Xalqaro va xususiy maktablar bo‘yicha sharh: farzandingizni qayerda o‘qitganingiz ma’qul? to’liq malumot oling

Xalqaro va xususiy maktablar bo‘yicha sharh: farzandingizni qayerda o‘qitganingiz ma’qul? to’liq malumot oling

Янги ўқув йили бошланишига тобора оз вақт қоларкан, 1-синфга борадиган болаларнинг ота-оналари муҳим савол қаршисида қоладилар — болани қайси мактабга берган яхши? Боланинг келажакдаги ҳаёти кўпинча унинг қайси таълим муассасасида ўқишига боғлиқ. Кўпчилик инглиз тили ёки математикани чуқур ўргатадиган хусусий мактабларда ўқитган афзалроқ, деб ўйлашади — ундай даргоҳларда ҳар хил тўгараклар ва таълим беришнинг алоҳида ёндашуви мавжуд. The Mag таҳририяти Тошкент шаҳридаги халқаро ва хусусий мактабларнинг сараланган рўйхатини эълон қилади ва 1-синфга борадиган фарзандингиз учун ўқув муассасасини танлашда эътиборга олиш керак бўлган энг муҳим маълумотларни сиз билан баҳам кўради.

Шунингдек, биз сўровнома ўтказдик, унда 5 535 ўқувчимиз иштирок этди. Сўровнома   ота-оналар қайси таълим муассасаларига кўпроқ ишонч билдиришларини кўрсатди. Овоз бериш натижалари фоиз нисбатида эълон қилинади.

Халқаро мактаблар

Xalqaro va xususiy maktablar bo‘yicha sharh: farzandingizni qayerda o‘qitganingiz ma’qul?

CIS (Кембриж халқаро мактаби)

Манзил: Кичик Ҳалқа Йўли кўчаси, 1А

Очилган санаси: 2019 йил

Таълим тизими: Кембриж ва давлат дастурлари

Диплом/аттестат: Cambridge IGCSE, A-level дипломи ва давлат аттестати

Синфлар: 1-11

Ўқиш учун тўловлар: ҳар бир триместр учун 43 000 000 сўм (ёш гуруҳига қараб)

Иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Қабул шартлари: тест / суҳбат (математика, мантиқ, инглиз тили)

Синфдаги ўқувчилар сони: 20

Муайян фанни чуқурлаштирилган ҳолда ўрганиш: инглиз тили унда сўзлашувчилар билан, испан тили. Чет эл фуқаролари учун рус ва ўзбек тилларини жадал ўрганиш

Ихтисослаштирилган хоналар ва спорт майдончалари: спорт зали, футбол майдони, югуриш йўлаги, Кембрижнинг 1000 дан ортиқ китоблари ва дарсликларини ўз ичига олган кутубхона, Cambridge Assessment International Education барча талабларига жавоб берадиган Германиянинг Hohenloher & WALDNER компаниясининг илмий-тадқиқот лабораторияси, рассомлик студияси, 300 кишига мўлжалланган анжуманлар зали, дам олиш масканлари, Piano Lab, рақс зали

Қўшимча фанларнинг  мавжудлиги: испан тили, бошланғич синфлар учун ICT, хореография, «келажак учун кўникмалар»ни шакллантиришга қаратилган Global Perspectives — Кембриж университетидан глобал тафаккурни ривожлантириш дастури, болаларга умуминсоний қадриятларни  ўргатадиган ва ўқувчиларга «башар фарзанди» бўлишга ёрдам берадиган қадриятларга асосланган таълимнинг Values-Based Education дастури.

Мактабдан ташқари машғулотлар: футбол, ​катта ​теннис ва стол тенниси, баскетбол, ​​гольф, каратэ, таэквондо, гимнастика, хореография, шахмат, муҳандислик иши, кулолчилик санъати ва тикувчилик, пазандачилик, робототехника, ментал арифметика, чизмачилик, батик, дастурлаш.

Овқатланиш тартиби: кунига 4 маҳал

Хавфсизлик тизими: автотураргоҳли ёпиқ қўриқланадиган жой ва доимий видео кузатув, ота-оналар, ўқувчилар ва ходимларга тақдим этиладиган электрон бейжиклар.

Филиаллар: CIS Education Group таркибига 5 та кампус киради: Тошкент, Санкт-Петербург, Москва: Горький, Сколково, Фестивальная

Қўшимча хизматлар: халқаро маданий-маърифий саёҳатларни, шаҳар бўйлаб  саёҳатларни, сайёр дарсларни ташкил қилиш, университетни танлаш ва унга киришда индивидуал кузатув, ўқувчиларнинг ота-оналари учун бепул инглиз тили курслари, ўқув жараёнига амалий мутахассислар ва экспертларни жалб қилиш, оилаларга психологик маслаҳат бериш, мактаб формасини индивидуал тикиш, юқори синф ўқувчиларини касбга индивидуал йўналтириш

Овоз бериш натижалари: 7%

web IMG9

The British School of Tashkent

Манзил: Мирзо-Улуғбек тумани, Сайрам кўчаси, 30А-уй

Очилган санаси: 2010 йил

Таълим тизими: бирлаштирилган таълим тизими (инглиз ва давлат дастурлари)

Диплом / сертификат: давлат аттестати ва халқаро андозадаги аттестат

Синфлар: 1-11

Ўқиш учун тўлов: бир йилга 130 000 000-175 000 000 сўм.

Иш тартиби: 8:00 дан 15:30 гача (агар бола тўгаракка ёзилган бўлса 16:30 гача)

Қабул шартлари: суҳбат.

Синфдаги ўқувчилар сони: 22-26

Муайян фанни чуқурлаштирилган ҳолда ўрганиш: инглиз тилини жадал ўқитиш

Ихтисослаштирилган хоналар ва спорт майдончалари: бор

Қўшимча фанларнинг мавжудлиги: STEAM-предметлар

Мактабдан ташқари машғулотлар: тўгараклар

Овқатланиш тартиби: кунига 3 маҳал

Хавфсизлик тизими: қўриқлаш

Филиаллар: йўқ

Қўшимча хизматлар: чет элларга саёҳат

Овоз бериш натижалари: 10%

web IMG12

Oxbridge International School

Манзил: Мирзо-Улуғбек тумани, Оймарик, 12

Очилган санаси: 2018 йил

Таълим тизими: International Baccalaureate халқаро дастури ва давлат дастурлари

Диплом/аттестат: International Baccalaureate дипломи ва давлат аттестати

Синфлар: 1-11

Қабул шартлари: халқаро йўналиш — 4 ёшдан 15 ёшгача қабул, рус тилида сўзлашувчи йўналиш — 1-11 синфлар

Ўқиш учун тўлов: бир ойга 4 500 000 – 6 240 000 сум

Иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Қабул шартлари: суҳбат/тест

Синфдаги ўқувчилар сони: 24

Муайян фанни чуқурлаштирилган ҳолда ўрганиш: инглиз тили унда сўзлашувчилар билан, математика, физика, химия ва биология

Ихтисослаштирилган хоналар ва спорт майдончалари: учта ўқув кампуси, ўйин майдончаси, футбол майдони, баскетбол майдони, дам олиш маскани, иккита ёпиқ бассейн, компьютер синфлари, лабораториялар

Мактабдан ташқари машғулотлар: футбол, гимнастика, сузиш, хореография, шахмат, арт-студия, қўл жанги, робототехника, вокал дарслари, фортепиано, ошпазлик клуби

Овқатланиш тартиби: кунига 5 маҳал

Хавфсизлик тизими: кечаю-кундуз қўриқлаш ва видео назорати, мактаб биносидаги барча деразалар хавфсиз шамоллатиш режимида очилади, барча киришлар қўриқлаш хизмати  томонидан назорат қилинади.

Филиаллар: йўқ

Овоз бериш натижалари: 6%

ХУСУСИЙ МАКТАБЛАР

web IMG

Diplomat International School

Манзил: Мирзо Улугбек тумани, Равнақ кўчаси, 1А

Очилган санаси: 2018 йил

Таълим тизими: давлат дастури

Диплом/аттестат: давлат аттестати

Синфлар: 1-11

Ўқиш учун тўлов: бир ойга 3 500 000 сўм

Иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Қабул шартлари: суҳбат

Синфдаги ўқувчилар сони: 20

Муайян фанни чуқурлаштирилган ҳолда ўрганиш: инглиз тили

Ихтисослаштирилган хоналар ва спорт майдончалари: химия, физика, биология ва информатика хоналари, спорт майдончалари, спортзал, спорт ва ўйин хоналари

Қўшимча фанларнинг мавжудлиги: шахмат (малакали мураббийни жалб қилган ҳолда), 5-синфдан ихтиёрий иккинчи чет тилини (немис, француз ва хитой) ўрганиш, этикет, бизнес этикаси, «энг зўр» фан, психология, физика, кимё ва биология фанларидан амалий лаборатория машғулотлари, инглиз ва ўзбек тилларида суҳбатлашиш клуби

Мактабдан ташқари машғулотлар: театр студияси (актёрлик маҳорати, вокал ва хореография асослари), бадиий студия, енгил конструкциялаш (1-4 синфлар), футбол, ​​баскетбол, ​​гимнастика

Овқатланиш тартиби: кунига 4 маҳал

Хавфсизлик тизими: қўриқлаш, ягона кириш жойи, овоз камералари

Филиаллар: йўқ

Қўшимча хизматлар: логопед, болаларни мактабга тайёрлаш («Почемучка»)

Овоз бериш натижалари: 39%

web IMG8

Sehriyo

Манзил: Олмазор тумани, Зиё кўчаси, 5

Очилган санаси: 2004 йил

Таълим тизими: давлат дастури

Диплом/аттестат: давлат аттестати

Синфлар: 1-11

Ўқиш учун тўлов: бир ойга 3 000 000 сўм

Иш тартиби: 9:00 дан 18:00 гача

Қабул шартлари: суҳбат/тест

Синфдаги ўқувчилар сони: 24

Муайян фанни чуқурлаштирилган ҳолда ўрганиш: инглиз тили

Ихтисослаштирилган хоналар ва спорт майдончалари: робототехника хонаси, стэм, спорт майдончалари, 2 та футбол майдони, баскетбол ва волейбол майдончалари

Қўшимча фанларнинг мавжудлиги: «энг зўр» фан, робототехника, муҳандислик, арт-устахона, ментал арифметика, English Club, алгоритмика, аксилиум, британия этикети, «Пул алифбоси», футбол, ​​баскетбол, ​​волейбол, ушу, гимнастика, шахмат, мусиқа, театр ва рақс студияси, тасвирий санъат студияси

Мактабдан ташқари машғулотлар: тўгараклар

Овқатланиш тартиби: кунига 3 маҳал

Хавфсизлик тизими: қўриқлаш, камералар

Филиаллар: йўқ

Қўшимча хизматлар: тўгараклар, болалар боғчаси

Овоз бериш натижалари: 21%

web IMG3 1

Artel Technical School

Манзил: Чилонзор тумани, Ц мавзеси, Қатортол кўчаси, 28

Очилган санаси: 2017 йил

Таълим тизими: давлат дастури

Диплом/аттестат: давлат аттестати

Синфлар: 1-11

Ўқиш учун тўлов: бир ойга 2 500 000 сўм

Иш тартиби: 8:30 дан 17:30 гача

Қабул шартлари: суҳбат/тест

Синфдаги ўқувчилар сони: 20

Муайян фанни чуқурлаштирилган ҳолда ўрганиш: техника бўйича чуқурлаштирилган, инглиз тили, физика

Ихтисослаштирилган хоналар ва спорт майдончалари: кимё, биология, физика, информатика, спорт зали, 2 та футбол майдони

Қўшимча фанларнинг мавжудлиги: рақс, каратэ, робототехника, дастурлаш, 3D моделлаштириш, шахмат, айкидо

Мактабдан ташқари машғулотлар: тўгараклар

Овқатланиш тартиби: кунига 4 маҳал

Хавфсизлик тизими: «Ақлли синф» видеокузатув тизими (ҳар бир хонада камера), қўриқлаш

Филиаллар: йўқ

Қўшимча хизматлар: A-Levels, Leaving Certificate, IB, High School Diploma халқаро имтиҳонларига тайёргарлик ва BEC сертификатини олиш. Artel Technical Schoo ўқувчиларига Certificate of foundation studies (халқаро ўқув дастури) — «фаундейшн курси»ни ўтиш имконияти берилади, курсни муваффақиятли якунласа, битирувчи дунёнинг деярли барча етакчи университетларига имтиҳонсиз қабул қилиниш кафолатини олади

Овоз бериш натижалари: 2%

web IMG5

Future Education/Bek School

Манзил: Юнусобод 19, Деҳконобод  кўчаси, 17Б

Очилган санаси: 2014 йил

Таълим тизими: давлат дастури

Диплом/аттестат: давлат аттестати

Синфлар: 1-11

Ўқиш учун тўлов: бир ойга 3 000 000 – 3 500 000 сўм

Иш тартиби: 8:30 дан 18:00 гача

Қабул шартлари: 1 синфга суҳбат асосида, қолган синфларга тест асосида

Синфдаги ўқувчилар сони: 20-25

Муайян фанни чуқурлаштирилган ҳолда ўрганиш: инглиз тили, математика

Ихтисослаштирилган хоналар ва спорт майдончалари: табиий фанлар лабораториялари (физика, химия, биология) информатика кабинети, спорт майдонлари, спорт зали ва майдон

Қўшимча фанларнинг мавжудлиги: футбол, каратэ, гимнастика, таэквондо, қиличбозлик, робототехника

Мактабдан ташқари машғулотлар: тўгараклар

Овқатланиш тартиби: кунига 3 маҳал

Хавфсизлик тизими: қўриқлаш, видеокамералар, уйга болалар фақат ота-оналари/васийлари билан жўнатилади

Филиаллар: йўқ

Қўшимча хизматлар: Чехов кўчасигача/Яккасарой туманигача транспорт – 500 000 сўм, оромгоҳ ва бассейн қуриш режалаштирилмоқда

Овоз бериш натижалари: 2%

web IMG11

COOL KIDS

Манзил:  Яккасарой тумани, Боғсарой кўчаси, 28

Очилган санаси: 2015 йил

Таълим тизими: давлат дастури

Диплом/аттестат: давлат аттестати

Синфлар: 1-11

Ўқиш учун тўловлар: бир ойга 3 000 000 сўм

Иш тартиби: 8:00 дан 17:30 гача

Қабул шартлари: суҳбат

Синфдаги ўқувчилар сони: 20

Муайян фанни чуқурлаштирилган ҳолда ўрганиш: инглиз тили

Ихтисослаштирилган хоналар ва спорт майдончалари: информатика хонаси, химия ва физика лабораториялари, бассейн

Қўшимча фанларнинг  мавжудлиги: хитой тили ва француз тили бўйича тўгараклар, рақс ва тасвирий санъат студиялари, шарқ якка кураши секциялари, шахмат

Мактабдан ташқари машғулотлар: куннинг иккинчи ярмида тўгаракларда машғулотлар олиб борилади ва уйга берилган вазифалар бажарилади

Овқатланиш тартиби: кунига 4 маҳал

Хавфсизлик тизими: барча хоналарда ва мактаб майдонларида шахсий хавфсизлик хизмати ва видео назорати

Филиаллар: йўқ

Қўшимча хизматлар: йўқ

Овоз бериш натижалари: 1%

web IMG7

Profi School

Манзил: Миробод тумани, Банокатий кўчаси, 17

Очилган санаси: 2012 йил

Таълим тизими: давлат дастури

Диплом/аттестат: давлат аттестати

Синфлар: 1-11

Ўқиш учун тўловлар: йилига 25 000 000 сўм

Иш тартиби: 09:00 дан 17:00 гача

Қабул шартлари: суҳбат

Синфдаги ўқувчилар сони: 20

Муайян фанни чуқурлаштирилган ҳолда ўрганиш: корейс тили, математика

Ихтисослаштирилган хоналар ва спорт майдончалари: химия, физика, информатика хоналари, очиқ майдон, спорт зали

Қўшимча фанларнинг  мавжудлиги: йўқ

Мактабдан ташқари машғулотлар: шахмат, шашка, пинг-понг, гандбол ва волейбол, каратэ 

Овқатланиш тартиби:

1-9 синфлар — 3-маҳал
10-11 синфлар — 2-маҳал

Хавфсизлик тизими: овозли камералар, қўриқлаш

Филиаллар: 1 та филиал (мўлжал: Беруний метро бекати)

Қўшимча хизматлар: логопед, транспорт

Овоз бериш натижалари: 2%

web IMG1 3

Erudite Education School

Манзил: Юнусобод тумани, Ц-5, Осиё кўчаси

Очилган санаси: 2008 йил

Таълим тизими: давлат дастури

Диплом/аттестат: давлат аттестати

Синфлар: 1-11

Ўқиш учун тўловлар: бир ойга 3 300 000 сўмдан бошлаб

Иш тартиби: 08:00 дан 17:00 гача

Қабул шартлари: суҳбат

Синфдаги ўқувчилар сони: 25

Муайян фанни чуқурлаштирилган ҳолда ўрганиш: инглиз тили ва  математика

Ихтисослаштирилган хоналар ва спорт майдончалари: лаборатория (химия, биология, физика), информатика хонаси, каратэ, спорт гимнастикаси секциялари, футбол, баскетбол

Қўшимча фанларнинг  мавжудлиги: йўқ

Мактабдан ташқари машғулотлар: шахмат клуби, тасвирий санъат студияси, хореография тўгараги, театр студияси, вокал, каратэ, робототехника, енгил конструкциялаш

Овқатланиш тартиби: 4 маҳал

Хавфсизлик тизими: камералар, қўриқлаш

Филиаллар: йўқ

Қўшимча хизматлар: йўқ

Овоз бериш натижалари: 2%

web IMG6

Evrika

Манзил: Боғишамол кўчаси, 27/29

Очилган санаси: 2008 йил

Таълим тизими: бирлаштирилган таълим тизими (давлат дастури ва Сингапур  дастури)

Диплом/аттестат: давлат аттестати

Синфлар: 1-11

Ўқиш учун тўловлар: бир ойга 2 800 000 сўмдан бошлаб

Иш тартиби: 08:00 дан 18:00 гача

Қабул шартлари: суҳбат

Синфдаги ўқувчилар сони: 20-22

Муайян фанни чуқурлаштирилган ҳолда ўрганиш: инглиз тили

Ихтисослаштирилган хоналар ва спорт майдончалари: химия, физика, информатика, биология хоналари, қизлар учун меҳнат дарси, футбол майдони, 2 та спорт зали, гимнастика зали, бассейн

Қўшимча фанларнинг  мавжудлиги: таэквондо, рақс, шахмат, актёрлик маҳорати, тасвирий санъат, арт-терапия

Мактабдан ташқари машғулотлар: йўқ

Овқатланиш тартиби: 4 маҳал

Хавфсизлик тизими: қўриқлаш ва камералар

Филиаллар: 1. Лабзак кўчаси, 5-уй. 2. Сирғали тумани Дўстлик-2 мавзеси, 40-уй

Қўшимча хизматлар: логопед

Овоз бериш натижалари: 3%

web IMG4

Genesis Education

Манзил: Чилонзор тумани, Чилонзор-1, 30

Очилган санаси: 2011 йил

Таълим тизими: давлат дастури

Диплом/аттестат: давлат аттестати

Синфлар: 1-11

Ўқиш учун тўловлар: бир ойга 2 700 000 сўмдан бошлаб

Иш тартиби: 08:00 дан 18:00 гача

Қабул шартлари: имтиҳонлар

Синфдаги ўқувчилар сони: 25

Муайян фанни чуқурлаштирилган ҳолда ўрганиш: инглиз тили ва математика

Ихтисослаштирилган хоналар ва спорт майдончалари: информатика, физика, химия, биология хоналари, инглиз тили хонаси (интерактив доска), футбол майдони, ўйин майдонлари, 2 та спорт зали

Қўшимча фанларнинг  мавжудлиги:

бошланғич синфлар – мантиқ, информатика
юқори синфлар – немис, хитой, араб тиллари

Мактабдан ташқари машғулотлар: робототехника, хореография, шахмат, каратэ, гимнастика, спорт ўйинлари, мусиқа, тасвирий санъат

Овқатланиш тартиби: 4 маҳал

Хавфсизлик тизими: қўриқлаш, камералар

Филиаллар: йўқ

Қўшимча хизматлар: йўқ

Овоз бериш натижалари: 1%

web IMG2 2

New Tone School

Манзил: Миробод тумани, Фидоийлар кўчаси, 28А

Очилган санаси: 2017 йил

Таълим тизими: давлат дастури

Диплом/аттестат: давлат аттестати ва IELTS сертификати

Синфлар: 1-11

Ўқиш учун тўловлар: бир ойга 3 000 000 сўм

Иш тартиби: 08:30 дан 18:00 гача

Қабул шартлари: суҳбат

Синфдаги ўқувчилар сони: 20

Муайян фанни чуқурлаштирилган ҳолда ўрганиш: инглиз тили

Ихтисослаштирилган хоналар ва спорт майдончалари: информатика, химия, физика ва биология хоналари, 2 та спорт зали, 2 та футбол майдони

Қўшимча фанларнинг  мавжудлиги: француз тили

Мактабдан ташқари машғулотлар: шахмат, хореография, робототехника, алгоритмика

Овқатланиш тартиби: 3 маҳал

Хавфсизлик тизими: қўриқлаш, овозли камералар

Филиаллар: йўқ

Қўшимча хизматлар: логопед

Овоз бериш натижалари: 1%

web IMG10

VOSIQ International School

Манзил: Чилонзор тумани, Дўмбираобод  кўчаси, 4-тор кўчаси

Очилган санаси: 2017 йил

Таълим тизими: Жанубий Корея ўқитиш услуби

Диплом/аттестат: давлат аттестати

Синфлар: 1-11

Ўқиш учун тўловлар: бир ойга 2 400 000 сўм

Иш тартиби: 08:00 дан 18:00 гача

Қабул шартлари: суҳбат ва тест

Синфдаги ўқувчилар сони: 22

Муайян фанни чуқурлаштирилган ҳолда ўрганиш: корейс ва инглиз тиллари

Ихтисослаштирилган хоналар ва спорт майдончалари: интерактив  хоналар, юнон-рум кураши, қўл жанги, ушу, хореография ва гимнастика учун мўлжалланган спорт зали, 2 та бассейн

Қўшимча фанларнинг  мавжудлиги: йўқ

Мактабдан ташқари машғулотлар: хитой ва араб тиллари тўгараклари

Овқатланиш тартиби: 3 маҳал

Хавфсизлик тизими: қўриқлаш ва камералар

Филиаллар: йўқ

Қўшимча хизматлар: психолог, логопед, спорт тўгараклари, болалар боғчаси

Овоз бериш натижалари: 2%

МАҚОЛАНИ ТАЙЁРЛАДИ: МИЛАНА ГАШЕВА, МАРК СЕЛЕЗНЕВ

https://themag.uz/uz/post/hal-aro-va-hususij-maktablar-bujicha-sharh-farzandingizni-aerda-u-itganingiz-ma-ul

Boshqa mavzular
Xalqaro va xususiy maktablar bo‘yicha sharh: farzandingizni qayerda o‘qitganingiz ma’qul?