Арафа ва курбон хайити барчамизга муборак булсин! табрик шеър

Арафа ва курбон хайити барчамизга муборак булсин! табрик шеър

Арафа ва курбон хайити барчамизга муборак булсин!
Арафа ва курбон хайити барчамизга муборак булсин!

Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва баракотух!
Арафа ва келаётган курбон хайити барчамизга муборак булсин!
Бу кунларга етиб кела олмаган иймон ахлларини Роббим уз рахматига олган булсин.
Дуолар ижобат кунларда Аллохим калбларимиздаги эзгу ниятларимизни узи руёбга чикарсин

Уйлаганимиздан кура хам афзал макомларга эриштирсин
Миллатмизга офият ва тараккиёт, халкимизга бахт ва саодат, пешволаримизга хак ва адолат, авомга инсоф ва итоат, динимиз манфаати йулида хизмат килишда барчамизга хикмат ва шижоат берсин!
Аллохим илм талабида юрганларга фойдали илм
бефарзандларга солих ва солиха фарзандлар;
— _беморларга шифо;
— _карздорларга кушойиш;_
-гарибларга нусрат;
— мазлумларга нажот;
— мусофирларга омонлик;
— сафардагиларга ганиматлар;
— уммат орасига иттифоклик;
— душман жамоаларига тафрика, калбларига ихтилоф;
— олимларимизга хайбат;
— омиларимиз учун олимларга итоат;
— фарзандларимизга илм, одоб ва уммат хизмати;
— аёлларимизга хаё ва иффат;
— ота оналаримизга узун ва саодатли умр;
— вафот этганларига рахмат ва магфират ато этсин!
Роббим ниятларимизга ихлос, дуоларимизга ижобат, калбларимизга самимият, аклларимизга рушд, окибатимизда хайр насиб этсин!

Табриклар
Арафа ва курбон хайити барчамизга муборак булсин! табрик шеър