Сажда оятини магнитафонда эшитса сажда қиладими? ҳақида ислом дини нима дейди?
Savol:
Ассалому алайкум шайх ҳазратлари. Сажда оятларини компьютер, магнитафон каби воситаларда эшитган кишига сажда қилиш вожиб бўладими?
Javob:
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Javob:
– Ва алайкум ассалом! Бу масалада икки хил қараш бор. Баъзилар ун — ёзар асбоблардан чиқадиган овоз акс садо ўрнида бўлади ва улардан сажда оятларни эшитганда сажда қилиш вожиб бўлмайди, дейишган. Бошқалар эса, бари бир ун — ёзар асбоблардан сажда оятларни эшитганда сажда қилиш керак, дейдилар. Ушбу иккинчи фатвога амал қилиш эҳтиёт юзасидан ҳам афзалдир.
Savollarga javoblar
Сажда оятини магнитафонда эшитса сажда қиладими?