___ҲАЙРЛИ РИЗҚ___ИБРАТЛИ ҲИКОЯТ…

___ҲАЙРЛИ РИЗҚ___ИБРАТЛИ ҲИКОЯТ…

___ҲАЙРЛИ РИЗҚ___ИБРАТЛИ ҲИКОЯТ...
___ҲАЙРЛИ РИЗҚ___ИБРАТЛИ ҲИКОЯТ...

… ~ Кундалик ризқини ҲАММОЛЛИК орқали топувчи бир йигит намозларида:
-— «Ё Раббим, менга нима берсанг ҳам «ҲАЙРЛИ»сини бер… Бир бурда нон бўлса ҳам ҳайрлисидан насиб эт», ~ деб дуо қилар экан… Ҳаммолнинг мудом бир хил дуони такрорлайвериши атрофдагиларнинг этиборини тортибди…

Улардан бири сўрабди:
-— «Эй дўстим, нима учун сен НАМОЗ ўқиб бўлгач, «Ё Раббим, менга нима берсанг ҳам ҳайрлисини бер. Бир бурда нон бўлса ҳамҳайрлисидан насиб эт» деб АЛЛОҲга ИЛТИЖО қиласан…

Ноннинг ҳам ҳайрсизи бўладими.?

Ҳаммол жавоб берибди:
-— Биродар менинг бошимга тушган САВДОни билсайдинг, сен ҳам шундай ДУО қилардинг.
Атрофдаги одамлар қизиқиб сўрабдилар:
~ Бошингдан ўтган воқеани сўзлаб бер, биз ҳам эшитайлик…

Ҳаммол сўз бошлабди:
-— Бир куни ОҒИР ЮК кўтариб қияликдан юқорилаётган эдим… Ҳолдан тойиб, устимдаги юкни бир муддатга ерга туширишга мажбур бўлдим… Пешонамдан оқаётган терни артар эканман ФАРЁД чекдим: ~ «ЭЙ АЛЛОҲ, НАСИБАМ БЎЛГАН БИР БУРДА НОННИ ҚАНДАЙ ҚИЙИНЧИЛИК БИЛАН БЕРАСАН-А..! МЕНИ ЖИҚҚА ТЕРГА БОТИРМАЙ, ЕЙДИГАН НОНИМНИ ЎТИРГАН ЖОЙИМДАН ҚЎЗҒАТМАЙ, ЭҲСОН ҚИЛИБ ҚЎЯ ҚОЛСАНГ БЎЛМАЙДИМИ..?!»

Бу ИЛТИЖО оғзимдан чиқар-чиқмас, бирдан қаршиида икки киши бир-бирини савалаётганини кўриб қолдим… Жим қараб туролмай, уларни ажратишга уриндим… Шу пайт бири шундай МУШТ туширдики, оғзи-бурним қонга бўялди… Етиб келган миршаблар мени жанжалкашларга қўшиб, ҲИБСга олдилар…

Қамоқдалигимда миршаблар ҳар куни НОН олиб келардилар…Шифтга термулганча ётар эканман, қайғуга ботганим учун томоғимдан бу ТЕКИН НОН ўтмасди…
Ўз-ўзимга: ~ «Энди ЮК ҳам ташимаяпсан, пешонангдан тер ҳам қийилмаяпти…
Мана сенга текинга келган нон. ТЎЙГУНИНГЧА ЕБ ОЛ…» ~ дедим…

Чунки озодликда ПЕШОНА терим эвазига топилган кулча тутқунликдаги берилган текин нондан анча ЛАЗЗАТЛИ эди…
Нотўғри ДУО қилганимни тушуниб етдим. Ўша кундан этиборан дуоимни ўзгартирдим. Аллоҳдан доим ҲАЙРЛИ РИЗҚ беришини сўрайман……

Аллоҳ Таоло барчамизни берган ризқ-нематига ШУКР қилувчи бандаларидан қилсин… Ризқимизни ҳалолидан, ҳайрлисини ато этсин..!!

Хикоялар
___ҲАЙРЛИ РИЗҚ___ИБРАТЛИ ҲИКОЯТ…