Омон булинг юрагимга Якинларим узбекча шеър

Омон булинг юрагимга Якинларим узбекча шеър

Омон булинг юрагимга Якинларим
Омон булинг юрагимга Якинларим

Бу дунёда менга
Жондан азизларим,
Оллохимга умри
Азиз лазизларим,
Сизга битай губори йук
Дил сузларим,
Омон булинг юрагимга
Якинларим.

Тинглаб менинг кемтик

Кунгил нолишларим,
Таскин берган хам
Якину олисларим,
Юрагида хар тилаги
Холисларим,
Омон булинг юрагимга
Якинларим.

Ога-иним опа-синглим
Кондошларим,
Сиз хаётим йулидаги
Йулдошларим,
Дардим олар дардларимга
Дардкашларим,
Омон булинг юрагимга
Якинларим.

Шодлигини менла бахам
Курганларим,
Имкон топса мехнатимни
Булганларим,
Бир кайрилиб забун
Холим сурганларим,
Омон булинг юрагимга
Якинларим.

Яхши кунда унутмай
Ёд олганларим,
Дилга ширин орзуларни
Солганларим,
Гох ачиниб гох юпатиб
Колганларим,
Омон булинг юрагимга
Якинларим…!

Шерлар
Омон булинг юрагимга Якинларим узбекча шеър