Aktivlangan koʻmir (ugol)

Aktivlangan koʻmir (ugol)
aktivlangan kocabbmir ugol 65cabf38b8200

photo 2021 10 19 23 59 05

Aktivlangan koʻmir (ugol)

DO`STLARGA ULASHING:

Aktivlangan koʻmir (ugol)

📜 Препарат хақида асосий маълумотлар
Таркиби:
1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 250 мг фаоллаштирилган кўмир; ёрдамчи моддалар: картошка крахмали.

💧 Тасир этувчи модда(ХПН):
фаоллаштирилган кўмир.

📝 Препаратнинг савдо номи:
Угол активированнй МС

🧬 Фармакалогик гуруҳи:
ентеросорбция қилувчи восита.

💊 Дори шакли:
таблеткалар

🧪 Тарифи:
қора рангли, яссицилиндрик, бироз ғадир-будир, фаскали таблеткалар.

🔥 Қўлланилиши:
Турли келиб чиқишга эга бўлган экзоген ва эндоген заҳарланишларда заҳарсизлантирувчи восита сифатида қўлланади.

Овқат токсикоинфекцияларни, салмонелёзни ва дизентерияни мажмуавий даволашда.

Дори препаратлари (психотроп, ухлатувчи, наркотик воситалар ва бошқалар), алкалоидлар, оғир металл тузлари ва бошқа заҳарлар билан заҳарланишда.

Диспепсия, метеоризм билан кечувчи меъда-ичак йўлларининг касалликларида.

Овқат ва дори аллергиясида.

Гипербилирубинемияда (вирусли гепатит ва бошқа сариқликлар) ва гиперазотемияда (буйрак етишмовчилиги).

Ултратовуш ва рентгенологик текширишлар олдидан аввал ичакда газ ҳосил бўлишини камайтириш учун қўлланади.

Aktivlangan koʻmir (ugol)