Axborot almashuv jarayonidagi muammolar to’liq malumot oling
Ахборот алмашув жараёнидаги муаммолар
Mundarija
скрыть
Шуни қайд қилиш лозимки, шахслараро ахборот алмашув жараёнида айрим муаммолар туғилиши мумкин. Шундай муаммолар туркумига қуйидагиларни қайд қилиш мумкин:
-Идрок қилишдаги руҳий фарқ.
-Новербал имо-ишоралар.
-Фильтрлаш.
-Алоқа каналларининг ҳаддан ташқари кўпайиб кетиши.
-Номақбул ташкилий структура (таркиб).
Кишилар бир хил маълумотни ўзларининг билим даражалари, ҳаётий тажрибалари, ҳиссий туйғуларининг турличалигидан ўзларича турлича талқин қиладилар ва қабул қиладилар. Бу ўринда раҳбар билан бўйсинувчи ўртасидаги муносабат ҳам муҳим рол ўйнайди. Бир-бирига ишонч ва ўзаро бир-бирини англаш бор жойда ахборот кўлами кенгаяди, уларнинг аниқлиги ошади, жавобгарлик ҳам бир хилда бўлади.
Символ, (белги)лардан ташқари ахборотлар билан алмашув чоғида новербал, яъни оғзаки ёки сўзда эмас, балки имо-ишоралар, масалан, чеҳра, савлат, важоҳат, товушнинг ўзгариб туриши кабилар ҳам бажарувчига айтиладиган сўз моҳиятини тубдан ўзгартирилган ҳолда етказилишига сабаб бўлиши мумкин. Руҳшуносларнинг фикрича, сўз билан айтиладиган ахборотни 90% игача қисма сўз орақи эмас, балки новербал йўл билан қабул қилинар экан.
Фильтрлаш — ахборотни истеъмолчига тез етиб бориши жараёнида уни ихчамлаштириш, нохуш «маълумотлар»дан тозалаш мақсадида ахборот соддалаштирилади, қайта ишланади, тегишли жамлар чиқарилади. Бундан ташқари қуйи бўғиндаги раҳбарлар, ўзлари хоҳламаган, аммо юқори бўғиндаги раҳбарлар бўлиши шарт. Бўлмаган ахборотларни юбормайдилар. Шу тариқа ахборотлар фильтрланади.
Алоқа капиталларининг ҳаддан ташқари кўпайиб кетиши ҳам коммуникацион жараёнга салбий таъсир кўрсатади. Бундай муаммо ахборотларни қайта ишлаш ва уларни узатиш воситаларининг етишмовчилиги ёки уларнинг номукаммаллиги оқибатида содир бўлади.
Номақул ташкилий структура ҳам коммуникацион жараёнда муаммо туғдирувчи омиллардан бири ҳисобланади. Қанчалик бошқарув бўғинлари кўп бўлиб, функциялар, вазифалар ва ваколатлар бир-бирини кўп такрорласа, шунчалик ахборотнинг манзилига етиб бориши секинлашади. Натижада шу дпавр ичида ҳар бир бўғинда ўзига мақбул бўлган «тузатишлар» киритилади. Бу жараёнда бўлимлар ва бўғинларда содир бўладиган ихтилофлар, ахборотлар алмашувига ва қарорларни қабул қилишга жиддий тўсиқларни яратади.
Табиат одамга иккита қулоқ, амммо фақат битта тил ато этган. Оҳистагина айтмоқчи бўлсак, бу деган сўз — гапиришдан кўра кўпроқ эшитиш керак. Эшитиш учун иккита қулоқ зарур: бири — сўз моҳиятини қабул қилиш, иккинчиси — сўзловчи ҳиссиётини илиб олиш учун керак.
1-Жадвал. Самарали қулоқ солишнинг 10 қоидаси
Т/р |
Қоидалар |
Изоҳ |
1. |
Сўзлашдан тўхтанг |
-Гапира туриб қулоқ солиш мумкин эмас. Ҳар бир кишига шивирлаб, аммо «ҳеч кимга овоза қилма» деган нақл бор |
2. |
Сўзловчига ўзини эркин тутишга ёрдамлашинг |
-Гапирувчи кишига ўзини эркин тутиши учун шароит яратинг. Кўпинча буни ҳал қилувчи муҳитни яратувчи деб аташади |
3. |
Ўзингизни сўзловчига қулоқ солаётганингизни кўрсатинг |
-Ўзингизни манфаатдор эканлигингизни кўрсатинг ва шунга мос равишда ҳаракат қилинг. Сўзлашув жараёнида газета, журнал ўқиманг. Эшитатуриб уни рад қилиш баҳоналарини изламасдан, балки уни тушунишга ҳаракат қилинг |
4. |
Ғашга тегадиган ҳолатларни бартараф қилинг |
-Расм чизиб турманг, столга урманг, қоғозларни бир жойдан иккинчи жойга қўзғатаверманг, эҳтимол эшик ёпиб қўйилса, хонада сокинлик бўлади |
5. |
Бардошли бўлинг |
-Вақтни аяманг. Сўзлагувчини бўлманг. чиқишга зўр берманг, эшик томон қадам босманг |
6. |
Сўзловчига ҳамдард бўлинг |
-Сўзловчини ўзингизнинг ўзнингизга қўйиб кўринг |
7. |
Характерингизни сақлай билинг |
-Ғазабланган киши суҳбат мазмунига ноаниқлик киритиш пайида бўлади |
8. |
Баҳсга ва танқидла йўл қўйманг |
-Бундай ҳол сўзловчини ҳимояга ўтишга мажбур қилади. У жим бўлиб қолиши ёки жаҳли чиқиши мумкин. Айнан баҳсда ғолиб чиқиб, бу билан ютқазган бўласиз |
9. |
Саволлар беринг |
-Бу сўзловчини илҳомлантирида, у у Сизнинг уни қулоқ солаётганингизга яни бир бор иқрор бўлади. Бу олдинга жилишга ёрдам беради |
10. |
Сўзлашдан тўхтанг |
-Биринчи маслаҳат ҳам шундан бошланган. Охири ҳам шу билан тугайди. Зеро, қайд қилинганларнинг барчаси шунга боғлиқ. Сиз гапиришдан тўхтамас экансиз, демак, самарали қулоқ солишни ҳам билимайсиз |
Қулоқ солишни истамайдиганлар асосли қарорлар қабул қилиш учун етарли ахборотлар олигга муваффақ бўлмайдилар. Ўзингизнинг қулоқ слиш қобилиятингизгни ўстириш ниятида бўлсангиз сўзлашувдан сўнг ўзингизга ўзингизга-ўзингиз баҳо беришга ҳаракат қилинг. Бунинг учун шу жараёнда қайд қилинган 10 қоидага баноан қандай самарали иш қилганингизни ўзингиздан сўранг. Шундан сўнг қайси қоидалар устида ишлашингиз ва ўзингизни такомиллаштиришингиз аён бўлиб қолади.
Darsliklar
Axborot almashuv jarayonidagi muammolar