Ажримда талоқ ҳақида ислом дини нима дейди?
Savol:
Ассалому алайкум! Биринчи оилам билан фарзандсизлик муаммоси сабабли мажбуран ажрашдик. Судда очиқ айтгандик. Барибир бирга эр-хотин бўлиб яшаймиз деганмиз. Ажримдан кейин ман бошқага уйландим. Фарзандлик бўлдик. Биринчи оиламни ҳам ташлаб қўймадим. Савол. 1-оилам билан ҳалиям шаърий эр-хотинмизми? Ёки никоҳ ўқитишимиз керакми?
Javob:
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Javob:
– Ва алайкум ассалом! Талоқ ёки ажралиш ниятида талоққа далолат қилувчи сўз айтган бўлсангиз ёки ёзган бўлсангиз никоҳ узилган. Ундай бўлмаса узилмаган. Валлоҳу аълам!
Savollarga javoblar
Ажримда талоқ