Муҳаммаджон Холиқий (1890-1938) to’liq malumot oling
Муҳаммаджон Холиқий (1890, Қўқон — 1938.18.11, Бухоро вилояти) — маърифатпарвар педагог. Қўқон ва Бухоро мадрасаларвда ўқиган.
1910 йили ўз уйида янги усул мактабини очган ва болаларни ўқитган; шоир Чархий шу мактабда ўқиган. 1917 йили Қўқондаги «Таълими маориф» («Маориф тарқатиш») жадидлар ташкилотида саркотиб бўлган. 1917—26 йилларда Қўқондаги дорилмуаллимин (1920 йилдан таълим-тарбия техникуми)да ҳуснихат, она тили ва адабиётдан дарс берган; дорилмуаллиминда ёзувчи Абдулла Қаҳҳор, академиклар Т. Зоҳидов, Ж. Саидов ўқиган. Айни пайтда 1918—28 йилларда Қўқондаги 11-мактабда ўқитувчи.
1929—30 йилларда ва 1937 йилдан миллатчиликда айбланиб, ҳибсда бўлган. Турмада вафот этган.
1913 йилдан жадид матбуотида илм-маърифатга доир мақолаларини эълон қилган. «Туркий алифбо» дарслиги (1916), «Жумҳурият нима?» (1917) рисоласи муаллифи.
Biografiya
Муҳаммаджон Холиқий (1890-1938)