Илм олиш ҳақида ҳақида ислом дини нима дейди?
Savol:
Ассалому алайкум! Университетда қизларнинг ўқишига диний томондан қандай қаралади? Бу уларнинг оила олдидаги бурчларига зид келадими ёки улар фақат мадрасалардагина ўқиши мумкинми?
Javob:
Javob:
– Ва алайкум ассалом! Дунёда ҳеч қандай дин ҳам сиёсат ҳам жамият ҳам Ислом диничалик илмга тарғиб қилмаган. Ислом илм дини, кўринг Қуръонни илк оятлари ҳам илмга чақирув билан нозил бўлган. Муслима аёлларни дунёвий илмларни эгаллашни ва соҳасининг мутахассиси бўлиб ишлашни динимиз қўллаб қувватлайди. Ҳатто баъзи аёлларга хос бўлган касбларни аёлларга ўрганишни фарз қилади. Муслималар ўқишлари ва соҳанинг мутахассиси бўлиб ишлашлари ва бошқа муслималарни ҳам ўқитишлари керак. Фақат буларни шариат доирасида қилиш керак. Шариат эса эркаклардан талаб қилгани каби улардан ҳам биргина нарсани талаб қилади, яъни тақво қилиш — ҳаромдан қўл урмаслик ва зиммадаги фарзларни бажариб бориш. Номаҳрамлар билан ношаръий муносабатларга ўтмасинлар ва авратларини сақласалар. Валлоҳу аълам!
Savollarga javoblar
Илм олиш ҳақида