Исматуллоҳ Абдуллаев (1927-2005) to’liq malumot oling
Исматуллоҳ Абдуллаев (1927.10.3, Наманган — 2005) — шарқшунос, манбашунос олим. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1989), филология фанлари доктори (1979).
Наманган ўқитувчилар институтини (1944), Ўрта Осиё давлат университетининг шарқ факултетини тамомлаган (1951). Наманган педагогика институтида ўқитувчи (1951—57), Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институтида илмий ходим, катта илмий ходим, етакчи илмий ходим (1957—92), Наманган давлат унтида кафедра мудири (1993 йилдан) бўлиб ишлаган.
1979 йилда Москвадаги Шарқшунослик институтида Абу Мансур ас-Саолибийнинг Мовароуннаҳр ва Хуросоннинг илк ўрта асрлари тарихи бўйича ноёб манба бўлган “Йатимат ат-даҳр” адабий қомусини ўрганишга бағишланган докторлик диссертациясини ҳимоя қилди.
Илмий фаолияти Мовароуннаҳр ва Хуросон шоирларининг араб тилидаги 10—11-аср бошларидаги шеъриятига бағишланган. Исматуллоҳ Абдуллаев араб тилидаги бир қатор илмий ҳамда ҳозирги замон араб ёзувчилари (Абдураҳмон ал-Ҳамисий, Абдураҳмон аш-Шарқовий, Усома ибн Мунқиз ва б.)нинг бадиий асарларини ўзбек тилига таржима қилган.
Профессор И.Абдуллаев йирик манбашунос олимлардан бири сифатида Абу Райҳон Берунийнинг кўп жилдлик асарларини нашр этишда фаол иштирок этган, шарқшунослик фани соҳасида мамлакатимиз ва хориж олимларининг эътиборини қозонган.
Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1989).
Biografiya
Исматуллоҳ Абдуллаев (1927-2005)