Насия савдо хақида ҳақида ислом дини нима дейди?
Savol:
Ассалому алайкум! Мен маиший техника сотадиган магазинда ишлайман, биз магазинда ўзимизга тегишли махсулотларимизни насия савдога берамиз. Мисоли учун 5,0 млн сўмлик махсулотни 6 ой муддатга 8,0 млн сўм қилиб бўлиб тўлаш шарти билан берамиз. Саволим шундан иборатки биз берган махсулотни мижоз муддатидан олдин тўласа яъни 6 ойга олган махсулотни 3 ойда тўлаб берса келишилган суммадан ўтиб берса бўладими яъни 8,0 млн эмас 7,0 млн қилиб, олдиндан ёпганлиги учун камайтириб берса бўладими?
Javob:
Javob:
– Ва алайкум ассалом! Савдо муробаҳа кўринишида қилинган бўлса (яъни қанча устама қўйилаётгани мижозга айтилган бўлса) ва шартномада шу шарт қўйилмаган бўлса, кейинчалик икки томон розилиги билан шундай қилса бўлади. Валлоҳу аълам!
Savollarga javoblar
Насия савдо хақида