Юпкали шаурма ёхуд лаваш тайёрлаш рецепти — боскичлар, расмлари билан

Юпкали шаурма ёхуд лаваш тайёрлаш рецепти — боскичлар, расмлари билан

Юпкали шаурма ёхуд лаваш тайёрлаш рецепти - боскичлар, расмлари билан
Юпкали шаурма ёхуд лаваш тайёрлаш рецепти - боскичлар, расмлари билан

Юпқадаги шаурма ёҳуд лавашни кўпчилик кўчадан ҳарид қилишга одатланган, эътиборли жихати қайси тамаддиҳонадан эканлиги мухим эмас. Бироқ, уни уй шароитида тайёрлаш анча ҳавфсизроқ. Лаваш тайёрлаш рецепти ва сирлари билан қуйида бўлишамиз.

ШАУРМА
Шарқона ошҳонага тегишли бўлган ушбу таомни барча яҳши билади. Бугунги кунда деярли хар бир киши тамаддиҳоналардан лаваш сотиб олган бўлса керак. Шаурманинг бир нечта турлари мавжуд, асосийлари иккита – пита ва лавашда. Кимдир биринчи вариантини ҳуш кўради, яна кимдир эса фақатгина иккинчи турдагисига афзаллик беради.

Хақиқий шаурма анъанавий турк таоми деб хисобланади ва у питага солинган қизартириб пиширилган қўй гўшти ва салатлар аралашмасидан иборат. Аммо шарқий мамлакатлар ташқарисида қўй гўшти кўп хам ишлатилмайди, шунинг учун уй шароитида тайёрланадиган лаваш учун бошқа турдаги гўштлар – товуқ, курка, мол гўштидан фойдаланиш мумкин. Барчаси таъбингизга боғлиқ.

Албатта, шарқ мамлакатларида гўштни фақат анъаналарга мувофиқ танлашади ва биз бу таомни истеъмол қилишга ўрганган туридан кўра бироз бошқача пиширишаду, лекин умуман олганда, теҳнологиялар деярли бир ҳил.

Уйда лаваш тайёрлаш учун биз берган маслахат ва рецепт сизга ёрдам беради деб умид қиламиз.

ШАУРМА НАЧИНКАСИ УЧУН
Асосий масаллиқ – гўштга қўшимча равишда шаурмага помидор, пиёз, тузланган бодринг, карам, салат барглари, қўзиқорин хам қўшилади. Шунга қарамай, барчаси шаҳсий ҳохишга боғлиқ. Шаурмани ҳуш кўрувчуларнинг баъзилари гўшт ва соусдан ташқари бошқа начинкани тан олмайдилар. Ушбу таомда турли ҳил зираворлар ишлатилиши мухимдир – у бир чимдим шарқона урғу қўшиб, таъмни янада сезиларли бўлишига ёрдам беради.

Бундан ташқари, начинкага қўшиладиган соус сифатида қуйидагиларни ишлатиш мумкин:

Сметана;
Пишлоқ (қаттиқ ёки қаймоқли);
Маёнез;
Саримсоқ ёки сметанали соус;
Кетчуп;
Ҳантал.
Начинкага кўпроқ кўкатлар – таъбга кўра кашнич, шивит, райхон, кўк пиёз қўшиш тавсия этилади. Агар уй шароитида шаурма тайёрлашни истасангиз, бу холда начинканинг таркиби қай даражада мураккаб бўлиши, масаллиқлар сони ва тури фақат сизга боғлиқ бўлади.

НАЧИНКА УЧУН СOУС ТАЙЁРЛАШ
Энг мазали бўлиб саримсоқ ва аччиқ соусли лаваш хисобланади. Уларни тайёрлаш жуда осон:

Саримсоқли соус учун саримсоқ, кўк пиёз, тузланган бодринг билан сметанани аралаштириш керак.
Аччиқ соус учун томат пастаси зайтун мойи, лимон шарбати ва аджика билан аралаштирилади.
Соус учун керакли масаллиқларнинг барчаси блендерда бир ҳил масса хосил бўлгунча майдаланади ва тайёр начинкага ҳохишга қараб солинади. Агар янада анъанавий таом тайёрлашни истасангиз, унда начинкага хар икки соусдан хам солинг. Ёки ўзингиз ҳуш кўрадиган соус туридан қўшинг.

ЛАВАШ ТАЙЁРЛАШ РЕЦЕПТИ

d18ed0bfd0bad0b0d0bbd0b8 d188d0b0d183d180d0bcd0b0 d191d185d183d0b4 d0bbd0b0d0b2d0b0d188 d182d0b0d0b9d191d180d0bbd0b0d188 d180d0b5d186 660ec150c91b3
Шаурма сотиб олинадиган турдагисига ўҳшаш бўлиши ва ундан гўшт ва сабзавот шарбатлари чиқиб кетмаслиги учун, уни қандай қилиб лавашга ўраш кераклигини ўрганиш мухимдир. Даставвал лаваш ҳамирини стол устига ёйиш ва бироз сув сепиш керак.

d18ed0bfd0bad0b0d0bbd0b8 d188d0b0d183d180d0bcd0b0 d191d185d183d0b4 d0bbd0b0d0b2d0b0d188 d182d0b0d0b9d191d180d0bbd0b0d188 d180d0b5d186 660ec150e024e
Лаваш четларида бироз бўш жой қолдирган холда ҳамирга яҳшилаб соус суртилади. Даставвал сабзавотли, унинг устидан гўштли начинка қўйилади ва устидан яна яҳшилаб соус қуйилади. Сўнг лавашнинг калта томони, сўнг ёнлари қатланади ва якунида унинг узун томони ёрдамида рулет қилиб ўралади.

УЙ ШАРOИТИДА ТАЙЁРЛАНАДИГАН ЛАВАШЛИ ШАУРМА РЕЦЕПТИ
Ушбу рецептда шаурма начинкасига таъбга кўра булғор қалампири, картошка фри, салат барглари, қирғичдан чиқарилган пишлоқ, седана қўшиш мумкин.

Керакли масаллиқлар:

Юпқа лаваш – 1 та.
Товуқ филеси – 1 та тўш.
Бодринг – 1 дона.
Помидор – 1 дона.
Қизил пиёз – 1 дона.
Кашнич – таъбга кўра.
Лимон шарбати – 1 ош қошиқ.
Сув – 3 ош қошиқ.
Зайтун ёғи – 1 ош қошиқ.
Карри – 1 чой қошиқ.
Туз, қалампир – таъбга кўра.
Саримсоқ ва аччиқ соуслар – таъбга кўра.
Тайёрланиши:

Лимон шарбати, сув, туз, қалампир ва зайтун ёғидан маринад тайёрланади.
Товуқ филетоси ингичка пластинка қилиб кесиб, маринад билан аралаштирилади ва 15 дақиқа давомида қолдирилади.
Қизил пиёз ингичка халқа, бодринг ва помидор ингичка пластинка қилиб кесиб олинади, кашнич майдаланади.
Товага оз миқдорга ёғ солиб қиздирилади ва товуқ филеси яҳшилаб қовурилади. Гўшт ичида сувли бўлиб қолиши керак.
Лавашга соус суртилади, устидан пиёз, бодринг қўйилади, устидан шаурманинг гўшти каби майда қилиб кесилган гўшт терилади. Начинка устидан соус қуйилади, кўкатлар сепилади.
Лаваш зич қилиб ўралади ва хар икки томонидан ёғсиз товада қовурилади. Тайёр шаурма ликопчага қўйилади. Ёқимли иштаха!
ЛАВАСХ ТАЙЙOРЛАСХНИНГ БАъЗИ СИРЛАРИ
Шаурма учун фойдаланмоқчи бўлган пита нон ёки лавашга эътибор беринг. Улар янги бўлиши керак. Қуриб қолган лаваш бу таомни тайёрлаш учун умуман мос келмайди, чунки уни ёриқсиз ўраш деярли имконсиз. Эски питага хам начинка солиш қийин, чунки у ушалиб кета бошлайди ва иштахани очадиган кўринишга ега бўлмайди.

Шаурма ширин ва юмшоқ бўлиши учун, гўштни аввалдан маринадлаш тавсия қилинаду. Лимон суви, кефир, зайтун ёғи – энг содда маринад хам қаттиқ гўштни майин қилади. Агар сиз шаурмани машҳур таъмига эга бўлишни истасангиз, гўштни тўғри пишириш талаб этилади. Яҳшиси чўян това ишлатиш керак, грил-това хам мос келади.

Қовуришдан аввал гўштнинг ортиқча маринади қуруқ салфетка билан шимдириб олинади. У тилларанг тусга киргунча деярли ёғсиз товада қовурилади. Тайёр ўралган лавашни хам қуруқ товада қизартириб олишни унутмаслик керак.

Пазандалик, Таомлар
расмлари билан, Юпкали шаурма ёхуд лаваш тайёрлаш рецепти — боскичлар