Alisher Navoiy she’rlari, g’azallari
Netay huru pari bazminki, qatlim yo hayotimg’a
Ayon ul zahr chashm aylab nixon, bu no’shxand etmas.
Ўзбек халқининг буюк шоири ва мутафаккири Алишер Навоий ўлмас “Хамса” асари таркибидаги достонлари, беқиёс “Хазойин ул-маоний”ни ташкил этган шеърияти, ўн тўрт номдаги насрий асарлари билан адабиётимизни бойитган, уни жаҳон адабиёти даражасига кўтарган, башариятнинг маданият хазинасига улкан ҳисса қўшган ижодкордир (Суюма Ғаниева).
АЛИШЕР НАВОИЙ
ҒАЗАЛЛАР
Жунун водисиға мойил кўрарман жони зоримни,
Тиларман бир йўли бузмак бузулғон рўзгоримни
Фалак бедодидан гарчи маним хоки ғубор ўлдум,
Тиларман, топмағайлар тўтиёликка ғуборимни.
Деманг, қай сори азм этдинг, менга йўқ ихтиёр, охир
Қазо илкига бермишман инони ихтиёримни.
Туганди ашки гулгун, эмди қолмиш заъфарони юз,
Фалак зулми бадал қилди хазон бирла баҳоримни.
Диёрим аҳли бирла ёрдин бошимға юз меҳнат,
Не тонг, бошим олиб кетсам қўюб ёру диёримни.
Ёмон ҳолимға бағри оғриғай ҳар кимсаким кўргай,
Бағир парголасидан қонға булғонғон узоримни.
Ҳаётим бодасидин саргаронман асру, эй соқий,
Қадаҳқа заҳр қотил қуй,доғи дафъ эт хуморимни.
Жаҳон таркини қилмай чунки тинмоқ мумкин эрмастур,
Навоий, қил мени озод ўртаб йўқу боримни.
Мени мен истаган ўз суҳбатиға аржуманд этмас,
Мени истар кишининг суҳбатин кўнглим писанд этмас.
Не баҳра топқомен андинки, мендин истагай баҳра,
Чу улким баҳраи андин тилармен баҳраманд этмас.
Нетай ҳуру пари базминки, қатлим ё ҳаётимға
Аён ул заҳр чашм айлаб нихон, бу нўшханд этмас.
Керакмас ой ила кун шакликим, ҳусну малоҳатдин,
Ичим ул чок- чок этмас, таним ул банд- банд этмас.
Керак ўз чобуки мажнунваши қотил шиоримким,
Бузуғ кўнглимдин ўзга ерга жавлони саманд этмас.
Кўнгул уз чарх золидин, фирибин емаким, охир
Ажал сарриштасидин ўзга бўйнунға каманд этмас.
Ул ой ўтлуғ юзун очса, Навоий тегмасун деб кўз,
Муҳаббат тухмидин ўзга ул ўт узра сипанд этмас.
Лаълинг, аё, не ажаб рангиндур,
Сўзи анинг не бало шириндур.
Ҳам қошинг тақвову тоатқа бало,
Ҳам кўзунг офати ақлу диндур.
Ҳулла ичра баданингким кўринур,
Гўё гулбарг аро насриндур.
Қатлу тиргузмак эрур ойининг,
Оллоҳ- Оллоҳ, санга не ойиндур?!
Соқиё, ҳажрида тутқил манга май—
Ким, бу судин ўтума таскиндур.
Маю васл аҳлики бу давр ичра,
Бизга хуноби жигар таъйиндур.
Ҳажринг айёми Навоий тинмас,
Бир кўрунуб анга кўнглин тиндур.
Мувофиқ кийдилар, бўлмиш магар Наврўз ила байрам,
Чаман сарви ёшил хилъат, менинг сарви равоним ҳам.
Чаман сарви қолиб ҳайрон, менинг сарвим қилиб жавлон,
Анинг шайдоси бир деҳқон, мунга шайдо бари олам.
Чаман сарви қолиб бебар, менинг сарвим бўлуб дилбар,
Ани ел айлабон музтар, бу елдин секретиб адҳам.
Қўнуб ул сарв уза булбул, чекиб гул шавқидан ғулғул,
Бу сарв узра очилиб гул, анга тердин тушуб шабнам.
Қилиб оҳим сари парво, бу ён майл этмадинг қатъо,
Сабодин, эй, қади раъно, бўлур ҳам сарв гаҳ-гаҳ ҳам.
Бу боғ ичра, эй, соқийки бормен асру муштоқи –
Ки, анда сарв ҳам боқий эмас, гул аҳди ҳам маҳкам.
Навоий, кўйин эт манзил, юзу қаддиға бўл мойил –
Ки, боғ этмас сени хушдил, гулу сарв айламас хуррам.
Тун оқшом бўлди-ю, келмас менинг шамъи шабистоним,
Бу андуҳ ўтидин ҳар дам куяр парвонадек жоним.
Не ғам, кўргузса кўксум порасин чоки гирибоним,
Кўринмас бўлса кўксум ёрасидин доғи пинҳоним.
Ғамидин дурри макнундек сиришким оқти Жайҳундек,
Музайян қилди гардундек жаҳонни ашки ғалтоним.
Фалак ҳам тўлди кавкабдин, қуёш ҳам тушти ашҳабдин,
Келиб тушмасму маркабдин менинг хуршиди рахшоним?
Жаҳонни зулмат этти чаҳ, бу зулмат ичра ўлгум, ваҳ,
Менга бўлсанг не Хизри раҳ, етиб, эй, оби ҳайвоним.
Дема кўктин қуёш кетмиш, фалакка тийралик етмиш,
Ул ой ҳажрида тор этмиш фалакни дуди афғоним.
Қуёш қочиб – юзин уйди, шафақ ўтқа тушуб – куйди,
Фалакка доғлар қўйди ғамингдин сўзи пинҳоним.
Навоий киби ҳижрондин бу оқшом ўлдум афғондин,
Ғамим йўқ бўйла юз жондин, етиб гар келса жононим.
Бизинг шайдо кўнгул бечора бўлмиш,
Маломат даштида овора бўлмиш.
Анга баским, ёғар тош устида тош,
Танида ёра узра ёра бўлмиш.
Урарда дам-бадам хороға бошин,
Сўнгаклар анда пора-пора бўлмиш.
Бало тоғи аро ётқанда бемор
Хазу синжоби хору хора бўлмиш.
Қаро қилди нечукким рўзғорим,
Онинг ҳам хонумони қора бўлмиш.
Қадаҳ хуршиди қониким, ғамидин
Сиришким кавкаби сайёра бўлмиш.
Навоий, чорадин кўп дема сўзким,
Ғамингға чорасизлик чора бўлмиш.
* * *
Холу хатинг хаёлидин, эй, сарви гулузор,
Гоҳо кўзумга хол тушуптур, гаҳе ғубор.
Юзунгда хол сафҳада томған киби қора,
Холинг малоҳати туз эрурким қорада бор.
Жонимни ўртаган юзу холингни билмасанг,
Ўт шуъласида айла гумон бир ўчук шарор.
Билман, кўнгулда холларингнинг хаёлидур
Ё кирпигинг тиканларин айлабсен устувор?
Ҳар дам кўнгул ҳалоку кўзум тийра бўлмағин,
Билгай бировки, ёри эрур шўху холдор.
Машшотан қазо безамиш холу хаттини,
Беихтиёрлиқда манга борму ихтиёр?
Мискин Навоий холи лабинг кўрса, жон берур,
Боқсанг не бўлди сурати ҳолиға, эй, нигор?
Эй, муғанний, ёр базмида наво соз айласанг,
Жон фидонг ўлсун ғамим шарҳидин оғоз айласанг.
Уддек куймаклигим шарҳ эт лисони ҳол ила,
Нағмада удунг лисонин сеҳрипардоз айласанг.
Ўзга оламдин хабар деб бизни тиргуздунг не тонг,
Бу рисолат бирла гар изҳори иъжоз айласанг.
Розим ар созинг лисонидин баъид ул-фаҳм эса,
Анга руҳафзо унунгни доғи ҳамроз айласанг.
Отланиб, бошимни рахшингнинг аёғи остиға,
Тиғ бирла солғудек масти сарандоз айласанг.
Парда ёп роз узрау дохил бўл ушбу базм аро
Ким, эрур хориж агар бепарда пардоз айласанг.
Чекмадинг лаҳне Навоий кўнглун истаб, айб эмас,
Англаб ўзунгни, наво аҳлиға шаҳноз айласанг.
Нозанинлар бенаволарға тараҳҳум айлангиз,
Лутф агар йўқтур, ғазаб бирла такаллум айлангиз.
Гаҳ бийик, гаҳ паст гирён кўрсангиз ушшоқни,
Фош кулмассиз, ниҳон боре табассум айлангиз.
Ҳажр зулмидин қотиқ ҳолимни, эй жону кўнгул,
Билдингиз, ёр оллида бориб тазаллум айлангиз.
Эй балову дард, ўтлар худ солибсиз жонима,
Лек сиз ҳам гаҳ- гаҳ ул ўттин таваҳҳум айлангиз.
Қон агар ютсам қарориб ахтарим, эй хатту хол,
Сиз майи лаъли била боре танаъум айлангиз.
Биз фано туфроғи бўлдук дайр аро, эй аҳли зуҳд,
Хонақаҳ саҳнида сиз баҳси тақаддум айлангиз.
Эй муғаннийлар, Навоий маст эди— кеч уйғонур,
Ани уйғотмоққа бир дилкаш тараннум айлангиз.
Холу хатинг хаёлидин, эй сарви гулъузор,
Гоҳи кўзумга хол тушубдур, гаҳи ғубор.
Юзунгда хол сафҳада томғон каби қаро,
Холинг малоҳати туз эрурким қарода бор.
Жонимни ўртаган юзу холингни билмасанг,
Ўт шуъласида айла гумон бир ўчуқ шарор.
Билмон, кўнгулда холларингнинг хаёлидур,
Ё кипригинг тиканларин айлабсен устивор.
Ҳар дам кўнгул ҳалоку кўзум тийра бўлмоғин
Билгай бировки, ёра эрур шўху холдор.
Машшотайи қазо безамиш холу хаттини,
Беихтиёрликда манга борму ихтиёр?
Мискин Навоий холи лабинг кўрса жон берур,
Боқсанг не бўлди сурати ҳолиға, эй нигор?
Ўзга бўлди ёру меҳри манга боқийдур ҳануз,
Нотавон кўнглумда ул ой иштиёқидур ҳануз.
Гарчи ўзга ёр истар хотирим, бордур валек,
Жон анга манзил, кўнгул онинг висоқидур ҳануз.
Ғайр ишқи кўнглум эвинда нечук қилғай нузул,
Ким хаёли маскани кўзим равоқидур ҳануз.
Ишқ ила май таркин, эй носиқ, не навъ айлай қабул,
Ким кўнгулга орзу ул турфа соқийдур ҳануз.
Фурқат ўти дофии доғ ўртамакдур демаким,
Ўртаган жоним ул ой доғи фироқидур ҳануз.
Чарх ёлғуз қилмади Фарҳод қонин лолазор,
Лола қонин тўккучи онинг нифоқидур ҳануз.
Эй Навоий, гарчи мени меҳрсиз дер эрди ёр,
Ўзга бўлди ёру меҳри менда боқийдур ҳануз.
Ё раб, ул юзни даме кўзумга пинҳон айлама,
Ё кўзимни ондин ўзга юзга ҳайрон айлама.
Чеҳрасига мезбон ўлсун кўзум, ул чеҳрани
Кўзларим уйидин ўзга уйга меҳмон айлама.
Очмайин зулфи паришон кўнглума чектирма оҳ,
Етмайин оҳим ели зулфин паришон айлама.
Жонима лаълидин ўзга лаълдин берма ҳаёт,
Лаълиға жонимдин ўзга жонни қурбон айлама.
Бошима кўйидин ўзга кўйни қилма ватан,
Кўйида бошимдин ўзга бошни ғалтон айлама.
Эй кўнгул, давр аҳлидин минг йилчилиқ йўл гўша тут,
Ё алардин етса юз минг ғусса афғон айлама.
Истасанг, эй гул, Навоийдек хуш илҳом булбуле,
Ғунчадек кўнглин маломат хоридин қон айлама.
O’zbek xalqining buyuk shoiri va mutafakkiri Alisher Navoiy o’lmas “Xamsa” asari tarkibidagi dostonlari, beqiyos “Xazoyin ul-maoniy”ni tashkil etgan she’riyati, o’n to’rt nomdagi nasriy asarlari bilan adabiyotimizni boyitgan, uni jahon adabiyoti darajasiga ko’targan, bashariyatning madaniyat xazinasiga ulkan hissa qo’shgan ijodkordir (Suyuma G’anieva).
ALISHER NAVOIY
G’AZALLAR
Junun vodisig’a moyil ko’rarman joni zorimni,
Tilarman bir yo’li buzmak buzulg’on ro’zgorimni
Falak bedodidan garchi manim xoki g’ubor o’ldum,
Tilarman, topmag’aylar to’tiyolikka g’uborimni.
Demang, qay sori azm etding, menga yo’q ixtiyor, oxir
Qazo ilkiga bermishman inoni ixtiyorimni.
Tugandi ashki gulgun, emdi qolmish za’faroni yuz,
Falak zulmi badal qildi xazon birla bahorimni.
Diyorim ahli birla yordin boshimg’a yuz mehnat,
Ne tong, boshim olib ketsam qo’yub yoru diyorimni.
Yomon holimg’a bag’ri og’rig’ay har kimsakim ko’rgay,
Bag’ir pargolasidan qong’a bulg’ong’on uzorimni.
Hayotim bodasidin sargaronman asru, ey soqiy,
Qadahqa zahr qotil quy,dog’i daf’ et xumorimni.
Jahon tarkini qilmay chunki tinmoq mumkin ermastur,
Navoiy, qil meni ozod o’rtab yo’qu borimni.
Meni men istagan o’z suhbatig’a arjumand etmas,
Meni istar kishining suhbatin ko’nglim pisand etmas.
Ne bahra topqomen andinki, mendin istagay bahra,
Chu ulkim bahrai andin tilarmen bahramand etmas.
Netay huru pari bazminki, qatlim yo hayotimg’a
Ayon ul zahr chashm aylab nixon, bu no’shxand etmas.
Kerakmas oy ila kun shaklikim, husnu malohatdin,
Ichim ul chok- chok etmas, tanim ul band- band etmas.
Kerak o’z chobuki majnunvashi qotil shiorimkim,
Buzug’ ko’nglimdin o’zga yerga javloni samand etmas.
Ko’ngul uz charx zolidin, firibin yemakim, oxir
Ajal sarrishtasidin o’zga bo’ynung’a kamand etmas.
Ul oy o’tlug’ yuzun ochsa, Navoiy tegmasun deb ko’z,
Muhabbat tuxmidin o’zga ul o’t uzra sipand etmas.
Muvofiq kiydilar, bo’lmish magar Navro’z ila bayram,
Chaman sarvi yoshil xil’at, mening sarvi ravonim ham.
Chaman sarvi qolib hayron, mening sarvim qilib javlon,
Aning shaydosi bir dehqon, munga shaydo bari olam.
Chaman sarvi qolib bebar, mening sarvim bo’lub dilbar,
Ani yel aylabon muztar, bu yeldin sekretib adham.
Qo’nub ul sarv uza bulbul, chekib gul shavqidan g’ulg’ul,
Bu sarv uzra ochilib gul, anga terdin tushub shabnam.
Qilib ohim sari parvo, bu yon mayl etmading qat’o,
Sabodin, ey, qadi ra’no, bo’lur ham sarv gah-gah ham.
Bu bog’ ichra, ey, soqiyki bormen asru mushtoqi –
Ki, anda sarv ham boqiy emas, gul ahdi ham mahkam.
Navoiy, ko’yin et manzil, yuzu qaddig’a bo’l moyil –
Ki, bog’ etmas seni xushdil, gulu sarv aylamas xurram.
Tun oqshom bo’ldi-yu, kelmas mening sham’i shabistonim,
Bu anduh o’tidin har dam kuyar parvonadek jonim.
Ne g’am, ko’rguzsa ko’ksum porasin choki giribonim,
Ko’rinmas bo’lsa ko’ksum yorasidin dog’i pinhonim.
G’amidin durri maknundek sirishkim oqti Jayhundek,
Muzayyan qildi gardundek jahonni ashki g’altonim.
Falak ham to’ldi kavkabdin, quyosh ham tushti ashhabdin,
Kelib tushmasmu markabdin mening xurshidi raxshonim?
Jahonni zulmat etti chah, bu zulmat ichra o’lgum, vah,
Menga bo’lsang ne Xizri rah, yetib, ey, obi hayvonim.
Dema ko’ktin quyosh ketmish, falakka tiyralik yetmish,
Ul oy hajrida tor etmish falakni dudi afg’onim.
Quyosh qochib – yuzin uydi, shafaq o’tqa tushub – kuydi,
Falakka dog’lar qo’ydi g’amingdin so’zi pinhonim.
Navoiy kibi hijrondin bu oqshom o’ldum afg’ondin,
G’amim yo’q bo’yla yuz jondin, yetib gar kelsa jononim.
Bizing shaydo ko’ngul bechora bo’lmish,
Malomat dashtida ovora bo’lmish.
Anga baskim, yog’ar tosh ustida tosh,
Tanida yora uzra yora bo’lmish.
Urarda dam-badam xorog’a boshin,
So’ngaklar anda pora-pora bo’lmish.
Balo tog’i aro yotqanda bemor
Xazu sinjobi xoru xora bo’lmish.
Qaro qildi nechukkim ro’zg’orim,
Oning ham xonumoni qora bo’lmish.
Qadah xurshidi qonikim, g’amidin
Sirishkim kavkabi sayyora bo’lmish.
Navoiy, choradin ko’p dema so’zkim,
G’amingg’a chorasizlik chora bo’lmish.
* * *
Xolu xating xayolidin, ey, sarvi guluzor,
Goho ko’zumga xol tushuptur, gahe g’ubor.
Yuzungda xol safhada tomg’an kibi qora,
Xoling malohati tuz erurkim qorada bor.
Jonimni o’rtagan yuzu xolingni bilmasang,
O’t shu’lasida ayla gumon bir o’chuk sharor.
Bilman, ko’ngulda xollaringning xayolidur
YO kirpiging tikanlarin aylabsen ustuvor?
Har dam ko’ngul haloku ko’zum tiyra bo’lmag’in,
Bilgay birovki, yori erur sho’xu xoldor.
Mashshotan qazo bezamish xolu xattini,
Beixtiyorliqda manga bormu ixtiyor?
Miskin Navoiy xoli labing ko’rsa, jon berur,
Boqsang ne bo’ldi surati holig’a, ey, nigor?
Ey, mug’anniy, yor bazmida navo soz aylasang,
Jon fidong o’lsun g’amim sharhidin og’oz aylasang.
Uddek kuymakligim sharh et lisoni hol ila,
Nag’mada udung lisonin sehripardoz aylasang.
O’zga olamdin xabar deb bizni tirguzdung ne tong,
Bu risolat birla gar izhori i’joz aylasang.
Rozim ar sozing lisonidin ba’id ul-fahm esa,
Anga ruhafzo unungni dog’i hamroz aylasang.
Otlanib, boshimni raxshingning ayog’i ostig’a,
Tig’ birla solg’udek masti sarandoz aylasang.
Parda yop roz uzrau doxil bo’l ushbu bazm aro
Kim, erur xorij agar beparda pardoz aylasang.
Chekmading lahne Navoiy ko’nglun istab, ayb emas,
Anglab o’zungni, navo ahlig’a shahnoz aylasang.
La’ling, ayo, ne ajab rangindur,
So’zi aning ne balo shirindur.
Ham qoshing taqvovu toatqa balo,
Ham ko’zung ofati aqlu dindur.
Hulla ichra badaningkim ko’rinur,
Go’yo gulbarg aro nasrindur.
Qatlu tirguzmak erur oyining,
Olloh- Olloh, sanga ne oyindur?!
Soqiyo, hajrida tutqil manga may—
Kim, bu sudin o’tuma taskindur.
Mayu vasl ahliki bu davr ichra,
Bizga xunobi jigar ta’yindur.
Hajring ayyomi Navoiy tinmas,
Bir ko’runub anga ko’nglin tindur.
Nozaninlar benavolarg’a tarahhum aylangiz,
Lutf agar yo’qtur, g’azab birla takallum aylangiz.
Gah biyik, gah past giryon ko’rsangiz ushshoqni,
Fosh kulmassiz, nihon bore tabassum aylangiz.
Hajr zulmidin qotiq holimni, ey jonu ko’ngul,
Bildingiz, yor ollida borib tazallum aylangiz.
Ey balovu dard, o’tlar xud solibsiz jonima,
Lek siz ham gah- gah ul o’ttin tavahhum aylangiz.
Qon agar yutsam qarorib axtarim, ey xattu xol,
Siz mayi la’li bila bore tana’um aylangiz.
Biz fano tufrog’i bo’lduk dayr aro, ey ahli zuhd,
Xonaqah sahnida siz bahsi taqaddum aylangiz.
Ey mug’anniylar, Navoiy mast edi— kech uyg’onur,
Ani uyg’otmoqqa bir dilkash tarannum aylangiz.
Xolu xating xayolidin, ey sarvi gul’uzor,
Gohi ko’zumga xol tushubdur, gahi g’ubor.
Yuzungda xol safhada tomg’on kabi qaro,
Xoling malohati tuz erurkim qaroda bor.
Jonimni o’rtagan yuzu xolingni bilmasang,
O’t shu’lasida ayla gumon bir o’chuq sharor.
Bilmon, ko’ngulda xollaringning xayolidur,
YO kipriging tikanlarin aylabsen ustivor.
Har dam ko’ngul haloku ko’zum tiyra bo’lmog’in
Bilgay birovki, yora erur sho’xu xoldor.
Mashshotayi qazo bezamish xolu xattini,
Beixtiyorlikda manga bormu ixtiyor?
Miskin Navoiy xoli labing ko’rsa jon berur,
Boqsang ne bo’ldi surati holig’a, ey nigor?
O’zga bo’ldi yoru mehri manga boqiydur hanuz,
Notavon ko’nglumda ul oy ishtiyoqidur hanuz.
Garchi o’zga yor istar xotirim, bordur valek,
Jon anga manzil, ko’ngul oning visoqidur hanuz.
G’ayr ishqi ko’nglum evinda nechuk qilg’ay nuzul,
Kim xayoli maskani ko’zim ravoqidur hanuz.
Ishq ila may tarkin, ey nosiq, ne nav’ aylay qabul,
Kim ko’ngulga orzu ul turfa soqiydur hanuz.
Furqat o’ti dofii dog’ o’rtamakdur demakim,
O’rtagan jonim ul oy dog’i firoqidur hanuz.
Charx yolg’uz qilmadi Farhod qonin lolazor,
Lola qonin to’kkuchi oning nifoqidur hanuz.
Ey Navoiy, garchi meni mehrsiz der erdi yor,
O’zga bo’ldi yoru mehri menda boqiydur hanuz.
YO rab, ul yuzni dame ko’zumga pinhon aylama,
YO ko’zimni ondin o’zga yuzga hayron aylama.
Chehrasiga mezbon o’lsun ko’zum, ul chehrani
Ko’zlarim uyidin o’zga uyga mehmon aylama.
Ochmayin zulfi parishon ko’ngluma chektirma oh,
Yetmayin ohim yeli zulfin parishon aylama.
Jonima la’lidin o’zga la’ldin berma hayot,
La’lig’a jonimdin o’zga jonni qurbon aylama.
Boshima ko’yidin o’zga ko’yni qilma vatan,
Ko’yida boshimdin o’zga boshni g’alton aylama.
Ey ko’ngul, davr ahlidin ming yilchiliq yo’l go’sha tut,
YO alardin yetsa yuz ming g’ussa afg’on aylama.
Istasang, ey gul, Navoiydek xush ilhom bulbule,
G’unchadek ko’nglin malomat xoridin qon aylama.
Alisher Navoiy qalamiga mansub she’r va g’azallar to’plami. Durdona to’plam.
QARO KO’ZUM
She’rni ochish / Yopish
Qaro ko’zum, kelu mardumlug’ emdi fan qilg’il,
Ko’zum qarosida mardum kibi vatan qilg’il.
Yuzung guliga ko’ngul ravzasin yasa gulshan,
Qading niholig’a jon gulshanin chaman qilg’il.
Takovaringg’a bag’ir qonidin hino bog’la,
Itingg’a g’amzada jon rishtasin rasan qilg’il.
Firoq tog’ida topilsa tufrog’im, ey charx,
Xamir etib yana ul tog’da ko’hkan qilg’il.
Yuzung visolig’a yetsun desang ko’ngullarni,
Sochingni boshdin-ayog’ chin ila shikan qilg’il.
Xazon sipohiga, ey bog’bon, emas mone’
Bu bog’ tomida gar ignadin tikan qilg’il.
Yuzida terni ko’rub o’lsam, ey rafiq, meni
Gulob ila yuvu gul bargidin kafan qilg’il.
Navoiy, anjumani shavq jon aro tuzsang,
Aning boshog’lig’ o’qin sham’i anjuman qilg’il.
ORAZIN YOPQACH KO’ZIMDIN…
She’rni ochish / Yopish
Orazin yopqach ko’zumdin sochilur har lahza yosh,
O’ylakim paydo bo’lur yulduz, nihon bo’lg’ach quyosh.
Qut bir bodomu yerim go’shan mehrob edi,
G’orati din etti nogah bir baloliq ko’zu qosh.
Bu damodam ohim ifsho aylar ul oy ishqini,
Subhnung bot-bot dami andog’ki aylar mehr fosh.
Bo’sae qilmas muruvvat, asru qattiqdur labing,
Desam og’zi ichra aytur la’l ham bor nav’ tosh.
Novaking ko’nglimga kirgach jon talashmoq bu ekin,
Kim qilur paykonini ko’nglum bila jonim talosh.
Umri jovid istasang fard o’lki, bo’ston Xizridur,
Sarvkim da’b ayladi ozodaliq birla maosh.
Qoshi ollinda Navoiy bersa jon, ayb etmangiz,
Gar budur mehrob, bir-bir qo’ygusidir barcha bosh.
O’N SAKKIZ YOSH HAYRATLARI
She’rni ochish / Yopish
O`n sakkiz ming olam oshubi agar boshindadur,
Ne ajab, chun sarvinozim o`n sakkiz yoshindadur.
Desa bo`lg`aykim, yana ham o`n sakkiz yil husni bor,
O`n sakkiz yoshina muncha fitnakim boshinadur.
O`n sakkiz yil dema, yuz sakson yil o`lsa, uldurur,
Husn shohi, ul balolarkim, ko`zu qoshinadur.
Hayrat etmon husni naqshidaki, har hayratki, bor,
Barchasi ezid taolo sun`i naqqoshinadur.
Tan anga siymu ichina tosh muzmar ko`nglidin,
Aqlg`a yuz hayrat, ul oyning ichu toshinadur.
May ketur, ey mug`ki, yuz hayrat aro qolmish Masih,
Bul ajablarkim, bu eski dayr xuffoshindadur.
To Navoiy to`kti ul oy furqatidin bahri ashk,
Har qachon boqsang, quyosh aksi aning yoshindadur.
MUBTALO BO’LDIM SANGA
She’rni ochish / Yopish
Ko’rgali husnungni zoru mubtalo bo’ldum sanga,
Ne balolig’ kun edikim, oshno bo’ldum sanga.
Har necha dedimki kun-kundin uzay sendin ko’ngul,
Vahki, kun-kundin batarrak mubtalo bo’ldum sanga.
Men qachon dedim: «Vafo qilg’il manga» zulm aylading,
Sen qachon deding: «Fido bo’lg’il manga» bo’ldim sanga.
Qay pari paykarga dersen telba bo’ldung bu sifat,
Ey pari paykar, ne qilsang qil manga, bo’ldum sanga.
Ey ko’ngul, tarki nasihat aylading ovora bo’l,
Yuz balo yetmaski, men ham bir balo bo’ldum sanga.
Jomi Jam birla Xizr suyi nasibimdur mudom,
Soqiyo, to tarki joh aylab gado bo’ldum sanga.
G’ussa changidin navoe topmadim ushshoq aro,
To Navoiydek asiru benavo bo’ldum sanga.
LABLARINGKIM HAYF ERUR…
She’rni ochish / Yopish
Lablaringkim hayf erur teng tutmoq oni qand ila,
Sindirur yuz qand bozorini shakkar xand ila.
Toki hayronmen senga nomus ila itmish ko’ngul,
Telba yanglig’kim, qochar el g’ofil o’lg’ach band ila.
Odam ul soatki jannat ichra avlodin ko’rar,
Ne quvong’ay dam-badam sen nozanin farzand ila.
Qo’y nasihat, zohido, o’tlug’ damimdin vahm qil,
Telba it imkoni yo’qturkim, sog’alg’ay pand ila.
Hojatingni elga arz etmakka hojat bo’lmasun,
Xush chiqishsang lahzani bu zori hojatmand ila.
Lablaring hajrinda yur parkandkim bo’lmish ko’ngul,
La’l erur mahlul qon o’rnig’a har parkand ila.
Chun Navoiy ko’ngli sindi, emdi lutfing ne asig’?
Kim ushatsa shishani bitmas yana payvand ila.
OSHIQ O’LDUM
She’rni ochish / Yopish
Oshiq o’ldum, bilmadim yor o’zgalarga yor emish,
Olloh-olloh, ishq aro mundoq balolar bor emish.
Qaddig’a el mayli bo’lg’ondin ko’ngul ozurdadur,
Ul alifdin zorlarning hosili ozor emish.
Elga novak urdi, men o’ldim erur bu turfakim,
Jonim etgan resh el bag’rig’a kirgan xor emish.
Rishtakim, muhlik yaram og’zig’a tiktim angladim,
Kim kafan jinsi qirog’idin suvurgan tor emish.
Ko’yi devoridin og’riq tang’a tushgan soyadek,
Sel g’amidin emdi soya o’rnig’a dildor emish.
Jong’a taxvif ayladim tig’i halokidin aning,
Bilmadim bu ishdin ul o’lguncha minnatdor emish.
Ey Navoiy, xo’blarni ko’rma osonlig’ bilan,
Kim biravkim soldi ko’z, uzmak ko’ngul dushvor emish.
ISTADIM
She’rni ochish / Yopish
Qon yutub umri jahon ahlida bir yor istadim,
Lekin ul kamrak topildi, garchi bisyor istadim.
Kimga kim jonim fido aylab sog’indim dam-badam,
Ermas erdi yorliqda chun vafodor istadim.
Bilmadim olam elida yo’qturur mutlaq vafo,
Vahki, umri ulcha yo’qtur sog’inib yor istadim.
Ulki, topilmas bashar jinsida vah g’aflat ko’rung,
Kim pari xaylida men devonai zor istadim.
Sirri ishqimni ko’ngul ko’z birla fosh etmak ne tong,
Qalbu tardomanni men chun sohib asror istadim.
Shayx birla xonaqahdin chun yorug’luq topmadim,
Dayr piri xizmatig’a ko’yi xammor istadim.
Ey Navoiy, chun rafiqi topmadim, bu g’ussadin,
O’zni bekaslik balosig’a giriftor istadim.
MENI MEN ISTAGAN KISHI…
She’rni ochish / Yopish
Meni men istagan o’z suhbatiga arjumand etmas,
Meni istar kishining suhbatin ko’nglum pisand etmas.
Ne bahra topqamen andinki, mendin istagay bahra,
Chu ulkim bahrai andin tilarmen bahramand etmas.
Netay huru pari bazminki, qatlim yo hayotimg’a,
Ayon ul zahr chashm aylab nihon, bu no’shxand etmas.
Kerakmas oy ila kun shaklikim, husnu malohatdin,
Ichim ul chok-chok etmas, tanim ul band-band etmas.
Kerak o’z chobuki majnunvashi qotil shiorimkim,
Buzug’ ko’nglumdin o’zga yerga javloni samand etmas.
Ko’ngul uz charx zolidin, firibin yemakim, oxir
Ajal sarrishtasidin o’zga bo’ynungg’a kamand etmas.
Ul oy o’tlug’ yuzin ochsa, Navoiy tegmasun deb ko’z,
Muhabbat tuxmidin o’zga ul o’t uzra sipand etmas.
KECHA KELGUMDIR DEBON…
She’rni ochish / Yopish
Kecha kelgumdir debon ul sarvi gulro’ kelmadi,
Ko’zlarimga kecha tong otquncha uyqu kelmadi.
Lahza-lahza chiqtimu chektim yo’lida intizor,
Keldi jon og’zimg’avu ul sho’xi badxo’ kelmadi.
Orazidek oydin erkanda gar etti ehtiyot,
Ro’zgorimdek ham o’lg’onda qorong’u kelmadi.
Ul parivash hajridinkim yig’ladim devonavor,
Kimsa bormukim anga ko’rganda kulgu kelmadi.
Ko’zlarindin necha suv kelgay deb o’lturmang meni,
Kim bori qon erdi kelgan bu kecha suv kelmadi.
Tolibi sodiq topilmas, yo’qsakim qo’ydi qadam,
Yo’lg’akim avval qadam ma’shuqa o’tro’ kelmadi.
Ey Navoiy, boda birla xurram et ko’nglung uyin,
Ne uchunkim boda kelgan uyga qayg’u kelmadi.
JONG’A CHUN DERMEN
She’rni ochish / Yopish
Jong’a chun dermen: «Ne erdi o’lmakim kayfiyati?»
Derki: «Bois bo’ldi jism ichra marazning shiddati».
Jismdin so’rsamki: «Bu za’fingg’a ne erdi sabab?»
Der: «Anga bo’ldi sabab o’tluq bag’irning hirqati».
Chun bag’irdin so’rdum, aytur: «Andin o’t tushti manga
Kim, ko’ngulga shu’la soldi ishq barqi ofati».
Ko’ngluma qilsam g’azab, ayturki: «Ko’zdindur gunah,
Ko’rmayin ul tushmadi bizga bu ishning tuhmati».
Ko’zga chun dermenki: «Ey, tardomani yuzi qaro,
Sendin o’lmish telba ko’nglumning baloyu vahshati».
Yig’lab aytur ko’zki: «Yo’q erdi manga ham ixtiyor
Ki, ko’rundi nogahon ul sho’xi mahvash tal’ati».
Ey Navoiy, barcha o’z uzrin dedi, o’lguncha kuy
Kim, sanga ishq o’ti-o’q ermish azalning qismati.
XIL’ATIN TO AYLAMISH…
She’rni ochish / Yopish
Xil’atin to aylamish jonon qizil, sorig’, yashil,
Shu’layi ohim chiqar har yon qizil, sorig’, yashil.
Gulshan ettim ishq sahrosin samumi ohdin
Kim, esar ul dasht aro har yon qizil, sorig’, yashil.
Shishadek ko’nglumdadur gulzori husnung yodidin,
Tobdonning aksidek alvon qizil, sorig’, yashil.
Orazu xoling bila xatting xayolidin erur
Ko’zlarimning ollida davron qizil, sorig’, yashil.
La’lgun may tutqil oltun jom birla sabzada
Kim, bulardin yaxshi yo’q imkon qizil, sorig’, yashil.
Faqr aro berangliq dushvor erur behad, valek
Xirqada tikmak erur oson qizil, sorig’, yashil.
Ey Navoiy, oltinu shingarfu zangor istama,
Bo’ldi naming rangidin devon qizil, sorig’, yashil.
ISTANGIZ
She’rni ochish / Yopish
Istaganlar, bizni sahroi baloda istangiz,
Vodiyi hijron ila dashti fanoda istangiz.
Vomiqu, Farhodu Majnundeklar ul vodiy aro
Bo’lsalar paydo, meni ham ul aroda istangiz.
Yuz alarning ishqicha dardu, balou g’ussag’a
Tolib el boshig’a kelgan mojaroda istangiz.
Eyki, istarsiz savodul vajh fiddorayidin,
Boxabar bo’lmoq meni yuzi qaroda istangiz.
Ko’nglim ul zulf ichradur, zinhor ishqim sharhini
Istamang men telbada, ul mubtaloda istangiz.
Nuqta yanglig’kim, vafo uzra qilur kotib raqam,
Ishq o’tining dog’ini ahli vafoda istangiz.
Og’zi shavqidin Navoiy itti, oni istar el,
Yo adam dashtida, yo mulki fanoda istangiz.
KELGAY
She’rni ochish / Yopish
Ne kun o’lg’ayki, nigorim kelgay,
Bog’i umrumda bahorim kelgay.
Umr bog’ida bahor uldurkim,
Sarvqad lolauzorim kelgay.
Il gado jonig’a o’t tushkaykim,
Olg’ali sham’i mazorim kelgay.
Ko’yida itti ko’ngul, vah, qachon ul
Masti devonashiorim kelgay.
Qani maykim, chu ichib mast o’lsam,
Ko’kka tuz boqqali orim kelgay.
Ey Navoiy, tilamon huru pari,
Shoyad ul bazmda yorim kelgay.
Kecha kelgumdur debon, ul sarvi gulro’ kelmadi,
Ko’zlarimga kecha tong otquncha uyqu kelmadi.
Lahza-lahza chiqtim-u chektim yo’lida intizor,
Keldi jon o’g’zimg’a-yu ul sho’xi badxo’ kelmadi.
Orazidek oydin erkonda gar etti ehtiyot,
Ro’zg’orimdek ham o’lg’onda qorong’u kelmadi.
Ul parvarash hajridinkim yig’ladim devonavor,
Kimsa bormukim, anga ko’rganda kulgu kelmadi.
Ko’zlaringdin necha suv kelgay, deb o’lturmang meni,
Kim bori qon erdi kelgan, bu kecha suv kelmadi.
Tolibi sodiq topilmas, yo’qsa kim qo’yida qadam,
Yo’lgakim, avval qadam ma’shuqa o’tru qilmadi.
Ey Navoiy, boda birla xurram et ko’nglung uyin,
Ne uchunkim, boda kelgan uyga qayg’u kelmadi.
Yana bitta menga yoqadigan g’azal:
Oqara boshladi bosh-u…
Oqara boshladi bosh-u to‘kula boshladi tish,
Safar yarog’ini qilg’ilki, tushti boshinga ish.
Yigitligim boribon, keldi boshima qarilig’,
Fano yo‘lida bu yanglig’ emish borish-u kelish.
Yuz ulki, qirqdin ellikka qo‘ydi yuz, qilsa,
Ming ishidin biriga yaxshiliq mahol ermish.
Erur hayotning o‘q yanglig’ o‘lmakiga dalil,
Kishiki, yo kibi qadg’a asodin yetti kerish.
Adudur olti jihatdin manga chu yetti falak,
Ne sud yoshim agar oltmish va gar yetmish.
Yigitlik o‘ldi bahor-u kuhulat o‘ldi xazon,
Degan bu so‘zni — qarilig’ni qishqa o‘xshatmish.
Ne qish nishoti manga qoldi, ne xazon, ne bahor,
Bahorima chu xazon qo‘ydi yuz, xazonima — qish.
Ne turfa ishki, birav chun toriqti umridin,
Desa uzun yasha, qarg’ishdur anga bu alqish.
Navoiyo, tutar ahli fano najot yo‘lin,
Erishmak istar esang ishda ham alarni erish.
Hanuz
O’zga bo’ldi yoru mehri manga boqiydur hanuz,
Notavon ko’nglumda ul oy ishtiyoqidur hanuz.
Garchi o’zga yor istar xotirim, bordur valek,
Jon anga manzil, ko’ngul oning visoqidur hanuz.
G’ayr ishqi ko’nglum evinda nechuk qilg’ay nuzul,
Kim xayoli maskani ko’zim ravoqidur hanuz.
Ishq ila may tarkin, ey nosiq, ne nav’ aylay qabul,
Kim ko’ngulga orzu ul turfa soqiydur hanuz.
Furqat o’ti dofii dog’ o’rtamakdur demakim,
O’rtagan jonim ul oy dog’i firoqidur hanuz.
Charx yolg’uz qilmadi Farhod qonin lolazor,
Lola qonin to’kkuchi oning nifoqidur hanuz.
Ey Navoiy, garchi meni mehrsiz der erdi yor,
O’zga bo’ldi yoru mehri menda boqiydur hanuz.
Qoshi yosinmu deyin…
Qoshi yosinmu deyin, ko‘zi qarosinmu deyin,
Ko‘ngluma har birining dard-u balosinmu deyin?
Ko‘zi qahrinmu deyin, kirpiki zahrinmu deyin,
Bu kudurat aro ruxsori safosinmir deyin?
Ishq dardinmu deyin, hajri nabardinmu deyin,
Bu qatiq dardlar aro vasli davosinmu deyin?
Zulfi dominmu deyin, la’li kalominmu deyin,
Birining qaydi, yana biring adosinmu deyin?
Turfa holinmu deyin, qaddi niholinmu deyin,
Moviy ko‘nglak uza gulrang qabosinmu deyin.
Charx ranjinmu deyin, dahr shikanjinmu deyin,
Jonima har birining javr-u jafosinmu deyin?
Ey Navoiy, dema qosh-u ko‘zining vasfini et,
Qoshi yosinmu deyin, ko‘zi qarosinmu deyin?
Oxshash xabarlar:
Qiziqarli malumotlar
Alisher Navoiy sherlari, g’azallari