Пўлат Ҳабибуллаев (1936-2010) to’liq malumot oling

Пўлат Ҳабибуллаев (1936-2010) to’liq malumot oling

Пўлат Ҳабибуллаев (1936-2010)

Ҳабибуллаев Пўлат Қирғизбоевич (1936.14.10, Андижон – 2010.7.2) — физик олим ва жамоат арбоби. Ўзбекистон Фанлар академияси академиги (1984). СССР (1991 йилдан Россия) Фанлар академияси мухбир аъзоси (1984). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1994), физика-математика фанлари доктори (1971), профессор (1972).

Ўрта Осиё университетини тугатган (1960). Тошкент педагогика институтида кафедра мудири (1964—71), Андижон пахтачилик институти ректори (1971—75), Ўзбекистон КП МК фан ва ўқув юртлари бўлими мудири (1975—78). Ўзбекистон Фанлар академияси Ядро физикаси институти директори (1978—88), Ўзбекистон Фанлар академияси Иссиқпик физикаси бўлими илмий раҳбари (1977 йилдан). Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти (1979—84), президенти (1984—88), Ўзбекистон Олий Совети раиси (1985—88), Ўзбекистон Олий Совети Президиуми раиси (1988—89), Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси раиси (1994 йилдан), Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологиялар маркази директори (2002 йилдан). «Ўзбекистон физика журнали» бош муҳаррири (1995 йилдан).

Илмий ишлари акустик спектроскопия, физик ва квант акустика, нанофизика ва юмшоқ муҳитлар физикаси, ночизиқли оптика ва лазер термокимёси, суперион ўтказгичлар ва квант-ўлчамли системалар физикаси, ядро физикаси ва радиацион материалшунослик, ночизиқли динамика ва хаос, изотоплар физикаси ва кимёси, лазер фотосинтези ва бошқа йўналишларга доир.

Пўлат Ҳабибуллаев критик ҳодисалар ва фазавий ўтишлар соҳасини ўз ичига олган конденсирланган муҳитлар акустик спектроскопияси асосчиларидан бири.

Ўрта мактаб ва олий ўқув юртлари учун физикадан дарсликлар муаллифи. Покистон, Ҳиндистон ва бошқа бир қанча хорижий Фанлар академияси аъзоси. Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1981). «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланган (2000).

Biografiya
Пўлат Ҳабибуллаев (1936-2010)