Ayollar namozi skachat
“Истихора” сўзи луғатда “яхшилик излаш”, “бир нарсанинг яхшироғини танлаш” деган маънони англатади. Мусулмон киши мубоҳ бўлган икки ишдан қайси бирини қилишини билмай қолганида, хайрлисини танлаш учун икки ракат истихора намози ўқийди.
Hidoyat.uz
Истихора намози қандай ўқилади. Ўқилиш тартиби ва нияти қандай бўлади?
Асосий саҳифа FAQ Истихора намози қандай ўқилади. Ўқилиш тартиби ва нияти қандай бўлади?
Истихора намози қандай ўқилади. Ўқилиш тартиби ва нияти қандай бўлади?
Чоп этилди Fevral 26, 2019 Истихора намози қандай ўқилади. Ўқилиш тартиби ва нияти қандай бўлади? da fikr bildirishni o’chirish
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
“Истихора” сўзи луғатда “яхшилик излаш”, “бир нарсанинг яхшироғини танлаш” деган маънони англатади. Мусулмон киши мубоҳ бўлган икки ишдан қайси бирини қилишини билмай қолганида, хайрлисини танлаш учун икки ракат истихора намози ўқийди.
Истихора намозида хоҳлаган сурасини ўқийди. Лекин биринчи ракатида “Фотиҳа” сурасидан кейин “Кофирун” сурасини, иккинчи ракатда зам сурага “Ихлос” сурасини ўқиса яхшироқ. Истихора намозидан сўнг ушбу дуо ўқилади:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْتَخِيرُكَ بِعِلْمِكَ، وَأَسْتَقْدِرُكَ بِقُدْرَتِكَ، وَأَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ الْعَظِيمِ، فَإِنَّكَ تَقْدِرُ وَلَا أَقْدِرُ، وَتَعْلَمُ وَلَا أَعْلَمُ، وَأَنْتَ عَلَّامُ الْغُيُوبِ، اللَّهُمَّ إِنْ كُنْتَ تَعْلَمُ أَنَّ هَذَا الْأَمْرَ خَيْرٌ لِي فِي دِينِي وَمَعَاشِي وَعَاقِبَةِ أَمْرِي، – عَاجِلِ أَمْرِي وَآجِلِهِ -، فَاقْدُرْهُ لِي وَيَسِّرْهُ لِي، ثُمَّ بَارِكْ لِي فِيهِ، وَإِنْ كُنْتَ تَعْلَمُ أَنَّ هَذَا الْأَمْرَ شَرٌّ لِي فِي دِينِي وَمَعَاشِي وَعَاقِبَةِ أَمْرِي، – عَاجِلِ أَمْرِي وَآجِلِهِ -، فَاصْرِفْهُ عَنِّي وَاصْرِفْنِي عَنْهُ، وَاقْدُرْ لِيَ الْخَيْرَ حَيْثُ كَانَ، ثُمَّ أَرْضِنِي بِهِ.
Маъноси: “Эй Аллоҳ, Сенинг илминг билан Сендан яхшилик сўрайман. Сенинг қудратинг билан Сендан қодирлик ва улуғ фазлингни сўрайман. Сен (ҳар нарсага) қодирсан, мен қодир эмасман. Сен (ҳар нарсани) билувчисан, мен билмайман. Сен ғайбни билувчисан. Аллоҳим, агар мана шу қилмоқчи бўлган ишим динимда, ҳаётимда, ишларимнинг оқибатида, дунё ва охиратимда мен учун яхши бўлса, уни менга насиб этгин ва осон қилгин. Сўнг уни менга баракотли қилгин. Агар мана шу ишим динимда, ҳаётимда, ишларимнинг оқибатида, дунё ва охиратимда мен учун ёмон бўлса, мендан уни узоқлаштир, қаерда бўлса ҳам, мен учун яхшиликни тақдир қилгин ва мени ундан рози этгин”.
Сўнгра ўша ишни қилиш ёки қилмаслик тўғрисида кўнгли мойил бўлган томонга ҳаракат қилади. Ушбу намозни ўқигандан кейин мазкур иш ҳақида ўйламай, Аллоҳ ихтиёр қиладиган нарсани кутиб юради. Кейин кўнглига тушиб, ўзига маъқул бўлиб, қилгиси келиб қолса амалга оширади. Бу ҳақда туш кўриши ҳам мумкин. Агар иш бир тарафга ўтмай туриб қолса истихора намозини яна қайтадан ўқийди. Қайта ўқиш етти мартагача бўлади. Анас разияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: “Эй Анас қачон сен бир ишни қилмоқчи бўлсанг у иш борасида Аллоҳ таолодан етти мартагача истихора қилгин. Сўнг унинг натижасига қара. Дилингга нима солинса ўшани ихтиёр қил, сен учун ўша нарса яхшидир” дедилар.
Кўриниб турибдики, истихора намози ҳам бошқа намозлар каби бандани Аллоҳ таолога боғловчи омилдир. Истихора – бир ишни қилмоқчи бўлганда Аллоҳ таолонинг ўзига ёлвориб, яхши йўл кўрсатишини сўрашдир. Бу маъно эса, мусулмон киши ҳаётида намознинг ўрни қанчалар муҳим эканини яна бир бор кўрсатади. Мусулмон киши ҳатто қиладиган дунёвий ишида ҳам Аллоҳ таолонинг ўзидан маслаҳат сўраш имконига эгадир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
МАҚОЛАЛАР
Одамлар ғафлатда қоладиган ой фазилатлари Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Алҳамдулиллаҳ вассолату вассаламу аъла Расулиллаҳ ва аъла аалиҳи ва соҳбиҳи ажмаъийн Ражаб ойи ниҳоясига етиб, Шаъбон ойи ҳам кириб …
Бобурнинг советлар яширган фиқҳий рисоласи Тарихий китобларда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг шоҳлик, саркардалик ва олимлик истеъдодидан ташқари фиқҳ …
Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳақида 14 факт Ҳар бир халқнинг тарихий, маданий-миллий қиёфасини аниқ белгиловчи улуғ шоҳлари, …
Интернет луғати. BitTorrent BitTorrent – Торрент – Интернет фойдаланувчилари компьютерлари ўртасида тўғридан-тўғри маълумот …
Алишер Навоий – миллат фахри Ватан, миллат, истиқбол учун қайси насл ва авлод қандай эзгу …
Маънавият мулкининг мутафаккири Сўз мулкининг султони Ҳазрат Алишер Навоий ижоди мисли бир уммонки, …
САВОЛИМ БОР
Биз мўмин-мусулмонлар охират куни ва ундаги ҳисоб-китобга имон келтирганмиз. Аллоҳ таоло ўзига ва охират кунига имон келтирган чин мўминлар ҳақида шундай дейди:
الَّذِينَ يُؤْمِنُونَ بِالْغَيْبِ وَيُقِيمُونَ الصَّلاةَ وَمِمَّا رَزَقْنَاهُمْ يُنْفِقُونَ
“Улар ғайб (пайғамбар келтирган хабарлар)га имон келтирадиган, намозни баркамол ўқийдиган ва Биз ризқ қилиб берган нарсалардан (садақа ва) эҳсон қиладиганлардир” (Бақара сураси, 3-оят).
Демак, фаразан ўша келган овоз рост бўлса, у бизнинг имонимизга қувват бўлади. Агар ёлғон бўлса ҳам охиратга бўлган имонимизга заррача зиён етказа олмайди. Чунки бизга Аллоҳ таоло ва Пайғамбаримизнинг охират ҳақлиги ва унда ҳар ким қилган иши учун жавоб бериши тўғрисидаги гувоҳлиги етарлидир.
ЕКА (Европа Косми Агентлиги) ҳамда НАСАнинг Қуёш ва Гелиосфера расадхонаси веб-сайти https://www.nasa.gov/feature/goddard/2018/sounds-of-the-sun берган маълумотларга кўра, Қуёшнинг тўлқинларини, эгри чизиқ бўйлаб ҳосил бўлган овозларини, унинг (вулқонининг) отилиш овозларини ёзиб олиш имконига эга бўлинган.
Тадқиқотчилар ушбу Қуёш товушлари 40 кун давомида Қуёш ва Гелиосфера Расадхонаси ҳамда Майкелсоннинг Имитацияси ёрдамида олинган. Тоза овоз тўлқинларини танлаш учун (тахминан 3 гигагерцли тезликда) маълумотни 3 МГТС частотасида фильтрланган ва ниҳоят, маълумотларни сайқаллаб, инсоннинг эшитиш қобилиятига мослаштириш учун уни 42 000 марта тезлаштирилган.
Қуёшдан ёзиб олинган ва эшитиш учун қайта ишланган мазкур товушни аудио шаклда НАСАнинг расмий веб-сайтида эълон қилинган бўлиб, у турли ижтимоий тармоқда тарқатилган товушдан мутлоқ фарқланади. Уни қуйидаги келтирилган видео файл орқали тинглаб кўришингиз мумкин.
Демак, ушбу аниқланган овоз оддий паст частотали товушлардан бошқа нарса эмас. Уни монтаж қилиб, араб лаҳжасидаги турли ибораларни қўшиб, фейк хабарлар тарқатиш ёҳуд шунга ўхшаш асоссиз хабарларга ишониб, одамлар ўртасида шов-шув кўтаришга уруниш динимиз кўрсатмасига мутлақо зиддир. Мусулмон киши саволда зикр қилинган видеоролик ва шунга ўхшаган ҳолатларда, вазминлик билан мулоҳаза билдириши, ростми-ёлғонми аниқ бўлмагунча бошқаларга тарқатишга ёки айтиб юришга шошилмаслиги керак. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
Мунажжимлар осмон жисмлари ва уларнинг жойлашув буржларига қараб кишилар тақдирини аниқлаш, эртанги кун ҳақида маълумот бериш, ғайбни билишни даъво қилишади. Мунажжимларнинг ушбу қилмишлари фолбинликнинг бир тури бўлиб, шариатимизда қатъий таъқиқланган. Ғайбни билиш ва инсонларнинг тақдири борасидаги илмлар фақатгина Аллоҳ таолога хосдир. Аллоҳ таоло ўзини васф этиб, шундай дейди:
عَالِمُ الْغَيْبِ فَلَا يُظْهِرُ عَلَى غَيْبِهِ أَحَدًا
«(У) ғайбни билувчидир. Бас, Ўз ғайбидан бирор кимсани хабардор қилмас» (Жин сураси, 26-оят).
Бошқа оятда шундай дейилган:
قُلْ لَا أَمْلِكُ لِنَفْسِي نَفْعًا وَلَا ضَرًّا إِلَّا مَا شَاءَ اللَّهُ وَلَوْ كُنْتُ أَعْلَمُ الْغَيْبَ لَاسْتَكْثَرْتُ مِنَ الْخَيْرِ وَمَا مَسَّنِيَ السُّوءُ إِنْ أَنَا إِلَّا نَذِيرٌ وَبَشِيرٌ لِقَوْمٍ يُؤْمِنُونَ
яъни: “Айтинг: “Аллоҳ хоҳлаганидан ташқари ўзим учун (бирор) фойда ва зарар (келтириш)га эга эмасман. Агар ғайб (илми)ни билсам эди, хайрли ишларни кўп қилган бўлур эдим ва менга ёмонлик (ҳам) етмаган бўлур эди. Мен фақат имон келтирадиган қавм учун огоҳлантирувчи ва хушхабар берувчидирман” (“Аъроф” сураси, 188-оят).
Мунажжимлар башоратининг на динга, на илмга, на тараққиётга алоқаси бор. Бу ишларнинг ғирт бемаънилигини турли соҳа олимлари ҳам, дин уламолари ҳам қайта-қайта таъкидлашларига қарамай, «мунажжим башоратлари»нинг мухлислари камайиш ўрнига тобора ортиб бормоқда.
عَنْ أَبِيْ هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: “مَنْ أَتَى عَرَّافًا أَوْ كَاهِنًا فَصَدَّقَهُ بِمَا يَقُولُ فَقَدْ كَفَرَ بِمَا أُنْزِلَ عَلَى مُحَمَّدٍ” (رَوَاهُ الامَامُ التِّرْمِذِيُّ).
яъни: Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким фолбинга ёки башоратчига борса ва унинг айтган гапини тасдиқласа, Муҳаммадга нозил бўлган нарсага кофир бўлибди”, деганлар (Имом Термизий ривояти).
Шариатимиз қоралаган ва мусулмонларни четланишга буюрган юлдузларга қараб фол очиш ва буни инсонлар тақдирига боғлаш ёлғон эканини ҳозирги замон етакчи олимлари ва мутахассислари ҳам исботлаб беришмоқда.
عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم: ” مَنِ اقْتَبَسَ عِلْمًا مِنَ النُّجُومِ اقْتَبَسَ شُعْبَةً مِنَ السِّحْرِ زَادَ مَا زَادَ ” (رَوَاهُ أَحْمَدُ وَأَبُو دَاوُد وَابْنُ مَاجَةْ).
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким юлдузлардан бирор илм эгалласа, сеҳрдан бир парча олган бўлади. Зиёда бўлгани зиёда бўлаверади”, деганлар” (Имом Аҳмад, Имом Абу Довуд ва Имом Ибн Можа ривояти).
Ушбу ривоятда юлдузларга қараб ғайб илмини, бировларнинг тақдирини, келажакда бўладиган ишларни билишни даъво қиладиган мунажжимлар ҳақида сўз кетмоқда.
عَنْ زَيْدِ بْنِ خَالِدٍ الْجُهَنِيِّ قَالَ صَلَّى بِنَا رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ صَلاةَ الصُّبْحِ بِالْحُدَيْبِيَةِ فِي إِثْرِ السَّمَاءِ كَانَتْ مِنْ اللَّيْلِ فَلَمَّا انْصَرَفَ أَقْبَلَ عَلَى النَّاسِ فَقَالَ هَلْ تَدْرُونَ مَاذَا قَالَ رَبُّكُمْ قَالُوا اللَّهُ وَرَسُولُهُ أَعْلَمُ قَالَ قَالَ أَصْبَحَ مِنْ عِبَادِي مُؤْمِنٌ بِي وَكَافِرٌ فَأَمَّا مَنْ قَالَ مُطِرْنَا بِفَضْلِ اللَّهِ وَرَحْمَتِهِ فَذَلِكَ مُؤْمِنٌ بِي كَافِرٌ بِالْكَوْكَبِ وَأَمَّا مَنْ قَالَ مُطِرْنَا بِنَوْءِ كَذَا وَكَذَا فَذَلِكَ كَافِرٌ بِي مُؤْمِنٌ بِالْكَوْكَب” (أَخْرَجَهُ البُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ)
Зайд ибн Холид ал-Жуҳаний розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳудайбийяда тунги ёмғир сўнггидан бомдод намозини ўқиб бердилар. Ўқиб бўлгач одамларга юзландилар-да: “Раббингиз нима деганини биласизларми?” дедилар. Одамлар: “Аллоҳ ва Унинг расули билувчироқ”, дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “(Аллоҳ): “Бандаларимдан Менга мўмин ва кофир ҳолда тонг оттирганлар бўлди. Ким “Аллоҳнинг фазли ва раҳмати сабабли ёмғир ёғдирилди”, деган бўлса, Менга мўмин бўлиб, юлдузларга кофир бўлибди. Аммо ким юлдуздаги ундай ёки бундай нарса сабабли ёмғир ёғдирилди, деган бўлса, Менга кофир, юлдузга мўмин бўлибди”, деди”, дедилар” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Демак, борлиқда юз бераётган ҳодисалар, инсон ҳаётидаги ўзгаришлар юлдузлар алмашуви сабабли эмас, балки Аллоҳнинг бандаларига бўлган илми, ҳикматига кўра бўлар экан. Журнал ва газеталарда чоп этилаётган мунажжимлар башоратига мурожаат қилиб, унга ишониш кишининг имонига путур етказиб қўйиши мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
“Бидъат” сўзи луғатда “ўхшаши бўлмаган янги нарсани пайдо қилиш, диний ақидаларга киритилган ўринсиз ислоҳ”, – деган маънони билдиради. Истилоҳда эса Аллома Иззиддин ибн Абдуссалом шундай таърифлаганлар:
اَلْبِدْعَةُ فِعْلُ مَا لَمْ يُعْهَدْ فِي عَصْرِ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ
“Бидъат – Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида бўлмаган нарсани амалга оширишдир” (“Қавоидул аҳком” китоби).
Демак, ибодатларда асри саодатда учрамаган, балки, кейинчалик динда янги пайдо бўлган амаллар бидъат ҳисобланар экан. Бу ҳақда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
“عَليْكُمْ بِسُنَّتِي وَسُنَّةِ الخُلَفَاءِ الرَّاشِدِيْنَ المَهْدِيِّينَ، عَضُّوا عَلَيْها بالنَّوَاجِذِ، وَإيَّاكُمْ وَمُحْدَثاتِ الأُمُورِ، فإنَّ كُلَّ بِدْعَةٍ ضَلالَةٌ” (رَوَاهُ الإمام أَبُو دَاوُدَ وَالإمام التِّرْمِذِيُّ عَن العِرْبَاضِ بْنِ سَارِيَة).
яъни: “Сизлар менинг ва тўғри йўлда юрувчи, ҳидоят топган хулафоларимнинг йўлини тутиб, уни озиқ тишларингиз билан тишлагандек, маҳкам ушланглар. Динга янгиликлар киритишдан сақланинглар, албатта, ҳар қандай бидъат – залолатдир” (Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривоятлари).
Динга янгилик киритиш, гўёки, Аллоҳ ва унинг Расули билмаган нарсани “мен топдим”, – деган даъво қилишдир. Ваҳоланки, Ислом — Аллоҳ томонидан юборилган мукаммал ва баркамол диндир. Биз мусулмонларнинг вазифамиз – динимизнинг моҳиятини тўғри англаб етиб, ҳаётимизга татбиқ қилиш ва турли бидъат-хурофотларни пайдо қилмасликдир.
Уламоларимиз бидъатни икки қисмга бўлганлар: бидъати ҳасана (яхши бидъат) ва бидъати саййиа (ёмон бидъат).
Бидъати ҳасана – шариатда асли бўлган амални шу аслга таяниб, уни шакллантириш учун жорий қилинган қўшимча амалларга айтилади. Бунга ҳазрати Умар разияллоҳу анҳунинг ишларини мисол қилиш мумкин. Суннат амал бўлган Таровеҳ намозини Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам жамоат билан ўқимас эдилар. Ҳазрати Умар эса халифалик даврларида мазкур намозни имомга иқтидо қилиб, жамоат билан ўқишни жорий қилдилар ва: “Қандай яхши бидъат бўлди”, – дедилар.
Шунга биноан диний илмлар ўргатиш учун алоҳида мадрасалар қуриш, китоблар чоп этиш, масжидларга гилам солиш, Расулуллоҳ саллоҳу алайҳи васалламни гўзал сийратларини тарғиб қилиш учун мавлид ўқиш сингари дин асосларига зид бўлмаган амаллар бидъати ҳасана бўлади. Унга амал қилиш жоиз ва у залолатга бошламайди.
Бидъати саййиа эса – шаръий асосга эга бўлмаган бирор амал ёки эътиқодни жорий этишдир. Бундай бидъат айни залолат бўлиб, уни шариатимизда рад этилгандир. Қуйидаги ҳадиси шариф ҳам шунга далолат қилади. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
“مَنْ أَحْدَثَ فِي أَمْرِنَا هَذَا مَا لَيْسَ مِنْهُ فَهُوَ رَدٌّ” (رَوَاهُ الإمام البُخَارِيُّ وَالإمام مُسْلِمٌ عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ).
яъни: “Ким бизнинг динимизда унда бўлмаган янги нарсани киритса, рад қилинади” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).
Ҳофиз ибн Ҳажар Асқалоний раҳматуллоҳи алайҳ ушбу ҳадис шарҳида бундай дейдилар: “Бу – динни сохталаштириб, бузишдан асровчи ҳадислар жумласидан бўлиб, муҳим қоидани ўз ичига олган. Яъни, динга зид ва диннинг далиллари, қоидаларига хилоф бўлган ҳар қандай бидъатни рад қилиш лозим эканлигини ифодалайди. Аммо динга зид бўлмаган, шу билан бирга, унинг асосларига таянган ҳолда кейинчалик динни ҳимоялаш учун жорий қилинган амаллар рад этилмайди” (“Фатҳул борий шарҳи саҳиҳил Бухорий” китоби).
Ҳанафий мазҳабининг муҳаққиқ олмларидан Мулла Али Қори шундай дейдилар:
ومعنى الحديث : أن من أحدث في الإسلام رأياً لم يكن له من الكتاب والسنة سند ظاهر أو خفي ، ملفوظ أو مستنبط ، فهو مردود عليه
яъни: “…Ҳадиснинг маъноси, ким Исломда бир “фикр” ўйлаб топса, унга Қуръондан ҳам, суннатдан ҳам, очиқ ойдин ёки махфий, лафзий ёки мустанбат (ижтиҳод қилиб топилган) асос бўлмаса, у (фикр ёки амал) рад қилингандир” (“Мирқотул мафотиҳ” китоби).
Уламоларимиз бидъати ҳасана ва бидъати саййиа ўртасини ажратиб олиш учун асосий мезон бу – шариатимизнинг умумий қоидаларидир, деганлар. Яъни, Пайғамбар алайҳиссалом даврларида кузатилмаган бирор бир амал ушбу шариат қоидаларига мувофиқ келса, залолатга бошловчи бидъат саналмайди. Аксинча, мақталган, яхши бидъат саналади.
Демак, Пайғамбаримиз алайҳиссалом давриларида бўлмаган ҳар бир амал ҳам ёмон бидъат бўлавермайди. Балки, шариатимизнинг умумий қоидаларига зид бўлган ёхуд унга асосланмаган ҳар қандай амал ёки эътиқод залолатга бошловчи бидъат саналади. Ҳар бир мусулмон айнан ушбу бидъатдан сақланиши лозим бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимизда ифторликни тезлаштиришга тарғиб қилинган, оғиз очишни қасддан Шом намозидан кейинга суриш суннатга хилофдир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одатда аввал оғиз очиб, кейин шом намозини адо этар эдилар.
عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ : كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُفْطِرُ عَلَى رُطَبَاتٍ قَبْلَ أَنْ يُصَلِّىَ فَإِنْ لَمْ تَكُنْ رُطَبَاتٌ فَعَلَى تَمَرَاتٍ فَإِنْ لَمْ تَكُنْ حَسَا حَسَوَاتٍ مِنْ مَاءٍ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُد
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У киши айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқишдан олдин оғзиларини ҳўл хурмолар билан очардилар…” (Имом Абу Довуд ривояти).
Демак, рўзадор шом намозининг вақти кириши билан оғзини очиб, чанқоғини қондириб олгандан кейин шом намозини адо этишга киришиши мақсадга мувофиқ экан. Ифторни тезлатиш афзаллиги борасида ҳадиси шарифда шундай дейилган:
عَنْ سَهْلِ بْنِ سَعْدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا يَزَالُ النَّاسُ بِخَيْرٍ مَا عَجَّلُوا الْفِطْرَ.
(رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ).
Яъни, Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Инсонлар оғиз очишни тезлаштирсалар, яхшиликда бардавом бўладилар”, деганлар. (Имом Бухорий ривояти).
Бошқа бир ривоятда:
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: “يَقُولُ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ : إنَّ أَحَبَّ عِبَادِي إلَيَّ أَعْجَلُهُمْ فِطْرًا” (رَوَاهُ أَحْمَدُ وَالتِّرْمِذِيُّ) .
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ азза ва жалла шундай деди: “Бандаларимнинг менга энг суюклиси, уларнинг тезроқ оғиз очганларидир”, дедилар. (Имом Аҳмад ва Имом Термизий ривоят қилган).
Ушбу ҳадислардан келиб чиқиб, фуқаҳоларимиз қуёш ботиши билан намоздан олдин оғиз очиш мустаҳабдир, деганлар (“Раддул муҳтор”). Ушбу ҳукм барча фарз ва нафл рўзаларнинг барчасига тегишлидир. Чунки бу борада ворид бўлган ҳадислар фарз рўзаларга хосланган эмас. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим
Қуръони каримнинг қуйидаги 14 та сурасида сажда оятлари бор:
1. Аъроф – 206-оят,
2. Раъд – 15
3. Наҳл – 50
4. Исро – 107
5. Марям – 58
6. Ҳаж – 18
7. Фурқон – 60
8. Намл – 25
9. Сажда – 15
10. Сод – 24
11. Фуссилат – 37
12. Нажм – 61
13. Иншиқоқ – 21
14. Алақ – 19
Мана шу оятлардан бирини ўқиган ёки эшитган киши (форсча ўқиса ҳам) маъносини тушунадими ёки йўқми, эшитишни хоҳлаганми ёки йўқми, тиловат саждасини қилиши вожиб бўлади. Фақатгина ҳайз кўрган ва нифос ҳолатидаги аёллар бу оятларни эшитсалар сажда қилмайдилар. Таҳоратсиз ёки жунуб киши сажда оятларини эшитса, сажда қилиши вожиб бўлади (яъни, поклангач, сажда қилади). Тиловат саждасини кечиктириш танзиҳий макруҳ ҳисобланади (яъни, имкони борича тезроқ қилгани яхши).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар:
عن أبي هريرة قال قال رسول الله صلى الله عليه و سلم إذا قرأ بن آدم السجدة اعتزل الشيطان يبكي يقول يا ويله أمر بالسجود فسجد فله الجنة وأمرت بالسجود فعصيت فلي النار
“Одам боласи сажда (ояти)ни ўқиганда шайтон ундан йиғлаб узоқлашади. Айтадики, эй воҳ! (инсон) саждага буюрилди ва сажда қилди, унга жаннат бўлди. Сажда қилишга буюрилдим ва осийлик қилдим, дўзахий бўлдим” (Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ривояти).
Тиловат саждасини қилиш учун худди намоздаги каби, таҳоратли ҳолатда, бадан, кийим, жой пок бўлиши шарт. Қиблага қараб турилади. Қалб билан ният қилиниб, тил билан: “Аллоҳ таоло учун тиловат саждаси қилишни ният қилдим”, дейилади ва қўл кўтармасдан “Аллоҳу акбар”, деб саждага борилади. Худди намоздагидек суннатга мувофиқ бир марта сажда қилинади, саждада камида уч марта “Субҳана роббиял аъла”, айтилади. Саждадан бош кўтарганда “Аллоҳу акбар” деб ўриндан туриш, кейин яна ўтириш мустаҳабдир. Тиловат саждасида ташаҳҳуд ўқилмайди, салавот ва салом берилмайди.
Тиловат саждасини намозни бузувчи нарсалар бузади.
https://t.me/diniysavollar/180
Сажда оятларини ёзиш билан тиловат саждаси вожиб бўлмайди. Намозда ўқилган сажда ояти намозда адо қилинади. Сажда оятига келганда битта сажда қилиб, сўнг турилади ва қироат келган жойидан давом эттирилади. Намоздан ташқарида эса, сажда оятини ўқиган киши олдинга чиқиши, эшитганлар орқада саф бўлиб сажда қилишлари мустаҳабдир.
Битта оятни бир жойда ўтириб қанча ўқиса ҳам битта сажда қилинади. Лекин, бир оят турли жойларда ўқилса, жойнинг сони, ёки битта жойда турли оятларни ўқиса, оятларнинг сонига қараб сажда қилинади.
Битта хона ва масжиднинг турли жойлари ҳам битта жой ҳисобланади. Бир жойда кўп ўтирса, бир луқма еса ёки бир қултум сув ичса, ўрнидан турса, ёки бир-икки қадам юрса ҳам жой битта ҳисобланади. Тасбеҳ, таҳлил ва қироатга машғул бўлиб қолса ҳам, жой ўзгарган ҳисобланмайди.
Кўп ишга киришса: кўп еса, чалқанча ётиб ухласа ёки савдо қилса, жой ўзгарган ҳисобланади ва кейинги тиловатига яна сажда қилиши вожиб бўлади (“Мароқил фалаҳ”, “Фатавои ҳиндия”). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
2023
Музыка онлайн:
Ayollar Uchun Bomdod Nomozi Video Skachat
bomdod nomozi
2022:06:06 00:16 11410
Ayollarning NAMOZdagi XATOLARI
2022:03:06 00:20 3496564
НОМОЗ НОМОЗ ДЕЙСИЛАР МАНА ПРИКОЛ НОМОЗНИ УСТИДАН И ЧТО
2022:03:06 00:19 63174
Тахорат олиш Омовение Tahorat olish
2019:03:06 03:04 451105
Bum Bum ZUMBA Choreography by Michael Mahmut
2021:03:06 02:47 7756021
NAMOZ O QISHNI XOXLAMAYDIGAN KELIN IBRATLI VIDEO
2022:03:06 00:39 1730436
АЁЛЛАР УЧУН ТАХОРАТ ОЛИШ ТАРТИБИ
2022:03:06 03:48 981181
НАМОЗ ЎҚИГАН ОДАМГА ШАЙТОН МЎЖИЗА КЎРСАТДИ ҲАММА КЎРСИН
2022:03:06 02:22 1092760
Гусул клиш тартиби Гусул клишни органамиз
2021:03:06 01:24 162330
Бенамоз инсонлар кўрсин Намозни қазо қиладиганлар кўрсин Телефондан боши чиқмайдиган аёлнинг туши
2022:06:06 01:01 2643260
Bomdod namozi
2021:03:06 00:46 5003
БОМДОД НАМОЗИНИ ЎҚИБ УХЛАЙДИГАНЛАР Сайфиддин домла
2022:03:06 03:50 1386013
Бомдод намозига Азон Утренний Азан
2019:03:06 02:13 103438
Аттахиййот Ташаххуд Tashahhud Attahhiyot duosi
2020:03:06 01:01 644208
АЁЛЛАР АСЛО БУНДАЙ ҚИЛМАНГ АЛЛОҲНИНГ ҒАЗАБИГА УЧРАБ ҚОЛАСИЗ НАМОЗДАГИ ЕНГ КАТТА ХАТО НАМОЗ БУЗИЛДИ
2022:12:06 01:50 2152591
Savol javob Faqat bomdod namozini o qiydigan kishining hukmi Shayx Sodiq Samarqandiy
2018:03:06 02:26 2554264
Bomdod namozini o qimayotkanlar eshitinglar oxiratilmi islom tv
2022:07:06 00:21 11779
nomoz
2022:07:06 00:11 5369522
Bomdod vaqti boʻldi dadasi
2022:05:06 00:09 96609
TAHORAT QILISH TAHORAT OLISH QOIDALARI va TARTIBI 3 daqiqda o rganing тахорат олиш тартиби
2022:03:06 02:31 25447
[email protected] – для правообладателей и обратной связи
Аёллар намози
Намознинг фарзлари ўн иккита. Уларнинг олтитаси намоз ташқарисида бўлиб, улар “намознинг шартлари”, дейилади. Қолган олтита фарз намоз ичида бўлиб, улар “намознинг рукнлари”, дейилади.
Намоз фарзларидан биронтаси тарк этилса, намоз бузилади. Шу сабаб ушбу фарзларни мукаммал адо этиш лозим.
Намознинг шартлари қуйидагилар:
Баданнинг пок бўлиши (жунублик, ҳайз, нифос ва бетаҳоратликдан пок бўлиш);
Кийимнинг пок бўлиши ва авратнинг беркитилиши;
Намоз ўқиладиган жойнинг пок бўлиши;
Намоз ўқиладиган жой намоз тўғри бажарилишига тўсқинлик қилувчи нарсалардан пок бўлиши керак. Жумладан, оёқ, қўл, тизза ва пешона қўйиладиган жойлар тоза бўлиши талаб этилади.
Ҳар бир намозни ўз вақтида ўқиш;
Маккада Каъбани кўриб турганлар Каъбанинг ўзига, узоқдагилар эса Каъба томонга юзланишлари фарз.
Дилдан ният қилиш.
Ҳар қандай амал ният билан эътиборлидир. Намоз ҳам шундай. Намозхон қайси вақтнинг фарз, вожиб ёки суннат намози ўқиётганини, агар жамоат намозида бўлса, имомга иқтидо қилишни ният қилади.
Намозга ниятни тақбири таҳримадан аввал қилиш керак ва бундан сўнг дарҳол такбир айтилиб, намозга кирилади.
Намознинг рукнлари қуйидагилар:
Намозга такбири таҳрима билан кириш;
Қироат қилиш (Қуръон сураларидан бир узун ёки учта қисқа оят ўқиш);
Рукуъ (тиззасини ушлаган ҳолда эгилиш);
Қаъдаи охир (охирги қаъда)да ташаҳҳуд ўқиш миқдорича ўтириш.
(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. Албатта, Унинг ўзи мағфиратли ва раҳмлидир. Сизларга азоб келиб, сўнгра ёрдам берилмай қолишидан илгари Раббингизга қайтинглар ва Унга бўйин сунинглар!(Зумар, 53-54). Мазкур оятнинг нозил бўлиш сабаби ҳақида кўплаб ривоятлар мавжуд. Ибн Аббосдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинишича, бу оят ўзларининг зарарига иш (гуноҳ) қилишда ҳаддан ошган мусулмонлар ҳақида нозил бўлган. Улар жоҳилият даврида қилиб ўтган гуноҳларисабабидан имонлари ҳам, солиҳ амаллари ҳам мақбул бўлмайди, деб қўрқардилар. Баъзи муфассирларга кўра, оят мусулмон бўлишни хоҳлайдиган, лекин тавбаси қабул бўлишидан қўрққан Ваҳший ибн Ҳарб ҳақида тушган. Ривоятларга кўра, бу оят тушгач, Ваҳший мусулмон бўлган. Пайғамбаримиздан (алайҳиссалом): Бу оят фақат Ваҳшийга тегишлими ёки барча мусулмонларга умумийми? деб сўралганида у зот: Йўқ, бутун мусулмонларга тегишли, деб жавоб берганлар (Фахриддин Розий тафсири). Яна бошқа уламолар бу оят гуноҳи кабира қилганлар дўзахийлардир, дейдиган қавм ҳақида нозил бўлганини айтишади. Аллоҳ таоло бу ояти билан ўзи хоҳлаган кишисининг барча гуноҳларини кечириб юборишини билдирмоқда. Ояти карима қандай сабаб билан тушган бўлмасин, айни пайтда у осий-гуноҳкорларнинг тавбасига тегишли эканига шубҳа йўқдир. Демак, Шубҳасизки, Аллоҳ ўзига шерик қўшганларниннг гуноҳини кечирмайди (Нисо, 48) оятидаги қатъий ҳукм тавба қилмаган бандалар хусусидадир. Аллоҳ таоло: Бандаларим деб марҳамат қилмоқда. Оятнинг давомида Менинг раҳматимдан ноумид бўлмангиз дейиши ҳам мумкин эди. Аммо У зот: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз, деди. Чунки Аллоҳ У зотнинг гўзал исмларидан энг улуғидир. Энди ана шундай улуғ исмга нисбат берилган раҳмат ва иноят ҳам шу исмга яраша буюк бўлиши керак. Шунингдек, Раббимиз гуноҳларни кечириши баёнида ҳам Ўзининг Аллоҳ исми жалилини зикр қилмоқда. Бу эса, раҳмат дарёси кенг, мағфират уммони чексизлигининг яна бир далилидир. Оят матнида келган исроф мол-дунёни беҳуда совуриш маъносида машҳур бўлса ҳам, аслида, ҳар қандай ишда ҳаддан ошишни англатади. Мазкур оятда эса бу сўз жиноят, гуноҳ маъносида келмоқда. Яъни, гуноҳда ҳаддан ошиб, ўз нафсларига қарши жиноят қилган бандаларим! Аллоҳнинг раҳматидан умидингизни узманг, ноумид бўлманг, дейилмоқда. Бу оят Қуръондаги энг умидбахш оят экани айтилади. Жумладан, ҳазрати Савбондан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинишича, Пайғамбаримиз (алайҳиссалом): Менга дунё ва ундаги нарсалардан кўра шу оят суюклироқдир, деб юқоридаги оятни ўқидилар. Шунда бир одам: Эй Аллоҳнинг расули, ширк қилган кимса ҳам (кечирилади)ми? деб сўради. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бир муддат жим қолдилар. Сўнг: Огоҳ бўлинг, ширк келтирган ҳам, дея уч марта такрорладилар. Лекин бу мағфират, бу афвнинг шарти имон келтиришва гуноҳларига чин дилдан надомат қилиб, уни такрор этмасликдир. Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. Ҳа, Аллоҳ таоло хоҳлаган кишисидан барча гуноҳларни кечиб юборади. Нақадар умидбахш оят! Аммо шу ўринда бир нарсага диққат қилиш лозим: умид бор, лекин бу яна гуноҳлар қилсам мумкин экан, дегани эмас,билъакс, энг кўп гуноҳ қилган кишилар ҳам имкон қадар тезроқ тавба қилиб, Ҳаққа юзланишлари керак, деганидир. Бу маъно мазкур оятнинг ортиданоқ келган икки оятда очиқ-равшан баён қилинган. Анас ибн Моликдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинишича, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай дедилар: Жоним измида бўлган Зотга қасам, агар гуноҳ қилсангиз, гуноҳингиз ер билан осмонгача бўлиб кетса ҳам, тавба қилсангиз, Аллоҳ таоло кечиради.Муҳаммаднинг жони измида бўлган Зотга қасам, агар сиз гуноҳ қилмаганингизда Аллоҳ таоло гуноҳ қиладиган бир қавмни келтириб қўярди. Сўнг улар мағфират сўрардилар. Аллоҳ уларни мағфират қиларди (Аҳмад ривояти). Сизларга азоб келиб, сўнгра ёрдам берилмай қолишидан илгари Раббингизга қайтинглар ва Унга бўйин сунинглар! Яъни, эй инсонлар, тавба қилиб Парвардигорингизга юзланинг, буюрганларига итоат этиб, Унга қайтинг! Унинг яккалигини тасдиқлаб, фақатгина Ўзига ибодат этиш ҳақидаги даъватини қабул қилинг. Инкорингиз сабабли азоб келиб сизларни тутмасидан илгари Унга итоат этинг, бўйсунинг. Акс ҳолда, бирор бир ёрдамчи ва мададкор келадиган азобдан сизни ҳимоя қилолмайди. Бандамиз, бинобарин, баъзида беихтиёр хатолар қиламиз, гуноҳ ишларга қўл уриб қўямиз. Зикр қилинган оят-ҳадисларнинг маъносича, биз ана шу қилган ишларимизга чин дилдан пушаймон бўлиб, қайта қилмаслик ҳақида Парвардигоримизга сўз бериб, тавба қилсак, раҳмати ғазабидан устун Меҳрибон Раббимиз кечириб юбориши мумкин экан. Аллоҳ таоло барчамизга тавфиқ бериб, тавба йўлимизни осон қилсин ва раҳматига дохил айласин. Омин! Ибн Касир, Қуртубий, Табарий ва Фахриддин Розий тафсирлари асосида Нўъмон Абдулмажид тайёрлади. Ирфон тақвимининг 2014 йил 2-сонидан олинди.
Данный материал предназначен для женщин. Мужчинам не рекомендуется просматривать его из праздного любопытства.
Не забывайте, что Аллах – Видящий, Знающий.
Хадис
Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси шариф қисқа ва лўнда бўлишига қарамасдан кўп ва хўб маъноларни ўз ичига олган сермазмун ҳадислар сирасига киради. Унда Набий алайҳиссалом кишининг дину диёнатини комил қилиб, мусулмончилигини гўзаллаштирадиган ҳамда амалларига салоҳият бағишлайдиган нарсага иршод қилмоқдалар. У ҳам бўлса, ўзига дунёю охиратда фойдали бўлган ишларга ҳарис бўлиб, бефойда ва ўзига ҳеч қандай алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланишни тарк этмоқдир. Демак, мўмин киши турли-туман бекорчи нарсалар, бировларнинг ҳаётий ва шахсий ишларига аралашиш, ғийбат, иғво ҳамда чақимчилик каби ўзига алоқаси йўқ ишлар билан қимматли вақтини ўтказмаслиги, балки, улардан сақланиши лозим. Унинг ўрнига ўзини Парвардигорга яқинлаштирадиган солиҳ амаллар, тоат-ибодат, ота-она ва қариндошларга яхшилик қилиш, илм олиш, ўз маънавий бойлигини ошириш ва бошқа эзгу ишлар билан машғул бўлмоғи кишининг мусулмончилиги ва дину диёнати нақадар чиройли эканлигининг аломати экан.
Китоблар
Фаджр (утренний) Когда начала заниматься заря и люди еще почти не узнавали друг друга, он(Посланник Аллаха, да благославит его Аллах и приветствует)велел объявить о начале рассветного намаза.Муслим
Зухр (обеденный) Время полуденного намаза начинается с того момента, как солнце прошло зенит, и продолжается до того, как длина тени человека станет равна его высоте. Оно продолжается вплоть до наступления послеполуденного намаза. Этот хадис передал Муслим.
Аср (предвечерний) Да смилостивится Аллах над тем, кто совершил четыре раката до послеполуденного намаза.Этот хадис передали Ахмад, Абу Давуд и ат-Тирмизи.
Магриб (вечерний) Когда кто-нибудь из нас заканчивал закатный намаз, который мы совершали вместе с Посланником Аллаха, мир ему и благословение Аллаха, он еще мог ясно видеть места падения своих стрел.Этот хадис передали аль-Бухари и Муслим.
Иша (ночной) Сообщается, что Аиша, да будет доволен ею Аллах, сказала:(Однажды) ночью, когда Ислам ещё не получил распространения (за пределами Медины), посланник Аллаха, да благословит его Аллах и приветствует, откладывал вечернюю молитву и не выходил (из дома), пока Умар не сказал ему: “Женщины и дети уже заснули”, после чего он вышел и сказал собравшимся в мечети: “Никто из живущих на земле, кроме вас, не дожидается этой молитвы!”. Хадис передал Аль-Бухари.
Витр Намаз витр отличается от других намазов тем, что читается последним после намаза иша и суннатов и перед утренним намазом фаджр, состоит из нечётного количества ракатов (3 раката). Также, в третьем ракате читается дуа кунут.
Джума (пятничный намаз) Сообщается, что Пророк, да будет доволен им Аллах, сказал:”Участие в общей пятничной молитве является обязанностью каждого мусульманина, за исключением четверых: подневольного раба, женщины, ребенка и больного”.Передал Абу Дауд. Такого мнения придерживались имамы всех 4 мазхабов.
Тахарат (омовение) Малое омовение вуду состоит из обязательных частей и желательных. Обязательным условиями малого омовения является умывание: лица; рук, включая локти; поверхности головы, и ступней ног, включая щиколотки. Для действительности малого омовения достаточно совершить каждое действие единожды.
Qiziqarli malumotlar
Ayollar namozi skachat