Отани қулликдан озод этса ҳақида ислом дини нима дейди?

Отани қулликдан озод этса ҳақида ислом дини нима дейди?

Savol:

Отаси қул бўлса, уни қулликдан озод этса, бу ҳол отасини ҳаққини адо этган бўладими? Бу ҳақида бир ривоятда ўқиб қолдим. Шундайми?

Javob:

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Javob:


Ассалому алайкум! Ислом шариати қодир фарзандларига ожиз бўлган ота-оналар ҳақини кафолатга олишга ҳукм этади. Ишни уларнинг ўзларига топширмайди, балки бу кафолат фарздирки, агар вақтида вафо қилмаса ҳам кейинчалик қазоси вожиб бўлади. Бола ота-онасига қанчалик эҳсон қилмасин, қанчалик ўзидан ортиқ кўрмасин, ҳеч вақт ўзи дунёга келишига сабаб бўлган мукофотни қайтара олмайди.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бола отаси мукофотини қайтара олмайди. Фақат отаси қуллик азобида юрган бўлса, фарзанд уни сотиб олиб, озод қилсагина мукофот бўлиши мумкин», дедилар».

Savollarga javoblar
Отани қулликдан озод этса