аёлларга хитоб қилинса, бу балоғат ва фасоҳатга зид келади. Масалан: “Эй, имон келтирган эркаклар ва эй, имон келтирган аёллар” ёки “Эй, одам ўғиллари ва эй, Одам қизлари”, дейиш гапни ноўрин чўзиш ҳисобланади. Бу Қуръоннинг балоғатига тўғри келмайди.
Маълумки, Қуръони карим араб тилида нозил бўлган. Араб тилида жинс категорияси мавжуд. Ўзбек тилимизда эса бу категория ишлатилмайди. Араб тили олимлари эркак ва аёлларга умумий хитоб қилишда эркаклар жинси категориясидан фойдаланишга иттифоқ қилганлар. Бу қоида тилга осон бўлгани учун жорий бўлган.
Б) Шаръий хитобларда барчани назарда тутиб эркакларга хитоб қилиш инсониятнинг яратилиши ва хилқатига ҳам мос келади. Зеро Қуръони каримда шундай дейилган:
خَلَقَكُمْ مِنْ نَفْسٍ وَاحِدَةٍ ثُمَّ جَعَلَ مِنْهَا زَوْجَهَا
яъни: “(У) сизларни бир жондан (Одамдан) яратди, сўнгра ундан жуфтини (Ҳаввони пайдо) қилди”. (Зумар сураси, 6-оят).
Динимиз хитобларида аёлларнинг эркакларга тобе бўлиши уларнинг яратилишда ҳам эркакларга тобе бўлишига мувофиқ келади.
В) Аллоҳ таоло эркакларга жамиятда катта масъулият юклаган. Улар оила бошлиғи, аёллари ва болаларини нафақа билан таъминловчи, имом ва сиёсат юритувчи ҳисобланадилар. Шунинг учун асосий хитоблар уларга қаратилади. Аёллар эса аксарият ҳолатларда уларнинг таъминоти ва ҳимояси остида бўладилар. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намозда тик туриш фарз ҳисобланади. Узрсиз фарзни тарк қилиш билан намоз дуруст бўлмайди. Фиқҳий китобларимизда бемор кишининг намози ҳақидаги тартиб-қоидалар батафсил баён қилинган. Жумладан, “Фатовои Татархония” китобида шундай дейилади:
وَإِنْ عَجَزَ عَنِ الْقِيَامِ وَقَدَرَ عَلَى الْقُعُودِ، فَإِنَّهُ يُصَلِّي الْمَكْتُوبَةَ قَاعِداً بِرُكُوعٍ وَسُجُودٍ، وَلاَ يُجْزِئُهُ غَيْرُ ذَلِكَ
яъни: “Киши тик туришга қодир бўлмай, ўтиришга қодир бўлса, фарз намозларни ўтирган ҳолда рукуъ ва сажда қилиб ўқийди. Бундан бошқа суратда ўқиш жоиз эмас”.
Машҳур ва мўътабар фиқҳий китобимиз яна бири “Мухтасарул виқоя”да шундай дейилган:
إِنْ تَعَذَّرَ الْقِيَامُ لِمَرَضٍ حَدَثَ قَبْلَ الصَّلَاةِ أَوْ فِيهَا، صَلَّى قَاعِدًا يَرْكَعُ وَيَسْجُدُ. وَإِنْ تَعَذَّرَا مَعَ الْقِيَامِ أَوْمَأَ بِرَأْسِهِ قَاعِدًا إِنْ قَدَرَ، وَجَعَلَ سُجُودَهُ أَخْفَضَ مِنْ رُكُوعِهِ.
яъни: “Намоздан олдин ёки унинг асносида пайдо бўлган беморлик сабабли киши тик туриб намоз ўқиши узрли бўлиб қолса, ўтирган ҳолда рукуъ ва сажда қилиб намоз ўқийди. Руку ва сажда ҳамда тик туриш узрли бўлса, ўтирган ҳолатида боши билан имо-ишора қилиб намоз ўқийди. Саждасини рукуъсидан пастроқ қилади”.
Тик туришга қодир киши намозга кириш такбирини тик туриб айтмаса, намози дуруст бўлмайди. Бу ҳақда “Бадоиъус саноиъ” китобида шундай дейилган:
شَرْطُ صِحَّةِ التَّكْبِيْرِ أَنْ يُوْجَدَ فِي حَالَةِ الْقِيَامِ فِي حَقِّ الْقَادِرِ عَلَى الْقِيَامِ، سَوَاءٌ كَانَ إِمَامًا أَوْ مُنْفَرِدًا أَوْ مُقْتَدِيًا، حَتَّى لَوْ كَبَّرَ قَاعِدًا ثُمَّ قَامَ لاَ يَصِيْرُ شَارِعًا، وَلَوْ وُجِدَ الْإِمَامُ فِي الرُّكُوعِ أَو السُّجُودِ أَو الْقُعُودِ يَنْبَغِيْ أَنْ يُكَبِّرَ قَائِمًا ثُمَّ يَتْبَعُهُ فِي الرُّكْنِ الَّذِي هُوَ فِيْهِ، وَلَوْ كَبَّرَ لِلْاِفْتِتَاحِ فِي الرُّكْنِ الَّذِيْ هُوَ فِيْهِ لاَ يَصِيْرُ شَارِعًا لِعَدَمِ التَّكْبِيْرِ قَائِمًا مَعَ الْقُدْرَةِ عَلَيْهِ .
яъни: “Тик туришга қодир бўлган имом учун ҳам, ёлғиз намоз ўқиётган одам учун ҳам, иқтидо қилган одам учун ҳам намозга кириш такбирини айтишнинг шарти – тик турган ҳолатда такбир айтишдир. Тик туришга қодир одам ўтирган ҳолида такбир айтиб, кейин турса, намозга кирган ҳисобланмайди. Имом рукуъ, сажда ёки қаъдада бўлса, намозга янги қўшилаётган одам такбирни тик туриб айтиб, кейин имомга эргашиши шартдир. Имом сажда ёки қаъдадалигида унга иқтидо қилган одам ўтириб олганидан кейин такбир айтса, намозга киришган бўлмайди, чунки у қиёмга қодирдир. Бу ҳақда Аллома Муҳаммад Амин Ибн Обидин шундай деганлар:
(وَإِنْ قَدَرَ عَلَى بَعْضِ الْقِيَامِ) وَلَوْ مُتَّكِئًا عَلَى عَصًا أَوْ حَائِطٍ (قَامَ) لُزُومًا بِقَدْرِ مَا يَقْدِرُ وَلَوْ قَدْرَ آيَةٍ أَوْ تَكْبِيْرَةٍ عَلَى الْمَذْهَبِ،
яъни: “Ҳасса ёки деворга суяниб бўлса ҳам тик туришга қодир бўлган киши имкон борича тик туриб намоз ўқиши лозимдир, гарчи бир оят ёки такбири таҳримани айтиш миқдорича бўлса ҳам” (“Раддул муҳтор” китоби).
Курсига ўтириб намоз ўқишда яна насороларнинг ибодатхонасидаги ҳолатга ўхшашлик бор. Ваҳоланки, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам кўплаб ҳадиси шарифларида ибодатларда аҳли китобларга ўхшашдан қаттиқ қайтарганлар.
Демак, шариатимизга кўра ерга ўтиришга қодир бўлади туриб, курсида ўтириб намоз ўқилишига рухсат берилмаган. Агар киши бирор узр туфайли тик туриб ёки ерга ўтирган ҳолатда намоз ўқишга қодир бўлмасаю, курсига ўтириб намоз ўқишга қодир бўлса, шундагина курсига ўтириб намоз ўқиши жоиздир. Масалан, жарроҳлик амалиётидан сўнг фақатгина курсида ўтириб ўқиш қулай бўлса, ана шундай мажбурий ҳолатлардагина бунга ижозат берилади. Шунда ҳам курсига ўтиришга эҳтиёжи бор узрли намозхонлар намоз арконларини тўла-тўкис адо этаолмаётганидан хижолат чекиб, олдинги сафларга эмас, бошқа намозхонларга халал бермасдан орқароқ ва чеккароқ жойларни танлашлари – айни исломий одобга риоя қилиш ҳисобланади.
Курсида намоз ўқигувчи киши сафни текис қилишдек вожиб амални бажара олмайди. Сабаби – у сафдан олдинга ёки орқага ўтиб кетиши мумкин. Курсида ўтиргани учун сафдан орқароқда туриб, кейинги сафда турган кишининг сажда қиладиган жойини эгаллаб олиши ёки сафдаги ўрнини бўш қолдириб, сафдан олдинга чиқиб ўтириб олиши жоиз эмас. Бундан ташқари, курсида намоз ўқигувчи кишида тик туриб такбир айтиш, тик туриш каби бир қанча фарз амаллар бажарилмаётган бўлади. Ваҳоланки, намознинг гарчи битта фарзи ҳам шаръий узрсиз тарк қилинса, намоз дуруст бўлмаслиги барчамизга маълум.
Шуни ҳам билиш лозимки, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам, саҳобалар ва тобеинларнинг даврларида жангу жадаллар кўп бўлган. Урушда кимнингдир оёғи кесилган, кимнингдир бели синган ва ҳоказо жароҳатлар бўлган. Шундай бўлса-да, уларнинг бирорталари курсида ўтириб намоз ўқиганлари ҳеч бир ривоятда келмаган. Тик туришга қодир бўлмаганлари ерга ўтириб намоз ўқиганлар. Шунинг учун бирорта фиқҳий китобларимизда “Курсида ўтириб намоз ўқиш” деган боб киритилмаган. Сабаби – юқорида айтиб ўтилганидек, тик туриб намоз ўқишга қодир бўлмаганлар ўтириб ўқийди, ўтиришга қодир бўлмаганлар ётиб ўқийди.
Юқорида баён этилган Ислом шариатининг ҳукмларига кўра, ерга ўтириб намоз ўқишга қодир бўлган киши курсида ўтириб намоз ўқиши дуруст эмас.
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг тарихларидан барчамизга маълумки, У Зот умрларининг охирида қаттиқ бемор бўлдилар. Масжидга икки саҳобаи киромнинг ўртасида, уларга суяниб, муборак оёқлари ерга судралган ҳолатда чиқдилар. Мана шундай оғир ҳолатда ҳам ерга ўтириб, жамоат билан бирга намозни адо қилдилар. Бу ҳолат барчамизга дарс ва ибрат ҳисобланади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Охиратдаги ҳолатларни ҳеч ким ўзича билиб ололмайди, чунки у ғайб оламига тегишли илмдир. Лекин Аллоҳ таоло ва Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам билдирган бўлса, унга имон келтириб, айтилганидек бўлишига ишонамиз. Ҳақиқатан ҳам тўғрини қўйиб, нотўғри гапга ишониш гуноҳкорликка сабаб бўлади.
Қиёмат куни бир оила аъзолари, хусусан опа-сингиллар бир-бирларини кўрмайдилар деган гап нотўғри. Чунки бир нечта оят карима ва ҳадиси шарифларда улар ўзаро учрашишларига далил ва ишоралар бор.
Охиратда яқин қариндошларнинг кўришиши икки ҳолатда бўлади. Биринчиси – ҳали одамларнинг жаннат ёки дўзахга кириши маълум бўлмасдан ва ҳисоб-китоб бошланмасдан аввал. Иккинчиси – ҳисоб китобдан кейинги, агар нажот топишса, жаннатдаги учрашув.
Қиёматдаги ҳолат биз тасаввур қилганимизданда даҳшатли бўлганидан, ҳамма ўзини ҳолидан ташвишда бўлади, у ерда бировни ўйлашга мажол бўлмайди. Бунинг устига оила аъзолари, яқин қариндошлар ўзаро ҳақларини талаб қилиб қолишидан қўрқиб, бир-бирларидан қочадилар. Бу ҳақида Аллоҳ таоло шундай дейди:
فَإِذَا جَاءَتِ الصَّاخَّةُ يَوْمَ يَفِرُّ الْمَرْءُ مِنْ أَخِيهِ وَأُمِّهِ وَأَبِيهِ وَصَاحِبَتِهِ وَبَنِيهِ لِكُلِّ امْرِئٍ مِنْهُمْ يَوْمَئِذٍ شَأْنٌ يُغْنِيهِ
яъни: “Бас, қачонки, (қулоқларни) кар қилувчи (чинқириқ) келганда (Сур иккинчи марта чалинганда), ўша куни киши ўз биродаридан қочур. Яна онаси ва отасидан ҳам, хотини ва ўғилларидан ҳам (қочур). (Чунки) у кунда улардан ҳар бир кишида ўзига етарли нарса (ташвиш) бўлур” (Абаса сураси, 33-37-оятлари).
Ҳатто Оиша онамиздан ривоят қилинган ҳадисда айтилишича, одамлар ялангоёқ, ялонғоч тириладилар, лекин Қиёматнинг даҳшатидан бир-бирларига қараш хаёлларига ҳам келмайди. (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).
Жаннат Аллоҳ таолонинг бандаларига раҳмати бўлиб, унда банданинг хаёлидан ўтмаган, кўз кўриб, қулоқ эшитмаган неъматлар ва хурсандчиликлар бор. Ҳисоб-китоб тугагач, нажот топган кишилар, албатта, яқинларини излаб қолади. Жаннатда ота-она, фарзанд ва яқинлар билан бирга бўлиш ҳам катта хурсандчилик, кўз қувончи ҳисобланади. Бу ҳақида Қуръони каримда шундай дейилади:
وَالَّذِينَ آَمَنُوا وَاتَّبَعَتْهُمْ ذُرِّيَّتُهُمْ بِإِيمَانٍ أَلْحَقْنَا بِهِمْ ذُرِّيَّتَهُمْ وَمَا أَلَتْنَاهُمْ مِنْ عَمَلِهِمْ مِنْ شَيْءٍ كُلُّ امْرِئٍ بِمَا كَسَبَ رَهِينٌ
яъни: “Ўзлари имон келтириб, зурриётлари ҳам уларга имон билан эргашган зотларга (ўша) зурриётларини ҳам қўшамиз. Уларга қилган амалларидан бирор нарсани камайтирмаймиз. Ҳар бир кимса ўзи қилган иши билан гаровлангандир” (Тур сураси, 21-оят).
Ибн Жарир Табарий раҳматуллоҳи алайҳ шундай дейдилар: “Бу оятнинг тафсирида баъзи муфассирлар: “Бу оятнинг маъноси – имон келтирган зотларга фарзандлари имон билан эргашса, агарчи амалда оталарига ета олмаган бўлсалар ҳам, жаннатда фарзандларини уларга мартабада етказдик (қўшиб қўйдик). Бу иш оталарининг ҳурматидан бўлади ва бу сабабли оталарнинг ажрларидан бирор нарса камаймайди” – деганлар” (“Тафсири Табарий” китоби).
Мўътабар тафсир китобларда, балоғат ёшига етмасдан вафот этган болаларни жаннатда ота-оналари билан бирга бўлиши зикр қилинган.
Демак, жаннатда ота-оналар, фарзандлар ва яқинлар бирга бўлиш учун дунёда улар бир-бирларига ҳақ йўлда ёрдамчи бўлишлари, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариб, туришлари лозимдир. Тавфиқ Аллоҳдан.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
Уламолар азоннинг аудио шаклидан намозга уйғотиш учун будильник сифатида фойдаланиш жоиз деганлар. Лекин айнан ўша уламолар агар азоннинг аудио шаклидан намозга уйғотиш учун эмас, балки, умумий уйқудан уйғотувчи восита сифатида фойдаланиш яхши иш эмас, балки, бундан сақланилган маъқул, дея таъкидлашган. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
Azon tv kitoblari
Хадра майдонида жойлашган “Azon”нинг янги лойиҳаси – “Azon kitoblari” китоб маркази эртага очилади.
Марказда ўзбек, рус, инглиз ва араб тилларидаги китоблар савдосини йўлга қўйиш режалаштирилган. Унда янги “Azon kitoblari” нашриёт-матбаа бирлашмасида нашр қилинган китобларни арзон нархларда харид қилишингиз мумкин бўлади.
Режага кўра, марказда фақат китоблар сотилади ва китобхонликни кенг тарғиб этиш мақсад қилинган.
Хуллас “Azon kitoblari” маърифат йўлидаги сизнинг асосий дўстингиз, ҳамроҳингиз ва ёрдамчингиз бўлишини ният қилганмиз. Бу йўлда сизнинг ижобатингиздан умидвормиз.
Эртадан бошлаб “Azon kitoblari” китоб марказига ташриф буюриб, ўзингизга ёққан китобларни харид қилишингиз мумкин. Сизни дўконимизда кўришдан мамнун бўламиз!
УЛАШИНГ:
Теглар:
Мавзуга доир:
Динимни ўрганаман: рўзадорлиги эсидан чиқиб, овқатланаётган кишини кўриб қолган одам нима қилади?
1424 20:00 10.02.2022
Катта фиқҳ энциклопедияси: Кичик тобеъинлар ва катта табаъа тобеъинлар замони
1951 22:10 02.10.2021
Алвидо, Ватан! Саййид Жалолиддиннинг кўзи очилди
3046 21:15 02.10.2021
Катта фиқҳ энциклопедияси: Тобеъинлар даври
1217 21:55 30.09.2021
Алвидо, Ватан! Коммунистлар ҳийласи
2758 21:00 30.09.2021
Алвидо, Ватан! Коммунистлар ҳийласи
Azon Tv free live tv streaming channel in Uzbekistan
Each channel has weekly or monthly streams. Thanks to this streaming information, offer their users a lot of content about what content to offer that week, day, or even time. channel for live broadcast, start the live broadcast by pressing the play TV button immediately, and quickly and practically we can see what happens in the broadcast stream.
Watch Azon Tv live stream
There may be times when the live stream or live score is not updated quickly due to connection differences; If you have any problems, please refresh the page. This webcast may delay slightly from the televised broadcast up to approximately 60 seconds, depending on your internet connection speed and computer configuration. Please keep this in mind when searching for your requests. Source: https://azon.tv/
Watch Uzbekistan FREE LIVE TV STREAMING CHANNELS LIVE ONLINE
BIZ Cinema
Dunyo Bo’ylab
Kinoteatr Channel
Madaniyat va MaR.
Mening Yurtim MY5
NAVO Channel
O’zbekiston
O’zbekiston 24
O’zbekiston t.
Sevimli Tv
Uzbekistan Sport
Uzreport Tv
FOR UNINTERRUPTED
BROADCASTING
Live broadcasts are constantly updated within 72 hours.
Most Favorrted
- Туган тел (644)
- Trans 7 (604)
- Тамыр (557)
- Asian Brigade 亞旅衛視 (552)
- Pars TV (487)
- ЛенТВ24 (471)
- 24 Hour Free Movies (418)
- Star Jalsha HD (402)
- tvN (395)
- Baku Tv (368)
- CNN Live (356)
- Ezo Tv (339)
LAST ADDED TV
Vipotv.com was established to gather TV channels and Radio channels in a single environment. vipotv.com is a free tv viewing service for people.
Cookies are used to make the best use of our site. By signing into this site, you agree to the use of cookies.
All the video content found on the VipoTV is NOT hosted on our servers NOT created or uploaded by us.
Our site does not provide location provider service.
The rights of all brands, logos and names on vipotv.com belong to their respective companies.
Our site in no way accepts the responsibility of tv channels and radio channels.
ATTENTION: We do not record Paid and Copyright channels. If there is please let me know.
We respect copyright, so we are not at risk of banning our site.
Attention ! We do not have a vipotv.com mobile application.
Be careful about this and do not download, as there are sites that make fake applications on behalf of vipotv.com.
We don’t need the app because we don’t want it to take up space on your device. You can open vipotv.com from your web browser at any time.
Qiziqarli malumotlar
Azon tv kitoblari