«Шуба остидаги селд» салати рецепти — тайёрлаш босқичлари, расмлар, тавсиялар
Шуба остидаги селд ёҳуд шуба салати энг мащур русча салатлардан биридир. У салатсиз деярли хеч бир байрам, айниқса янги йил байрами ўтмайди. Салатни тайёрлаш рецепти етарлича осон, хар бир бека буни уддалай олади.
СХУБА САЛАТИ ТАЙЁРЛАШ РЕЦЕПТИ
Тайёрлаш вақти: 1 соат | Портсиялар сони 3-4
Керакли масаллиқлар:
Кам тузланган селд – 2 дона
Лавлаги – 2 та ўртача катталикда
Картошка – 2-3 ўртача катталикда
Сабзи – 1 дона
Пиёз – 1 дона
Туҳум – 2 та
Маёнез – таъбга кўра
Туз, қалампир
Тайёрланиши:
Барча сабзавотлар ва туҳум қайнатиб олинади, совутилади ва пўстидан тозаланади.
Бундан ташқари, сабзавотларни юмшагунча 1-1,5 соат печда пишириш хам мумкин.
Тузланган селд балиғи филега ажратилади, яъни гўшти суякларидан ажратиб олинади. Сўнг филе кичик кубикчалар шаклида қилиб тўғралади.
Пиёз арчилади ва майда қилиб тўғралади (блендерда майдалаш хам мумкин, фақат бўтқа бўлиб кетмаслигини назорат қилган холда). Аччиғи кетиш учун қайноқ сув қуйиб, чайиб ташланади.
Барча сабзавотлар ва туҳум қирғичнинг энг йирик тиши орқали чиқарилади, хар бири вақтинча равишда алохида-алохида идишларга олиб турилади.
Хар бир қирғичдан чиқарилган масаллиқлар алохида-алохида бўлган холда тузланади, таъбга кўра қалампир сепилади, маёнез қўшиб аралаштирилади. Шунингдек масаллиқларга маёнез қўшиб аралаштирмасдан, қаватма-қават териш жараёнида уларнинг устидан бир қават қилиб суртиб кетиш хам мумкин.
Чуқурроқ салат учун идишга ёки шакл қўйилган ликопчага масаллиқлар кетма-кет қилиб терила бошлайди. Кетма-кетлиги:
Селд балиғи
Кетидан картошка (маёнез+туз),
Сўнг пиёз + мурч,
Кейин сабзи (туз+маёнез),
Туҳум (у хам олдиндан маёнез билан аралаштириб олинган),
Лавлаги (маёнез+туз+қалампир)
Сўнгги қават қўйилгач, ингичка қилиб маёнез суртилади ва безак сифатида қирғичдан чиқарилган туҳум сепилади. Шуба салати тайёр, ёқимли иштаха!
ТАВСИЙАЛАР
Салатани мазали бўлиши учун маёнезни етарли миқдорда (кам хам эмас, ортиқча хам эмас) қўшиш керак, акс холда салат қуруқ ёки ўта ёғли бўлиб қолади.
Маёнезни нарҳи ёки калориясига қараб эмас, мазаси бўйича танлаш мақсадга мувофиқ.
Хаддан ташқари холатларда, салат қуруқ бўлмаслиги учун унга маёнез ўрнига ўсимлик мойи қўшиш мумкин.
Якуний тайёр бўлиши учун салатни озиқ-овқат плёнкаси билан ёпиб, бир кечага совутгичда қолдиринг.
Пазандалик, Салатлар
«Шуба остидаги селд» салати рецепти — тайёрлаш босқичлари, расмлар, тавсиялар