Насиядаги мошинани сотиш ҳақида ислом дини нима дейди?
Savol:
Ассалому алайкум! Мен 3 ой аввал насия савдога мошина харид қилдим. Ярмини бошида бердим, қолганини эса 1 йил давомида бўлиб тўлашга келишдик. Ҳозир 3 ойини тўлаб бўлдим. Машина мани номимга ўтказилмаган лекин ишончномада менинг сотиш ҳуқуқим борлиги белгиланган. Саволим шундан иборатки, ушбу 1 йил муддат тугаб машина тўлиқ ўзимни номимга ўтмасидан аввал, менга уни сотган одам билан келишиб машинани сотишим мумкинми? Ёки у инсон билан келишиб, насия қарзимни тўлаб бўлмасдан туриб, мошинани ўз номимга ўтказиб, кейин у инсонни ўзига қайтариб сотсам ва кейин насия қарзимни шу аввалдан келишилган муддатда тўлаб берсам бўладими? Излаш хизматидан айнан шу саволга жавобни топа олмадим, аввал берилган савол бўлса узур сўрайман.
Javob:
Javob:
– Ва алайкум ассалом! Қарзни тўлиқ узмай туриб сотувчининг ўзига қайтариб арзонроққа сотишингиз мумкин эмас. Бундай савдо ъийна дейилади. Ундан бошқага эса сотишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!
Savollarga javoblar
Насиядаги мошинани сотиш