Сиз хали куп бора эслайсиз мени… согинч хакида шеър

Сиз хали куп бора эслайсиз мени… согинч хакида шеър

Сиз хали куп бора эслайсиз мени...
Сиз хали куп бора эслайсиз мени...

Сиз мени шунчаки унутолмайсиз
Чикара олмайсиз хаёлингиздан.
Хали куп эслайсиз кулишларимни,
Излайсиз хаттоки аёлингиздан.

Мендан олисларга кетган сарингиз

Согинаверасиз эркалигимни.
Хувиллаб колади кунгил каърингиз,
Англайсиз дунёда яккалигимни.

Гурурга бош эгмай кийналасиз куп,
Пушаймон буласиз кетганингиздан.
Оркага карайсиз курасиз бир туп
Армонлар урасиз экканингиздан.

Сиз мени шунчаки унутолмайсиз
Тунда ой эслатар гулгун юзимни.
Кун келар кул чузиб хам етолмайсиз
Хатто орзуда хам босмам изимни.

Хозирча сиз хаку мен гунохкорман
Ло акал кунгилга солмаяпсиз кул
Бир куни согиниб кайтай десангиз
Канчалик хохламанг сололмайсиз йул.

У замон мен сизни учириб дилдан
Бахтнинг саройида бека буламан!
Тангрига шукрлар учириб тилдан
Буюк мухаббатга эга буламан!

Сиз хали куп бора эслайсиз мени…

Согинч хакида шерлар, Шерлар
Сиз хали куп бора эслайсиз мени… согинч хакида шеър