Нажмиддин Комилов (1937-2012) to’liq malumot oling

Нажмиддин Комилов (1937-2012) to’liq malumot oling

Нажмиддин Комилов (1937-2012)

Нажмиддин Комилов (1937.5.10, Панжикент тумани, Тожикистон – 2012, Тошкент) — адабиётшунос олим, филология фанлари доктори (1975), профессор (1991).

СамДУнинг филология факултетини тугатган (1965). Ўзбек совет энциклопедияси Бош таҳририятида катта муҳаррир (1970—71), ТошДУда катта ўқитувчи (1971—75), Тошкент шарқшунослик институти кафедра мудири (1991—94; 2001 йилдан), Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида консультант (1994—95), Давлат ва жамият қурилиши академияси проректори (1995—99), Ўзбекистон Республикаси марказий сайлов комиссияси раиси (1999-2001) бўлиб ишлаган.

Нажмиддин Комилов дастлаб таржима ва қиёсий адабиётшунослик, таржима тарихининг назарий масалалари бўйича тадқиқотлар олиб борди. Матншунослик ва адабий жанрлар тараққиёти билан боғлиқ масалаларни ўрганди. Кейинги йилларда унинг илмий фаолияти тасаввуф тарихи, асосий йўналишлари, тариқат, шариат, ҳақиқат тушунчаларига қаратилди. Шу йўналишда у Аҳмад Яссавий, Нажмиддин Кубро, Ибн Арабий, Насафий, Баҳоуддин Нақшбанд таълимотлари моҳиятини очиб берди.

Фаридиддин Атторнинг «Илоҳийнома», С. Валаднинг «Маориф», А. Насафийнинг «Зубайдат ул-ҳақойиқ» ва Ҳусайн Воиз Кошифийнинг «Футувватномаи султоний» асарларини таржима қилди.

Biografiya
Нажмиддин Комилов (1937-2012)