Бошқадан олиб, бошқага арзонроқ нарҳга сотиш. ҳақида ислом дини нима дейди?
Savol:
Ассалому алейкум. Мен АҚШ логистика компаниясида диспатчер бўлиб, яъни фура ҳайдовчиларига юк олиб бераман. Юкни воситачидан бир суммага олиб, ҳайдовчига бошқа суммага сотаман. Юкни етказиб берганимиз учун, воситачи бизга ҳақ тўлайди. Ва Бу ҳизмат учун компания ҳайдовчини юки етказиб бериш нарҳидан 12% ушлаб қолади. Лекин, ҳайдовчига мен юкни олиб беришим жараёнида юкдан оз миқдорда сумма ушлаб қоламан. Масалан юкни 1000 сўмга олиб, ҳайдовчига 800 сўмга сотаман. Ўртадаги фарқни ҳайдовчига этмасдан заҳирамга ушлаб қоламан. Сабаби, қайсидур пайтлар ҳайдовчига юк топа олмай қолсам, уни бошқа арзонроқ юкларига қўшиб бераман. Ҳайдовчини бундан ҳабари бўлмайди. Шу қилаётган олди сотти ишим ҳалолми?
Javob:
Javob:
– Ва алайкум ассалом! Ҳолат аслида сиз ёзгандек бўлмаслиги мумкин. Саволни шартномаларда ёзилган иборалар билан, қайта беринг. Логистика компаниясида бўла туриб қандай қилиб юкни сотасиз? Брокер билан юкни элтиб бериш шартномасини тузиб, ўша юкни фура ҳайдовчисига берамиз, у билан эса арзонроққа элтиб бериш шартномасини тузамиз денг. Савол бундай мужмал берилмайди. Сайтда берилган аввалги жавобларни кўриб чиқинг. Валлоҳу аълам!
Savollarga javoblar
бошқага арзонроқ нарҳга сотиш., Бошқадан олиб