Сафда бўш жой бўла туриб, янги сафда намоз ўқиса ботил бўладими? ҳақида ислом дини нима дейди?

Сафда бўш жой бўла туриб, янги сафда намоз ўқиса ботил бўладими? ҳақида ислом дини нима дейди?

Savol:

Ассалому алайкум. Мен аввало савол бераётганимдан хурсандман. «Торикус саодатайн» китобида шундай келибдики, мисол: биринчи саф тўла турган пайт, бирор киши иқтидо қилмокчи бўлиб кирса ю, у орқа сафдан бир ўзи янги саф бошлаб турса (имомнинг орқасида) унинг намози ботил — дейилибди. Шу масала бўйича ойдинлик киритиб, бизни ақлимизни ғаш қилиб турган чигалликни ечилишига сабабчи бўлсангиз. Аллоҳ сизлардан ҳам биздан ҳам рози бўлсин!

Javob:

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Javob:


– Ва алайкум ассалом! Сиз айтган китоб Ҳанбалий мазҳабига оид бўлса керак. Китоб ўқишни билиш керак. Бўлмаса, сизга ўхшаб ўзини ҳам, ўзгаларни ҳам ташвишга солиш ва кўнглини ғаш қилишга сабаб бўлади.
-Ҳанафий, Моликий ва Шофеъий мазҳаблари бўйича бир киши сафнинг орқасида ёлғиз ҳолда намоз ўқиса намози ботил бўлмайди. Балки, макруҳ, яхши эмас бўлади. Намози ўтаверади.

Savollarga javoblar
Сафда бўш жой бўла туриб, янги сафда намоз ўқиса ботил бўладими?